Учқудуқ туманида 2024 йил бошидан буён “Ёшлар дафтари” электрон платформасига жами 232 та ариза келиб тушган. Шундан: 194 таси тасдиқланган, 39 таси рад этилган. Тасдиқланган 194 та аризанинг барчасига амалий ёрдам кўрсатилган.
194 нафар аризалари тасдиқланган ёшлар қуидаги йўналишларда “Ёшлар дафтари”дан ёрдам кўрсатилган: 4 нафари моддий ёрдам йўналишида, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш йўналишида 3 нафар, асбоб ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш йўналишида 25 нафар, тўлов-контракт бўйича 93 нафар, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали 17 нафар, олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари бўйича 4 та, мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш харажатлари бўйча 1 та, Фуқоролик пасспорти олиш тўлови учун 1 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таминлаш йўналишида 34 нафар ва 12 нафар ёшларга бошқа йўналишларда ёшларга ёрдамлар кўрсатилган.
Дафтарга киритилган ушбу ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида Ёшлар жамғармасидан жами бўлиб 439,4 млн. сўм сарфланди, бундан ташқари Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан Беш ташаббус олимпиадаси спортнинг футбол, мини футбол ва аёллар футболи турлари бўйича ДХХ раиси кубоги ғолибларини тақдирлаш мақсадида 76,8 млн. сўм, Беш ташаббус олимпиадаси миллий кураш тури бўйича бош Прокурор кубоги ғолибларини тақдирлаш мақсадида 6 млн. сўм, 30-июнь “Ёшлар куни” гала консерти учун 50 млн. сўм маблағлар сарфланди.
Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, қуролли кучлар олий бош қўмондони Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, масъулларга мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган бир қатор топшириқларни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар (Мудофаа вазирлиги, бош Прокуратура, Фавқулотда Вазиятлар Вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлиги, Адлия Вазирлиги, Миллий Гвардия)га берди. Топшириққа мувофиқ Учқудуқ туманида 7 та йўналиш (Оғир тоифадаги 85 нафар, В.М.468-сонли қарори бўйича рўйхатда турувчи ёшлар 18 нафар, Ишсиз ёшлар 210 нафар, Миграциядаги ёшлар 70 нафар, Мактаб ўқувчилари 1494 нафар, Профессионал таълим ўқувчилари 316 нафар, ОТМ талабалари 1030 нафар) бўйича 3223 нафар ёшлар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга бириктирилди. Бириктирилган ёшларда жами бўлиб 353 та муаммо аниқланган бўлиб, барча муаммолар ижобий ҳал этилди.
Жорий йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 27 та танлов ва лойиҳалар бўлиб ўтиши мақсад қилинди. Ушбу лойиҳа ва танловларда Учқудуқ туманида 10 мингдан ортиқ ёшлар рўйхатдан ўтказилиб, танлов ва мусобақаларнинг маҳалла, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида иштироки таъминланди. “Ёшлар овози” Бўзатов-ФЕСТ танловининг вилоят босқичида 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида фаол иштирок этди. Спортнинг шашка туридан 27-30 ёшли аёллар ўртасидаги мусобақада Абай МФЙ ёши Амирова Вазира Республика босқичи А лигада 2-ўринни қўлга киритди. Спортнинг стритбол туридан 27-30 ёшли аёллар ўртасидаги Республика босқичида Навоий МФЙ ёшлари C лигада 3-ўринни қўлга киритди. “Беш ташаббус” лойиҳаларида янгилик бўлган касблар танловининг вилоят босқичида “Ёш қурувчи” танловида Йўлчилар ОФЙ ёши 3-ўринни, “Ёш дизайнер” танловида Дўстлик МФЙ ёши 3-о ъринни, “Електромантаж устаси” танловида Ифтихор МФЙ Ёши 3-ўринни қўлга киритди.
Хорижий тилларни ёшлар орасида бепул ўргатиш мақсадида Ибрат фарзандлари лойиҳаси орқали 1500дан зиёд Учқудуқлик ёшлар рўйхатдан ўтказилди. Хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган “Қизлар академимияаси” платформасига туманда 300 нафар қизлар тарғиботлар давомида қамраб олинди. Ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида “Uzchess” платформасига 150 нафар ёшлар қамраб олинди. Китобхонлик маданиятини оширига қаратилган “Mutolaa” платформасига 420 нафар ёшлар қамраб олинди.
Давлатнинг алоҳида кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича йўриқномага асосан “оғир” тоифадаги ёшлар тумандаги 8 та сектор ва корхона ташкилот раҳбарларига бириктирилди. Бириктирилган ёшларнинг ҳар бири билан учрашилиб, муаммо ва таклифлари тингланди. Бириктирилган ҳар бир ёшнинг ота оналарига хат жўнатилди. Раҳбарлар томонидан йўриқномадаги йўл харита асосида йўл хариталар ишлаб чиқилди. 48 нафар ёшларда муаммо мавжудлиги аниқланиб ва шу кунга қадар барча муаммолар ижобий ҳал этилди.
“Ёшлар баланси” асосида 593 нафар ёшлар (61 нафар ишсиз, 297 нафар мактаб битирувчилари, 120 нафар профессионал таълим битирувчилари ҳамда 113 нафар ОТМ битирувчилари, 63 нафар ишсиз ёшлар) бўйича маҳаллалар кесимида “фуқаробай” “Ёшлар бандлиги дастурлари” ишлаб чиқилиб, 593 нафар (100 %) ишсиз ёшларнинг (328 нафари доимий ишга жойлаштириш, 6 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, 3 нафарига субсидия ажратиш, 94 нафар ёшларни ўзини ўзи банд қилиш, 7 нафарига тадбиркорлик учун кредитлар ажратиш, 155 нафарини таълимнинг кейинги босқичи) бандлиги таъминланди.
Шу билан бир қаторда, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
13 сентябрдаги 468-сонли қарорига асосан 10 та тоифа бўйича
18 нафар уюшмаган ёшлар рўйхати тўлиқ шакллантирилиб,
2 нафар ҳуқуқ тартибот органлари масъул раҳбарларга бириктирилди.
Прокуратура (туман прокурори) тизими бўйича – 9 нафар;
ИИБ (туман ИИБ бошлиғи) тизими бўйича – 9 нафар ёшлар бириктирилди.
Бириктирилган масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 18 та ёшларнинг 16 та муаммолари ҳал этилди.
Октябр ойида қилинган хатловга асосан туман ҳудудида 134 нафар ёшлар хорижий давлатларга ишлаш, ўқиш ҳамда яшаш мақсадида миграцияга кетганлиги аниқланди. Шундан 93 нафар ёшлар ўқиш, 41 нафар ёшлар ишлаш мақсадида кетган.
Учқудуқ туман 1-сон политехникумида 2024- йилда эришилган натижалар муаммо камчиликлар ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим булган устувор вазифалар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Учқудуқ туман 1-сон политехникумида ҳозирги кунда фаолият юритаётган 32 нафар ўқитувчиларидан 5 нафар катта ўқитувчи, 3 нафар етакчи ўқитувчи,
2 нафар бош ўқитувчи ва 22 нафар олий маълумотли ўқитувчи фаолият юритиб келмоқда. Политехникумида келажакда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги № 572-сонли қарори асосида педагогик ходимлар босқичма-босқич аттестациядан ўтказиб ва малака тоифасини ошириб бориш ишлари режали тартибда амалга оширилиб келмоқда. Политехникумида халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог ходимлар Шониёзов Ҳаёт Ҳусан ўғли тарих Milliy sertifikat A1 Наврўзова Гулсанам Бафоевна Рус тили С1, Мустафоева Гўзал Суннатуллаевна Рус тили С1, Шодиева Насиба Рўзимурод қизи Информатика ва ахборот технологиялари Astrum, Рузиқулова Муҳайё Рузиқуловна Информатика ва ахборот технологиялари Astrum, Худойбердиева Ситора Жобир қизи Инглиз тили B2, Қувондиқова Моҳинисо Файзулло қизи Инглиз тили B2. “Ибрат фарзандлари” йўналиши бўйича рус тили фанидан 14 нафар ўқувчи онлайн курсларда иштирок этиб, шундан 9 нафар ўқувчи тестларни аъло даражада бажариб сертификат олди. Инглиз тили фанидан 26 нафар ўқувчи онлайн курсларда иштирок этиб, шундан 3 нафар ўқувчи тестларни аъло даражада бажариб сертификат олди. Турк тилидан 4 нафар ўқувчи онлайн курсларда иштирок этиб, шундан 2 нафар ўқувчи тестларни аъло даражада бажариб сертификатлар олди. Политехникум Олий таълим муассасалари томонидан профессионал таълим муассасаларига кўрсатилаётган илмий ва методик жиҳатдан қўллаб - қувватлаш бўйича Бухоро Давлат университети ўқув - услубий қўлланмалар 2 та, Навоий Давлат кончилик ва техналогиялар университети ўқув-услубий қўлланмалар 2 та, Навоий Давлат педагогика институти ўқув-услубий қўлланмалар 1 та, Тошкент давлат Ислом Каримов номидаги техника Университети ўқув-услубий қўлланмалар 1 та, Қуқон Давлат педагогика Университети биргаликда ёзилган илмий мақолалар сони 24 та, Навоий вилояти Навоий Ёшлари газетаси оммавий ахборот воситаларида ёритилган материаллар сони 2 та, Фарғона вилояти Халқаро Педагоглар журнали оммавий ахборот воситаларида ёритилган материаллар сони 1 та.
2023-2024-ўқув йилда касб-ҳунар мактабида 223 нафар битирувчилар битирди шундан 47 нафари қиз болаларни ташкил этиб, 88 нафари ОТМ га ўқишга кирган ва доимий ишга жойлашганлар 14 нафар, вақтинчалик иш билан банд бўлганлар 106 нафар бўлиб жами битирувчилардан 208 нафар яъни 93.3 % ни ташкил этади.
2024-йилда Профессионал таълим тизимида “Энг яхши рақамли таълим ресурслари” Республика кўрик – танловда ИЧТУ Л.Фозилова ўзининг “Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги” фанидан таълим ресурсини ишлаб чиқди ва вилоятда фахрли ўрин эгаллаб Республикага йўлланма олди.
Профессионал таълим муассасалари учун “Чилангар иши” ўқув амалиётидан ўқитиш материаллар тўпламини ишлаб чиқилди ва https://prof.edu.uz платформасига фойдаланиш учун жойлаштирилди.
Навоий вилоят ҳокими Н.Турсуновнинг Навоий вилоятида фаолият юритаётган касбий таълим муассасаларини ҳудудидаги иш берувчи корхона ва ташкилотларга бириктириш жадвалида Учқудуқ туман 1-сон политехникуми НГМК АЖ Шимолий кон бошқармаси, “Навоийуран” ДК Учқудуқ ишлаб чиқариш майдони, “НГМК жамғармаси” ДМ Учқудуқ ҳудудий бошқаримаси, “Ҳудудий электр таммоқлари” АЖ ва “Иссиқлик манбайи” ДУК Учқудуқ филиалларига бириктирилди. Ушбу бириктириш жадвали асосида Учқудуқ туман 1-сон политехникумда 2025-йилда тумандаги мавжуд ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик шартномалар тузилди ва шу шартномалар асосида Дуал таълим йўлга қўйилди.
Туман ҳокимлиги ва камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда калажакда талаб этиладиган касбларни ўрганиб чиқиб, талаб этиладиган касблар бўйича қабул параметрларини ташкил этиш. Очилиши кутилаётган янги мутахаассиликлар бўйича ва ҳамкор ташкилотлардан олинган буюртмалар тўғрисида мактабларда тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга куйиш ва политехникумда “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкиллаштириб тумандаги барча мактабларни таклиф қилиш режалаштирилган.
“Беш муҳим ташаббус олимпиадаси” доирасида барча гуруҳлар ўртасида белгиланган спорт турларидан мусобоқалар ташкиллаштирилиб, ғолиб бўлган ўқувчилар ҳамда жамоалар муносиб тақдирланиб, туман ҳамда вилоят босқичларида муносиб иштирок этишди.
“Спорт бизни бирлаштиради”, “Спорт – саломатлик гарови”, “Жисмоний тарбия ва маданият замонавий ўқувчи учун асосий мезон” шиори остида мунтазам равишда гуруҳлар ўртасида ҳамда педагог ва ишлаб чиқариш таълим усталари ҳамда ишчи ходимлари ўртасида мусобоқалар ташкиллаштирилиб ғолиб ва совриндор ўқувчилар ҳамда ходимлар тақдирланиб борилди.
2024-йил давомида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинди. Жумладан, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Заковат”, “Китобхонлик”, “Спорт мусобоқалари”, муҳим саналарга бағишланган саҳна кўринишлари, бадий кечалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда учрашувлар, давра суҳбатлари, давомат тадбирлари, ўқувчилар ётоқхонасида учрашувлар ташкил этилиб, профилактик тадбирлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, 2024-йил ноябрь-декабрь ойларида спортнинг мини футбол туридан “Бошқарма бошлиғи кубоги” Политехникумда кўтаринки руҳда ташкил этилди. 1-босқичда ғолиб бўлган жамоа туман босқичида муфавваққиятли иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига юлланмани қўлга киритди. Бундан ташқари, ўқувчилари ҳарбий спорт турлари бўйича ташкил этитлган мусобоқаларда туман ҳамда вилоят босқичларида наъмунали иштирок этиб келишди. Жумладан, 2024-йил апрель ойида Политехникумнинг терма жамоаси Навоий шахрида ташкил этилган “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобоқасининг вилоят босқичида муносиб иштирок этишди.
Политехникумида ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш мақсадида 2024 йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик иштирокида жами 38 маротаба профилактик учрашувлар, шундан 22 маротаба давра суҳбатлари ва 16 маротаба мунозара бахслари ташкил этилди. Шундан, одам савдоси бўйича 5 маротаба давра суҳбати, диний экстримизм ва терроризмга қарши кўрашиш борасида 4 маротаба учрашувлар ва 2 маротаба давра суҳбати, гиёҳвандликни олдини олиш борасида 4 маротаба давра суҳбати, ўз жонига қасд қилиш (суитсид)ни олдини олиш борасида 3 маротаба учрашувлар ва 2 маротаба давра суҳбати, коррупциянинг олдини олиш борасида 2 маротаба давра суҳбатлари ва 16 маротаба бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, ўқувчи-ёшларга профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, мардлик ва жасурлик фазилатларини мустаҳкамлаш мақсадида туман мудофаа бўлими ҳамда туман ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари билан маънавий-маърифий йўналишда “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар, ҳарбий қисмга саёҳатлар ташкил этилди.
Политехникумда 2024-йил давомида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Мозийга саёҳат” дастури доирасида музейлар ва тарихий манзилгоҳларга ташриф ташкил қилинди. Жумладан, март ойида Навоий вилояти тарихи ва маданияти музейига ташриф буюрди.
Бундан ташқари, апрел ойи давомида ўқувчи-ёшлар мамлакатимизнинг хушманзара ва тарихий масканларидан бири Хоразм вилояти Хива шаҳрига саёҳат ташкил иқлинди. Ўқувчи-ёшлар саёҳат давомида Хиванинг кўҳна ва боқий меъморий объектларидан “Ичан қалъа”, “Калта Минор”, шунингдек “Хоразм тарихи музейи”га ташриф буюришди. Саёҳатдан кўзланган мақсад ёшларни миллий қадриятларимизга ёғирилган тарихий анъаналаримиз ва қадамжоларимиздан хабардор қилиниб, яқиндан таништирилди.
Шунингдек, март ойи давомида Самарқанд шаҳридаги “Ҳазрати Хизир” мақбараси, “Шоҳи-Зинда” қадимий археологик мажмуасига, “Регистон” ансамбилига, “Гўри Амир” мақбарасига, “Бибихоним” мақбараларига туристик саёҳат ташкил этилди.
Политехникум раҳбар кадрлари ва педагогик жамоаси учун ҳар ҳафта мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар, хорижда рўй бераётган воқеалар, янги қабул қилинган қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, шунингдек, олий таълим тизимида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва топшириқларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган турли мавзуларда маърифат соатларини ташкил этилди.
Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасда мунтазам равишда китобхонлик, заковат, турли салбий иллатларга қарши расмлар ва иншолар танловлари ўтказилиб келинди. Ушбу тадбирлар ўқувчилар ётоқхонасида ҳам ташкил этилди.
Учқудуқ туман 1-сон политехникумида ўқувчиларнинг кунлик давоматини олиниб борилди. Ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш мақсадида дарс машғулотларига келмаган ўқувчиларнинг сабаблари ўрганилиб, сабабсиз дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчиларнинг уйларига борилиб, сабаблари ўрганилиб, дарс машғулотларига қайтариш чоралари кўрилди.
Учқудуқ туман 1-сон политехникумининг 2024 йил учун харажатлар сметасига ажратилган жами бюджет маблаглари миқдори 5384248.0 минг сўмни ташкил қилиб, шундан ўқитувчи ва ишчи ходимларнинг иш ҳақларига 3920633.0 минг сўм, ягона ижтимоий тўлов учун 989624.0 минг сўм, коммунал тўловлар учун 289319.0 минг сўм ва бошқа турдаги харажатлар учун 184672.0 минг сўм ажратилган бўлиб, барча касса харажатлари белгиланган кодлар орқали амалга оширилди, бундан ташқари “Open byudjet” лойихаси орқали 170000.0 минг сўм ютиб олиниб ушбу маблағлар ҳисобидан политехникумга
119984.0 минг сўмга ҳар бирини 7499.0 минг сўмдан 16 дона моноблок.
22990.0 минг сўмга 1 дона интерактив панель.
25790.0 минг сўмга 1 комплект турникет сотиб олинди.
Булардан ташқари “Яшил энергия” МЧЖ билан тузилган шартнома орқали политехникумга 20 киловаттлик қуёш батареялари ўрнатилиб, бунинг натижасида 2024 йил давомида 23775.0 кВ электр энергияси тежалишига эришилди.
Учқудуқ туман 2-сон политехникумида 2024/2025-ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Маълумот
Учқудуқ саноат техникуми биноси 1983 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. 2020 йилдан буён Учқудуқ саноат техникуми номи остида фаолият юртиб келмоқда. Ўқув биноси биносининг сиғими 630 ўринга мўлжалланган. Бундан ташқари Учқудуқ саноат техникумида 2003 йилда 120 ўринли устахона биноси, 2013 йилда спорт зал ҳамда 2014 йилда 100 ўринли ётоқхона биноси фойдаланишга топширилган. Ҳозирда техникумда жами 336 нафар ўқувчи тахсил олади. Кундузги таълимда жами 97 нафар, кечки таълимда 50 нафар, сиртқи таълимда 189 нафар ўқувчи тахсил олади.
Учқудуқ саноат техникумида 2024 йил давомида 15 нафар педагог ходимлар фаолият олиб борди, педагог ходимлардан 6 нафари умумтаълим, 9 нафари махсус фанўқитувчиси,шундан 1 нафари физика–математика фанлар номзоди, доцент, 2 нафари бош ўқитувчи, 5 нафари катта ўқитувчи ҳамда 7 нафари олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар. Техникумда 2 та кафедра “Махсус фанлар ” ва “Табиий ва гуманитар фанлар” кафедралари ташкил етилган. 2024–йилда аттестацияга жалб қилинган 8 нафар ўқитувчилар тест синовларида тўлиқ қатнашиб, 4 нафар умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари катта ўқитувчи, 2 нафар умумтаълим фан фан ўқитувчилари бош ўқитувчи тоифасига ега бўлишди.
2024 йилдаЎзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган профессионал таълим тизимида “Енг яхши рақамли таълим ресурслари” кўрик-танловининг Республика босқичида “Кончилик иши ” ё‘налиши бўйича Учқудуқ саноат техникумининг махсус фанлар катта ўқитувчиси С.Каххорова 1-ўринни егаллаган. 2021 йилдан ҳозирги давргача профессионал таълим муассасалари учун “Кончилик иши” ва “Металлургия” ё‘налишлари бўйича малака талаби, намунавий ўқув режаси ва ўқув дастурларни такомиллаштирувчи Республика ўқув-услубий бирлашмасида Учқудуқ саноат техникумининг 3 нафар махсус фанлар бўйича катта ўқитувчилар С. Каххорова, Ш.Рузиев, Н.Бобоёровалар ишчи гурух аъзоси сифатида фаолият олиб боради.
Учқудуқ саноат техникумининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Г.С.Назирова, инглиз тили фани бош ўқитувчиси Д.Ш. Сатторова, информатика ва АКТ фани бош ўқитувчиси Г.Қ.Тилавовалар 2024 йил март ойида Самарқанд шаҳрида “Олтин қалам соҳибаси – 2024 ” Финландия билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро конференсияда ўз мақолалари билан иштирок етиб, сертификатлар хамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар. 2024 йил 1-октябр “Ўқитувчилар куни” муносабати билан Учқудуқ саноат техникумининг махсус фанлар катта ўқитувчиси С.Каххорова “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси ” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Учқудуқ саноат техникумида жорий йининг 5-январ куни Президентимиз томонидан 2023 йил 22-декабр куни ўтказилган Маънавият ва маърифат Кенгашида еътироф етилган ғоялар ҳамда маърузанинг мазмун-моҳияти тарғиб қилинди. Шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тинчликни асраш борасида фикрлар билдирилди.
Жорий йилнинг 13-январ куни Учқудуқ саноат техникумида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Учқудуқ туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи маёр Давлатов Қахрамон Рахматович ҳамда Учқудуқ тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари М.Бозоровлар иштирокида “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида давра суҳбати ташкил етилди. Давра суҳбатида меҳмонлар ўқувчи-ёшларни байрам билан табриклаб, ҳозирда армиямиз ва унда яратилган шарт-шароитлар билан таништириб ўтди.
2024 йил 18-январ куни Учқудуқ саноат техникумида “Енг яхши китобхон гуруҳ” танлови ўтказилди. Танлов Ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, буюк романнавис Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳамда унинг “Ўткан кунлар” романи асосида 1-босқич кундузги таʼлим 3-23 ва 4-23 гуруҳлари ўртасида беллашув тарзида ўтказилди. Беллашув сўнги натижаларига кўра 3-23 гуруҳ талабалари 12 та саволдан 9 тасига тўғри жавоб бериб “Енг яхши китобхон” гуруҳ деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19-мартдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига асосан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш бўйича 5та муҳим ташаббуснинг 2 ташаббуси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 2024-йил 7-феврал куни Учқудуқ саноат техникуми ўқувчи-ёшлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил етилди.
2024 йил 8-феврал куни Учқудуқ саноат техникумида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан “Улуғ мутафаккир сўз мулкининг султони” мавзусида ўқувчи-ёшлар ўртасида тадбир ташкил етилди. Тадбирда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк қомусий олим ва мутафаккир, улуғ донишманд, давлат арбоби ўз даврининг илим-фан санʼат ва адабиёт аҳлига мураббий, устоз Мир Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз, адабий-естетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин егаллаганлиги таъкидланди. Шоир ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ўрин егаллаб келмоқда. Тадбир давомида шоирнинг ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари намойиш етилди. 2024 йил 14-март куни Учқудуқ саноат техникуми ўқувчи-ёшлар билан биргаликда Зарафшон шаҳрида жойлашган “Қизилқум” музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат жараёнида ўқувчи-ёшлар тоғ-кон саноатига оид експонатлар ва музей тарихи билан яқиндан танишди.
Шунингдек, давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам етган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Миллатимиз байроғи халқаро майдонда мустақил ватанимизни ифодаламоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан 2024 йил 10-декабр куни Учқудуқ саноат техникумида “Миллат байроғи” шиори остида асосида сиёсий саводхонлик тадбирлари ўтказилиб келинаётганлиги маълум қилинади.