LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ инфратузилмасини ривожлантириш масалалари очиқ мулоқотда таҳлил қилинди

      Бугун Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар ҳақида масъуллар, маҳалла раислари, ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

      Очиқ мулоқот давомида Учқудуқ тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси Ғ.Хамраев томонидан туманда амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш ишлари ва амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

      Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Президент қарорига асосан, айни кунларда 3 ва 9 сонли мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 14 млрд. 18 млн. сўм маблағ сарфланиб, капитал таъмирдан чиқарилаётган мазкур муассасаларда эртамиз эгаларининг баркамол, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. 1 млрд. 360 млн. сўм ҳисобидан 20-мактабнинг қўшимча биносида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

       Шунингдек, 7,18 – мактабларга сунъий қопламали спорт майдони қуриш ишлари, “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Абай” маҳаллаларида  ички йўлларни, “Амир Темур” шохкўчасидан ўтувчи марказий йўлни кенгайтириш, таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилмоқда. Туман марказидаги ички йўлларни  кенгайтириш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу йўналишда  “Ифтихор”, “Йўлчилар”, “Навоий” маҳалларида жами 1 млрд. 33 млн. сўм маблағ эвазига пиёдалар йўлагини қуриш, 65 та кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш шунингдек,  1,15 км узунликда велойўлак қуриш ишлари олиб борилмоқда.

         Асосий таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

     Эътиборлиси, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 2024 - 2025 йилларда туманимизда 28 та 1261 хонадонли янги уй-жойлар барпо этиляпти. Шундай 6 та 345 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар эгаларига топширилди.

    Очиқ мулоқот давомида йиғилганларнинг саволларига жавоб берилди.

 
O'qilgan: 248 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 13 Sep 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: