LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилаётган ёрдамлар МАТБУОТ АНЖУМАНИ

   Учқудуқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида МАТБУОТ АНЖУМАНИ ўтказилди.  Матубот анжуманида тумандаги ОАВ вакиллари ва журналистлар,  маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этди. Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова, туман ёшлар ишлари бўлими раҳбари Каморлиддин Бекмуродов ўз маъруза ва амалга оширган ишлари таҳлилини ўқиб эшиттирди. 

   “Аёллар дафтари” –хотин-қизларнинг муаммолари билан манзилли ишлаш ва уларни қўллаб қувватлашнинг самарали механизми масаласида Нафиса Нажмиддинова сўзга чиқди ва қуйидагиларни маълум қилди. 

photo 2024 09 24 18 39 02

    Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида белгилаб берилган вазифаларидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари” тизими устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.
“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2022 йилдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори бўйича бевосита масъул бўлган туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар тузилган.
     Учқудуқ туманида 5-босқич “Аёллар дафтари”га 476 нафар хотин-қизлар киритилди.
Жумладан,
101 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз;
40 нафари кредит олиш истагини билдирган;
161 нафари боқувчисини йўқотган хотин-қизлар;
100 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёллар;
72 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аёллар.

photo 2024 09 24 18 39 01
    Шундан, юқорида кўрсатилган
-101 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар"нинг 101 нафарининг бандлиги таъминланди ( 45 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 56 нафарига субсидия асосида асбоб-ускуналар харид қилиниб, ўзини - ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди)

- 40 нафар Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг барчасига имтиёзли кредитлар ажратилди.

- 161 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг барчасига 218 млн 960 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

- 100 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг барчасига 136 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

- 2 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож аёлларнинг бир йиллик
5 млн сўмдан жами 10 млн сўм миқдорида ижара компенсация тўлови тўлаб берилди.

-72 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларнинг барчасига 97 920 000 сўмлик моддий ёрдам берилди.

     Бундан ташқари 51 нафар хотин-қизларнинг ўзи ва фарзандларини даволаниши учун тиббий ёрдам кўрсатилди.

дори воситаларига эҳтиёжи бор 41 нафар хотин-қизларга жамғарма ҳисобидан жами 38 млн сўм маблағга дори-дармон олиб берилди.

4 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга таҳсил олаётган олий таълим муассасаси контракт пули (14 945 260 сўм) “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

46 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ва 433 нафар хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатилди.
Бугунги кун ҳолатига Учқудуқ тумани бўйича “Аёллар дафтари”да белгиланган режа ва топшириқлар 100%га бажарилганлиги маълум қилинади.

 

     Шундан сўнг ёшлар ишлари бўлими бошлиғи К. Бекмуродов сўзга чиқиб қуйидагиларни таъкидлаб ўтди. Ёшлар дафтарига 148 нафар ёшлар 2024 йилда қабул қилинган. Шундан 129 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилган. Жумладан: 2 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси ўқув курси тўлови тўлаб берилди, 20 нафарига 147 млн. сўмлик асбоб ускуналар субсидия асосида олиб берилди, 64 нафар ёшга 273,4 млн. сўмлик контракт тўловлари қоплаб берилди, 5 нафар ёшлар замонавий касблар доирасида чет тили ва дастурлаш соҳалари бўйича 6 ой мобайнида ўқув марказларида ўқитилди, 1 нафар ёшга фуқаролик пасспорти олиб берилди, 13 нафар ёш учун 88,5 млн. сўм сафарбарлик чақируви резерви бадали тўлаб берилди. 15 нафар ёшлар ёшлар дафтари орқали бандлиги таъминланди. 9 нафарига бошқа йўналишларда ёрдамлар кўрсатилди. Ёшлар дафтари жамғармасига йил бошидан буён 544,4 млн.сўм миқдорда маблағ шакллантирилган. Шундан 411,1 млн. сўм маблағ ёшлар дафтарига кирилган ёшлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида, 50 млн. сўм маблағ Ёшлар куни гало консертини ўтказиш учун, 76.9 млн. сўм маблағ ДХХ раисининг футбол, мини футбол ва аёллар футболи мусобақалари ғолибларини тақдирлаш мақсадида, 6 млн. сўм маблағ Бош прокурорнинг миллий кураш бўйича мусобақалар ғолибларини тақдирлаш мақсадида сарфланди.
     Матбуот анжумани амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилганларнинг саволларига жавоб бериш орқали якунланди. 


O'qilgan: 184 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 30 Oct 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: