LOTIN-КИРИЛЛ

Туман тиббиёт бирлашмасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар

    2024-йилда Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси хизмат кўрсатадиган аҳоли сони 37594 тани ташкил этиб, шундан 22014 нафари эркаклар, 15580 нафари аёллар ҳамда 9420 нафари 0-14 ёш болаларни ташкил этади.Туман аҳолисига 10 та тиббиёт муассасалари томонидан тиббий хизмат кўрсатилиб,ушбу     муассасаларга 1та стационар, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1 та оилавий     поликлиника, 7та оилавий шифокор пунктилари киради. Туманда 1 та  80 ўринли стационар даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлиб шу кунга қадар 3825 нафар бемор даволаниб чиқди.

Сўнгги беш йилда мамлакатимизда барча соҳалар қаторида, соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам жуда катта эътибор берилмоқда.Хусусан, соҳага оид Президент ва Ҳукуматнинг 100 дан ортиқ норматив ҳужжатлари қабул қилиниб, аҳолининг тиббиётдан розилигини таъминлаш борасида амалий ишлар бажариб келинмоқда.

Ҳурматли Президентимиз томонидан бирламчи тиббий санитария ёрдами, ихтисослаштирилган хизмат, хусусий сектор фаолияти, фармецевтика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бугунги кунда, тиббиёт ходимлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилиб, барчаси инсон қадри учун деган тамойил асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Аҳоли ва тиббиёт ташкилотларининг сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек,Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» тузилди. Беморларни шифохонада дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш бўйича Бирламчи тиббий-санитария хизмати муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ишларини янада яхшилаш  мақсадида Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча бирламчи тиббий-санитария  хизмати муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.10.2023 йилдаги 41-сонли буйруғига асосан 120 хил  дори-воситалари жумладан 80 турдаги дори воситалари, 16 турдаги стоматологик воситалар, 24 турдаги тиббий воситалар билан таъминлаш мақсадида 2024 йил смета харажатларида 1 109 061,700 ( бир милярдбирюзи туккиз  млн сўм ) ажратилди.Бу эсабитта беморга стационар ётиб даволанган беморлар учун 18 368 сўмдан, амблатор даволанишда эса 16 500 сўмдан тўғри келади.  Президентимизнинг 2022  йил 24 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувдаги ПҚ-33 сонли қарорига асосан ҳар бир КТМП, ОП ва ОШП ларда кундузги стоционарлар ташкил этилиб туманимиз аҳолисига бепул дори воситалари (жумладан Антиструмин,Инсулин,Эналаприл,Цинноризин,Натрий тиосульфат,Дексометазон,Албендазол ва турли витамин, ҳк) ва тиббий хизмат билан қамраб олинди. 2024 йил  11 ой давомида амблатор шароитда кундузги стационарларда 6425 нафар беморлар ётиб  даво муолажаларини олиб чиқишган.

 Аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий химоя ва тиббий ёрдамга мухтож қатламлари, пенсионерлар, ногиронлар ва кўп болали оилалар фарзандларини ёшлар ва аёлларни саломатлигини янада мустахкамлаш мақсадида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури доирасида, улар билан доимий очиқ мулоқотни хар бир махаллада тор соха мутахасислари ва тиббиёт бирлашмаси рахбари томонидан ўтказилиб,  чуқур тиббий кўрикдан мунтазам ўтказиб бориш, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб борилмоқда.

Мактаблар ва касб ҳунар мактабларида таълим олаётган, имконияти чекланган болаларни алоҳида рўйхатга олиш ва уларга мураббийларни бириктириш, тиббий ижтимоий ёрдамларни ташкил этиш бўйича туман халқ таълими бўлими билан хамқорликда ишлар амалга оширилиб,тузилган ишчи гурух томонидан хозирда 34 нафар болаларга уй таълимини тайинланган.

Кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандларининг ижтимоий химоясига эътибор қаратиш, уларнинг моддий ва маънавий жихатдан қўллаб қувватлаш ҳамда мазкур қарорни амалга оширилишида туманда фаолият кўрсатаётган оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларининг масъулиятини эътиборга олган ҳолда, қўшимча чора-тадбирлар режаси белгиланиб, хар бир овул ва маҳаллаларда яшаётган аҳолинининг хожатманд қатламлари рўйхати шакллантирилиб, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.-режада белгиланган ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламлари хусусан пенсионерлар, ногиронлар ва бошқа эхтиёжманд оилаларга бериладиган реабилитатсия техник воситалари ва протез-ортапедия махсулотлари билан 2024 йил 11 ой давомида Реаблитация техник воситалари билан 25 нафар фуқаролар таъминланган. Жумладан 11 та каттлар учун ногиронлик аравачалари,2 та болалар учун аравачалар, 11 та эшитиш мосламаси, 10 та қўлтиқ таёқ, 20 та хасса, 4 та юриш мосламаси (ходунок), тирсакли қўлтиқ таёқ 6 та, кўзи ожизлар хассаси 3 та, нажас қабул қилгич 1 та лар берилди.

  1. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-216-сон “Оналик ва болаликни мухофаза қилишни кучайтириш”тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасичора-тадбир режаси ишлаб чиқилган бўлиб унга кўра оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан болалар ва ҳомиладор ҳамда туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун «тиббиёт бригадалари»га 2022-2023 йилларда қўшимча 8 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилиб, аҳолиги тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Туманда яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.Туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (жиҳозлаш) учун маҳаллий ҳокимият маблағлари ҳисобига  Доплер, операционний лампа, электрический операционний стол, Барбова ва стаблизатор аппаратлари сотиб олинди. Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш ва кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олишни кенгайтири мақсадларида  аудиоскрининг тадбирлари натижалари таҳлил қилиниб, туғруқ бўлими аудиометр аппаратлари билан  таъминланди ҳамда чақалоқлар орасида туғма карликни аниқлаш мақсадида мутахассислар ўқитилиб, текширув ишлари йўлга қўйилди. Аудиоскрининг тадбирлари натижаларини таҳлил қилиш учун трекинг маркази зарур анжомлар (компьютер техникаси, принтер, мобил алоқа воситалари (сим-карталар) билан таъминлаб, уларни туғруқ муассасасидаги скрининг аудиометр билан уланиб мунтазам ишлаши таъминланди. Тумандаги  8850  нафар фертил ёшидаги хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатилади, шундан ҳомиладорлар 420  нафар аёл тиббий кузатувга олинган.

КТМП қошидаги болалар ҳамда аёллар маслаҳатхоналари,  ўсмир қизлар тиббий кўрик хонаси, марказий шифохона таркибида 13 ўринли болалар бўлими ва  22 ўринли туғруқ ва гинекология ҳамда ҳомиладор аёллар патологияси бўлимлари томонидан соғломлаштириш ишлари олиб борилади. Жорий йилнинг шу кунига қадар туман марказий шифохонаси туғруқ бўлимида туғруқлар  сони-454та бўлиб,  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ( 523 та) -69 тага камайганлиги кузатилди.

 Гўдаклар ўлими  4 та  қайд этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2023 йил 7 та.). Гўдаклар ўлими сабаблари:100% перинатал даври касалликлари, туғма аномалиялар, нафас олиш тизими касалликларини ташкил этди.Фертел ёшидаги аёлларни исталмаган хомиладорликдан сақлаш хамда туғруқлар интервалларини сақлаш мақсадларида контрацепция воситалари билан қамраб олинда махаллий бюджет  маблағларидан 12000000 млн. ажратилди.

Худудларда олиб борилаётган потранаж хизматидан тўлиқ фойдаланиш, потранаж ходимларини аҳоли яшаш пунктларига бириктириш, хонадонларга бориб эхтиёжманд оилаларни ҳолидан хабар олишни ташкил этиш мақсадларида, уларни дори-дармон ва патронаж  сумкалари билан тўлиқ таъминланди. Планшетлар билан ишлаш йўлга қўйилди. Потранаж ходимларини малакасини мунтазам ошириб бориш, IT курсларига ўқишлари бепул йўлга қўйилди.

Алоҳида тоифаларига ажратиладиган айниқса 120 хил бепул давлат томонидан берилаётган дори-дармон воситаларини манзилли етиб боришини таъминлаш, бунда ногиронлар, ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламлари ҳамда якка ёлғизларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадларида Оила шифокорлари томнидан хар бир хонадонга борган холда уларни соғломлаштириш,”электрон ордер” орқали вилоят ва ркспублика ихтисослаштирилагн марказларда даволанишлари учун мунтазам фаолият олиб борилмоқда.

  1. Кадрлар таъминоти, салоҳияти ҳамда тиббиёт соҳасида таълим, илм фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича:

Бугунги кунда туман тиббиёт  бирлашмаси тизимига кирувчи ходимлар жами 558.5 штат бирлиги мавжуд бўлиб ушбу штат бирликларида ишловчи ходимлар сони 690 нафар. Тизимда ишловчи ходимларнинг 17 нафари 3,5 %ни пенсия ёшидаги ходимлар ташкил қилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар сони 10 нафарни ташкил қилади. 54 нафар шифокорлар (12 нафар оилавий шифокорлар ва 42 нафар тор соҳа шифокорлари) фаолият кўрсатиб келмоқда

Мавжуд вакансияларни камайтириш мақсадида: 2024 йилда Тиббиёт олийгохларни битирувчи ёшлари билан шартномалар тузилиб 10 нафарини ишга қабул қилинди 09 таси Оилавий шифокор, 1 таси стоматолог, шифокори хисобланади.

  1. Тиббиётни рақамлаштириш соҳаси бўйича:

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида жами  97 та компьютер жамланмаси мавжуд бўлиб, интернет тизими ва ички локал тармоқ тизимига уланган.

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштиришга ўтказиш мақсадида   электрон тиббиёт дастурига яъни “МедҲуб Бот”  электрон поликлиника дастури ўрнатилиб, ишга туширилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “UZINFOCOM MCHJ” |томонидан “Туғилиш ва ўлимни электрон рўйхатга олиш”, “Хатлов”, “СМАТ”, “Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ҳисобини юритиш бўйича ягона ахборот тизими”, “ТМЭК”, “Касаллик варақалари ҳисобини юритиш”, “Имтиёзли йулланма”, “Ногиронликни электрон тарзда белгилаш”, “Касаллик варакасини электрон рўйхатдан ўтказиш” ахборот тизимлари  жорий этилган. Шу билан бир қаторда электрон навбат (йўлланма) тизими (mis.ssv.uz) ҳам йўлга қўйилган бўлиб, имтиёзли даволаниши мумкин бўлган беморлар вилоят ва Республика муассасаларга юборилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-175-сонли Фармонининг 4-банди ҳамда 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл харитасининг18-бандига асосан ва Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 05/26/12-34/2485-сонли қўшма хати асосида 2023 йил 10 июлъ бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларининг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилди.Ушбу тизимга маъсуллар томонидан киритилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига ҳамда “УЗАСБО” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.

  1. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича:

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасига 1 дона сокоохлодител,  марказий шифохона стерилизация бўлимига паровой стерилизатор 1 дона   олиб келинди. 36 оилавий поликлиникага аквадистилятор электрический, ташхисловчи магнитний терапия, физиотерапия аппаратлари олиб келинди. Тиббиёт муассасасига жаррохлик булимига Монитор диагностический аппаратура 12 млн сумга, стол операционний 952 млн сумга. Светилник операционний 135 млн сум, Коагулятор 44 млн сумга, жаррохлик туплами 960 млн га, лапароскоп аппарати 63 млн га, барбова аппарати 3 млнга аппаратлари сотиб олинди ва ахолига сифатли тиббий хизмат курсатишда туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида беморларга ёрдам кўрсатишда фойдаланиб келинмокда. 2024 йил 11 ой давомида туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихонасига бюджет маблағлари асосида 95 млн сўмлик реактив, дори-дармон ва боғлов воситалари харид қилиниб қиримга олинган. Хамда 11 ой давомида бирлашмага мурожаат қилган беморларни даволаш учун фойдаланилган.

7.Аҳолини соғлом-турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш,тиббий профилактика сохаси бўйича.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ёшлар ўртасидаги гёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини шакллантириш спорт тўгаракларига жалб этилган ўсмирлар қамровини кенгайтириш юзасидан ахоли қатламлари орасида хар ҳафта ташкилот ,корхона  махалла, ешлар марказида, миллий гвардия ташкилотида,  касб-хунар мактабида, саноат техникумида,  мактабларда, МТТда Гиёхвандликнинг тиббий  зарари тугрисида  давра суҳбатлари ва тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Аҳолини соғлом-турмуштарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошири бўлими билан биргаликда гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини акс этган  1300  та буклет,  600 та дан тарқатма материаллар аҳолига тарқатилди. Шунингдек тиббиёт ходимлари орасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 12 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш-тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4063-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон“Соғлом турмуш-тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Соғлом турмуш-тарзи платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ички буйруқ ишлаб чиқилиб белгиланган йўналишлар асосида спорт тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Аёллар спортини ривожлантириш мақсадида тиббиёт бирлашмасида ишловчи аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ички ўйинлар ташкил этилиб, саралаб олинган жамоалар туман босқичи ўйинларида фаол иштик этмоқда.

O'qilgan: 21 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: