
rasmiy ma'ruzalar va tabriklar (19)
rasmiy ma'ruzalar va tabriklar
Ассалому алайкум азиз битирувчи - ёшлар!
Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Бугун мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Учқудуқ туманидаги 19 та умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.
Азиз ўғил-қизларим!
Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. 11 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган синфдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.
Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз!.
Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар, ҳурматли ота-оналар!
Хабарингиз бор, юртимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси иштирок этган фуқароларнинг 90,2 фоизи томонидан ёқлаб овоз бериш орқали қабул қилинганлиги унда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганлигидан далолат бермоқда.
Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Референдум кўп миллатли мамлакатимиз халқларининг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги, суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуришга қатъий қарор қилганлигининг ишончли ифодаси бўлди.
Шунингдек Янгиланган Конституциянинг 52 – моддасида: “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ва тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”, деган қоида ўрнатилди.
Хусусан, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди. Ўқитувчилар тўлдирадиган ҳужжатлар сони камайтирилди. Илгари 7 тани ташкил этган ўқитувчиларнинг ҳисоботлари 1 тага, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг ҳужжатлари 18 тадан 7 тага, синф раҳбарларининг ҳужжатлари 10 тадан 4 тага қисқартирилди.
Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун махсус устамалар берилиши йўлга қўйилди.
Энг муҳими, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий ўсиши ҳақида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилди.
Ҳурматли устозлар! Азиз ёшлар!
Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда мактаблар тизимини ривожлантириш учун давлатимиз томонидан маблағ, имконият, зарур барча саъй-ҳаракатлар сафарбар этилаётир.
“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди.
Буни биргина Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, жорий йилда ёш авлодга сифатли таълим бериш мақсадида, “Опен Бюджет” лойиҳаси доирасида 3-мактабга 120 млн. сўм, 5-мактабга 90 млн. сўм, 7-мактабга 120 млн. сўм, 10-мактабга 150 млн. сўм, 12-мактабга 300 млн. сўм, 18-мактабга 150 млн. сўм, 20-мактабга 300 млн. сўм жами 1 млрд. 230 млн. сўм маблағ йўналтирилган.
Ушбу маблағлар эвазига таълим муассасаларининг моддий - техника базаси янада яхшиланиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Мана, яна бир ўқув йили ортда қолмоқда. Бугун туманимиздаги 19 та умумий ўрта таълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” янграб, 345 нафар ўқувчи битирмоқда. 9-11 синф битирувчиларининг 18 нафари мактабни олтин медаль билан тугатмоқда. Уларнинг ҳаётида янги саҳифа очилиб, катта ҳаётга учирма бўлишмоқда.
Аҳамиятлиси, туманимизнинг ўқувчи-ёшлари билимда спортда кўплаб ютуқларни қўлга киритиб, тенгдошларига намуна ва ўрнак бўлмоқдалар. 10-мактабнинг 5 нафар, 20 - мактабнинг 11 нафар, 18 – мактабнинг 2 нафар, 7 – мактабнинг 3 нафар, 3 – мактабнинг 4 нафар, 9 – мактабнинг 1 нафар жами 26 нафар битирувчиларимиз муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди.
Жумладан, куни-кеча умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика фан олимпиадаси ўтказилди. Унда 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шуҳрат Каримов физика фанидан фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, муддатидан олдин Навоий давлат педагогика институтига талабаликка қабул қилинди.
Шу мактабнинг яна бир ўқувчиси Сарваржон Қўлдошев Британия Менежмент университетининг 20 фоизлик грантини қўлга киритиб, мактабни тугатмасидан талаб бўлди. Шунингдек, 18-мактабнинг “Ёш чегарачилар”и ҳарбий спорт мусобақасининг туман, вилоят босқичида биринчиликни эгаллаб, мусобақанинг мамлакат босқичида фаол иштирок этишди.
Бундан ташқари, 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Суҳроб Ғаффоров Буюк Британиянинг Интернатионал Агриcултуре университетида ўқиш учун 120 миллионлик грант соҳиби бўлди. 20-мактаб битирувчилари Беҳруз Ҳайитов, Саиджон Латиповлар Туркия, Латвия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ташкил этилган АЛФРАГАНУС университетига муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди.
Шу ўринда, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” республика танловининг вилоят босқичида 20-мактаб фахрли биринчи ўринга сазовор бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим.
Бу йил иккинчи бор ўтказилаётган танловда мактаб жамоаси 250 миллион сўм пул мукофоти ҳамда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловнинг мамлакат босқичида ҳам учқудуқлик ўғил-қизларимиз бор билим ва маҳоратларини намойиш этиб, юқори чўққиларни забт этишларига ишонаман!
Азиз битирувчилар!
Унутманг! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло эсда чиқарманг!
Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Негаки, юксак мақсадларни, улкан довонларни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлида сиз – ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз керак!
Ҳурматли Юртбошимизнинг, ота-онангизни, устозларин-гизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!
Азиз ўғил-қизларим!
Мактаб даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин!
Билим олишда ҳамиша давом этинг!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.
Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз ўқувчи-ёшлар!
Эътиборингиз учун рахмат!
Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!
Ҳурматли соҳа фидоийлари!
Мамлакатимизда май ойининг учинчи якшанбасида, Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан кўп минг сонли Навоий кон металлургия комбинати ҳамда Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги меҳнат жамоаларини, у ерда фидоийларча меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман! Кончилик – машаққатли шу билан бирга шарафли касблардан бири. Мураккаб иш ва иқлим шароитларида фидокорона меҳнат қилиб келаётган ишчи-хизматчиларга, геолог ва муҳандислар, қурувчилар, қўйингки барчалари қазилма бойликларини қидиришдан бошлаб, маъданларни қазиб олиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи юксак маҳорат билан уддалаб келмоқдалар. Кончилар ва металлургия саноати ходимларига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик айтиш жоизки, соҳа фидоийлари олдига қўйилган вазифаларни юқори даражада бажаришда куч ва мадад бўлмоқда.
Бугун Навоий кон-металлургия комбинати турдош корхоналар ичида жаҳонда етакчи ўринларда турадиган энг йирик саноат корхоналаридан бирига айланган. Олтин қазиб олиш бўйича республикамиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида иккинчи, аҳоли жон бошига тўғри келадиган олтин бўйича эса биринчи ўринни эгаллайди. Қизилқум ҳудудида аниқланган қимматбаҳо қазилма бойликлар захирасининг 85 фоизи Навоий кон-металлурги комбинати ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, комбинатни ҳақли равишда мамлакатимиз тоғ-кон саноатининг байроқдори, дейиш мумкин. Бугун мамлакат кон металлургия саноатининг пешқадамларидан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинатига бешик вазифасини ўтаган – Учқудуқ билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак, арзийди.
Азиз учқудуқликлар!
Aвваллари, ер ости бойликларини қазиб олиш базаси ҳисобланган ушбу ҳудуд айни пайтда йирик саноат марказига айланиб бормоқда. Катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилмоқда. Энг муҳими, инсонлар истиқлол ислоҳотлари моҳиятини теран англаган ҳолда, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Азиз ҳамкасблар!
Бугун дўстликнинг намунаси амалда ўз исботини топган жамоа аҳли мамлакат истиқлолини мустаҳкамлаш йўлида фидокорана меҳнат қилмоқда. Ана шундай самарали меҳнатингизга қут-барака, оилаларингизга соғлик-саломатлик тилайман!
Учқудуқ олтини жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва ёрқин келажагининг бир гарови бўлиб узоқ йиллар хизмат қилаверсин!
Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин, азиз соҳа ходимлари!
Ассалому алайкум аҳли жамоа!
Қадрли учқудуқликлар!
Сиз азизларни мўмин- мусулмонларни ва сизлар орқали барча учқудуқликларни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, яқинларимиз, қўни-қўшниларимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз!.
Айниқса, бу йилги Рамазон байрами “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган олижаноб ғояни ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида кенг кўламли ислоҳотларимиз янада юксак босқичга кўтарилаётган тарихий шароитда ўтаётгани унинг файзи ва шукуҳини янада оширмоқда.
Муборак Рамазон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳурматли Юртбошимизнинг ”Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Ушбу қарор билан мамлакатимизда 21 апрель куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонлаш ҳамда аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар мақсадида 24 апрель душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун дам олиш сифатида белгиланди.
Бу йилги Рамазон ойи “Инсон қадри – юксак қадрият” эзгу тамойили асосида бутун Республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда юксак савияда ўтказилди.
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратининг таклифи билан Президентимиз томонидан бир қанча кам таъминланган, эл-юрт учун хизмати синган фуқароларимиз бепул Умра ибодатларини адо этиб қайтишди. Улар орасида 4 нафар учқудуқлик тумандошларимизнинг борлиги эзгу ишларнинг амалий ифодасидир, албатта.
Яна шундай хайрли ишларнинг бири маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд тумандошларимизнинг хонадонларига файзу-барака, ўзгача хурсандчилик олиб кириш мақсадида ифторлик тадбирлари ўтказилди. Бўлиб ўтган ифторликларда кам таъминланган оила вакилларининг дуолари олинди. Эҳтиёжманд оила вакиллари қалбига эса муборак Рамазон ойида ўзгача шукуҳ ва хурсандчилик олиб кирди, десак тўғри бўлади.
«Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз» — деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 300 нафардан ортиқ маҳкумни афв этиш бўйича фармонни имзолади. Улар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор.
«Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак», — деди ҳурматли давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилиши бўлиб, учқудуқлик намозхонлар учун “Қизилқум” жомеъ-масжидида таровеҳ намозларини ўқишлари учун барча шарт-шароит ва қулайликлар тегишли масъуллар томонидан яратиб берилди.
Азиз учқудуқликлар!
Албатта, ўзининг миллий урф-одат ва анъаналарига содиқ, меҳнаткаш ва саховатли туманимиз фуқаролари муқаддас Рамазон ойини тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтказгани ҳамда ушбу эъзозли айёмни бугун шоду хуррамлик билан кутиб олаётгани Ийд ул - Фитр байрамига алоҳида файзу шукуҳ бағишламоқда.
Азиз тумандошлар!
Муборак ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан сўраши лозим!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна бир ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, «Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди», дея марҳамат қилганлар.
Ҳурматли имом-хатибларимиз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, муҳтарам нуронийларимиз яқин ҳамкорликда бу борада янада фаол ва самарали иш олиб борадилар, деб ўйлайман.
Қадрли учқудуқликлар!
Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам байрам -Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.
Байрам шукуҳидан қалбларимиз янада нурафшон бўлсин!
Моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобатини берсин, Аллоҳим!
Жонажон Ватанимизни, барча-барчамизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз ва мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табриги
Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар онахонлар!
Мунис опа-сингиллар, дилбар қизлар!
Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман!
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Аёлга, онага жамиятнинг, халқнинг, умуман, инсоннинг муносабати мазмун-моҳияти қадимий ва мўътабар китобларимизда айтиб қўйилган: “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир”. Бугун Янги Ўзбекистонимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аёлларимизга ҳурмат-эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг моҳияти ота-боболаримиз асрлар оша амал қилиб келган ва келаётган ушбу қадимий ҳикматига ҳамоҳангдир!
Хонадонларимизнинг чироғи, фарзандларимизнинг меҳрибони, юракларимиз қўри, кўзларимизнинг нури ва ғуруримиз бўлган сиз аёлларга ҳар қанча таъзим қилсак, шунча кам! Сизнинг олтин қўлларингиз ҳам бешикни, ҳам дунёни тебратади.
Азиз ва мўътабар опа-сингиллар!
Таъкидлаш ўринлики, миллий давлатчилигимизнинг қадимий ва бой тарихида аёлларимиз ҳеч қачон давлат ва жамиятнинг бугунгидек юксак эъзоз-эътибори ва ғамхўрлигига сазовор бўлмаган. Бугун опа-сингилларимиз қалбида жўш ураётган шукроналик ва юртдан Юртбошидан миннатдорчилик ҳисси амалий фаолиятимизга кўчиб, ҳар бир соҳада юксак натижаларга эришишга руҳлантирмоқда.
Бугун туманимизда депутатлар, шифокорлар, кончилар, педагоглар, тадбиркорлар орасида – барча соҳаларда ном қозонган опа-сингилларимиз, қизларимиз тобора кўпаймоқда. Биз эса улар билан ҳақли равишда фахрланамиз!
Ҳаё ва иффат, вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, юртимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар аримайди.
Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, элу юртимиз ардоғида бўлинг!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, айёмингиз яна бир бор муборак бўлсин!
Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.ХАМРОЕВнинг туман аҳлига йўллаган Янги йил табриги
Азиз ва қадрли тумандошлар!
Шу қувончли лаҳзаларда Сиз азизларни Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик ва тотувлик тилайман!
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг куни-кеча Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида 2022 йил якунлари атрофлича таҳлил этилди. Шу билан бирга 2023 йил учун устувор вазифалар белгилаб берилди.
Мамлакатимизда "2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" — деб эълон қилинди! Мурожаатда биринчи ўринда эътибор инсон, унинг шаъни ва қадр қимматини юксалтиришга қаратилди. Шунингдек, таълимга эътиборни кучайтириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун ҳам аниқ вазифалар белгиланди.
Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, давлатимиз раҳбарининг 25 ноябрь кунида вилоятимизга ташрифи давомида 2023 йил – Навоий вилоятида Учқудуқ йили бўлади, дея таъкидлаганлари биз учқудуқликларни айниқса қувонтирди. Учқудуқдаги иссиқлик тизимини янгилашга 51 миллиард сўм, туман маркази аҳолисини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш учун 78 километр сув тармоғи қуриш лойиҳасига 100 миллион доллар ажратилмоқда.
Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг Қизилқум чўлининг инжиқликларига бардош бериб яшаётган учқудуқликлар турмушини фаровон этиш, кўнгилларига эртанги кунга ишонч, ёшларга ғайрат бағишлаш, меҳнатларига яраша муносиб шароитларга эга бўлиш орзусини амалга ошириш йўлидаги саъйи ҳаракатларидир. Қизилқумликларга бўлган меҳру эътиборининг бир кўринишидир.
Ўз навбатида биз учқудуқликлар олдимизга қўйилаётган улкан вазифаларни уддалашга бор куч-ғайратимизни ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз.
Азиз учқудуқликлар!
Бугун вақтнинг азим дарёдек шиддат билан ўтишига гувоҳ бўлиб, умр йўлимизнинг яна бир янги йилига қадам қўймоқдамиз. Ўйлайманки, Сиз азиз тумандошларнинг саъй-ҳаракатларингиз, қўллаб-қувватлашингиз, энг муҳими — юксак ишончингиз билан кириб келаётган янги 2023 йилда ҳам ўтган йилдагидан кўра салмоқлироқ натижаларга эришамиз.
Менинг ниятим, тилагим шуки, ҳар бир оила, ҳар бир инсон муроду мақсадига етсин!
Барчангизга яна бир бор мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахту камолини кўриш насиб этсин!
Янги — 2023 йилнинг қадами жонажон Ўзбекистонимизга қутлуғ ва баракали келсин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизлар!
Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбиридаги
Т А Б Р И К С Ў З И
Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ва бугунги тантанамиз қатнашчилари!
Конституция – бахтимиз қомуси, эркинлигимиз ва барча ҳуқуқларимиз кафолати, халқимизнинг минг йиллик орзу-умидлари ифодасидир.
Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали кўп миллатли туманимиз аҳолисини қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ҳар бир давлат ўз иш юритувини энг аввало, Конституцияга таянган ҳолда амалга оширади. Чунки Конституция – фуқаролар ва давлат манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилувчи муҳим ҳужжатдир.
Мустақиллигимиз шарофати туфайли 30 йилдан буён биз инсонийликни улуғловчи, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминловчи умум манфаатларга хизмат қилувчи 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат бўлган ўз Конституциямизга эгамиз.
Ҳурматли Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси қабул қилинди.
Тараққиёт стратегияси жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида аҳолимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Конституциямизнинг 2-моддасида шундай жумлалар бор: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир”.
Бу жамият тараққиёти ва фуқаролар манфаатлари устуворлигини таъминлаш давлат учун асосий вазифалардан биридир.
Аввало, «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий қоидадан келиб чиқиб, халқ билан доимий мулоқот қилиш фаолиятимиз мезони этиб белгиланди, давлат идоралари раҳбарлари фуқаролар олдида ҳисобот берадиган самарали тизим йўлга қўйилди.
Эътироф этиш жоизки, Бош Қомусимизда фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришлари, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари ўзининг амалий ифодасини топган.
Конститутцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конститутциявий комиссия тузилди унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.
Умумхалқ муҳокамаси давомида Конститутциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан ҳамда фуқаролик жамияти институтларидан жами 150 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳаза келиб тушган бўлиб, уларнинг катта қисми ўрганилганилди ва Конститутсиявий Қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасига келиб тушаётган таклиф ва фикр-мулоҳазаларнинг ортиб бориши, жамиятимизда қонун устуворлигини янада мустаҳкамлашда фуқароларимизнинг бефарқ эмаслигини ҳамда ушбу ҳужжатнинг янада халқчиллиги таъминланаётганини билдиради.
Бугунги кунда Бош Қомусимизнинг ҳар бир моддаси инсон манфаатларига, унинг моддий ва маънавий талаб ҳамда эҳтиёжларини қаноатлантиришга, манфаатларини қонуний йўл билан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.
Миллатимиз манфаатларига хизмат қилувчи, халқчил ва энг асосийси, элимизнинг орзу-мақсадларини ўзида ифода этган Конституциямиз бахтли, фаровон, тинч ва осуда ҳаётимиз кафолатидир.
Шундай бектакрор кунларда туманимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, рўй бераётган ўзгаришлар туманимиз турмуш тарзида туб бурилиш ясаганига барчамиз гувоҳмиз. "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туманимизда ҳам Сизлар билан бирга кенг кўламли ишларни амалга оширдик.
Биргина ижтимоий соҳада амалга оширилган эзгу ишларимизга эътибор қаратадиган бўлсак, 2 та мактабгача таълим ташкилоти тубдан таъмирланиб, жажжи болажонларимиз ихтиёрига топширилди.
Шунингдек, 15,6 км автомобиль йўллари объектлари, 2 та аҳоли яшаш пунктларида ичимлик суви таъминоти объектлари таъмирланиб аҳолига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.
Аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида, Учқудуқ туманида жорий йилда умумий қиймати 300,0 млн. сўмлик 40 км. узунликдаги масофага замонавий кенг поласали оптик толали интернет тармоғи тортилди.
Бундай салмоқли ютуқ ва муваффақиятларни бошқа соҳалар мисолида ҳам кўплаб келтиришимиз мумкин.
Туманимиздаги бундай шиддаткор янгиланишлар эса ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ёрқин бўй кўрсатиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини тобора мустаҳкамламоқда.
Эришилаётган барча ютуқлар фидокорона меҳнат натижаси ҳамда Конституциямиз нормаларининг ҳаётбахш ифодасидир.
Азиз тумандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга омад тилайман.
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз абадий бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармонович билан аҳолини узлуксиз электр энергия билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ўтказилган брифинг
Ассалому алайкум ҳурматли брифинг ишчирокчилари!
Ижтимоий-тармоқ кузатувчилари!
Бугунги ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўладими? Йўқ, албатта. Хонадонингизда бир зумгина электр чироғи ўчса борми, бутун умр зулматда қолгандек бўласиз, гўё.
Шу ҳолат ташкилот ёки ишлаб чиқариш корхоналарида содир бўлса-чи?! Бу қанчадан-қанча иқтисодий зарарни келтириб чиқаради.
Халқ хўжалиги тармоқларини, туманнинг олис овулларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўлида меҳнат қилаётган Учқудуқ туман электр таъминоти участкаси ана шундай ўзларига юклатилган масъулиятни чуқур англаган ҳолда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришди.
Бугунги кунда туманда 11 254 та электр энергияси истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 10 628 таси жисмоний ва 626 таси юридик шахслар ҳисобланади. Ушбу истемолчиларга октябрь ойига қадар 27 млн. 660 минг кВ соат электр энергияси етказиб берилган. 14 млн. 980 минг кВ соат электр энергия жисмоний шахсларга, 12 млн. 650 минг кВ соати эса юридик шахсларга етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 172-сонли қарорига асосан, тумандаги “Айтим” маҳалласида 1 та трансформатор янгидан ўрнатилди, 3 таси жорий таъмирланди. 3,13 км. ҳаво электр узатиш тармоғи ва 0,5 км. юқори кучланишли ер ости электр линиялари янгиланди. 82 дона янги темир бетон таянч устунлари янгисига алмаштирилди.
“Навоий” маҳалласида 2 та трансформатор янгидан ўрнатилди, 3 таси эса жорий таъмирдан чиқарилди. 2,4 км. ҳаво электр узатиш тармоғлари ва 0,4 км. юқори кучланишли ер ости электр линиялари янгиланди. 42 дона устунлар янги темир - бетон таянч устунларига алмаштирилди.
Шунингдек, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги 320 кВ трансформатор ўрнига 400 кВ ли юқори кучланишли трансформатор ўрнатилди. 0,4 кВ ли паст кучланишли 0,21 км кабель электр узатиш тармоғи янгиланди.
Туманда янгидан ташкил этилаётган “Ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зонаси” га 2 дона 400 кВ ли юқори кучланишли трансформатор ҳамда 24 дона темир - бетон таянч устунлари ўрнатилди. 4,32 км. ҳаво электр узатиш тармоқлари янгидан барпо этилди.
“Шалхар” ОФЙ га қарашли “Контай” овулида 23 дона темир - бетон таянч устунлари ўрнатилди. 1,4 км. ҳаво электр узатиш тармоқлари янгиланди. 1 дона қуввати 63 кВ ли янги трансформатор ўрнатилди.
2023 йилда аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган амалий ишларни ҳам режалаштирганмиз.
Жумладан, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 5 дона трансформатор пунктини капитал таъмирлаш, 2 км. 0,4 кВ ли кабел электр узатиш тармоғини жорий таъмирлаш;
“Мустақиллик маҳалласи ҳудудида 3 дона тарансформатор пунктини ҳамда 2 км. 6-10 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоқларларини жорий таъмирдан чиқариш;
“Узунқудуқ” ОФЙ ҳудудидаги 4 км;
“Боздун” ОФЙ ҳудудида 2 км;
“Шалхар” ОФЙ ҳудудида 2,5 км;
“Кокпатас” МФЙ ҳудудида 2,5 км. 0,4 кВ ли электр узатиш тармоғи жорий таъмирланади.
“Узунқудуқ” ОФЙ га қарашли “Бузаубай” овулига борувчи 10 кВ ли ҳаво электр симларини янгисига алмаштириш, 35 дона таянч устунларини янгилаш, 1 дона янги трансформатор ўрнатиш кўзда тутилган.
Шунингдек, “Алтинтау” ОФЙ га қарашли “Балтай” ва “Боранбай” овулларга борувчи 10 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоқларнинг 32 дона таянч устунларини янгилаш ҳам режага киритилган.
Айни пайтда соҳа ходимлари олдида 2022-2023 йилги куз қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлашдек масъулиятли вазифа турибди.
Юқорида таъкидланганидек, олдиндан белгилаб олинган аниқ чора - тадбирлар асосида иш юритаётганлиги боис мавсумни кўнгилдагидек беталофат ўтказиш имконияти етарли.
Эътиборингиз учун рахмат!!!
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроевнинг байрам табриги
Ассалому – алайкум азиз устоз ва мураббийлар!
Аввало, барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.
Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз йўлчи юлдузидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.
Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган ҳикматли сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.
Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини Сизнинг олдингизда умрбод қарздор деб биладиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг: “...Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир”, – деган сўзлари фикримизнинг яққол далилидир.
Биз шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, Сизларнинг ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиз учун барчамиз самимий миннатдорчилик билдиришни ўзимизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.
Қадрли устоз-мураббийлар!
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан илм-фан ва таълим-тарбия соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб, камолот ёшига етгунга қадар уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилган.
Албатта, бу каби эзгу ишлар Учқудуқ туманида ҳам изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, беш йил олдин туманимизда 14 та боғча фаолият кўрсатган бўлса бугун мактабгача таълим муассасалари сони 35 тага, қамров 98 фоизга, 6 ёшдаги болалар ўртасида эса қамров 100 фоизга етказилган.
Бугунги кунда 19 та умумтаълим мактаби, Учқудуқ туман касб-ҳунар мактаби, Саноат техникуми, Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Баркамол авлод болалар мактаби ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мавжуд. Уларда кўплаб фидоий педагог ва мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бизнинг асосий мақсадимиз дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт қуришдан иборат. Ана шу вазифани сидқидилдан уддалайдиган билимли ва истеъдодли, ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлодни тарбиялаш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада Сиз фидойи ўқитувчи ва мураббийларнинг заҳматли меҳнатингиз ҳар қанча мақтовга лойиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ, 20-умумий ўрта таълим мактаб директори Насиба Рўзиева «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони, 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич таълим фани ўқитувчилари Ольга Лагутина - “Меҳнат шуҳрати”, Валентина Корниенко - 2-даражали “Соғлом авлод учун” ордени, 18-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Мақсуда Шамсиева “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлар.
Шу ўринда 2-сон давлат МТТ тарбиячиси Дилдора Эрматова, 1-сон давлат МТТ тарбиячиси Ирисгул Алдабергенова, 12 - сон давлат МТТ тарбиячиси Гулноза Ахмедова, 1- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ақилбек Омаров, 10 – умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Сарвиноз Санаева, 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Гулжанат Баймуратова, 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Алмагул Ахметова, 13-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ўлмас Бойматов, саноат техникуми махсус фан ўқитувчиси Шуҳрат Рўзиев, касб-ҳунар мактаби ишлаб-чиқариш таълими устаси Азиз Ваҳобов ва бошқа таълим муассасаларида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган билимли-тажрибали, фидойи – фаол устоз-мураббийларни алоҳида ҳурмат-эътибор билан тилга оламиз.
Фарзандларимизга билим-илм беришда алоҳида ибрат кўрсатган бутун онгли ҳаётини ёшлар таълим-тарбияга бағишлаган нуроний - ўқитувчилар бугунги байрам тадбирида иштирок этишяпти. “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Гуласар Пардаева, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони совриндори Божей Ералиев, Қалдибай Аманғараев, Фазилат Ҳазратова, Несибели Жумаева, Мақсуда Атабоева, Кадира Ҳамидова, Дуйсен Удербаевларнинг меҳнатларини алоҳида эътироф этишни истардим.
Ҳурматли устоз-мураббийлар!
Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.
Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Учқудуқ фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу келажакнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сизлар тарбияланувчи ва ўқувчиларингиз ҳузурига —ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Эътиборингиз учун рахмат!
Учқудуқ тумани ҳокими Хамроев Соли Фармонович билан туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга доир амалга оширилаётган ишлар хусусида ўтказилган брифинг
Ассалому алайкум ҳурматли брифинг қатнашчилари!
Ҳурматли ижтимоий-тармоқ кузатувчилари!
Маълумки, куз — қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган талаби ҳам кескин ошади. Бу эса соҳанинг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган ишларимизни танқидий кўриб чиқишни тақозо этади.
Бугунги кунда Учқудуқ туманида жами 10163 та табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчилари бор. Уларнинг 458 таси табиий газ истеъмолчилари, 9705 таси суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳисобланади.
Туман марказидаги кўп қаватли уйларга суюлтирилган газ газголдер қурилмаси қувурлари орқали етказилади. Истеъмолчилар сони 6 763 тани ташкил қилади.
Шунингдек, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидаги суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 1163 нафарни, овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчилар сони 1779 нафардан иборат.
Суюлтирилган углеводород гази аҳоли хонадонларига туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан, етказиб берилади.
Йил бошидан буён газголдер қурилмаси орқали 1 190 тонна 250 кг, газ баллонлар орқали 301 тонна 140 кг сюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Овул ва маҳаллалар аҳолисига ижара шартнома асосида 52 дона суюлтирилган углеводород газ баллонлари етказиб берилди.
Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида автоматлаштирилган “E-Gaz” дастурига ўтказилган. Хонадонларга етказиб берилаётган газ баллонлар учун махсус ID карта жорий қилинган.
Бунинг натижасида газ баллондан фойдаланувчи истеъмолчилар нақд пулда тўловни амалга оширмасдан ўзлари учун ажратилган ID карталарга пайнет, пайме, миллий, ҳамда click програмалари орқали тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.
Аҳолига етказиб берилаётган газ баллонларнинг умумий вазни 43 кг. бўлиб, шундан 23 кг. газ балоннинг оғирлиги, 20 кг. суюлтирилган газнинг оғирлиги ҳисобланади. Шу билан бир қаторда суюлтирилган газ балонларни етказиб берувчи транспорт воситаларида газ баллонларни ўлчаш учун тарозилар қўйилган. Газбалон нархи 22 минг 400 сўмни ташкил этади.
Ҳавонинг кескин совиши натижасида суюлтирилган газнинг конденсат ҳолатига келиб қолишини олдини олиш мақсадида “Иссиқлик манбаи” ДУК Учқудуқ филиали билан шартнома имзоланиб, газголдерларга иссиқлик тизими ўрнатилди. Бу эса суюлтирилган газ парланиб, истеъмолчиларга бир маромда етиб боришини таъминлайди.
Куз-қиш мавсуми олдидан туман марказидаги 23 та газголдер ускуналари уларга ўрнатилган иситиш тизимлари қувурлари техник кўрикдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4840-қарорига асосан, Учқудуқ туманида табиий газдан фойдаланадиган 458 та истеъмолчига ақлли газ ҳисоблагичлар ўрнатилган.
Туманда 15 дона газ тарқатиш пунктлари мавжуд бўлиб, шундан 3 таси юқори босимли, 12 таси ўрта босимлидир. Мазкур газ тарқатиш пунктлари аҳолини узлуксиз газ билан таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, 3,2 км юқори босимли, 3,4 км ўрта босимли ва 7,2 км паст босимли газ қувурлари мавжуд. Мавсумга тайёргарлик даврида 4,5 км паст босимли газ қувурида босим остида синаш ва тозалаш ишлари олиб борилди. Емирилиш ва эскиришни олдини олиш мақсадида 7 км газ қувури, 25 дона газ ёпгичлар бўёқланди ҳамда 40 дона газ тиркамалари янгисига алмаштирилди. Таъмирталаблари эса соз ҳолатга келтирилди.
Юқорида қайд этиб ўтилган амалий ишлардан кўриниб турибдики, Учқудуқ аҳолисини куз-қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилган.
Эътиборингиз учун рахмат!!
Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги
Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
Қадрли учқудуқликлар!
Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган ушбу қутлуғ сана ҳар бир инсон, ҳар бир оила ҳаётида ўз ўрнига эга. Шу боис ҳам бу айёмни ҳар биримиз ўзгача кўтаринкилик ва меҳнатда катта зафарлар билан кутиб оламиз.
Зеро, мустақиллигимизнинг жорий йилда “Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзгу ғоя асосида нишонланиши замирида ҳам юртдошларимизнинг Ватанимизга бўлган юксак меҳри ва чексиз фахру ифтихори мужассамдир.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар сўнгги йилларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини тубдан юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Буни биргина, туманимиз мисолида айтадиган бўлсак, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида сўнгги уч йил ичида 5 та овул фуқаролар йиғларнинг янги, обод ва янада кўркам қиёфаси яратилди. Уларда 31,8 км йўл-трнаспорт инфратузилмаси, 86.8 муҳандислик-коммуникация тармоқлари, 13 ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Aҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 2022 - 2023 йилда туманимизда 32 та 1498 хонадонли янги янги уй-жойлар барпо этиляпти.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шароитлар яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Зеро, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади, янги иш ўринлари ташкил этиб, аҳоли бандлигини таъминлайди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Учқудуқда кичик бизнес субъектлари сони йилдан-йилга ошиб бормокда. 2017 йилга нисбатан, хусусий корхоналар сони беш баробарга ошиб, бугунги кунда давлат рўйхатидан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 1200 тадан зиёдни кўрсатмоқда.
Иқтисодиётнинг кон томирига айланган кредитларни ўзлаштириш борасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2022 йил ҳисобот даврида 2 та тижорат банки томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий кўллаб-қувватлаш учун жами 16,5 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида 369 нафар ёш тадбиркорга 11,0 млрд. сўм кредит маблаги ажратилиши худудда янги тадбиркорлик субъектлари сонининг ошишига хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 2022 йилги дастури белгиланиб, умумий қиймати 167,4 млрд. сўмлик 68 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида йил давомида 392 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу мақсадли дастур ижроси юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида
48,8 млрд. сўм лик 31 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.
Ҳудуд ривожланишида муҳим бўлган иқтисодиётнинг асосий тармоқлари жорий йил 6 ой якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 144,1 млрд. сўм, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 49,2 млрд. сўм, асосий капиталга киритилган инвестициялар 118,9 млрд. сўм, қурилиш ишлари 58,3 млрд. сўмни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5088-сонли қарорига асосан тумандаги 4 гектар ер майдонида "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси" ташкил этилди. Мазкур ҳудудда умумий киймати 28,9 млрд.сўмлик 24 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда, қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари қад ростламоқда.
Қадрли байрам қатнашчилари!
Бугунги қутлуғ айёмда Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар камолоти йўлида қилаётган ишларимизни сарҳисоб қилишимиз табиий, албатта.
Узлуксиз таълимнинг муҳим босқичи бўлган мактабгача таълим тизимидаги янгиликларга ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсиз. 2017 йилда вилоятда 3-7 ёшдаги болаларнинг 64,4 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 94 фоизни ташкил этади. Ёки 3721 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 3443 нафари боғчага боради.
Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари сони жами 34 та шундан, 15 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти сони 17 тани ташкил қилади. Йил охиригача яна 50 ўринли 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиши ҳисобидан шунингдек, мавжуд боғчалардаги гуруҳлар тўлдирилиб, қамровни йил охиригача 97 фоизга чиқаришни режалаштирганмиз.
Айни кунларда 14 ва 15 сонли мактабгача таълим муассасаларида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 9 млрд. 700 млн. сўм маблағ сарфланиб, капитал таъмирдан чиқарилаётган мазкур муассасаларда эртамиз эгаларининг баркамол, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.
Мустақиллик йилларида юртимизда ёшлар келажаги, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш масаласи давлат аҳамиятига молик устувор вазифа сифатида қаралиб, бу борада улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, айтиш мумкинки ёшларимизнинг тақдири ҳал бўладиган умумий ўрта таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқувчиларга замонавий талаблар асосида таълим-тарбия бериш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўси ва нуфузини ошириш борасидаги амалга оширилган ишлар барчамизни қувонтиради.
Азиз тумандошлар!
Асосий таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Учқудуқда бу йўналишда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилган. “Ёшлар жамғараси” ҳисобига 789,3 млн. сўм маблағ йўнилтирилди. 220 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 207 нафарига турли йўналишларда манзилли кўмак кўрсатилди. Жумладан, 45 нафар ёшга асбоб ускуна олишлари учун субсидия ажратилган, 21 нафар ёшга субсидия асосида сафарбарлик чақирув резерви ҳизмати харажатлари тўлиқ тўлаб берилган, 4 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75% қоплаб берилди. Шунингдек, 23 нафар ёшларга субсидия асосида контракт маблағларининг 50% фоизигача бўлган қисми тўлаб берилди. Уй-жойга муҳтож 26 та ёш оилага ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари тўлаб берилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 286 нафар хотин-қизларнинг 285 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди, бу кўрсаткич - 99,65%ни ташкил этади. 246 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жумладан, 45 нафар хотин-қизларимиздан 44 нафарининг бандлиги таъминланди, 27 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги опа-сингилларимизнинг 27 нафарига кредит ва субсидиялар ажратилиб берилди ва бандлиги таъминланди, учинчи, тўртинчи ва олтинчи тоифадаги хотин-қизлардан 168 нафарига жами 187,0 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Бугунги кунгача “Аёллар дафтари” га киритилган ижтимоий-тиббий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун 487, 0 млн.сўмга яқин маблағлар сарфланди.
Бундан ташқари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож 569 нафар фуқароларга 575 млн. 570 минг сўм миқдорида хайр-саховат ёрдамлари берилди.
Юқоридаги рақамларни таҳлил қиларканмиз, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар ва ёшлар, турмуш шароити оғир, ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмак кўрсатиш мутлақо янги босқичга кўтарилганини кўришимиз мумкин.
Қадрли тумандошлар!
Ҳудудда юз бераётган ўзгаришлар, бунёдкорлик жараёнларининг бугунги суръати тумандошларимизни янги марралар сари руҳлантирмоқда. Ислоҳотлар самарасини ўз тақдирида, кундалик ҳаётида кўраётган ҳар бир тумандошимиз қалбида бугунидан рози бўлиш, эртанги кунга мустаҳкам ишонч туйғуси мужассам.
Бундан кейин ҳам халқ манфаати, одамларни ҳаётдан рози қилиш – доимо фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолаверади.
Сўзимнинг якунида, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, юртимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Юртимиз тинч ва фаровон, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз доимо соғ-омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Эътиборингиз учун раҳмат!
More...
Ассалому алайкум муҳтарам ватандошлар!
Қадрли дўстлар!
Сиз, азизларни, бутун Учқудуқ тумани аҳолисини мамлакатимизда иккинчи бор нишонланаётган байрам – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман.
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг қарорига мувофиқ, 30 июль – бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланиб келинади. Ўзбекистонда 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан ушбу сана Халқлар дўстлиги куни деб белгиланди. Бу байрамнинг таъсис этилиши бутун республикамиз аҳолисининг айни кўнглидаги иш бўлди.
Дарҳақиқат, инсон ҳаётини безайдиган, унга маъно ва мазмун бағишлайдиган, унинг яхши кунида қувончига қувонч, шодлигига шодлик қўшиб, ёмон кунида эса суянч тоғи бўладиган мўъжиза бу – дўстликдир!
Халқлар ўртасидаги дўстлик эса кимнингдир иродаси билан эмас, балки ҳаёт тақозоси билан юзага келади. Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради.
Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда, шунингдек шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.
Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзбекистон – улкан имконият ва ресурсларга эга бўлган мамлакат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир”.
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани барчамизни қувонтиради. Улар барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг равнақи ва гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Юртимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар ўз фаолиятини эркин амалга оширмоқда. Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришда 150 та миллий маданий марказ катта роль ўйнамоқда.
Давлат таълим муассасаларида ўқув ишлари 7 тилда олиб борилмоқда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатув ва эшиттиришларини 12 тилда бериб бормоқда.
Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 30 га яқин турли миллат ва элат тинч-тотув ҳамжиҳатликда истиқомат қилади. Таълим 3 тилда, “Учқудуқ” газетаси 3 тилда олиб борилади.
Биз барчамиз туманимизда яшаб, Ватанимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари, жумладан, миллий маданий марказларнинг раҳбарлари ва фаолларини яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Бу ҳақда сўз юритганда, “Рус миллий-маданий марказ”и раҳбари Колеватова Татьяна Андреевна, Шимолий кон бошқармаси ахборот-коммуникация технологиялари маркази муҳандис - дастурчиси Александр Халтуринский, “Ануш” хусусий корхонаси раҳбари Габриелян Роскир Абрамович, фахрийларимиздан Керуенбаев Абдулла Молдабаевич, Пардаева Гуласар Пардаевна каби ёш авлодимизга ўрнак бўлиб келаётган жамоатчилик вакилларининг номларини алоҳида тилга олишни истардим.
Муҳтарам тумандошлар!
Бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида миллатлар ва конфессиялар ўртасида кескинлик кучайиб бормоқда. Бундай таҳликали шароитда биз биринчи навбатда жамиятимиздаги тинчлик, барқарорлик ва фуқаролараро тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз, фарзандларимизни кўпмиллатли халқимизнинг юксак маънавий-ахлоқий қадриятлари руҳида тарбиялашимиз зарур.
Ҳурматли дўстлар, барчангизни яна бир бор Халқлар дўстлиги куни билан табриклайман.
Ишончим комилки, ушбу байрам юртдошларимиз қалбида мустаҳкам ўрин эгаллайди ва ҳаётимизда эзгу анъанага айланади.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, ютуқ ва омад, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Гўзал ва бетакрор юртимизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, кўпмиллатли Ўзбекистонимиз халқига бахту саодат ёр бўлсин!
Эътиборингиз учун рахмат!
Ассалому алайкум қадрли ёшлар, азиз ўғил-қизларим!
Ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Сизларни ва сизнинг тимсолингизда барча учқудуқлик ёшларни тобора яқинлашиб келаётган 30 июнь – Ёшлар куни байрами билан самимий муборакбод этаман!
Учқудуқ туманининг ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган барча тадбирлар ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди, десак тўғри бўлади.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида сиз, азиз ёшларимизнинг қудратли куч бўлиб майдонга чиқаётганингиз таҳсинга сазовор, албатта.
Ҳурматли Юртбошимиз ташаббуслари билан бугун ҳаётимизнинг қайси соҳа ва тармоғини олмайлик, ёшларга эътибор ва ғамхўрлик асосий ўринга кўтарилиб, уларга зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Эртамиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими – “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 6 ой мобайнида “Ёшлар дафтари”га кирган 165 нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 569,5 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 81 нафар талабанинг контракт пули,
12 нафар йигитнинг 68,8 млн. сўм миқдоридаги сафарбарлик чақируви резерви учун белгиланган бадал пуллари тўлаб берилди.
Шу билан бирга, 51 нафар ўғил-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун, 975 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”даги 22 та лойиҳа доирасида ёшларимиз учун 67 та янги иш ўринлари яратилди.
Қолаверса, туман марказидаги “Олтин кўл”, “Орзу” истироҳат боғи, “КЕLАJАК” ёшлар маркази, ўнлаб спорт иноотлари бугун ёшлар ихтиёрига берилган.
Жорий ўқув йилида туманимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаби ва саноат техникумини 962 нафар ёшлар тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Шу боис ёшларнинг бандлигини таъминлаш фаолиятимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади. Бу йўналишда ҳар бир маҳалла кесимида қанча ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, қанчасини иш билан таъминлаш, нечта тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш белгилаб олинади.
Шунингдек, барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, ажратилади. Бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинган.
Бундан ташқари, “Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаб олиши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилди.
Қадрли ёшлар!
Бугун шу юксак минбардан туриб, туманимизда ёшликка хос шижоат, жўшқинлик ва орзу-интилишларни амалий ҳаракатга айлантириб, салмоқли натижаларга эришаётган ёшлар кўпчиликни ташкил этишини таъкидламоқчиман.
Жорий ўқув йилини 293 нафар битирувчи тугатаётган бўлса, уларнинг 7 нафари муддатидан олдин талаба бўлди. 20-мактаб битирувчиси Аббос Эргашов эса бир йўла 20 дан ортиқ Америка университетларига ҳужжат топшириб талабаликни қўлга киритди. 10-мактаб ўқувчиси Диёр Ҳайдаров эса ўндан ортиқ нуфузли университетларга имтиҳон топшириб, талаба бўлди.
11-синф битирувчиларнинг сафларида 8 нафар олтин медаль, 4 нафар кумуш медаль билан мактабни тамомлаётган ўқувчиларнинг борлиги, зукко ва билимдон фарзандларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
3-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилноза Саидмуродова, 7-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Умида Абдуллаева, 9-мактабнинг 11-синф ўқувчилари Мейиржан Абдижалилов, Шоқан Аймаханов, Ботагоз Нуримханова, Талант Пердебеков, 18-мактабнинг 11-синф ўқувчилари Севинч Бахритдинова, Оғабек Ярашовлар мактабни олтин медаль билан тамомладилар.
18-мактабнинг 11 – синф ўқувчилари Нигина Чорибаева, Бегойим Зокирова, Мадина Абдуллаева ҳамда 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Муқаддас Омонова кумуш медалга сазовор бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, юқорида номлари қайд қилинган битирувчиларнинг ана шундай ютуқларга эришишига катта ҳисса қўшган жонкуяр ота-оналарига, заҳматкаш устоз ва мураббийларига ҳам ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Шу ўринда туман ёшларининг спортда қўлга киритаётган ютуқларини ҳам эътироф этиб ўтиш ўринли. Куни-кеча 10-умумий ўрта таълим мактаби 8 - синф ўқувчиси Асал Шавкатова Бухоро шаҳрида самбо спортидан ўтказилган мамлакат чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. У 65 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди. У самбо, кураш, дзюдо бўйича 4 карра Ўзбекистон чемпиони ва совриндори Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Асал Шавкатова 27 июл ва 8 август кунлари Россиянинг Владивосток шаҳрида болалар ўртасида ўтказиладиган нуфузли Осиё ўйинлари мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Қадрли ёшлар! “Ёшлар ойлиги” доирасида сизларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини ошириш, ташаббускор ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш, битирувчилар ва уюшмаган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишида кўмаклашишга қаратилган юзлаб лойиҳалар, тадбирлар, мусобақалар, беллашувлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Туман ёшларининг фаол иштирокини таъкидлаш ўринли, албатта!
Саноат техникуми талабаси Феруза Бобоқандова шашка мусобақасининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди. “Зукко китобхон” танловининг вилоят босқичида “Узунқудуқ” овулининг “Ҳуррият” жамоаси биринчиликни эгаллаб, мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди. Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган 6-мактабнинг ўқувчи ва ўқитувчиларидан ташкил топган китобхон жамоанинг вилоятда биринчиликни эгаллани, республика босқичида Навоий вилояти шаънини ҳимоя қилиши эътирофга сазовор албатта!
Шунингдек, “Учқудуқ” газетаси ходими Дилноза Тошниёзова “Мушоира” танловининг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритганлиги Учқудуқ ёшлари ҳар жабҳада фаол, билимли ва зукко эканлигидан далолатдир.
Танловнинг мамлакат босқичида Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилишга шайланган иқтидорли ва истеъдодли ёшларимизга омадлар тилаймиз.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Сизлар том маънода юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкорисиз! Машҳур шоиримиз Эркин Воҳидов айтанидек, ёшликдаги куч-ғайратни эл-юртига бахш этган йигит-қиздан Ватан ҳам, халқ ҳам, ёшликнинг ўзи ҳам рози бўлади”!
Барчангизни ана шундай улкан бахт ва шараф насиб этсин! Ишонаманки, Сиздай шижоатли, ғайратли, ватанпарвар ёшларимиз бор экан, юкимиз ҳеч қачон ерда қолмайди. Кўзлаган юксак марраларимизни дадиллик билан забт этаверамиз!
Азиз ёшлар, Сизларни яна бир бор бугунги байрам - ёшлик, шижоат, куч-қудрат ва матонат айёми билан, чин қалбимдан муборакбод этаман!
Ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилайман!
Парвозингиз, интилишларингиз бундан ҳам сарбаланд бўлаверсин!
Юртимиз тинч, халқимиз соғ-саломат, эзгу ниятларимиз ижобат бўлсин.
Эътиборингиз учун рахмат!
Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан йўллаган табриги
Қадрли фарзандларим, азиз ўғил-қизларим!
Болалик инсон умрининг гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври. Шуни чуқур ҳис этган ҳолда Сиз, навниҳол фарзандларимизга энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Шу фурсатда фойдаланиб, Сизлар ҳаётимиз мазмуни, эртанги кундан умидимиз ва орзуларимиз рўёби эканлигингизни таъкидлаб, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни чин қалбимдан табриклайман!
Тараққийпарвар давлатлар ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган бу байрам давлатимиз, халқимиз ўз фарзандларининг бахти ва камоли учун ҳеч нарсани аямаслигини, мамлакатимиз ёшлари ҳам Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишни ўз ҳаётининг мазмуни деб билишини яққол ифода этмоқда.
Болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда. Айниқса, Республикамиз Президентининг ўтган йилнинг 29 майидаги “Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда Бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш йўлида чинакам тарихий ҳужжат бўлди.
Ҳақиқатан ҳам, бу дунёнининг барча қувончи бир бола кўзида халқаланган бир томчи ёш, барча қайғуси бир гўдак лабидаги ним табассумга арзимайди. Шу сабабдан ҳам статистик маълумотларнинг аксарияти болаларга нисбатан олиниб, “жумладан фалон фойизи болалар” иборасига тез-тез дуч келамиз. Бошқачароқ ифодаласак бугун дунёда 1 миллиардга яқин одам оч-наҳор кун кечираётган бўлса шунинг 25 фойизини болалар ташкил этади. Ёки одам савдосидек жирканч иллатдан ҳар йили ўн миллионга яқин бола жабр кўрмоқда. Бундай рақамларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин.
Хулоса шуки бола Ер юзида аҳолининг ҳимояга муҳтож қатлами. Айни чоғда у ҳаёт абадийлигининг тантанаси. Унга бўлган эътибор, ғамхўрлик ва рағбат эртанги кун, ўз келажагимизга бўлган эътибор демакдир.
Бола қалби беғубор. Умр остонасидаги бу дамларда шаклланган фазилат, хислат ва умуминсоний қадриятлар пировардида жамият комиллигининг кафолати ҳисобланиб, мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясига давлат миқёсида қаратилган эътиборнинг моҳияти ҳам шунда мужассам. Бугун мамлакатимизда бунёд этилган ва этилаётган таълим даргоҳлари, спорт мажмуалари, шифо масканлари ҳамда бир қатор маданий маиший иншоотлар, марказлар ва уларнинг энг сўнгги авлод технологиялари билан жиҳозланиши шу сиёсат самараси бўлиб, аксарияти болалар учун мўлжалланган.
Шу ўринда сўнгги йилларда туманимизда 17 та мактабгача давлат ва нодавлат таълим, 2 та умумтаълим мактаби, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, маданият даргоҳларининг янгидан қурилиб фойдаланишга топширилганлиги фикримизнинг яққол далилидир.
Яна бир жиҳат ногирон ва вақтинча саломатлигини йўқотган болалар манфаатига қаратилиб, шу асосда уларнинг таълим олиш ҳуқуқлари таъминланиб, бунинг учун шарт-шароитлар такомиллаштирилаётганлиги эътиборга молик. Буни туманимиз мисолида кузатадиган бўлсак уларга ҳар томонлама кўмак берилиб, бу борада ибратомуз тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугун туманимиз бўйича 31 нафар боланинг уйда таълим орқали тенгдошлари қаторида эканлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Таъкидлаш жойизки юртимизда келажак авлод камолоти билан боғлиқ оддий нигоҳларимиз илғамайдиган жараёнлар ҳам кечмоқдаки улар “Йод танқислиги касалликлари олдини олиш тўғрисида”ги ҳамда “Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунларда ўз ифодасини топган. “Болалар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонун эса бу борада ижтимоий ҳимоя сиёсати изчиллигининг амалдаги тасдиғидир.
Дарҳақиқат бола ҳуқуқи инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳисобланиб, у ҳам кенг миқёсдаги маърифий тадбирлар, турли даражадаги беллашувлар, танлов, фестивал бошқа анжуманлар орқали ўз самарасини оширмоқда. Биргина жорий йилда туманимиздан 30 нафардан зиёд тенгқурларингизнинг Халқаро ва Республика миқёсидаги турли мусобақа ва танловларда ғолиб бўлганлиги ҳурматли Президентимизга барча ғамхўрликлари учун Сиз болаларнинг миннатдорчилиги рамзи деб қабул қиламиз. Зеро, буларнинг барчаси мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимизнинг болаларга оталарча ғамхўрлиги самарасидир.
Азиз болажонлар!
Сизларни яна бир бор Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, мустаҳкам соғлиқ тилайман! Ёзги таътилларингиз мароқли ва ёрқин хотираларга бой ўтсин!
Эътиборингиз учун рахмат!
Учқудуқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муратов Нурладин Мустафаевич иштирокида БРИФИНГ!!!
Ассалому алайкум ҳурматли брифинг қатнашчилари!
Қадрли ижтимоий тармоқ кузатувчилари!
Учқудуқ туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларга кўрсатилаётган кўмак, улар билан олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда “Ёшлар жамғармаси” маблағларининг манзилли сарфланиши юзасидан маълумот бериб ўтаман!
Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданият, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
2022 йил давомида “Ёшлар дафтари”га киришни сўраб, 547 та онлайн аризалар келиб тушган. Шундан 472 та ариза ёшлар томонидан туғридан тўғри топширилган, 14 таси кол-марказлари 13 таси секторлар орқали, 64 нафари ёшлар етакчилари орқали аризалар қабул қилинган.
536 та аризадан 328 таси ёки 60 фоизи тасдиқланиб, 218 та ёки 40 фоиз ариза рад этилган.
Ёшлар жамғармасига 2022 йил бошидан буён 1,639 млрд сўм пул маблағлари ажратилган. Шундан вилоят бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан ажратмалар 701,4 млн. сўмни, туман бюджетидан ажратилган маблағ 792,4 млн сўмни, мажбурий ижро бюросидан ўтказилган маблағ 143,6 млн сўмни ташкил этади.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар 342 нафарни ташкил этади. Шундан 342 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, ёшларнинг 2 нафарига кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилган, 37 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган, 58 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилган. 121 нафар ёшларга олий ва ўрта-махсус таълим йўналишида тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилган. 52 нафарига субсидия асосида сафарбарлик чақирув резерви ҳизмати харажатлари тўлаб берилди.
“Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 26 нафар ёшларнинг замонавий касбларга ўқиш курс пуллари тўлаб берилди. 4 нафарининг ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш харажатларининг 75 фоизи яъни 1,5 млн сўм маблағи қоплаб берилди. 7 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Шунингдек 21 нафар ёшларга бошқа йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”да ёшлар мавжуд эмас.
342 нафар “Ёшлар дафтар”ига киритилган ёшларнинг
76 нафари ёки 22, 5 фоизи нафари 1-сектор, 107 нафари ёки 31 фоизи 2-сектор, 72 нафари ёки 21 фоизи 3-сектор, 87 нафари ёки 26 фоизи 4-сектор ҳиссасига тўғри келади.
Бугунги кунда 1-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 76 нафар 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 107 нафар ёки 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 72 нафар, 4-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 87 нафар ёки 100 фоиз ёшларга амалий ёрдам кўрсатилган ҳолда “Ёшлар дафтар” идан чиқарилган.
Ёш авлоднинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида 2022 йил давомида турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ҳамда интеллектуал ўйинлар ўтказилди.
“Беш ташаббус олимпиадаси 1-мавсум”, “Беш ташаббус олимпиадаси 2-мавсум” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирлар фикримизнинг ёрқин далилидир. Унда 10 000 дан ортиқ туманимиз ёшлари қамраб олинди.
Тумандаги барча маҳаллаларда стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш сингари спортнинг 14 туридан мусобақа ва беллашувлар ўтказилди.
Шунингдек, халқ ва замонавий чолғу асбоблари танлови, ёшлар “Рақс” фестивали, “Қувноқлар ва зукколар”, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилиб, ёшларимиз ўз иқтидор ва истеъдодларини намойиш этишди.
14 январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туркум маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди. “Темурбеклар”, “Шунқорлар” ҳарбий - спорт мусобақалари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда 1000 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” нинг 1-мавсумида “Мустақиллик” МФЙ дан Бобоқандова Феруза Республика босқичида иштирок этиб, шашка мусобақасида фахрли 2-ўринни эгаллади. Бобоқандова Марғуба эса шахмат мусобақасида вилоятда
1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб қайтди.
“Узунқудуқ” жамоаси “Зукко китобхон” интеллектуал танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсумда “Навоий” МФЙ да яшовчи Амиров Маьруф стол тенниси мусобақаларининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этди.
“Абай” МФЙ ёшларнинг ташкил топган стритбол жамоаси беллашувларнинг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “А” лигасида муваффақиятли иштирок этди.
“Айтим” МФЙ ёшларидан иборат стритбол жамоаси мусобақаларнинг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “С” лигасида иштирок этиб, фахрли 2 - ўринни эгаллаб қайтишди.
“Абай” МФЙ дан Амирова Вазира шашка мусобақасида вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “С” лигасида иштирок этиб, фахрли 1 - ўринни эгаллагани учқудуқлик ёшларнинг ҳар жабҳада фаол эканликларини билдиради.
“Айтим” МФЙ да яшовчи Турсинова Барчиной шашка мусобақасида вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичининг “А” лигасида иштирок этди.
Жорий йилнинг 15-26 декабрь кунларида Учқудук туманидаги 14-30 ёшлар “Хатирчи тумани тажрибаси” мисолида хатловдан ўтказилди. Маҳалладаги бешлик уйма-уй юриб, 11 201 та хонадондан 14-30 ёш тоифасидаги фуқаролар билан сўровнома тўлдириб чиқилди. Хатлов натижаларига кўра 8737 нафар ёшлар анкеталари шакллантирилди.
Шундан; 4533 нафар ўғиллар, 4204 нафари қизлардан иборат.
2023 йилда - “Ёшлар дафтари” га тавсия қилинган ёшлар 95 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунда турли йўналишлар бўйича ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинди.
Илм-фан, маданият ва спорт шоҳсупаларида байроғимизни баланд кўтараётган ўғил-қизларимиз, шижоатли ёшларимизга янги-янги зафарлар тилайман. Улар бизнинг фахримиз-ғуруримиздир.
Барчангизни, кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилайман.
Эътиборингиз учун ташаккур!