LOTIN-КИРИЛЛ

Учқудуқ  туманида 2024 йил январ-декабр ойлари давомида чорвачилик, ўрмон хўжалиги бўйича амалга оширилган ишлар 

       Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 89 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 44 та чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.

      Чорва мол бош сонлари: 2024 йил якуни билан барча тоифа хўжаликларда йирик шоҳли қорамоллар жами  5 636  бошни,  қўй  ва  эчкилар    141 821  бошни,  отлар жами 4 701 бошни,  паррандалар  эса жами 16 170 бошни ташкил этди.

      Чорвачилик маҳсулотлари: барча тоифа хўжаликларда
7 713 тонна (тирик вазнда) гўшт,  соғиб олинган сут 7 081 тонна,  олинган тухум 1 млн 72  минг дона, қирқиб олинган жун 379 тонна  ва олинган қоракўл терилар эса 34 042 донани ташкил этиб, қишлоқ хўжалигининг ўсиш суръати 101,9 % ни ташкил этди.

     Туманда 2024 йилдда чорвачилик йўналишида янги лойиҳаларни амалга оширадиган ташаббускорларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилди ва жорий йилда 18 млрд 600 млн сўмлик 24 та лойиҳалар шакллантирилди. Шундан қиймати 800 млн сўмлик қорамолчилик бўйича 1 та лойиҳа, қиймати 2 600 млн сўмлик йилқичилик бўйича 3 та лойиҳа, қиймати 11 500 млн сўмлик қўйчилик бўйича 14 та лойиҳалар шакллантирилган ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган ҳамда йил якуни билан жами 49 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳалардан бугунги кунда барчаси ишга туширилган бўлиб 49 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

Жорий йилда 105 та фуқароларга имтиёзли кредит асосида
2 234 000000 млн сўм чорвачилик йўналишида кредитлар ажратилиб аҳоли бандлиги таъминланди ва 948 бош МШМ ва 25 бош ЙШМ лар тарқатилди. Барча тоифа хўжаликларида оқсил касаллигига 2400 бош йирик шохли, 42200 бош майда шохли моллар, куйдирги касаллигига 4500 бош йирик шохли, 105540 бош майда шохли ва 330 бош йилқи 1350 бош туялар ва нодулярни дерматид касаллигига 500 бош йирик шохли молларда прафлактик эмлаш ишлари олиб борилди. 550 дона итларда қутириш касаллигига ва 10 000 бош паррандаларга  эса парранда касалликларига қарши профилактик эмланган бўлиб, хазирда туманда эпизоотик барқарорлик таъминланди.

        Қолаверса чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган
15 нафар ёшларга Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланишга берилган яйлов ер майдонларидан 8 450 гектар ер майдони иккиламчи ижара шартномаси асосида ажратиб берилди.

        Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шахрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3301-сонли қарорига асосан Учқудуқ туманида  қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқларини ривожлантириш мақсадида сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлар танлаб олинган.

      Натижада, давлат бюджетидан ажратилган 7,5 млрд сўм маблағи ҳисобидан 20 та тик қудуқлар қазилиб, чорва молларини суғориш учун ҳудуддаги фермер хўжаликларига қулайликлар яратилди. Ушбу 20 та тик қудуқларни қазиш ишлари якунланиши натижасида келгусида йилларда 35,8 минг гектар яйлов майдонлари ўзлаштирилиб 13 минг бош майда шохли моллар бош сонлари ошишига эришилади.

     Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги соҳасида иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда соҳада норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича жорий йилда Учқудуқ туманида жами 286 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда жами 302 та янги иш ўринлари яратилиб, йиллик режага нисбатан 103,6 фоизга бажарилди.

 Ветеринария соҳаси бўйича:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2024  йил  давомида  ўта ҳавфли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича олиб борилган қўйидаги эпизоотик тадбирлар бажарилди. Жумладан:

 Йирик  шоҳли  молларни “Нодулярни дерматит” касалигига қарши эмланиш  тадбири  жами  5800  бош;

Йирик  шоҳли  молларни қуйдирги касалигига қарши эмланиш  тадбири  жами  5200 бош;

 Йирик  шоҳли  молларни “Яшур” касалигига қарши эмланиш тадбири  жами  5900  бош;

 Майда  шоҳли  молларни  “Яшур” касалигига қарши эмланиш тадбири  жами 78500 бош;

 Майда  шоҳли  молларни  “Чечак” касалигига қарши эмланиш тадбири  жами 90000 бош;

 Майда  шоҳли  молларни  “Бруцеллёз” касалигига қарши эмланиш тадбири  жами 110240 бош;

Майда  шоҳли  молларни  “Куйдирги” касалигига қарши эмланиш тадбири  жами 107340 бош;

 Майда  шоҳли  молларни  “Бродзод”  касалигига қарши эмланиш тадбири  жами 5000 бош;

Отларни “Тоқ туёқли” хайвонлардан Куйдирги касалигига қарши  эмланиш тадбири  жами 330 бош;

 Эшаклар, Куйдирги касалигига  қарши  эмланиш тадбири  жами  жами
50 бош;

 Туялар Куйдирги касалигига  қарши  эмланиш тадбири  жами 1350 бош; Туялар улати касалигига қарши эмланиш тадбири  жами 2200 бош; Парандаларни “Ньюкасил (Н)” эмланиш тадбири  жами 10000 бош;

  Итларни қутуриш касалигига қарши 770 бош.

Диагностик текширишлар Бруцеллёз ЙШМ 2367 бош, МШМ 25294 бош, Итлар 135 бош, ҳайвонларга профилактик тадбирлари  режа  асосида  олиб борилди.

  Крим-Конго геморрагик иситма касаллиги бўйича фермер хужаликлар ва аҳоли хонадонларидаги мавжуд  204300 кв.м  майдонида жойлашган
11846 қура-қутонларда “Каналар”га қарши бўйича дезинфексия ишлари олиб борилди. Ҳозирда туманда эпизоотик барқарорлик таъминланган.

           Ўрмон хўжалиги бўйича:       

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
18 январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарорига асосан Учқудуқ туманида  2022-2026 йилларда 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш режалаштирилган бўлиб шундан
2023-2024 йил холатига туман Давлат ўрмон хўжалиги бўлими томонидан ўтган 2023 йилда 120 тоннадан ортиқ саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари уруғлари йиғиб олинган бўлиб, 2024 йилда 31 300 гектар майдонга уруғ сепиш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари бугунги кунда 15 тонна чўл ўсимлиги (исириқ) уруғлари йиғиб олиниб захира қилинган.

      Д.Астанов
   Туман ҳокими ўринбосари 

O'qilgan: 12 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: