LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

19 Nov 2024

Har bir tuman (shahar)da bitta umumiy o‘rta ta’lim maktabi negizida “Jasorat maktabi” faoliyati yo‘lga qo‘yiladi. "Jasorat maktabi”ni a’lo baholar bilan tamomlaganlarga o‘qishga kirish uchun imtiyozli tavsiyanoma beriladi.

“O‘quvchi-yoshlarni chaqiruvga qadar boshlang‘ich tayyorlash tizimini yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi prezident qarori qabul qilindi.

Qaror bilan har bir tuman (shahar)da bitta umumiy o‘rta ta’lim maktabi negizida “Jasorat maktabi” faoliyati yo‘lga qo‘yiladi. 

“Jasorat maktablari"da:

- matematika, ChQBT, tarix, jismoniy tarbiya, chet tili, fizika fanlari chuqurlashtirilgan holda o‘qitiladi;
- o‘qish uchun o‘quvchilarni saralash 5-sinfdan boshlab amalga oshiriladi;
- robototexnika, kelajak o‘yinlari, tibbiy tayyorgarlik, huquqiy savodxonlik, milliy sport o‘yinlari kabi to‘garak mashg‘ulotlari o‘tkaziladi;
- o‘quv yili davomida ikki marta harbiy poligonlarda, har chorakda bir marta harbiy qismlarda amaliy mashg‘ulotlar olib boriladi.

2026-2027 o‘quv yilidan boshlab “Jasorat maktabi”ni a’lo baholar bilan tamomlagan “Vatan tayanchi” otryadining a’zosi bo‘lgan bir nafar o‘quvchiga oliy harbiy  va harbiylashtirilgan hamda yuridik ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish uchun imtiyozli tavsiyanoma beriladi.

Ta’lim tashkilotlarida yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda “Turon” maktab teatri tanlovi o‘tkazib boriladi.

18 Nov 2024

 

    Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Азиз ёшлар!

    Бундан 33 йил олдин яъни 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган ва Ўзбекистон деб аталмиш осойишта, эркин ва фаровон юртнинг она табиатидан андоза олиб ишланган давлат байроғи қабул қилинган эди.

     Шу муносабат билан сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳолисини Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!

   Ўтган йиллар давомида бу муқаддас туғ энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, зафарли қўлларда баланд кўтарилмоқда. Ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.

  Бугун бу байроқ фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган барча эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсолига, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланган. Дунёнинг қайси бурчида бўлманг, бу байроқ она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.

    Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

   Байроқдаги мовий ранг – унинг остида барча миллатлар турли хил хавф-хатарлардан холи, эмин-эркин ҳолда аҳил-иноқ яшаб келаётган мусаффо осмонимиз ҳамда оби ҳаёт рамзидир.

   Байроқдаги оқ ранг – давлатимиз фуқароларининг ўзаро ҳамжиҳатликда, бир-бирини ҳурмат қилиб, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаётганининг тимсоли.

    Яшил ранг эса табиатнинг янгиланиши ҳамда юртимизнинг жаннатмонанд эканлиги рамзидир. Бу ранг кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

   Қизил чизиқлар давлатимиз фаровонлиги, жамият тараққиёти йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик билан ҳормай-толмай меҳнат қилаётган юрт фарзандларининг вужудида оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.

   Туғини жонидан ортиқ асраган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби ўнлаб саркардалар ҳаёти ҳам бугун авлодларимизга катта ибрат. Аслида Ватан байроғини кўзга суртиш, уни тўтиё қилиш Ватанни севиш, унинг учун жонини фидо қилишга тайёр бўлиш деганидир.

  Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Яна бир бор барчангизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигининг 33 йиллиги самимий муборакбод этаман!

   Она юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!

   Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

14 Nov 2024

 

 

Қозоғистонда “Ипак йўли” темир йўл саёҳати очилди. “Алмати – Туркистон – Тошкент – ​​Алмати” йўналиши бўйича биринчи тур 2024 йил 16 ноябрдан бошланади.

https://yuz.uz/imageproxy/100x/https://yuz.uz/file/news/dd89271629ffb805b09cdec363d945cd.jpg 100w, 

Бу ҳақда Kazinfrom агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб хабар берди.

4 кунлик халқаро темир йўл саёҳати туристларга қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш ва Буюк Ипак йўли изидан саёҳат қилиш имконини беради. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гидлар ёрдами, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киради.

Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида биз икки давлатни боғлайдиган ноёб поездлар саёҳатини яратишга муваффақ бўлдик. Бой маънавий-тарихий меросни ўрганишни хоҳловчи фуқароларимиз ва бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар учун саёҳат янада қулай ва ҳамёнбоп бўлади. Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди”, - деди ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Саёҳатчилар Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – муҳим савдо тармоғи бўлган Ўтрорни кўришлари мумкин бўлади.

Саёҳат дастуридан Аристон бобо мақбараси, “Ҳазрат Султон” тарихий-маданий қўриқ-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик “Карвонсарой” сайёҳлик мажмуасига ташриф буюриш ҳам ўрин олган.

Тошкентда экскурсия иштирокчиларига нафақат тарихий жойлар, балки шаҳарнинг замонавий тараққиёти билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилган.

14 Nov 2024

     Ҳозирги кунда мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ўз фаолиятини янги давр талабларига мослаштириш учун қатъий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, №2-тиббий санитария қисмида ҳам сўнгги йилларда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўз ижобий самарасини бераётир.
     Тиббиёт муассасаси “НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ таркибий бўлинмаси бўлиб, учқудуқликлар ва ундаги саноат корхоналари ходимларига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим роль ўйнайди. Муассаса бир вақтнинг ўзида 416 қатновга мўлжалланган 3 та поликлиника, 90 ўринли 6 та бўлим ва ишлаб чиқариш объектларида 10 та тиббиёт пунктида тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Даволаш-диагностика хизмати жарроҳлик, ички касалликлар, туғруқхона, болалар бўлими, юқумли касалликлар, жонлантириш-интенсив даволаш, паталогик – анатомия, функционал ташхислаш бўлими, клиник ташхислаш лабораторияси ва дорихона бўлим ва бўлинмаларини ўз ичига қамраб олган. Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тез тиббий ёрдам бўлими туну - кун ишлаб турибди.
Тиббий - санитария қисмидажами 474 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда, улар орасида шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва кичик тиббиёт ходимлари бор. Аксарияти қайта тайёрлаш курсларида малакаларини ошириб, соҳадаги янги технологиялар ва инновацияларни ўзлаштирган ҳолда фаолиятларини йўлга қўйишган.
    -Ҳозирда асосий эътибор, муассаса моддий-техника базасини яхшилашга қаратилган. НКМК маблағлари ҳисобидан маънан эскирган тиббий асбоб-ускуналар босқичма – босқич янгиланмоқда. Эътиборлиси, уларнинг аксарияти юқори технологияли тиббий ускуналарга алмаштирилмоқда. Бу эса беморларни қисқа вақт ичида текшириш, аниқ ташхислаш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда, - дейди №2-ТСҚ бошлиғи Эркин Нормуродов.
    “BELLAVESTA” русумли чақалоқларга сунъий нафас бериш аппарати, муддатидан олдин оғир туғилган чақалоқлар учун “KOMEN” кувэз ускунаси, янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини аниқлаш учун “АUDIOMETR”, қон томирлар касалликларини осон аниқлаш учун “VENAVIZOR” ускунаси, “MINDRAY” кардиомониторлари, “MINDRAY” дефибрилятор аппаратлари, “PLAZMOFOREZ” аппарати, “ELEKTROKOAGULYATOR” жарроҳлик ускуналари, "FABIUS" наркоз қурилмаси, “KORSIKS” портатив рентген аппарати, “PROSKAN” флюорограф ускунаси, "HUMAN" клиник лаборатория ускунаси, “AVTOREFRAKTOMETR” офтальмологик ускунаси, марказий стерилизация бўлимига ўрнатилган GK-100-3 русумли стерилизатор ва аквадистиллатор ускуналари келтирилган. Сўнгги русумдаги ушбу тиббий жиҳозлар халқаро стандартларга мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этишда қўл келмоқда.
    Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, жорий йил давомида поликлиникада 20 мингга яқин бемор ва фуқаролар қабул қилинади, уйларга бориб хизмат кўрсатилади. 12 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ишчи-ходимлари профилактик кўрикдан ўтказилади. Бу эса касб касалликларини олдини олишда ва касалликларни эрта аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган янгиланишлар аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган бўлиб, соҳага янги тиббий ускуналар ва технологияларнинг жорий этилиши, ҳар бир инсон учун энг зарур ва тезкор тиббий ёрдамни амалга оширишни мақсад қилган. Бу йўналишда тиббиёт ходимларининг келгуси фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз.

14 Nov 2024

    Дарҳақиқат, инсон ҳаётидан қимматроқ нарса йўқ. Шу боис соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари доимий диққат марказдаги масалалардан бўлиб келмоқда. Бош қомусимизда ҳам ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқини рўёбга чиқариш борасида тиббиёт муассасаларининг ўрни беқиёс!
     Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 80 – ўринли стационар бўлими, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та оилавий шифокорлик пункти, 1 та оилавий поликлиника 3 та маҳалла тиббий пункти томонидан 37 594 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Бирлашмада шифокорлар сони 56 нафарни ташкил этиб, бу ҳар 1000 аҳолига 14,9 та шифокор тўғри келишини англатади. Ўрта махсус маълумотли тиббиёт ходимлари сони эса 409 нафар бўлиб, бу кўрсаткич 1000 аҳолига 109,0 тани ташкил этади. Жорий йилда 2950 нафар бемор шифо топганлигини эътироф этиш ўринли, албатта1.
     Шифохонанинг моддий техник базасини яхшилашга берилаётган эътиборни, жарроҳлик бўлими мисолида кўриш мумкин. Бўлим 10 ўринли бўлиб, барча зарурий ва замонавий асбоб – ускуналар билан жиҳозланган. Йилида малакали жарроҳлар томонидан 500-550 нафар беморларда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, беморлар соғлом ҳаётга қайтарилмоқда.
     «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида ажратилган маблағ ҳисобидан биполяр учлик ва пинцетли электрокоагулятор тўплами, катта жарроҳлик тўплами, жарроҳлик столи, амалиётхона ёритгич рефлекторлари, кардиомониторлар ҳамда республикамиз шифохоналарида саноқли ҳисобланган лапароскоп аппарати харид қилинди. Бу аппарат ёрдамида беморларда юқори технологияли жарроҳлик амалиётини амалга ошириш имкони яратилди.
     Ҳақиқатдан ҳам бу каби тиббиёт соҳасида қўлланилаётган янгиликлар бирламчи тиббий санитария муассасаларида юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, тиббиётни аҳолига янада яқинлаштириш, касалликларни эрта аниқлаш, шошилинч ҳолатларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имкониятларини ошириши билан ҳам аҳамиятлидир.
Бугунги кунда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг фидойилиги ва кўрсатаётган тиббий хизматлари, аҳолининг саломатлигини таъминлашда ва уларнинг турмуш сифати яхшиланишида муносиб ўрни бор.

14 Nov 2024

     Korxona va tashkilotlarda sog‘lom va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish, xodimlarning mehnatga oid huquq va manfaatlari hamda ijtimoiy kafolatlarni ta’minlashda kasaba uyushmalarining o‘rni muhim ahamiyatga ega.
     Mana to‘rt yildirki, 11 noyabr – O‘zbekiston kasaba uyushmalari kuni yurtimizning barcha ishchi-xodimlari tomonidan muhim sana sifatida keng nishonlanib kelinmoqda. Shuning o‘ziyoq, yurtimizda inson qadri uchun amalga oshirilayotgan ishlar ko‘lamining nechog‘li kengligidan dalolat beradi.
     6-sonli Birlashgan kasaba uyushmasi “Navoiyuran” DK “Uchquduq” ishlab chiqarish maydonida faoliyat yuritadi. Bugun uyushma 1300 nafardan ortiq a’zolarni birlashtirgan bo‘lib, soha xodimlarining kasbiy, mehnatga oid ijtimoiy, iqtisodiy, huquqiy manfaatlarini himoya qilish bilan birga, ularga qulay va xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish borasida zarur ishlarni amalga oshirib kelmoqda.
Jumladan, tizimda faoliyat olib borayotgan 407 nafar ishchi-xodimlar va pensionerlarning salomatligini himoyalash maqsadida “Konchi”, “Metallurg”, “Gornyak” va boshqa sanatoriylarda sog‘lomlashtirildi. “Sarmish”, “Kelajak”, “Pahlavon”, “Geologlar”, “Bolajon” singari oromgohlarda 112 nafar bola hordiq chiqardi. "O‘zbekiston bo‘ylab sayohat qil!" dasturi asosida ishchi-xodimlar va pensionerlar uchun Buxoro, Samarqand, Toshkent va Shaxrisabzga turistik sayohatlar tashkil etilgan. E’tiborlisi, kasaba uyushma a’zolarining xohish va istaklari inobatga olinib, arizasiga ko‘ra, 120 mln. so‘m miqdorida moddiy ko‘mak ko‘rsatilgan. O‘tkazilayotgan turli sport tadbirlarida sovrinli o‘rinlarni qo‘lga kiritayotganlar kasaba uyushmasi tomonidan rag‘batlantirilmoqda.
     Kuni-kecha nishonlangan O‘zbekiston kasaba uyushmalari kuni bayrami munosabati bilan korxona xodimlarini ijtimoiy-iqtisodiy va huquqiy qo‘llab-quvvatlash yo‘nalishida ko‘p yillik fidokorona mehnati shuningdek, korxonaning ijtimoiy hayotida faol ishtirok etib kelayotgani uchun “Navoiyuran” DK hamda 6-Birlashgan kasaba uyushmasi qo‘mitasining bir guruh xodimlari “Navoiyuran faxriysi” unvoni, “Konchilik shuhrati” ko‘krak nishoni hamda faxriy yorliq va tashakkurnomalar bilan taqdirlandi. Ular safida taqdirlanganim kamtarona mehnatlarimning yuqori baholangani, deb bilaman. Bu e’tibor va e’tirof meni yanada g‘ayrat va shijoat bilan ishlashga, uyushma a’zolarining qonuniy manfaatlarini himoya qilishga undaydi.

Zaynudin ABRUYeV,
6-sonli Birlashgan kasaba uyushmasi rais o‘rinbosari.

14 Nov 2024

    Shoir ta’riflaganidek, Quvaning anoricha keladigan ona sayyorani tomosha qilarkansiz, yer sarhadlariga qon tomirlardek yoyilgan zilol chiziqlar, tomchi-sachratma ko‘kish bo‘yoqlar e’tiboringizni tortadi. Bu zilollar – hayot chiziqlari!. Ilm-fan in’ikosi o‘laroq, mitti globusga joylashgan ulkan yerning, unda yashovchilarning hayot gavhari, tiriklik manbai, Yaratganning bebaho va tengsiz ne’mati suvdir.
Darhaqiqat, suv bor yerda hayot mavjud, borliq jonzotning umri unga bog‘liq. XX asr boshlarida, ayni vaqtda biz istiqomat qilayotgan hududlardan o‘tgan karvon, adashgan yo‘lovchi yoxud cho‘pon-cho‘liqlar bu kengliklarga hayot baxsh etadigan goh-gohida uchraydigan quduqlardan boshqa tiriklik manbaini uchratmagan bo‘lsalar kerak. Sahroda qudratli korxonaning barpo etilishi, to‘g‘rirog‘i ilm minglab chaqirimlar naridagi daryoni cho‘l tomon boshlab keldi. Suv ortidan odamlarni ergashtirdi – moʻjazgina aholiga ega sanoat shahri paydo bo‘ldi. Boshida, oz sonli aholi bilan boshlangan hayot bugungi kunda jo‘shqin va qaynoq turmush tarzini qamrab olgan.
    O‘tgan davr va zamona zayli, o‘sib borayotgan aholi, shiddat-la o‘zgarib borayotgan hayot kechagi kun sharoiti va o‘tmish sanoati bilan yashash va ishlashni allaqachon yoqlamay qo‘ygan, yangi davr yana ilm sohiblari zimmasiga yangi-yangi vazifalar yuklagandi. Bugungi kunda, korxonadagi osmon qadar yuksalgan inshootlar, mahobatli texnikalar, aql bovar qilmas bio-kimyo ham kon boshqarmasining ilmli, vatanparvar va fidoyi mutaxassislari aql-zakovatlari ortidan yangilangan.
3-sonli gidrometallurgiya zavodini kezarkansiz, zavodning poydevoridan shifti qadar ilm ekanidan hayratga tushasiz. Qudratli texnologiyalar jamlangan zavod syexlaridagi jarayonni kuzatib, moʻjiza ichida qolgandek his etasiz o‘zni!
    Yuqorida, konchilik va metallurgiya ilmi mutaxassislarining cho‘l sharoitida zamon va vaqt bellashuviga ilm bilan muntazir turgani to‘g‘risida bejiz keltirmadim. 2000 yillarga kelib hududda oksidlangan ma’danlar zaxirasining yildan-yilga kamayayotgani to‘g‘risidagi xulosa, suyagi Vatan ishqida, xalq rizqi dardida simillaydigan ilm sohiblariga yangi texnologiyani sanoatga joriy etish - sulfidli ma’dandan oltinni ajratib olishdek, mas’uliyatli vazifani yuklagandi. Ushbu murakkab texnologiya talab etadigan vazifani amalga oshirish maqsadida jahonning bir nechta yetakchi kompaniyalarining taklif va tajribalari o‘rganib chiqildi. Sulfidli ma’danlarni biologik oksidlashga asoslangan ekologik toza, energotejamkorligi yuqori, texnologik jarayonlarni boshqarish qulayligi jihatlariga ko‘ra ham sulfidli ma’danlarni biologik oksidlash texnologiyasi tanlab olindi. Natijada, bu jarayon zavodning ishlab chiqarish quvvatini bir necha barobarga oshirish imkonini berdi.
Bir vaqtlar “Cho‘lda suv oltindan qimmat”, deyishardi. Aslida, suv qadri zamon va makon tanlamaydi va ushbu tushuncha Amudan tortilayotgan suvning hisobi o‘lchog‘lik bir paytda, cho‘llanish darajasi kundan-kunga ortayotgan bir davrda, kon boshqarmasi texnolog-mutaxassislarining biooksidlash syexi uchun kerakli suvni cho‘l bag‘ridagi suv konlaridan tortib olish to‘g‘risida maqsadli ish olib borishga undadi. Ilmning samarasi sifatida, 3-sonli gidrometallurgiya zavodi hududida issiqlik,
suv-gaz ta’minoti va oqova suvlari syexining tuzsizlantirish majmuasi ishga tushirildi.
     Tuzsizlantirish majmuasi 3-sonli gidrometallurgiya zavodining BIOX syexiga tuzsizlantirilgan suv yetkazib berish uchun xizmat qiladi. Bu ob’ekt Germaniyaning ilg‘or texnologiyasiga binoan “Yeurowater” kompaniyasi tomonidan 2016 yilda qurib ishga topshirilgan bo‘lib, Beshbuloq nasos stansiyasidan kelib tushadigan texnik suvni maxsus filtrlar va qurilmalar yordamida tuzsizlantirib beradi. Tuzsizlantirish majmuasining loyiha quvvati 800 m3/soat, shundan 600 m3/soat iste’molchiga, qolgan 200 m/soat tuzli konsentrlangan suv esa bug‘lanish kartasiga yuboriladi.
Majmua hajmi V=1200 m3 bo‘lgan tuzsizlantirilgan suv uchun 1 dona rezervuar, sanoat suvini tuzsizlantirish majmuasi va Beshbuloq suvini tuzsizlantirish uchun tozalash inshootlaridan tashkil topgan.
“Eurowater” kompaniyasi tomonidan Tuzsizlantirish majmuasiga bosim filtrlari, teskari osmoslar, yuvish va tozalash qurilmasi CIP, markaziy PLS boshqaruv shkafi o‘rnatilgan. 10 TFB 70 SPS turdagi 10 dona filtrning asosiy vazifasi teskari osmos tizimini Beshbuloq quduqlarining mahalliy nasosi orqali doimiy bosim
bilan beriladigan texnik suvning mexanik aralashmalaridan himoya qilishdir. Oddiy rejimda 10 ta filtr (TF-001 - TF-010) parallel ravishda ishlaydi. Har bir filtrning nominal quvvati 80 m3/soat. Bosim filtrlar ko‘p qatlamli filtrlar sifatida ishlab chiqilgan bo‘lib, asosan Beshbuloq quduqlarining texnik suvidan qattiq moddalar va erigan temirlardan xalos etish uchun qo‘llaniladi.
Beshbuloqdan keladigan texnik suv tarkibidagi tuz miqdori yettita teskari osmos qurilmalari tizimi yordamida kamaytiriladi. Har biri kamida 60 m3/soat suv tozalash xususiyatiga ega bunga qo‘shimcha ravishda
permeat 26 m3/soat oldindan tozalangan suv bilan aralashtiriladi. Shunga muvofiq, jami 600 m3/soat tozalangan suv ishlab chiqariladi va ushbu suvlar hajmi V=1200 m3 bulgan rezervuarga borib tushadi hamda ushbu rezervuardan mahalliy nasos yordamida iste’molchilarni tozalangan suv bilan ta’minlaydi.
      Suv tozalash inshootlari Siemens S7 prosessori bilan jihozlangan bo‘lib, asosiy PLS boshqaruv paneli tomonidan boshqariladi. Boshqaruv panelining vazifasi tuzsizlantirish majmuasidagi barcha texnologiyani avtomatlashtirilgan holda boshqarishdir.
     Yaratgan bashariyatga suvdek bebaho ne’matini yog‘in bulutlarini shamollari orqali haydab, tog‘u bog‘larga yomg‘ir shaklida yog‘dirib, quyosh nurlari bilan qorlarini eritib, insonlar foydalanishi uchun daryoyu ariqlarga suv qilib oqizib qo‘ydiyu keyingi jarayonni insonning aql-zakovatiga havola etdi. Tuzsizlantirish majmuasi ham inson zakovati, ilmi va shijoati ortidan bunyod etilgan bo‘lib, cho‘ldagi hayot davomiyligiga sanoatning sahrodagi g‘alabasiga yana bir misoldir.

Ahad Ortiqov SHKB bosh energetik bo‘limi boshlig‘i,
Nilufar Muydinova SHKB Axborot va ma’naviyat-ma’rifat guruhi rahbari.

13 Nov 2024

         Kasb hunar maktabida  “Aholini zilzilaga tayyorlash  haftaligi” doirasida ShKB OYoXTTEBo`limi inspektorlari ta`monidan o`qtuvchi va o`quvchilar ishtirokida tadbir tashkil etildi. Tadbirda soha vakillari ta`monidan  favqulodda  vaziyatlar ro`y berganda hamda  zilzila hodisasi  haqida ma`lumot va video - roliklar  quyib ushbu ofat yuzaga kelganda to`g`ri harakatlanish qoidalarini eslatib o`tdi va zarur tafsiyalar berildi.   

ShKB OYoXTTEBo`limi katta inspektori kapitan S.A.Baxodirov

                                                             Bo`limi kichik inspektori oddiy askar I.F.Qilichev

 

13 Nov 2024

        Yurtimizmizda har yili noyabr oyining ikkinchi yakshanbasi tibbiyot xodimlarining kasb bayrami sifatida nishonlanadi.
“Yo‘lchilar” ovulidagi “Oq saroy” tantanalar majmuasida “Tibbiyot xodimlari kuni” munosabati bilan bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. Unda Uchquduq tumanida tibbiyot sohasida samarali mehnat qilib kelayotgan soha xodimlari, tajribali shifokorlar, tizim mas’ullari va faxriylar ishtirok etdi.
        Tadbirda Uchquduq tumani hokimi Uchqun Yelmuratov so‘zga chiqib, keyingi yillarda mamlakatimizda aholining sog‘lig‘ini muhofaza qilish, davolash-profilaktika muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash borasida amalga oshirilayotgan islohotlar yaxshi samaralar berayotganini ta’kidladi. Bugun hududlar aholisini sifatli tibbiy xizmat bilan qamrab olish, tibbiyot muassasalari moddiy texnika bazasini mustahkamlash borasida amalga oshirilayotgan tub o‘zgarishlar yurtdoshlarimizni hayotdan rozi qilish, el ishonchini qozonishga qaratilganligi bilan ham ahamiyatlidir.
       Shuningdek, tantanali bayram tadbirida aholi salomatligi yo‘lida samarali faoliyat yuritib kelayotgan bir guruh soha xodimlariga faxriy yorliq va esdalik sovg‘alari tantanali ravishda topshirildi.
Shifokorlarning ezgu maqsadi har bir bemorni sog‘lom hayotga, oilasi bag‘riga qaytarishdan iborat ekan bu kabi ezgu va mas’uliyatli ishlaringizga muvaffaqiyatlar tilaymiz.

 

UCHQUDUQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI 

12 Nov 2024
Ташкилот (корхона) номи Ташкилот телефон рақами Лавозими Ставка Маош Таълим Квота йўналиши
2-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998997539538 Бошланғич синфлар ўқитувчиси 1.00 1200000.00 Олий
2-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998997539538 Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси (математика фани ўқитувчиси) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
2-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998997539538 Халқ таълими муассасаси психологи 1.00 1050000.00 Олий Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар
2-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998997539538 Ўқитувчи 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
2-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998997539538 технология 0.40 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
2-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998997539538 мусиқа 0.15 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
3-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998995585788 Бошланғич синфлар ўқитувчиси 0.50 1200000.00 Олий Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар
3-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998995585788 Тарбия ўқитувчи 0.25 1050000.00 Олий Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
4-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998795932742,998933162135 мусиқа фани ўқитувчиси 0.75 1050000.00 Олий
6-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998956077805 Кимё фани ўқитувчиси 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
9-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998765930576 Бино ва иншоотларни таъмирлаш бўйича муҳандис 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус
9-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998765930576 Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
9-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998765930576 Бошланғич фан ўқитувчиси 0.25 262500.00 Олий
9-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998765930576 Мусиқа  фани  ўқитувчиси 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
10-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998795933089 Инглиз тили фани ўқитувчиси 0.25 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
11-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998944837761 Ўқитувчи математика 0.50 1050000.00 Олий
11-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998944837761 Ўқитувчи  ингилиз тили 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
11-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998944837761 Ўқитувчи биология 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар
13-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998995009655 ЧХБТ рахбараи 0.01 0.00 Олий
13-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998995009655 Биология фани ўқитвчиси 0.25 750.00 Ўрта-махсус
13-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998995009655 Электрик 0.25 1500.00 Ўрта-махсус
13-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998995009655 инглиз тили ўқитучиси 0.50 2000000.00 Олий
14-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998933139892 Тарбия фани ўқитувчи 0.13 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
14-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998933139892 Инглиз тили фани ўқитувчиси 0.75 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
14-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998933139892 Амалиётчи психолог 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
15-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998956117170 инглиз тили ўқитувчи 0.50 525000.00 Олий
15-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998956117170 Техник 0.50 188112.59 Ўрта-махсус
15-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998956117170 Информатика фани ўқитувчи 0.90 1050000.00 Олий Ногиронлиги бўлган шахслар
15-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998956117170 Психолог 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 998956033493 Қозоқ тили адабиёти фани ўқитувчи 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
16-umumiy o'rta ta'lim maktabi 998956033493 ингилиз тили фани ўқитувчи 0.40 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
19-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998934358264 Психолог 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
19-УМУМИЙ УРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ 998934358264 Электрик 0.50 334166.00 Ўрта-махсус
1-СОН КАПТАРЧА МАКТАБГАЧА ТА. 998795930052 Хорижий тил услубчиси 0.25 700000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
2-СОН КУЁШЖОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУССАСАСИ 998795932675 Чилангар-сантехник 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар
2-СОН КУЁШЖОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУССАСАСИ 998795932675 Чилангар-сантехник 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ 3-SONLI BULDIRSHIN 998956118815 Тарбиячи 0.50 1200000.00 Талаб этилмайди
ДОУ 3-SONLI BULDIRSHIN 998956118815 Жисмоний тарбия бўйича йўриқчи 0.25 1050000.00 Олий
ДОУ 4-SONLI QALDIRG`OCH 998942274014 Ўқитувчи ингилиз тили 0.25 1200000.00 Олий
ДОУ 7-SONLI YOSH GEOLOGLAR 998933122110 хорижий тил ўқитувчиси 0.25 500000.00 Олий
ДОУ 7-SONLI YOSH GEOLOGLAR 998933122110 Жисмоний тарбия бўйича йўриқчи 0.25 1050000.00 Ўрта-махсус
ДОУ 7-SONLI YOSH GEOLOGLAR 998933122110 хорижий тил ўқитувчиси 0.25 500000.00 Олий
ДОУ 8-SONLI QUYONCHA 998943755105 Мусиқий раҳбар 0.25 1050000.00 Ўрта-махсус Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ 8-SONLI QUYONCHA 998943755105 Тарбиячи-услубчи 0.25 350000.00 Олий
ДОУ 9-SONLI BALDIRG`AN 998990547573,998956107472 Тарбиячи ёрдамчиси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус
ДОУ 9-SONLI BALDIRG`AN 998990547573,998956107472 Тарбиячи ёрдамчиси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус
ДОУ 9-SONLI BALDIRG`AN 998990547573,998956107472 Мусиқий раҳбар 0.25 1050000.00 Олий
ДОУ 9-SONLI BALDIRG`AN 998990547573,998956107472 Жисмоний тарбия бўйича йўриқчи 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ 9-SONLI BALDIRG`AN 998990547573,998956107472 Мусиқий раҳбар 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус
ДОУ 9-SONLI BALDIRG`AN 998990547573,998956107472 Катта ҳамшира 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус
ДОУ UCHQUDUQ TUMAN 10-SONLI JOY OF BABIES 998933139213 Мусиқий раҳбар 0.25 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ UCHQUDUQ TUMAN 10-SONLI JOY OF BABIES 998933139213 Мусиқий раҳбар 0.25 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ UCHQUDUQ TUMAN 11-SONLI KELAJAK YULDUZCHALARI 998944833021 Тарбиячи 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
ДОУ UCHQUDUQ TUMAN 11-SONLI KELAJAK YULDUZCHALARI 998944833021 Хорижий тил услубчиси 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ UCHQUDUQ TUMAN 11-SONLI KELAJAK YULDUZCHALARI 998944833021 Электрик 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ДОУ UCHQUDUQ TUMAN 11-SONLI KELAJAK YULDUZCHALARI 998944833021 Мусиқий раҳбар 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
13-SONLI LAYLAKCHA  MTT 998795972176 Мусиқий раҳбар 0.50 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
13-SONLI LAYLAKCHA  MTT 998795972176 Рус тили ўқитувчиси 0.50 1050000.00 Олий Ногиронлиги бўлган шахслар
14-SONLI ERTAK MTT 998936619105 Чилангар-сантехник 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАР МАРКАЗИ 998795931061 тугарак рахбари (инглиз тили) 0.25 1050000.00 Олий
УЧКУДУК КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИ 998795934901 Бинога хизмат кўрсатувчи ишчи электромонтёр 1.00 1105015.00 Ўрта-махсус
УЧКУДУК КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИ 998795934901 Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи сантехник 1.00 1105000.00 Ўрта-махсус
УЧКУДУК КОНЧИЛИК КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИ 998939521588 Кончилик иши (турлари бўйича ) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК КОНЧИЛИК КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИ 998939521588 Металлургия машиналари ва жиҳозлари  (ишлаб чиқариш турлари) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК КОНЧИЛИК КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖИ 998939521588 Автомобил транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
РАЙСЭС 998553510413 Эпидемиолог врач 0.25 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
РАЙСЭС 998553510413 Эпидемиолог ёки санитария врачи 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
РАЙСЭС 998553510413 Бўлим мудири дезинфекционист врач 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
РАЙСЭС 998553510413 Immunolog-epidemiolog vrach 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
РАЙСЭС 998553510413 Bo‘lim mudiri-epidemiolog vrach 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
РАЙСЭС 998553510413 Sanitariya vrachi 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
РАЙСЭС 998553510413 Санитария врачи 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
РАЙСЭС 998553510413 Назоратларни мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими санитария врачи 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1155000.00 Олий
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1155000.00 Олий
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1155000.00 Олий
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Шифокор-жарроҳ (врач-хирург) (барча хирургик мутахассисликлар) 1.00 1155000.00 Олий Ногиронлиги бўлган шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Бош ҳисобчи 1.00 1050000.00 Олий
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Ногиронлиги бўлган шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 0.50 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 0.50 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 0.50 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Пенсияолди ёшидаги шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 1.00 1050000.00 Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси 0.50 1050000.00 Ўрта-махсус Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Шифокор (врач)-мутахассис (жарроҳдан (врач-хирургдан) ташқари  барча мутахассисликлар) 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Шифокор (врач)-мутахассис (жарроҳдан (врач-хирургдан) ташқари  барча мутахассисликлар) 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ТИББИЁТ     БИРЛАШМАС 998795931935 Умумий амалиёт шифокори (врачи) 0.50 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
УЧКУДУК ТУМАН ХОКИМЛИГИ ОБО- ДОНЛАШТИРИШ БУЛИМИ 998795932023 Қабристон назоратчиси (колумбария) 0.25 1050000.00 Талаб этилмайди Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар
УЧКУДУК ТУМАН ХОКИМЛИГИ ОБО- ДОНЛАШТИРИШ БУЛИМИ 998795932023 Дайди итлар, мушуклар ва бошқа ҳайвонларни овлаш бўйича ишчи 0.25 262500.00 Ўрта-махсус
УЧКУДУК УРМОН.ХУЖ.БУЛ 998934645755 Ўрмончи 1.00 1050000.00 Ўрта-махсус Одам савдосидан жабрланганлар
УЧКУДУК УРМОН.ХУЖ.БУЛ 998934645755 Ўрмончи 1.00 1050000.00 Ўрта-махсус Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
УЧКУДУК УРМОН.ХУЖ.БУЛ 998934645755 Директор ўринбосари бош  Ўрмонбеги 1.00 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Олий
УЧКУДУК ЙУЛ ХУЖ.ТУМАН ПУДРАТ ТАЪМИРЛАШ ФОЙДАЛАНИШ КОРХОН. 998795930637 Директор 1.00 1050000.00 Олий
УЧКУДУК Т ХАЛК ТАЪЛИМ МУСС-И ФАОЛ. МЕТ. ТАЪМ ВА ТАШ ЭТИШ БУЛ 998795930078 Электрогаз пайвандчи 0.75 Ish haqi shtat jadvaliga (ichki tarif rejasi) muvofiq belgilanadi Ўрта-махсус
УЧКУДУК Т ХАЛК ТАЪЛИМ МУСС-И ФАОЛ. МЕТ. ТАЪМ ВА ТАШ ЭТИШ БУЛ 998795930078 Электрогаз пайвандчи 0.25 1200000.00 Ўрта-махсус Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар
ТУМАН ВЕТ.СИНОВХОНАСИ 998942250920 Бўлим мудири 1.00 1050000.00 Олий
Page 2 of 281

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: