LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ БОШҚАРУВ АППАРАТИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

Учқудуқ туман ҳокими

 

Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокими

Иш телефони: 593 47-40

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти, вилоят ҳокими ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, туманда ташкил этилган “Халқ қабулхонаси”ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади ва улар томонидан ташкил этиладиган қабулларда иштирок этади;

туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгашига туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик аппарат ходимларини ллавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида туман ташкилотлари раҳбарларини тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан туман Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли бошқарма корхона ва ташкилотлар раҳбарларини сайлаш ва тайинлаш бўйича вилоят идораларига таклифлар киритади;

тегишли раҳбарларни халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

республика ва хорижда вилоят, туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

ўзига берилган ваколатлари доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирлар ўтказиш, қўшимча корхоналар, хўжалик ташкилотлари тузиш учун, турли тармоқлар ва бошқарув соҳаларида фаолиятларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бошқа вилоят (шаҳар)лари, шаҳарлари ва туманларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномалар асосида ўзаро муносабатлар ўрнатади;

тумандаги маҳаллий давлат ҳокимияти ижроия органларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талаблари, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент Фармон, қарор ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларининг ҳужжатлари ҳамда туман ҳокимининг қарор ва фармойишларини бажариш бўйича фаолиятларини назорат қилади;

заруриятга қараб, аммо бир йилда камида 2 марта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

олиб бораётган ишлари ва раҳбарлик қилаётган бошқарув органларининг фаолияти ҳақида йилда бир марта халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот беради;

туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боради;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси;

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

Туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши;

Тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси;

туман прокуратураси;

туман ички ишлар бўлими;

туман адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйича туман суди;

фуқаролик ишлари бўйича туман суди;

туман иқтисодий суди;

туман Маъмурий суди;

туман мудофаа ишлари бўлими;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

ЁПИШ

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари

бўйича биринчи ўринбосари

 

Учқудуқ туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Иш телефони: 593 19-91

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Туман ҳокимлиги аппаратига ҳамда туманда иқтисодиёт ва тадбиркорлик комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши ҳамда туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкиллаштиради. Республика ва вилоят миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туманда ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилади;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, вилоят ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этади;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармасига киритиш;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

Почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

Вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

Йўриқномага асосан махфий ҳужжатлар иш юритишини мустақил олиб боради ва хизмат доирасида фойдаланиш учун ҳамда хукумат телеграммаларини расмийлаштириш, ижросини таъминлаш, ижрочиларга тўғри ва белгиланган тартиб асосида етказиш ҳамда сақланиши учун шахсан жавоб беради.

Махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди.

Йўриқнома талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда махфий ҳужжатлар билан иш юритишни олиб боради ва ижросини таъминлайди.

Лавозимлар номенклатурасига асосан туман ҳокимлиги масъул ходимларига махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш туман комиссияси;

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича вилоят (шаҳар) мувофиқлаштирувчи кенгаш;

 қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар..

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

Туман ҳокимлиги Молия бўлими;

Туман  Давлат солиқ инспекцияси;

Туман Статистика бўлими;

Туман Ғазначилик бўлинмаси;

Туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;

Туман тижорат банклари;

Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази;

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги шахсий таркибга оид Архиви;

Суғурта ташкилотлари;

Туман “Деҳқон бозори” МЧЖ

ЁПИШ

Туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва

маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси

 

Учқудуқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси

Иш телефони: 593 22-12

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Иш режаси асосида ишлайди. Туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлик барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

Ёшлар сиёсати, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ҳамда маънавий-маърифий масалалар бўйича ишларни самарали олиб боради ҳамда юклатилган вазифаларни бажарилишини ташкил этади.

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,
ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш
ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими ва туман ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларни мувоифқлаштириб бориш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилашда иштирок этиш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш,
ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар
ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади.

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

Оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлайди.

Болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўради.

Маданият ва спорт соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этади.

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

Аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат
ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларида иштирок этади;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш
ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш
чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг туман бўлимлари, туман жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни уюштиради ва назорат қилади. Тумандаги диний ташкилот ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқаларга оид тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди.

Туман ҳокими ўринбосарининг жисмоний ва юридик шахслар билан белгиланган тартибда қабулларини ташкил қилади, мурожаатларнинг шу жумладан, ягона интерактив порталдан келган ҳужжатларнинг умумий назоратини олиб боради.

Маданият ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва вилоят ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

ЁПИШ

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш,

коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

 

Учқудуқ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Иш телефони: 593 12-58

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Туманда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат, вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши, туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларива топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади.

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш  дастурий чора-тадбирларини амалга оширади.

Саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлайди.;

Саноатни ривожлантириш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади ва йирик корхоналарга инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантиришни ташкил қилади.

Шунингдек, пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш
ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Туманда шаҳарсозлик хужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳамда шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради.

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт
ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, йўллар, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажарилишига йуналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудрат ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.

Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради
ва тасдиқлайди, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Энергетика корхоналари ва бошқа бириктирилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларини ташкил қилади.

Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншооатларини қуриш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланади.

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш, туман маркази, овул аҳоли пунктларини ободонлаштириш бошқармаси ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолини сифатли ичимлик сув, оқава сув тармоғи билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш, овул аҳолисини тоза ичимлик суви ва газ билан таъминланиш даражасини яхшилаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва қайта ўқитиш масалалари билан шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш, озод қилиш бўйича туман ҳокимига таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлайди.

Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб боради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;

Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш ҳудудий комиссияси;

Куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш туман комиссияси;

Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендер) ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман комиссияси;

Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси;

Йўлларда харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси Шимолий кон бошқармаси;

Туман Ободонлаштириш бошқармаси;

Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими;

Туман Архитектура ва қурилиш бўлими;

Туман Автомобиль йўллари фойдалашин корхонаси;

“Ўзбектелеком” компанияси Учқудуқ туман филиали;

“Тоза ҳудуд” УК Учқудуқ филиали;

Туман Электр тармоқлари корхонаси;

Лойиҳа идоралари;

Транспорт корхоналари.

ЁПИШ

Учқудуқ туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари

 

Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

Иш телефони: 593 31-00

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши, туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туман ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқади ва юқори турувчи ташкилотларга киритиб боради;

Республика ва вилоятнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишда иштирок этади, хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари бўйича ягона базасини юритади;

туманнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари
ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, авваламбор тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этишда иштирок этади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида туман иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

туманнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика миқёсида ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун тендер (танлов) савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари бўйича ғолибларни аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати ва рақобатдошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга, экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технология ҳамда ускуналар бўйича жаҳон бозоридаги вазиятнинг чуқур таҳлилидан, таклиф этилган нархларнинг дунё бозоридаги ўртача баҳо ва юзага келган бозор конъюнктурасига мос келиши, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қиймати таклиф этиладиган технологияга қанчалик мувофиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолашда қатнашиш, зарурат туғилганда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, тендер натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

тумандаги лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари, аввало хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашади;

долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тумандаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалда фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда вилоят иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

туман инновацион салоҳиятининг фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашади;

хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширади;

инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритади;

инновацияларни жорий этиш ва туман иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган корхона ва ташкилотларни жадал ривожлантириш ҳисобига иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини, шу жумладан йирик ритейлерлар ёрдамида таъминлаш орқали савдо бозорларини ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга кўмаклашади;

“Хавфсиз шаҳар”, “Ақлли шаҳар” концепцияларини жорий этишни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун зарур шароитларни таъминлайдиган маданий, спорт ва бошқа объектларни ташкил қилишни ҳам назарда тутувчи илғор стандартларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозликнинг фақат бош режалар, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига мувофиқ изчил ривожланишини таъминлашга кўмаклашади;

атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга, жумладан, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни, биологик хилма-хиллик ва экотизимни сақлашга қаратилган инновацион технологик ечимлар ишлаб чиқади;

сувдан фойдаланиш тизимини, шу жумладан сувни тозалаш, чучуклаштириш ва сув тежашнинг инновацион технологияларини жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқади;

кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника
ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича таклиф киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан мониторинг юритади;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилишда иштирок этади;

кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, кичик саноат зоналари иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;

кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатади;

кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;

ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилайди;

соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида ички туризм хизматларга бўлган талабни ўрганади, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқади ва келгуси режаларни белгилайди;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилайди ҳамда амалга оширади;

туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича масъул идора ва қўмиталарга таклифла киритади;

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

Давлат инвестиция дастурини амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш туман комиссияси;

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича туман ҳудудий танлов комиссияси;

Қуйидаги ташкилотлар тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Туман Инвестициялар бўлими;

Чет эл инвесторлари иштирокидаги қўшма корхоналар;

Кичик саноат зоналари дирекцияси;

Шунингдек фаолият доирасига кирувчи барча корхона ташкилот ҳамда хўжалик бирлашмалари.

ЁПИШ

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 

Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Иш телефони: 593 22-12

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

касб-ҳунар коллежлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича турли чора-тадбирлар белгилаш;

ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашиш;

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ишларни ташкил этиш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиниканинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсларида иштирок этишини таъминлайди;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

Фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилишда, ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

туманда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш бўйича қабул қилинадиган ҳукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;

диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;

диний вазиятнинг ўзгарувчанлиги қайд этилган ҳудудларда экстремизм, терроризм ва ақидапарастликнинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ва профилактика ишларини ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасаларида диний экстремистик оқимлар аъзолари бўлган маҳбуслар билан профилактик ва тушунтириш ишларини ташкил қилади;

давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла йиғинларида, аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламлари жумладан, хусусий тадбиркорлар, вақтинча ишсизлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида экстремистик оқим, миссионерлик билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

диний экстремизм ва терроризмга қарши тарғибот тадбирларининг таъсири ва самарадорлигини ошириш, тарғиботчиларнинг нутқ маданияти ва аудитория билан ишлаш малакасини ўстиришга бағишланган ўқувлар ташкил этиш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашларишига раҳбарлик қилади:

туманда Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси;

туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича туман чақирув комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Навоий вилоятининг олис чўл туманларидаги бюджет ташкилотларини юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия;

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

Туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича комиссияси.

Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;

Туман Халқ таълими бўлими;

Касб-ҳунар коллежлари;

Туман Мактабчага таълим бўлими;

Туман Тиббиёт бирлашмаси;

Туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

Тумна Маданият бўлими;

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими;

Туман Маҳаллалар Кенгаши;

Оммавий ахборот воситалари (газета, телестудия);

Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг туман бўлимлари;

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси туман Кенгаши;

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакиллиги;

Миллий-маданий марказлари;

Бошқа тегишли жамоат ташкилотлари.

ЁПИШ

Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Учқудуқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Иш телефони: 593 12-91

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Туман қишлоқ хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармон, қарор
ва фармойишлари, Ҳукумат, вилоят ҳокими қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлайди.

Қишлоқ хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи
ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўради.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.

Овуллар аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнесни, тадбиркорликни, касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишда амалий ёрдам беради.

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этади.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини оширади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими;

Туман Давлат Ўрмон хўжалиги;

Туман Давлат ветеринария бўлими;

Тумандаги фермер хўжаликлари;

Туман ветлобаратория бўлими.

ЁПИШ

Туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари

 

Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Телефон: +99893 311 20 80

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

 

ЁПИШ

Туман ҳокимининг ёрдамчиси

 

Учқудуқ туман ҳокими ёрдамчиси

Иш телефони: 593 11-00

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Лавозимига туман ҳокими томонидан тайинланади ва озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девонининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади
ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

Ҳокимнинг кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишларини ташкиллаштиради.

Ҳар куни туман ҳокими қабулига туманни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади. Ҳоким топшириғига кўра масъул шахсларни ҳоким қабулига таклиф этади.

Хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан, қўшни вилоятлардан турли масалаларда келган мансабдор шахслар, меҳмонларни қабулхонада тегишли тартибда қабул қилиб, ҳоким ҳузурига ташриф буюришларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, вазирликлар, вилоят ҳокимлиги ва бошқа барча юқори ташкилотларнинг кундалик телефон қўнғироқларига белгиланган йўриқномалар асосида жавоб беради, бу ҳақда туман ҳокимини хабардор қилади ва зарур ҳолларда тегишли мансабдор шахсларга хабарларни етказади.

Ҳоким топшириқларини тезкор ва сифатли бажаради, уларни ҳисобга олади ва назорат қилади, уларнинг бажарилиши ҳақида ҳокимга ахборот бериб боради.

Туман ҳокимига матбуотда чоп этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради.

Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этишда қатнашади.

Республика, вилоят ва газеталари, журналлари саҳифаларида чоп этилган туман ҳаётига оид нашрлар, мақолалар ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким номига келаётган муҳим ҳужжатлар билан ишлайди, уларни ҳоким кўриб чиқиши учун тайёрлайди. Шошилинч характердаги хабарнома
ва топшириқлардан зудлик билан ҳокимни хабардор этади.

Шахсий масалалар бўйича туман ҳокими қабулини ўтказишда иштирок этади ва уни ташкил этишда туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳокимлик ташкилий-назорат гуруҳи ва бош мутахассислари билан ҳамкорликда туман ҳокимлиги аппарат ва “Ҳоким соати” йиғилишлари юзасидан туман ҳокимини тегишли маълумотлар билан таъминлайди.

Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тушаётган тезкор ахборот ва маълумотлар ҳақида доимий равишда ҳокимга маълумот бериб боради, зарур ҳолларда бу ҳақда ҳокимликдаги мансабдор раҳбарларга билдиради.

Ҳокимлик масъул ходимлари билан ҳоким олди йиғилишларида ўзига топширилган вазифаларни бажаради ва зарур ҳолларда масъул шахсларга бажариш учун юклатилган топшириқлар ижросини назорат қилади.

Туман ҳокими ишга келиши ва кетиши олдидан ҳоким хонасини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва хонани махсус муҳр билан муҳрлайди. Телефон ва бошқа алоқа хизматлари ишини кўриб чиқади.

Мажбуриятларини ва топшириқларни бажармаса ҳамда амалдаги қонунчилик талабларини бузган ҳолларда белгиланган тартиб асосида интизомий жазо чораси қўлланади.

ЁПИШ

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати котиби

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати котиби

Иш телефони: 593 12-35

Электрон манзили: +998942276565 телеграмм рақами

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганини кўрсатиб, мамлакатда амалга оширилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжлари ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада оширишни, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида:

  1. 2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Қуйидагилар давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг (кейинги ўринларда — ахборот хизматлари) асосий вазифалари этиб белгилансин.

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)

давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;

давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;

ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;

ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

  1. Белгилаб қўйилсинки:
  2. a) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишда журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари:

бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади;

тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади;

ҳар уч йилда Агентликда аттестациядан ўтади;

в) давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ахборот хизмати назарда тутилиши шарт.

Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони, қоида тариқасида, уларнинг штат бирликлари доирасида шакллантирилади ҳамда матбуот котиби билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар, веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш учун масъул ходимлардан иборат бўлади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш тегишли идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.

г) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.

д) қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларига уларнинг хизмат мажбуриятига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга;

ахборот хизматларининг функциялари ва вазифаларини давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа бўлинмалари зиммасига юклашга;

е) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари:

ахборот хизматларининг замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан, телевизор, фото- ва видео ёзиб олиш воситалари, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконияти, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминланганлиги, шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир;

ж) ахборотлар давлат органлари ва ташкилотларининг веб-сайтларида, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги саҳифаларида кунига камида бир марта жойлаштирилиши ва янгиланиши лозим.

  1. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини мониторинг қилишнинг самарали тизимини жорий этиш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишларини ташкил этишда уларга кўмаклашиш, шунингдек, ахборот хуружларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида Агентликнинг давлат органларининг ахборот хизматларини мувофиқлаштириш бўлими Агентлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сонини тегишлича ошириб, 5 та штат бирлигини қўшимча ажратган ҳолда Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси сифатида қайта ташкил этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларида 14 та штат бирликларини қўшимча ажратган ҳолда ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори ташкил этилсин.

  1. Давлат органлари ва ташкилотлар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда матбуот котибларини алоқа воситалари, жумладан ҳукумат алоқаси, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминласин;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларини тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, уларни ахборот жиҳатдан таъминлаш учун сафар қилувчи делегациялар таркибига киритиш, чораларини кўрсин.

  1. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда қабул қилиниши режалаштирилган ва қабул қилинган ижтимоий аҳамиятга молик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг, шунингдек, долзарб масалалар бўйича кутилаётган ташкилий чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
  2. Агентлик:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳақидаги жамоатчилик фикрини, шунингдек, уларнинг ижроси борасида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидаги веб-сайтларда давлат органлари ва ташкилотлари эълон қилган материалларни мониторинг йўли билан доимий равишда ўрганиб борсин ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ахборот (кўрсатмалар) киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари ходимлари ва раҳбарларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2020 йилнинг 1 январга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини қонун ҳужжатларига мувофиқ аттестациядан ўтказсин;

давлат органлари ва ташкилотларига улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек, ахборот хизматларини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича доимий ёрдам кўрсатиб борсин;

оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи, жумладан ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда эълон қилинаётган аҳолининг кенг қатламлари фикрига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларнинг доимий мониторингини амалга оширсин ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари муносабат билдириши учун уларга юборсин;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг ходимларини, шу жумладан давлат мукофотларига тавсия этиш орқали рағбатлантириб бориш чораларини кўрсин;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари реестрини шакллантирсин ва уни доимий янгилаб борсин;

давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини, уларнинг малакали кадрлар, моддий-техник воситалари билан таъминланганлиги ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижросини ўргансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Олдинги таҳрирга қаранг.

хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш ҳамда Агентликка юклатилган бошқа вазифаларни бажарилишини молиявий таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;

(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари таъминоти ва моддий-техник жиҳозланиши учун маблағларни назарда тутсин.

  1. Агентликка тадбирлар (анжуманлар, брифинглар, «давра суҳбатлари», тақдимотлар ва бошқалар)ни ташкил этиш билан боғлиқ юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлар (хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
  2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Интернет тармоғидан фойдаланиши, техник хизмат кўрсатилиши ва уланиши ҳамда уларнинг серверлари TAS-IX тармоғига жойлаштирилиши билан боғлиқ харажатларни камайтириш чораларини кўрсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4151-сон қароригаиловагамувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентлари лойиҳаларини киритсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида таклифлар киритсин.

  1. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

ЁПИШ

Учқудуқ туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини

таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

Телефон: +99893 432 82 08

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

 

ЁПИШ

Туман ҳокимлиги бош юристконсульти

Бозоров Ғайрат Жабборович

Учқудуқ туман ҳокимлиги бош юрисконсульти

Иш телефони: 593-18-46

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил
24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомга асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

туман ҳокимлигининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади;

туман ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади;

туман ҳокимлиги ва таркибий бўлинмаларининг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашади;

туман ҳокимлигининг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашади;

судларда ва бошқа идораларда давлат органининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилади.

Туман ҳокимлигининг юридик хизмати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:

туман ҳокимлигининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашади;

туман ҳокимлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади;

туман ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни вилоят ва туман адлия органига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади;

экспертизадан ўтказиш ва туман ҳокимлиги билан келишиш учун тақдим этилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

туман ҳокимлиги фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

туман ҳокимлигига келиб тушган ва давлат органининг ўзи томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди;

туман ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

туман ҳокимлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;

туман ҳокимлиги раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

туман ҳокимлиги ва таркибий бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади;

туман ҳокимлиги фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;

туман ҳокимлиги ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради.

Туман ҳокимлиги фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида:

Туман ҳокимлигида ва таркибий бўлинмаларида қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади;

Туман ҳокимига тақдим қилинадиган қарорлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа ваколатли бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

мустақил равишда ёки бошқа бўлинмалар билан биргаликда туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

туман ҳокимлиги ва таркибий бўлинмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

туман ҳокимлигида ва таркибий бўлинмаларида мулк сақланиши таъминланишининг ҳуқуқий механизмларини ташкил қилади;

туман ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан биргаликда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, шикоятлар ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқади;

туман ҳокимлигида бошқарув тизимини такомиллаштириш, тизимга кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

туман ҳокимлигида меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоавий шартнома, жамоавий битим ва бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради.

Шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

таркибий бўлинмалар билан биргаликда туман ҳокимлиги томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;

шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади.

Туман ҳокимликгининг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлар ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

ЁПИШ

Бош ҳисобчи

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги девони бош ҳисобчиси

Иш телефони: 593 05-59

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Молия вазирлигининг “Давлат бюджетида турадиган муассаса ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида”ги қўлланмаси асосида бухгалтерия ҳисобини ташкил этади.

Туман ҳокимлиги смета харажатларига ажратилган маблағларни белгиланган лимит доирасида сарфланишини таъминлайди.

Ҳокимлик ходимларига тасдиқланган иш табелига мувофиқ ойлик иш ҳақлари ва пенсия, касаллик варақалари, сафар харажатлари ўз вақтида штат жадвали асосида тўлаб берилишини таъминлайди.

Ходимлар иш ҳақларидан ушлаб қолинган ва ҳисобланган мажбурий тўловларни пенсия жамғармаси, даромад солиғи, касаба уюшмаси бадалларини ва бошқа тўловларини ўз вақтида тўлов топшириқномаси орқали ўтказиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими ҳамда туман ҳокими қарор ва фармойишларига асосан ҳокимликнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилганда ёки штат бирликлари қисқартирилганда белгилаган молиявий ҳамда меҳнат қонунлари асосида иш ҳақи компенсациялари тўланишини таъминлайди ва штатлар жадвалларини молия бошқармасидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказиб боради.

Туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг молиявий банк муассасалари ва хўжалик фаолиятини юритишдаги барча ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларни қонунийлигини таҳлил этиш ва ҳокимлик аппарати учун зарур бўлган инвентар, оргтехника жиҳозлари ва канцелярия молларини белгиланган тартибда сотиб олиниши юзасидан иш олиб боради.

Туман ҳокимлиги аппаратининг ташкилотлар ўртасидаги муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ўз вақтида қоплаш ва бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва туман молия бўлимига таҳлилий ахборот бериб боради.

Туман ҳокимлиги ҳисобидаги барча асосий воситаларни кирим ва сарфланишини ҳисобхона ҳисоби бўйича тўғри йўлга қўйиш, муддати ўтиб бўлган инвентарь, оргтехника жиҳозларини белгиланган нормативлар асосида ҳисобдан чиқаришни ташкил этади.

Ҳокимлик ҳисобхонасида банк-хазина ҳисоботларини тасдиқланган нормативлар асосида юритиш нақд пул кирими ва қонуний сафланиши устидан назорат қилиб боради.

Туман ҳокимлигининг молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини тегишли органларга ҳар ой, чорак ва йил якунлари бўйича ўз вақтида топширилишини таъминлайди.

ЁПИШ

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Иш телефони: 593 22-88

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи ходимларининг асосий вазифалари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
3 августдаги “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартиш тўғрисида”ги 303-сонли қарорига асосан гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилади:

кадрларни раҳбарлик лавозимларга тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш тизимини яратиш ва мувофиқлаштириш;

туманда кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш (малака ошириш) ва пировард натижада замонавий раҳбар тайёрлаш тизимини яратиш;

туманда мунтазам равишда кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиш, ёш истеъдодли, мустақиллигимиз ғояларига содиқ бўлган ватанпарвар, фидойи кадрларни танлаш;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) жараёнларини ўрганиб бориш ва таклифлар киритиш;

таълим муассасалари ва ўқув юртлари билан кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

ҳудудлардаги кадрлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона компьютер маълумотлар базасини яратиш ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этади.

ҳокимлик таркибий бўлинмалари, бошқармалар ва бошқа корхона ҳамда ташкилотларда ижро интизомига риоя этилиши, ҳужжатлар билан ишлаш аҳволи, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат, вилоят ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги ҳужжатлари ижроси бўйича маълумотлар тайёрлайди ва туман ҳокими муҳокамасига киритади.

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига референдум ва сайловлар тўғрисидаги қонунларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида таклифларни тайёрлаш, барча турдаги сайлов комиссияларнинг мустақил ва ошкора ишлашлари учун шароитлар яратиб беришга кўмаклашиш;

халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари, улар таркибидаги доимий комиссиялар, барча депутатлар иш фаолиятини ташкил этиш, сессияларни тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш, мувофиқлаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш, вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда узвий иш олиб бориш;

туман ҳокими қарори билан тасдиқланган раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхати устидан доимий равишда иш олиб бориш, тумандаги барча раҳбар кадрларни ҳисобга олиш ҳамда кадрларни танлаш, ўрганиш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва озод этиш бўйича таклифларини туман ҳокимига ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси тасдиғига киритиш, бу борада раҳбариятга ахборотлар тайёрлаш;

туман бошқарув тизимидаги раҳбар кадрларнинг сифат таркибини таҳлил қилиб бориш ва уни яхшилаш юзасидан туман ҳокимига амалий таклифлар тайёрлаш;

ўзини-ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган кадрларни (сайловлар олдидан янги сайланадиган номзодлар) сифат таркибини ўрганиш ва яхшилашга қаратилган таклифлар тайёрлаш, улар билан семинарлар ва бошқа турли хил ўқувларни ташкил этиш;

фуқаролар йиғинларида кўрилаётган масалаларни ўрганиб туриш, амалдаги қонунларда кўрсатилган ваколатларини тўла бажарилиши, ҳисобот ва тартибни, сайлов ва бошқа йиғилишларини ўз вақтида ўтишини таъминлаш мақсадида ёрдам сифатида тегишли тавсиялар бериш;

туман ҳокимлигининг кадрларни танлаш, тайинлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрларнинг амалдаги ва истиқболли захирасини яратиш ва шакллантириш юзасидан амалга оширган ишлари, шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва ваколатлари доирасидаги бошқа ишларининг аҳволини ўрганиш;

Давлат мукофотларига тавсия этиш юзасидан тегишли ҳужжатларни туман ҳокимлиги, бошқарма, корхоналар, ташкилот, ва муассасаларининг таклифларини олиш, уларни ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқиб, туман ҳокимига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига номзодларини танлаш, ўрганиш ва туман ҳокимига таклифлар киритиш. Ушбу Академияни битирганларнинг кейинги иш фаолияти тўғрисида мониторингни юритиб бориш;

туман ҳокимлиги таркибий бўлимлари ходимларини танлаш бўйича туман ҳокимига таклифлар киритиш;

туман ҳокимлигининг бўлим, корхоналар, ташкилот ва муассасаларининг зарур ҳужжатларини олиш, таҳлил этиш ва туман ҳокимлигида кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш.

заруратга қараб туман ҳокимлигининг мутахассислари, бошқарма, барча корхона, ташкилот ва муассасаларининг мутасадди мутахассисларини туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига жалб этиш;

Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида, қуйи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йиғилишларида, туман ҳокимигида ўтказадиган мажлисларда иштирок этиш, аҳолини қабул қилиш, жойларда уларнинг ариза ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиб, ҳал қилишларини таъминлаш вазифаларини амалга оширади.

Бундан ташқари, Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашади;

Вилоят ҳокимлиги, бошқарма, корхона ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят, туман  Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади.

 

Гуруҳ раҳбари

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва вилоят ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Ташкилий-назорат гуруҳи, бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.

Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.

Келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.

Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.

Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемаларини тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг барча мутахассисларига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.

туман ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда корхона ва ташкуилотларда олиб борилаётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Туман ҳокимлиги аппарати, корхона ва ташкилот раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи ва туман ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Туман ҳокимлигида, туман бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вилоят ҳокими ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлашда барча чора-тадбирларнинг ижроси назоратини олиб боради.

ЁПИШ

Етакчи мутахассис

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси

Иш телефони: 593 09-94

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳамда вилоят, туман  ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар ва заҳирадаги кадрларнинг шахсий йиғма жилдларига белгиланган тартибда маълумотлар тўплаб, уларнинг сақланишини таъминлайди, кадрларнинг ўзгаришини қайд этиб боради ва ҳар ойда вакант ўринлар ҳақида маълумотлар тайёрлайди;

Ўз вазифаларини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги  ПҚ-2881-сонли қарорлари билан тасдиқланган асосий қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

туман бошқарув тизимида кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиб боради;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб, шу ҳақда гуруҳ раҳбарига маълумотлар тайёрлайди;

истеъдодли, мустақиллик ғояларига содиқ, фидойи ёш кадрлар тўғрисида маълумотларни жамлаб, ўрганиб, уларни раҳбарлик лавозимларига захирага олиш юзасидан гуруҳ раҳбарига таклифлар киритади.

Туманда ижтимоий-иқтисодий соҳа кадрлари билан доимий ишлар олиб боради.

Туман ҳокими топшириғига биноан гуруҳ раҳбари йўқлигида вақтинча гуруҳ раҳбари вазифасини бажаради.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини ўз муддатида мувофиқлаштириб боради.

Белгиланган тартибда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан умумий назоратни ташкил этади.

         Гуруҳ ваколатига кирадиган ва тайёрланган қарор, фармойишлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганади, тайёрлайди ва ўз таклифларини киритади.

Гуруҳга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқилишини ташкил этади ва умумий тарзда назорат қилиб боради.

халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Туман овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишларини мувофиқлаштириб, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишларини доимий назорат қилиб, ўрганиб боради, туман ҳокими ва гуруҳ раҳбарига зарур маълумотномаларни тайёрлаб беради.

Туман ҳокимининг топшириғига асосан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий –сиёсий ҳаётда фаол иштирок этаётган, республикамиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, миллий маданиятимизни юксалтиришга хизмат қилаётган, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлаётган вилоятимиз фуқароларини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимининг фахрий ёрлиғини тайёрлайди.

Маҳаллий вакиллик органлари – халқ депутатлари туман Кенгаши, улар доимий комиссиялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатади.

Гуруҳ ваколатига кирадиган қарор ва фармойиш лойиҳаларини тайёрлайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, мурожаат, шикоятларини бевосита жойларда ўрганади.

Белгиланган тартибда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади.

Гуруҳ ваколатига кирадиган ва тайёрланган қарор, фармойишлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганади, ўз таклифларини киритади.

Бўлимларда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг аҳволи, туман ҳокими йиғилиши баёни топшириқлари ижроси бўйича ҳафталик маълумот тайёрлайди.

Туман ҳокими қарорлари, фармойишларини йўриқнома талаблари асосида ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда назоратга олинган барча топшириқларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ўз вақтида ижроси таъминланишини назорат қилади ва мониторингини олиб боради.

ЁПИШ

Туман ҳокимининг чегара бўйича ёрдамчиси

 

Учқудуқ туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси

Иш телефони: 593 09-94

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Республика, вилоят ва туман миқиёсида ўтказиладиган байрам тадбирлари кунлари навбатчилик жадвалларини тузади ҳамда ташкиллаштиради;

Шунингдек тумандаги барча корхона ва ташкилотлар бўйича ҳам шакллантириб навбатчи штабини ташкил қилади;

 Ўзбекистон Республикаси Давлат чегаралари яқинидаги овул фуқаролар йиғиндаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича туман ҳокимига таклифлар тайёрлайди;

Қўшни республика ва вилоятлардан ҳудудга товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан белгиланган тартибда амалга оширади;

Ҳар куни овуллардан телефон ва рация орқали боғланиб,
об-ҳаво, ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар, муҳим воқеалар ҳақида маълумот олади ва ҳокимга хабар беради.

Байрам, дам олиш кунлари ҳамда фавқулодда вазиятлар эълон қилинганда туман ҳокими қабулхонасига ҳоким ўринбосарлари, гуруҳ раҳбари, бош мутахассислар ва бошқа ходимлардан иборат махсус навбатчиликни ташкил этади.

Туман ҳокимлиги аппарати телефонлар рўйхатини тайёрлайди (йилига икки марта ўзгартиришга қараб қайта кўриб чиқилади).

Туман ҳокимлигига кириш рухсатномаларини расмийлаштириш, қайтариб олиш, туман ҳокимлиги гувоҳномаларини расмийлаштириш, улардан нотўғри фойдаланишни олдини олишни назорат қилади.

Қабулхона ва қўриқлаш постига кўйилган талаблар бўйича ишни ташкил этиш, фаоллар йиғилиши қатнашчиларини доимий рўйхатини олиб бориш, йиғилишлар ўтказилганда (фаоллар йиғилиши ва ҳоким соати йиғилишларида) навбатчилик ва рўйхатдан ўтказишни ташкил этади.

Мажбуриятларини ва топшириқларни бажармаса ҳамда амалдаги қонунчилик талабларини бузган ҳолларда белгиланган тартиб асосида интизомий жазо чораси қўлланади.

ЁПИШ

Етакчи мутахассис

 

туман ҳокимлиги Девонхона етакчи мутахассиси

Иш телефони: 593

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги 12-сонли қарорига асосан белгиланган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур қарор билан тасдиқланган асосий қоидаларга ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Йўриқнома талабларига тўлиқ риоя қилади.

Ҳужжатларни кириш, чиқиш журналлари (электрон ҳужжат айланиш тизими орқали) ва карточкаларга тўғри расмийлаштириш учун шахсан жавоб беради.

 “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб боради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг туман ҳокими ва унинг ўринбосарларига юборилган ариза, таклиф ёки шикоятларини туман ҳокимлигининг умумий бўлими орқали рўйхатга олинишини таъминлайди.

Барча ёзма мурожаатларни мазмунидан келиб чиққан ҳолда ижро этувчига туман ҳокими ёки биринчи ўринбосари номидан унинг йўналтирувчи хатини тайёрлаб имзо учун киритади.

Туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга мурожаатларни ижрочиларга электрон ҳужжатлар айланмаси орқали жўнатади ёки шахсан топширади.

Мурожаатларни Қонунда белгиланган муддатларда ижро этилганлиги ҳақидаги жавоб хатларини талаб қилиб олади ва ижроси таъминланган мурожаатларни туман ҳокимига ва ҳоким ўринбосарларига киритиб мурожаатни назоратдан чиқариш юзасидан кўрсатмасини олади ҳамда назоратдан чиқаради.

Юқори органлардан ижро этиш учун юборилган мурожатларни алоҳида рўйхатга олади ва Қонун билан белгиланган муддатларда ижро этилиши ҳамда жавоб хатларини олиб мурожаат ижроси ҳақида юқори ташкилотларга маълумот берилишини назорат қилиб боради.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда туман ҳокимлигининг раҳбар ходимлари, туман бошқарма, корхона, ташкилот ва муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатларини рўйхатга олиб боради ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади.

Туман ҳокимининг ҳар ҳафтада бир маротаба (ҳафтани шанба куни) ўтказиладиган қабулларини ташкил этади ва мурожаатларни ижро этиш юзасидан туман ҳокими томонидан берилган топшириқларни тегишли раҳбар ходимлар билан биргаликда ижро этилишини таъминлайди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари (оғзаки ёки ёзма) юзасидан ҳисоботлар олиб боради ва таҳлиллар тайёрлайди ҳамда ҳисоботларни юқори органлар ва туман ҳокимига белгиланган муддатларда тақдим этиб боради.

Туман ҳокимлигига келган хат-хабарларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, расмийлаштириш ва уларни ижрочиларга юборилишини таъминлайди.

Туман ҳокимлигига келган ҳужжатларни, конвертларни очгандан кейин тўғрилигини, ҳужжатлар ўрамининг бутунлиги ва иловалари бор йўқлигини текшириб, ҳужжатларнинг рақамларини конвертда кўрсатилган рақамлар билан солиштиради. Ҳужжатларнинг камлиги ёки бузилганлиги аникланганда, девонхона мудирига билдириб, биргаликда далолатнома тузиб, бири девонхонада қолдирилади, иккинчи пакет жўнатган ташкилотга янги конвертга солиб, белгиланган манзилга қайтарилади.

Ҳужжатларнинг тўлиқлигини, ҳамда очиқ келган ҳужжатларни расмийлаштирилиши ва иловалар мослигини инобатга олиб, рўйхатга олади.

Рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларни девонхона мудирига ҳоким кўрсатмасини тайёрлаш учун тақдим этади. Девонхонада иш юритиш номенклатураси асосида йиғма жилдларни шакллантиради, ҳар ой якунида ҳужжатларни тартиб билан йиғма жилд жамғармасини ташкил этади.

Ҳужжатларни тўғри жўнатилишини ташкил қилади ва туман ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳужжатларни олишда карточка ва дафтарларга тўғри ҳамда аниқ ёзилишини таъминлайди ҳамда барча ҳужжатларни ижрочиларга етказишга шахсан масъул.

Иш юритишни тасдиқланган Йўриқномалар талаби асосида олиб боради ва ҳужжатларнинг тўлиқ сақланишини таъминлайди.

Туман ҳокимлигидан чиқувчи ҳужжатларни конвертга солиб, реестр ёзади ва белгиланган тартибда олувчига (махсус), фельдегер алоқа тармоқлари орқали етказиш учун топширади (шартномага кўра). Ҳужжатларни конвертга тўғри ва сифатли жойлаштириб жўнатади.

Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича туман ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.

ЁПИШ

Девонхона мудири

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги девонхона мудири

Иш телефони: 593 05-26

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Девонхона фаолиятини ташкил этади ва раҳбарлик қилади. Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.

Туман ҳокимлигида иш юритиш, ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда
1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги” 140-сонли қарорлари, шунингдек, туман ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси, тавсия ва йўриқномалари асосида иш юритишни таъминлайди.

Туман ҳокими аппарати архивининг иш фаолиятини назорат қилиб боради. Туман таркибий бўлимлари томонидан ҳужжатлар номенклатурасига амал қилишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради.

Туман ҳокимлиги таркибий бўлимлари билан иш юритиш юзасидан муносабат юритади. Корхона ва ташкилотларда иш юритиш аҳволини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади.

Девонхона мудири туман ҳокимининг тезкор топшириқлари ижросини ташкил этади, иш хонасида жиҳозларнинг сақланишини таъминлайди.

Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳалари тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан виза қўйилганлигини кўриб чиқиб, туман ҳокимига киритилишини таъминлайди, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлинма масъул ходими томонидан жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади.

Ҳокимнинг қарор ва фармойишлари ҳамда ҳокимлик девонига келган ҳужжатларни муқовалашга тайёрлайди, тўлиқлигига қараб муқовалаштиришни ташкил этади ва назорат олиб боради.

Девонхона масъул ходимлари иш фаолиятини вазифалар тақсимоти бўйича мувофиқлаштиради ва фаолиятини таҳлил этиб боради, тегишли таклиф ва хулосаларини раҳбариятга билдиради.

Туман ҳокимининг қарор, фармойишлари, ҳокимликнинг чиқиш ҳужжатлари ва йиғилиш баённомаларини ижрочи томонидан берилган жўнатиш варақаси асосида нусха кўпайтириб олишга ҳамда архив ҳужжатларини олиш ва фойдаланишни тегишли соҳа бўйича ҳоким ўринбосарининг ёзма рухсати асосида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этишни фақат туман ҳокимининг аниқ кўрсатмасига кўра амалга оширади.

Ҳокимлик аппаратига ишга қабул қилинган ходимларни ҳокимлик тузилмаси, иш юритиш йўриқномаси ва ижрони назорат қилиш ва текшириш бўйича асосий қоидалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳокимлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таништиради.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди.

Туман ҳокими раислигида бўлиб ўтган йиғилишлар баённомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.

Юқори органлардан келган ҳужжатларни муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда туман ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб ҳужжатларни назоратга олади ва йўриқномада кўрсатилган тартибда
“Н” белгисини қўяди.

Девонхонада туман ҳокимлиги ва туман корхона ва иашкилотлар девонхона ходимларига, ижрочиларга амалий ёрдам ва семинарлар ташкил этади.

ЁПИШ

Туман ҳокими ўринбосари хотин-қизлар

қўмитаси раиси

 

Туман ҳокими ўринбосари, Хотин қизлар қўмитаси раиси

Иш телефони: 593 31-80

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

туман хотин-қизлар қўмитаси ижро аппарат фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда ишини мувофиқлаштиради;

Қўмита Конференцияси ва Бошқарув мажлислари, шунингдек Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этиш боʻйича комиссия йиғилишларида раислик қилади;

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши қошидаги жамоатчилик назорат гуруҳига раҳбарлик қилади;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш чораларини кўради;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ҳамда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги боʻлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш масалаларида хотин-қизларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишни ташкил этади;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш ишларини самарали ташкил этади;

шунингдек, Қўмитанинг давлат ва нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборотқурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш;

оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини яхшилашда иштирок этиш,. шунингдек, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

маҳалла ва овуллар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, диний экстремистик оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил этади, аёллар ўртасида бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш;

хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий, хуқуқий ва тиббий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш;

хотин-қизларни туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга кенг жалб этиш;

аёлларни ижтимоий муҳофаза этилиши, бозор иқтисодиёти шароитида уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таҳлил этиб бориш;

оилани мустаҳкамлаш ва жамиятдаги ижтимоий ахамиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиниши чораларини кўриш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш;

оила ва болага, ёлғиз ва кўп болали оналарга, ногирон хотин-қизларга ёрдам бериш масаласи билан шуғулланувчи давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари) фаолиятида аёллар ва хотин-қизлар манфаатларини амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлигини таъминлаш;

тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12 сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140 сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш боʻйича меʼёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти боʻйича туман комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:

“Соғлом авлод учун" жамғармаси;

«Қизил ярим ой» жамияти;

«Оила» илмий-амалий маркази туман бўлими.

ЁПИШ

Туман ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик

масалалари бўйича бош мутахассиси

 

Учқудуқ туман ҳокимлигининг Иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари  бўйича бош  

мутахассиси   

Иш телефони: 593 11-01

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Иш режаси асосида ишлайди. Туман ҳокимининг тегишли қарор
ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлик барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

Туман ҳокими ва биринчи ўринбосар топшириқларининг бажарилишини таъминлайди. Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган бюджетнинг мувозанатлилиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тушумларнинг ўз вақтида тушиши ва харажатларнинг молиялаштирилиши бўйича мониторинглар юритади ва бу хусусдаги масалаларни кўриб чиқилишини таъминлайди.

Ҳудуддаги бозорлар ва савдо комплексларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман ҳокими қарорларининг бажарилишини таҳлил қилади ва бозорлар ва савдо комплексларининг масалалари кўриб чиқилиши таъминлайди.

Ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширади.

Ўзига бириктирилган ташкилотларнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб амалий ёрдам кўрсатади.

Тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман ҳокимининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.

Юқори ташкилотлардан келган ҳамда ҳоким биринчи ўринбосари
назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилиши таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг жисмоний ва юридик шахслар билан белгиланган тартибда қабулларини ташкил қилади, мурожаатларнинг шу жумладан, ягона интерактив порталдан келган ҳужжатларнинг умумий назоратини олиб боради.

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, кам таъминланган оилларни қўллаб-қувватлаш, замонавий банк инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

Туманда “Пул-кредит сиёсати” комиссиясининг йиғилишларини ташкил қилиш, банк кассаларига тушумларни белгилаш бўйича амалий ишларни олиб боради.

ЁПИШ

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал

хўжалиги масалалари бўйича

бош мутахассис

 

Туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси

Иш телефони: 593 31-55

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Соҳа ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Қурилиш комплексига юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Иш режаси асосида ишлайди. Туман ҳокимининг тегишли қарор
ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлик барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

Саноат корхоналарида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Ҳудудда шаҳарсозлик хужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Соҳага тааълуқли мақсадли дастурлар ижросини тайёрлайди. Металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш-топшириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлайди.

Туман ҳокими ва туман ҳокимининг ўринбосарининг топшириғига асосан берилган барча топшириқларни бажарилишини таъминлайди.

Лавозими доирасига кирувчи масалалар муҳокамаси юзасидан тумна ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларга тегишли маълумотларни тайёрлайди ва белгиланган топшириқлар ижроси бўйича назоратни олиб боради.

Инвестиция ва уй-жойлар қурилиши, бошқа соҳага оид Давлат дастурлари бўйича амалга ошириладиган ишлар (мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тегишли идоралар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда дастурнинг бажарилишини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ташкил этиш ва хужжатларни тайёрлаш ва уларнинг ижросини мониторингини олиб бориш) ни ташкил этади.

Йўллар инфратузилмаси, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Туман ҳокими ўринбосарининг жисмоний ва юридик шахслар билан белгиланган тартибда қабулларини ташкил қилади, мурожаатларнинг шу жумладан, ягона интерактив порталдан келган ҳужжатларнинг умумий назоратини олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда туман ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

ЁПИШ

Учқудуқ туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни

ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси

 

Учқудуқ туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бош мутахассиси

Иш телефони: 94 222-70 14

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

ЁПИШ

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг, ҳокимнинг ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган тегишли таклифларнинг соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

Иш режаси асосида ишлайди. Туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлик барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

Комплексга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, соҳага тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ислоҳотларнинг амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

Комплекс ишини яхшилаш, малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади. Соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади;

Комплекснинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади.

Комплексдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказилишини ташкиллаштиради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади;

Туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади. Комплекс ишини режалаштиради, ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади;

Инвестиция оқимини ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция ва инновасия сиёсатини олиб боришга, туризмни ривожлантириш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туман ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

туманнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқади, мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;

туманнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика миқёсида ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;

давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тумандаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалда фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда туман иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини, шу жумладан йирик ритейлерлар ёрдамида таъминлаш орқали савдо бозорларини ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга кўмаклашади;

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;

кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;

ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилайди;

соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганади, мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш, такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқади, режаларни белгилайди;

туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда туман ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

ЁПИШ

O'qilgan: 6497 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 14 Feb 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: