Hokimiyat matbuot xizmati
Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишга қаратилган вазифаларни амалга оширмоқда.
Жумладан, жорий йилда ўтказилган 5-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 3-сонли мактабда семинар ўтказилди. Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби мавзусида бўлиб ўтган амалий-семинарда ўқувчилар, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, таълим муассасалари директор ўринбосарлари, мактаб психологлари ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Амалий-семинар давомида мактаб ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан якка тартибда профилактик ва тарбиявий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкиллаштирилди.Тадбир вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий, психологик ва шахсий характердаги муаммолар ва қийинчиликларни ҳал қилишда ўқувчиларга ёрдам кўрсатиш масалаларига урғу берилганлиги билан аҳамиятлидир.
Зебо РАХИМОВА,
туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири.
Туманимиздаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Шоҳназар Исомовнинг 30 апрель туғилган куни. Етуклик сари қадам ташлаган илк куни Шоҳназар учун қўшалоқ байрам бўлди, дейиш мумкин. У шу куни биринчи марта овоз беришда иштирок этди.
– Мен бугун 18 ёшни қаршиладим, – дейди Шоҳназар Исомов. – Илк бор овоз беришда иштирок этаяпман. ЎзимнингфуқароликпозициямданфойдаланганҳолдаушбуреферундумгаиштирокэтишучунянгитаҳрирдагиЎзбекистонРеспубликасиКонституциясидагиўзгаришларбилантанишдим. Ундаёшларгаяратилганшароитларҳамдаимкониятларнингқайдэтилганлигибизнингянадакучлибилимэгасибўлишимиздаҳамдаетукмутахассисбўлибшаклланишимизгахизматқилади. Мен барчаёшларкелажагиучуновозбердим.
Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга 30 ёшгача бўлган учқудуқлик ёшлар 7111 нафарни ташкил этиб, уларнинг 1524 нафари мамлакат ҳаётидаги муҳим аҳамиятга эга тадбирда илк бор иштирок этиб, ўз келажаги учун овоз беришди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Учқудуқлик 78 ёшли Умитхан Райимбаева референдумда ўзи бориб, овоз беришни ният қилиб юрганди. Бироқ кутилмаган бетоблик бунга тўсқинлик қилди. Аммо онахоннинг истаги барибир амалга ошди: у ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб, референдумда овоз берди.
Ҳудудларда кексалиги ёки соғлиги сабабли референдум участкаларига боролмаган фуқароларнинг овозлари кўчма қутилар орқали олинди. Хусусан, туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 213 - референдум участкасида рўйхатга олинган 13 нафар ана шундай овоз берувчининг хонадонига борилди.
Тунгишбай Нагиматов ҳам шундай имкониятдан фойдаланиб овоз бериш жараёнида қатнашди: “Фарзандларим эрталабдан референдум участкасига ўзлари бориб овоз бериб келишди. Мени эса кексалигим сабабли сарсон қилмаслик учун уйга участка аъзолари ўзлари келишди. Мен ҳам овоз бердим”, – дейди отахон.
Шу тариқа бетоблиги ёки кексалиги туфайли референдум участкаларига боролмаган фуқаролар ҳам овоз бериш имконига эга бўлишмоқда.
Аббос СУЛТОНОВ,
вилоят прокуратураси ёрдамчи прокурори.
Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускори ва ижодкори – халқимиз. Халқимиз томонидан сайланган вакиллар – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоатчилик вакилларидан иборат Конституциявий комиссия томонидан аҳолининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тўплангани ва мутахассислар иштирокида пухта ўрганиб чиқилгани фикримиз далилидир.
Икки босқичда амалга оширилган халқ фикрини ўрганиш жараёнида пухта такомиллаштирилган Конституция лойиҳаси билан 5 миллиондан ортиқ юртдошимиз танишгани, 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ва лойиҳа олти турдаги экспертизадан ўтказилгани бунинг ёрқин далилидир. Бу фаоллик – халқимизнинг ўз келажагига, эл-юртимиз, мустақил Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғуси сўнгги йилларда нақадар юксалганининг амалдаги ифодаси.
Куни-кеча ўтказилган янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда 16,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, яъни жами овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди. Уларнинг 90,21 фоизи "ҳа" деб овоз берган, 9,35 фоизи қарши овоз берган.
Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга 84,54 фоиз юртдошимизнинг референдум участкасига бориб, Ватанимиз, халқимиз ва фарзандларимизнинг келажаги тақдирига дахлдорлик туйғуси билан шахсан овоз берганлиги – фуқаролик бурчига содиқликни намоён этади, албатта.
Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 89,3 фоиз тумандошларимиз референдумда иштирок этганлиги мазкур сиёсий жараёнга бефарқ эмасликларини, келажак учун бирдек масъул эканликларини ҳис қилганлиги барчани мамнун этди.
Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” эзгу ғояси негизида барпо этилмоқда. Ушбу улуғвор мақсад халқимизни янгидан-янги марралар сари руҳлантирмоқда. Янгиланган Бош қомусимиз ана шундай буюк мақсадга эришишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз!.
Райҳон ҚОДИРОВА,
махсус мухбиримиз.
Учқудуқ туман ҳокимлиги уйғоқ сўзи, ўткир қалами, юксак билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати билан мамлакатимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган фидойи журналистлар ва барча оммавий ахборот воситалари ходимларини 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.
Матбуот эркинлиги — матбуотнинг моҳиятини, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилайди. Халқимиз журналистлар, оммавий ахборот воситалари фаолиятига, авваламбор, уларнинг ўз Ватани, эл-юрти ҳаётига дахлдорлик туйғуси, фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулияти, касбий маҳоратига қараб баҳо беради.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямизда оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилгани ҳам эътирофга молик.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига биноан 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 майда Жаҳон матбуоти эркинлиги куни нишонланади. 2006 йили Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ташаббуси билан Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган “Олтин қалам” Миллий мукофоти таъсис этилган ва бу танлов ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. “Олтин қалам” — журналистикага юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яққол тимсоли.
Учқудуқ туман ҳокимлиги оммавий ахборот воситалари ходимлари — журналист ва блогерларни Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, ижоди ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
Савол; Bugundan subsidiyaga ariza berish boshlanibdi, shu bo’yicha ma’lumot bersangiz.
Жавоб;
Rasmiy band bo‘lmaganlarga ham ipoteka krediti ajratilishi mumkin
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «2023 yilda bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan ta’minlash dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida»gi Prezident farmoni (PF–51-son 13.04.2023-y.) qabul qilindi.
Unga ko‘ra, bozor tamoyillariga asoslangan ipoteka kreditlari orqali aholini uy-joy bilan ta’minlashning amaldagi tartibiga 2023-yil 1-maydan quyidagi o‘zgartirishlar kiritiladi:
-banklarga rasmiy daromadga ega bo‘lmagan shaxslarga ipoteka kreditini ajratishda ularning to‘lov qobiliyatini aniqlashning muqobil usullaridan foydalanishga, shu jumladan qarz oluvchilarning bank kartasi aylanmasi, ijara, kommunal va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa xarajatlarini inobatga oluvchi skoring tizimi joriy qilinadi;
-banklarga qarz oluvchi tomonidan to‘langan dastlabki badal miqdori, imtiyozli davr muddati va boshqa ko‘rsatkichlardan kelib chiqib, subsidiyasiz ajratiladigan ipoteka kreditlari bo‘yicha tabaqalashtirilgan foiz stavkalarini o‘rnatish huquqi beriladi;
-professional ta’lim tashkilotlarining muhandislik, ishlov berish va qurilish sohalaridagi maxsus fanlar bo‘yicha dars berayotgan yoki o‘quv amaliyotini o‘tkazayotgan o‘qituvchilari va ishlab chiqarish ta’lim ustalariga imtiyozli shartlarda subsidiya xabarnomalarini berish tartibi joriy etiladi;
-uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun olinadigan ipoteka kreditlari bo‘yicha berilgan subsidiya taqdim etish to‘g‘risidagi xabarnomalarning amal qilish muddati 4 oy etib belgilanadi;
-2023-yil uchun ipoteka kreditlari bo‘yicha subsidiyalar ajratishga doir arizalar tasdiqlangan parametrlar doirasida 2023-yil 1-maydan 2023-yil 1-dekabrgacha qabul qilinadi;
-2023-yilda kvartiralar sotib olish va yakka tartibdagi uy-joylar qurish hamda rekonstruksiya qilish uchun respublika bo‘yicha jami 44 690 ta ipoteka kreditlari ajratiladi.
Mazkur kreditlarning kamida 30 foizi xotin-qizlarga ajratilishi belgilangan.
-Ipoteka kreditlari bo‘yicha 30 ming nafar shaxsga subsidiyalar ajratiladi.
2023-yil 1-maydan:
qurilayotgan ko‘p kvartirali uy-joylarning qurilishi yakunlangan qismini (qavatlarini) banklar tomonidan kredit ta’minoti sifatida bosqichma-bosqich garovga olish amaliyoti joriy etiladi;
2025-yil 1-yanvargacha ayrim qurilish materiallari va xomashyo turlarini import qilishda bojxona bojining nol stavkasi qo‘llaniladi.
2024-yil 31-dekabrgacha Tadbirkorlik faoliyatini qo‘llab-quvvatlash davlat jamg‘armasi tomonidan xususiy pudrat tashkilotlariga Toshkent shahrida – 9 va undan yuqori, boshqa shaharlarda – 7 va undan yuqori, qishloq joylarda – 5 va undan yuqori qavatli uy-joylar qurish uchun ajratilgan tijorat banklarining milliy valyutadagi kreditlari bo‘yicha 24 oydan ortiq bo‘lmagan muddatga kafillik va kompensasiya taqdim etiladi:
kompensasiya – kredit summasidan qat’i nazar har bir ko‘p kvartirali uy-joy uchun kreditning 5 milliard so‘mdan ortiq bo‘lmagan qismi bo‘yicha to‘lanadi;
kafillik – kredit summasidan qat’i nazar har bir ko‘p kvartirali uy-joy uchun 2,5 milliard so‘mdan oshmagan miqdorda taqdim etiladi;
kafillik va kompensasiyalar berish uchun maydoni 70 kvadrat metrdan oshmagan kvartiralar soni qurilayotgan uy-joydagi jami kvartiralar sonining kamida 70 foizini tashkil etishi lozim.
2023-yilda fuqarolarning alohida toifalari (harbiy xizmatchilar) uchun 4 000 ta kvartira sotib olish uchun ipoteka kreditlari ajratiladi.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол;
Ипотека кредитлари шартлари эълон қилинибти, улар қандай?
Жавоб;
Ўзбекистон Ипотекани Қайта Молиялаштириш Компанияси ипотека кредитлари бўйича янгиланган талабларини маълум қилди.
Ипотека кредитлари шартлари қуйидагича белгиланди:
Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:
1. Қарз олувчи яшаши кўзда тутилган, фойдаланишга топширилган, турар-жой (бирламчи ва иккиламчи уй бозоридан) сотиб олиш учун;
2. Қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун.
Таркибий ўзгартиришлар (реконструкция) бунга кирмайди. Ипотека кредити хисобига сотиб олинган турар-жой қарз олувчининг асосий яшаш жойи бўлиши шарт.
Кредитлашга мувофик турар-жой тури:
1. Якка тартибда қурилган уй-жойлар (ҳовли), ёки кўп қаватли уйдаги хонадонлар.
2. Яшашга тайёр бўлмаган уйлар талабга номувофиқ ҳисобланади.
Ипотека кредитининг гарови:
Ипотека кредити остидаги (сотиб олинадиган ёки қайта таъмирланадиган) уй.
Қарз олувчи ёши:
18 ёшга тўлган ва ундан юқори.
Турар жойнинг географик жойлашуви:
Мамлакат бўйлаб.
Кредит фоиз ставкаси:
1. Турар жой сотиб олиш учун – ЎзИҚМК ставкаси + 5% гача тижорат банк устамаси (18%гача);
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун – ЎзИҚМК ставкаси + 4% гача тижорат банки устамаси (17%гача).
Мақбул қарз олувчилар:
Мунтазам (доимий) даромад манбаларига эга бўлган шахслар бўлиши лозим.
Кредит суммаси миқдори:
1. Турар-жой сотиб олиш учун - 400 млн. сўмгача;
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун - 80 млн. сўмгача.
Кредит кайтариш жадвали:
Ҳар ойлик тўлов, аннуитет шаклида, имтиёзли даврсиз бўлиши керак. Аннуитет шакл - бу кредит муддатининг охиригача бир хил тўлов тўланади.
Кредит муддати:
1. Турар-жой сотиб олиш учун - камида 10 йил максимал 20 йил;
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун максимал - 10 йил.
Умумий қарз юки (ДТИ):
ДТИ ≤ 50% (Қарздор ва биргаликда қарз олувчининг жами жорий кредит тўловларини ҳисобга олган ҳолда).
Олдиндан тўлов:
1. Турар-жой сотиб олиш учун- камида 25% (Бирламчи ва иккиламчи);
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун- талаб қилинмайди.
Қарз олувчининг максимал ойлик соф даромади:
15 млн. сўм.
Қарз олувчининг ойлик соф даромади етмаган тақдирда, қўшимча қарздор қилиб фақат биргаликда яшовчи хўжалик аъзоларини жалб қилиш мумкин.
Иккинчи ипотека кредити:
Мумкин эмас.
Қуйидаги ҳоллар «Иккинчи ипотека кредити» деб ҳисобланади:
1. Жорий ипотека кредити ҳисобига олинган уй-жой учун янги ипотека кредити олиш.
2. Мавжуд ипотека кредити бўлса.
Гендер талаби:
Ипотека кредитларининг камида 35% аёлларга тақдим этилиши зарур.
Турар-жой суғуртаси:
Турар-жойнинг 100% қайта тиклаш қиймати.
Турар-жой мулкини бахолаш:
Махсус лицензияга эга мустақил бахоловчи томонидан бахоланиши керак.
Ушбу кредитлар қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:
Агробанк, Асакабанк, Инфин банк, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ориентфинансбанк, Туронбанк, Hamkorbank, Халқ банки, Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Қишлоққурилишбанкларнинг жойлардаги барча филиаллари.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол;
Assalomu aleykum yaxshimisiz bizga 28 fevral kuni ogohlantirish xati berildi, men may oyini pullik kompensatsiya bilan almashtirsam boladimi? Ogohlantirish 1 oyga uzaytirildiku.
Жавоб;
Агар сизга огоҳлантириш муддати 1 ойга узайтирилгани ҳақида ёзма хабарнома ёки қўшимча огоҳлантириш хати берилган бўлса, демак огоҳлантириш ҳақиқатдан ҳам расман 1 ойга узайтирилган бўлади.
Агар, сизга январда огоҳлантириш хати берилган бўлиб, унда умумий қилиб 2 ойдан сўнг меҳнат шартномасини бекор қилиш кўрсатилган бўлса ва шу ой бошида алоҳида ҳабарнома ёки қўшимча огоҳлантириш берилмаган бўлса, буни огоҳлантириш расман 1 ойга узайтирилган дея олмаймиз.
Бунда 2 ойлик муддат ўтганидан кейинги исталган вақтда иш берувчи сиз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Биринчи вазиятда, яъни хабарнома ёки қўшимча огоҳлантириш хати берилиб, огоҳлантириш расман узайтирилган вазиятда кейинги 1 ойлик (агар 2023 йил 1 майгача узайган бўлса, бугундан ҳисобласак 13 кунлик) огоҳлантириш муддатини компенсацияга алмаштириш мумкин.
Лекин, бунинг учун амалдаги Меҳнат кодексининг 102-моддаси талабига кўра, ҳар икки томоннинг келишуви, яъни ходимдан ташқари иш берувчининг ҳам розилиги керак бўлади. Бусиз иложи йўқ.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Дунё ҳалқларининг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши курашиш барчанинг эътиборига қолмоқда. Жиноятчиликнинг бу мудҳиш турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида БМТнинг бир қатор тавсиявий ва мжбурий ҳарактерига эъга бўлган ҳужжатлари қабул қилинган.
Хусусан “одам савдосига ва учинчи шахс томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши курашиш тўғрисида”ги 1949 йил Конверция “Қуллик ва қул савдосини, Қулликга ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида”ги қўшимча конверция 1956 йил, “Трансмилий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳақида”ги конверсияни тўлдирувчи “Одамлар айниқса аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида”ги баённома 2000 йил шу тоифадаги ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Бундан ташқари одам савдосига қарши курашиш юзасидан Давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2005 йил МДХ доирасида “Одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрсида”ги келишув 2006 йилда 8 аъзо мамлакат доирасида “одам савдосига қарши курашишнинг 2007-2010 йилларга мўлжалланган дастур” қабул қилинган эди”. Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалаларига оид миллий қонунчилигимизда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. Бундан ташқари ХМТ ва Халқаро миграция ташкилотининг 6 та конверсия ҳамда протоколлари ратификация қилинди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлиги учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ҳамда жиноят кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шу билан бирга халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.
БМТ маълумотларига кўра дунёда ҳар йили тахминан 2 млн 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг ббахолашича ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 млрд ақш долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси одам савдоси жиноятида жабрланганларнинг 80 % аёллар ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600-800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб сотиб юборилмоқда. Бугунги кунда одам савдосининг 3 та кенг тарқалган кенг тури мавжуд бўлиб булар Жинсий эксплутация (фохишабозлик), мажбурий меҳнат ва одам аъзоларини сотишдир.
Бу жиноятнинг асосий сабаби таг замирига назар ташласак маънавий қашшоқлик, очкўзлик дунёга хатдан ташқари хирс қўйиш ва нафсига қул бўлишликни кўрамиз.
Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш халқаро даражада жиддий ёндашув ва ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик йўлга қўйилган холда амалга оширилса ўз самарасини беради. Зероки одам савдоси кечириб бўлмас, оғир гуноҳ.
Жиноят ишлари бўйича
Учқудуқ туман судининг раиси А.Курбонов
Эслатиб ўтамиз, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга кирди.
Савол;
Бизга савол йўллашди. Янги Меҳнат кодекси (220-моддаси) бўйича иш стажи билан боғлиқ бўлган қўшимча меҳнат таътилини агар жамоа шартномасида “ходимнинг ўзи бу таътилдан фойдаланишни истамаса, бермаслик мумкин” деган қоида киритилса, бермаса ҳам бўладими?
Жавоб;
Йўқ, бўлмайди.
Меҳнат кодексининг 220-моддаси 1-қисмига кўра:
-ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
Ходимларга стажи билан боғлиқ бўлган ушбу имтиёз қонунчилик билан белгиланган иш берувчига мажбурият сифатида юклатилаётган имтиёздир.
Меҳнат кодексининг 12-моддасига асосан жамоа шартномаси меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига киради.
Кодекснинг 13-моддасида эса “меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди” дейилган.
Шундай экан, ходимларга бериладиган стаж (ўша ташкилот ёки ўша тармоқдаги стажи)га қараб бериладиган қўшимча меҳнат таътили берилиши шарт. Чунки бу қонунчилик (Меҳнат кодекси ҳам қонунчилик таркибига киради).
Бошқа ички ҳужжатлардаги ходимларнинг ҳолатини Меҳнат кодексига нисбатан оғирлаштирувчи қоидалар билан бу имтиёздан "айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўтолмайсиз".
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол;
Assalomu alaykum. Men bank tizimida kadrlar bolimi ish yuritaman. Tekshirish davomida aniqlangan kamchiliklar boyicha yakuniy nazorat bolimi tomonidan olingan tushuntirish xatlarini asl nusxasini bermasdan turib intizomiy jazo korib berishni soramoqda. Aslini ҳуқуқ органларига taqdim etishini bildirmoqda. Tartibi qanday boladi? Tushuntirish xatini asli kimda turishi kerak boladi?
Жавоб;
Ўтгандаги Меҳнат кодексининг 182-моддасига асосан "интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим".
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 313-моддасига мувофиқ "иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт".
Умуман олганда, тушунтириш хати интизомсиз ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ (ёки қарор) чиқариш учун асос бўлувчи ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
Мавжуд вазиятда тушунтириш ҳатининг асл нусхаси ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ асос бўла олиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Бундан ташқари, эртага интизомий жазо юзасидан меҳнат низоси туғилганда, низони кўриб чиқувчи орган (масалан, судлар) ҳам иш берувчининг хатти-ҳаракатларига ҳужжатларнинг аслига қараб якуний баҳо беради (ФПК 80-модда).
Шундай экан, интизомий жазо қўллаш билан боғлиқ бўлган тушунтириш хатининг асли албатта иш берувчида сақланиши лозим.
Сизнинг вазиятингизда аслида ечим жуда оддий: якуний назорат ходимлари тузган далолатномадан ёки улар берган ахборотдан келиб чиқиб, агар ҳолат интизомий жазога лойиқ бўлса, ходимдан бошқа алоҳида тушунтириш хати олингани маъқул. Шунда якуний назорат ходимлари олган тушунтириш хати улар ўтказган текшириш материали таркибида қолаверади. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайди шунда.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Бугун Учқудуқ туманида Ўзбекистон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ана шундай кўтаринки руҳ билан бошланди. .
Учкудук тумани – вилоят марказидан 330 км олисда жойлашган. Бу ерда ўзбек,қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик. қирғиз, корейс, татар каби 30 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари иноқ аҳил яшашади.
40 мингдан ошиқ аҳоли яшаётган тумандошларнинг 25 минг нафари бугун 30 апрель куни бўлиб ўтаётган умумхалқ референдумида овоз бериш ҳуқуқига эга. Мазкур фуқаролар ўз хоҳиш иродаларини эркин ифода этишлари учун туман ҳудудида 23 та референдум участкалари ташкил этилган.
Жумладан туман марказидаги 202 – референдум участкасида овоз бериш жараёнлари кетмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан, 27 январ куни Бишкекда имзоланган келишув тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки мамлакат чегарасини ID-карта ёрдамида кесиб ўтиши мумкин бўлади. Шу тариқа, Қирғизистон – Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз чиқиши мумкин бўлган биринчи давлатга айланади.
27 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” қарор имзолади.
Қарор билан, 2006 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бу ўзгаришлар ҳақидаги баённома 2023 йил 27 январ куни Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи вақтида имзоланган эди. Унга кўра, икки мамлакат фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз, ID-картани кўрсатган ҳолда ўзаро чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон томонидан қарор ижросини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ Чегара қўшинлари масъул этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида Қирғизистон томонига билдиришнома юборади.
Янги тартиб қачондан кучга кириши маълум эмас.
Енгиллик амалиётга татбиқ этилгач, фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.
Бу тартиб исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг 27 апрелдаги бошқа бир қарори билан, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳам тасдиқланди.
2022 йил ноябр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегара бўйича келишувларни имзолаган, шундан сўнг икки мамлакат ўртасида чегара масаласида ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмагани эълон қилинганди.