LOTIN-КИРИЛЛ

Матбуот анжумани ўтказилди

УЧҚУДУҚ – ЖАДАЛ ЎЗГАРИШЛАР ВА БОЙ ИМКОНИЯТЛАР ЗАМИНИ!

Бугунги кунда янгиланаётган Ўзбекистон дунё ҳамжамияти эътироф этган этганидек, жадал тараққиёт, туб ўзгариш ва фаол ислоҳотлар даврини ўтамоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда ислоҳотлар қамрови ва ўзгаришлар самараси маълум бир ҳудуд ёки макон билан чегараланаётгани йўқ: ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар ва ҳар бир овулда янгиланишларга гувоҳ бўлиш мумкин.

IMG 20241230 153507 576

Бу каби ўзгаришлар эса шунчаки кўркам бинолар қурилиши, кенг ва равон кўчалар пайдо бўлиши билан эмас, аввало халқимиз онги ва тафаккурининг юксалиши ҳаётга эртанги кунга бўлган ишончининг мустаҳкамлиги, илмга интилиш негизида амалга ошмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев: “Инсоният тарихи шундан далолат берадики, ҳар қайси халқ ҳаётидаги маънавий уйғониш жараёнлари миллий ўзликни англашга олиб келади ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, маданий тараққиётини янги босқичга кўтаради”, дея қайд этиб ўтган эди. 

 

IMG 20241230 153507 157

Дарҳақиқат, шу маънода таъкидлаш керакки, ҳар қандай ривожланишнинг туб замирида биринчи навбатда катта маънавият ва халқнинг интилиши ётади. Айни ҳақиқатни эса Қизилқум жавоҳири, саҳродаги бўстон, дея эътироф этилаётган Учқудуқ туманидаги ўзгаришларни мазкур ҳудудда яшовчи қарийб 40 минг нафар аҳолининг турмуш тарзи мисолида ҳам кўриш мумкин.

Айтиш жоиз бўлса 20 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг фахри ва ғурури бўлган Учқудуқнинг мавқеи нафақат ўзининг олтини, урани ва чорвачилик маҳсулотлари, шу билан бирга меҳнаткаш, бағрикенг, сахий халқи, истеъдодли ва иқтидорли ёшлари, забардаст кончиларининг фидойи меҳнатлари билан тобора ошиб бормоқда.

IMG 20241230 153529 457

Бу ернинг тарихига тўхталадиган бўлсак, нафақат Ўзбекистон балки дунё тарихига оил энг қимматли маълумотларга дуч келиш мумкин. Хусусан, Учқудуқ туманидан аниқроғи марказий Қизилқумдаги Мингбулоқ овулидан 30 км. узоқликда жойлашган Жирақудуқ дараси – очиқ осмон остидаги ноёб полеонтологик музей ҳисобланади. Илмий фаразларга кўра, бу ерда тахминан 95 миллион йил аввал Тетис денгизи мавжланиб оққан, деган қарашлар мавжуд.  

Тарихнинг ўқилмаган саҳифаларига қарайдиган бўлсак, олис ўтмишнинг бетакрор ва ўчмас саҳифаси бўлиб муҳрланиб қолган тошлар ўрмони ажойиб ва ғаройиб табииат мўъжизасидир. Шу боис, бу ерга кўплаб таркибида олимлар бўлган халқаро экспедиция ташриф буюришади. Илмий ўрганишлар олиб борилиб, ўрдакбурун динозаврнинг болдир суяклари, тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари каби бошқа жойларда учрамайдиган жуда ноёб топилмаларни учратиш мумкин.

Бугун ушбу манзилда “Тош ўрмон”, деб аталувчи очиқ осмон остидаги музей ташкил этилган. 1 млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига ҳудуд 3D панжаралар билан ўралган. LED ёритгичлар, видеокузатув мосламалари ўрнатилган.

IMG 20241230 153607 170

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бизнинг асосий мақсадимиз — ёшларнинг сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишига эришиш, уларнинг ўз қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат”. Ушбу фикрлар тасдиғи ўлароқ, энг чекка ҳудуд Учқудуқ туманида ҳам фар¬зандларимиз таълим – тарбия оладиган масканларда энг аввало, шарт – шароитни яхшилаш йўлида изчил ишлар амалга оширилаётир.

Бир йил сарҳисобига назар ташлайдиган бўлсак, 3,9- мактабларда 14 млрд. 18 млн. сўм маблағ эвазига капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мутлақо янги кўринишга келтирилган ўқув даргоҳлари янги ўқув йилида ўқувчиларни бағрига олди.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари қаторида 7- мактабда 311 млн. сўм, 18- мактабда 310 млн. сўм ҳисобидан сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилган. 18-мактаб ҳудуди ички йўлакларига 600 млн. сўмга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 20-мактабнинг 280 ўринли қўшимча биноси ҳам 1-мавсум лойиҳаси бўлиб, 1 млрд. 224 млн. сўм маблағ сарфланган. Икки қаватли янги бинода 7 та синф хонаси замонавий дизайн ва ўзгача услубда қурилган. Кенг ва ёруғ коридорда ўқувчиларнинг устки кийимлари учун шкафлар қўйилгани нафақат болаларни балки ота-оналарни ҳам беҳад қувонтирмоқда.Шу кеча-кундузда 1 млрд. 178,2 млн. сўм пул ҳисобига “Йўлчилар” овулидаги 11-сонли ДМТТ биносида таъмирлаш ишларига якунига етказил-моқда.

Худди шундай, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 2-мавсуми ғолиблар сафида “Жузқудуқ” овулидаги 2-мактабда 400 млн. сўмга сунъий қопламали мини стадион қурилаётган бўлса, 18-мактабнинг фасад қисмида 600 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилаётир. 

 20-мактабнинг фасад қисми эса 1 млрд. 360 млн. сўмга таъмирлан-моқда. Ушбу қурилишлар яқин кунларда якунланиб, объектларни фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.

Учқудуқ туманида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишларнинг барчаси ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, халқ саломатлиги, миллат генофонди мустаҳкамлиги шу юртнинг катта бойлиги саналади.

“НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ № 2-тиббий санитария қисми стоматология поликлиникаси капитал таъмирдан чиқарилган мутлақо янги бинога жойлаштирилди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлардан беморлар ҳам хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари ҳам мамнун. Эътиборлиси, шу кеча-кундузда катталар поликли-никаси ва туғруқхона бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Умуман олганда, тиббиёт муассасасининг барча бўлимлари жойлашган биноларда капитал-қурилиш ишлари 2025 йилда давом эттирилади.

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада 500 млн. сўм маблағ эвазига кўп тармоқли туман поликлиникаси қайдхона бўлимини кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Халқимизда: “Йўл қурмоқ - савоб, йўл юрмоқ – роҳат!”, дейишади. Кейинги йилларда ана шундай роҳатланиб юрадиган йўллар қурилиши кўлами кенгайди. Ҳозирда "Очиқ бюджет"га киритилаётган ташаббусларда йўл қуриш лойиҳалари устунлик қилаяпти. 

Шубҳасиз, шу кеча - кундузда амалга оширилаётган йирик йўл таъмири лойиҳасига Учқудуқ туманида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. “Мустақиллик”, “Абай”, “Дўстлик” маҳаллари ҳудудидан ўтувчи 4,1 км ички йўлларга янгидан асфальт тўшалмоқда. Пиёдалар йўлакчаси барпо этилиб, лотоклар таъмирдан чиқарилмоқда.

Туман марказини иссиқлик таъминоти билан таъминлайдиган қозонхона ўтган асрнинг 60 йилларида қурилган бўлиб, бугунги кунда маънан эскирган. Куз-қиш мавсумида узилишлар кўп кузатилади. Масаланинг ана шу жиҳати эътиборга олиниб, Инвестиция дастури доирасида замонавий ихчам ва тежамкор қозонхона қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Туркия технологияси асосида ишловчи ушбу қозонхона 65 млрд. сўм маблағ эвазига барпо этилмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 36 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: