LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

10 Apr 2023

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети стадионида Чирчиқ шаҳридаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг мини – футбол ва футбол турлари бўйича Учқудуқ туман саралаш босқич беллашувларига старт берилди.

    Уюшмаган, кам таъминланган ва айни пайтда ишсиз ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига, хусусан, спортнинг мини-футбол ва футбол турларини ёшлар орасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида старт олган мазкур ДХХ кубогининг дастлаб, туман марказидаги 10-умумий ўрта таълим мактабила тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

    Юқори савияда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими Соли Хамроев, ДХХ Учқудуқ шаҳар бўлими Урол Маматрайимов бошлиғи сўзга чиқиб, футбол жамоаларига ғолиблик сари боришлари учун омадлар тилашди. Шунингдек, маросимда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

    Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақаси дастлаб, Учқудуқ туманидаги 4 та сектор кесимида 14 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар яшил майдонда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар вилоят ва республика босқичларида иштирок этишади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

 

10 Apr 2023

     Х.Дўстлиги кўчаси 76 уй 2 - подъездда яшовчи аҳоли “ҲАР ЁМҒИРДА КИРИШ ЙЎЛАГИМИЗГА ЁМҒИР ЁҒАДИ!” дея бизга мидеотасвир йўлланганди. Мазкур мурожаат ва видеотасвир кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи "Учқудуқ дуру гавҳари коммуналчи" ширкатига йўналтирилганди...
Бугун жавоб олдик. Ширкат масъуллари муаммони ижобий ҳал қилганлиги тўғрисида расм йўллашган.
Шу ўринда телевидения, интернет, телефон кабеллари ўтказилганлиги учун ҳам ён томонлари очиқ қолгани ҳисобидан ёмғир сувлари уй йўлакларига сизиб кириётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, сансоларликка йўл қўймасдан аҳоли мурожаатини ижобий ҳал қилган ширкат ишчи-ходимларига ташаккур айтамиз!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

10 Apr 2023

 

   Учқудуқ туманида ўтказилган “Ёшлар фестивали” юзлаб ўғил-қизларни айни шу эзгу мақсад сари бирлаштирди. 

   Фестивалнинг асосий тантаналари “КЕLАJАК” ёшлар марказида “Заковат” интеллектуал ўйини билан бошланди. Бирин-кетин “Мунозара”, “Биласизми” телеўйини ўтказилди. “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” мавзусида юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови, “Конституция билимдони” викторинаси, “Мастер класс” учрашуви, “Сиз кутган меҳмон”, “Шахмат сеанси” лойиҳаларида ҳам учқудуқлик ёшлар фаол иштирок этишди. Шунингдек, турли спорт мусобақалари жумладан, “ТИР” – ўқ отиш, “Камондан ўқ отиш” сингари беллашувларда кучлилар ва эпчиллар аниқланди.

   Мусобақалар якунида гала концерт дастури ташкил этилди. Гала концерт дастурида Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати С.Сайфиддинов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларга доир олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, муҳим сиёсий жараён - референдумда ёшларни фаол иштирок этишга чақирди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

10 Apr 2023

 

   Учқудуқ туманида ўтказилган “Ёшлар фестивали” юзлаб ўғил-қизларни айни шу эзгу мақсад сари бирлаштирди. 

   Фестивалнинг асосий тантаналари “КЕLАJАК” ёшлар марказида “Заковат” интеллектуал ўйини билан бошланди. Бирин-кетин “Мунозара”, “Биласизми” телеўйини ўтказилди. “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” мавзусида юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови, “Конституция билимдони” викторинаси, “Мастер класс” учрашуви, “Сиз кутган меҳмон”, “Шахмат сеанси” лойиҳаларида ҳам учқудуқлик ёшлар фаол иштирок этишди. Шунингдек, турли спорт мусобақалари жумладан, “ТИР” – ўқ отиш, “Камондан ўқ отиш” сингари беллашувларда кучлилар ва эпчиллар аниқланди.

   Мусобақалар якунида гала концерт дастури ташкил этилди. Гала концерт дастурида Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати С.Сайфиддинов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларга доир олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, муҳим сиёсий жараён - референдумда ёшларни фаол иштирок этишга чақирди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

07 Apr 2023

"Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди (https://openbudget.uz/).
Сайтдаги маълумотларга кўра, вилоятимиздан 85 та (ажратилган маблағ 64 722 000 000 сўм), туманимиздан 17 та (ажратилган маблағ 4 541 000 000 сўм) ташаббус ғолиб деб топилган. Улар билан қуйидаги ҳавола (https://openbudget.uz/boards-list/1?page=1®ion=6&district=79&stage=3) ёки қуйидаги расм орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

11

12

05 Apr 2023

ҲАР ЁМҒИРДА КИРИШ ЙЎЛАГИМИЗГА ЁМҒИР ЁҒАДИ
дея мурожаат қилишмоқда Х.Дўстлиги кўчаси 76 уй 2 - подъездда яшовчи аҳоли!
"Ҳар ёмғир мавсумда бизнинг подъезимизга ёмғир ёғади. Бунинг сабаби турли хил кабелларни ичкарига олиб кириш учун уйни томи тешилган. Биз бу кабелларнинг эгаси ким билмаймиз сиздан илтимос шу видеони кўрсатиб тегишли одамларга айтиш керак!
Видеонинг номи: “Ҳар ёмғир мавсумда бизнинг кириш йўлагимизда ёмғир ёғади!"

RS: Ушбу мурожаат ва видеотасвир "Учқудуқ дуру гавҳари коммуналчи" ширкатига йўналтирилган. Умид қиламизки, ширкат раҳбарлари аҳолининг ҳақли эътирозларини қисқа кунларда ижобий ҳал қилишади. Биз мавзуга яна қайтамиз!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

05 Apr 2023

“Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон, 04.04.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

  • истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади;
  • этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади;
  • санитария қонунчилиги ва ветеринария, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик кучайтирилади;
  • ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан, адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади;
  • белгиланган талаблар ва шартларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган ёки хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириши тугатилган тадбиркорларга қуйидаги рўйхатда келтирилган фаолият турлари билан шуғулланишига чекловлар белгиланади.

Мазкур масалалар юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади. Жумладан:

  • мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;
  • ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.

2023 йил 1 июлдан кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

2023 йил 1 августдан алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия талаби ҳисобланади.

2023 йил 1 сентябрдан тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

05 Apr 2023

    Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Фуқароларнинг суд ҳужжатлари ва одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, фуқароларга маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча енгилликлар бериш орқали суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш тақозо этилмоқда.    

    «Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда.

    Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кечаги мажлисида муҳокама қилинди. Депутатлар қайд этганидек, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш орқали қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштиришга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлашга хизмат қилади.

    Қизғин тортишув ҳамда савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.    

04 Apr 2023

20230404184711 IMG 0342
Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ” маданият саройида “Инсон қадри улуғланган юрт” деган эзгу ғоя остида Янги Ўзбекистоннинг янгиланётган Конституциясига бағишлаб маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида маҳалла фаоллари, корхона-ташклот ва ўқув муассасаси ёшлари ҳамда Шимолий кон бошқармаси ишчи-ходимлари иштирок этди.

photo 2023 04 04 18 34 43
Тадбирда Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович сўзга чиқиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва ана шу Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

photo 2023 04 04 18 33 55
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясидаги моддалар сони 128 та бўлган бўлса, янги Қомусда уларнинг сони 155 тани ташкил этиб, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда. Қисқача изоҳ берганда, амалдаги Конституциямизнинг 65 фоизига ўзгартириш киритилмоқда.
Шунингдек, тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўраев ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тадбир давомида янгиланаётган конститутциявий қонун лойиҳа матнининг 50- ва 52-моддаларида мактаб ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилгани қайд этилди.
— Мен 37 йиллик стажга эга бўлган фахрий педагог сифатида, ўқитувчи обрўси ер билан битта бўлган пайтларни кўрдим. Ўқитувчига юқори ташкилотлар, ҳокимият, ҳатто уларнинг энг кичик ходимлари ҳам буйруқ бериб, дўқ уриб, қаддини букканининг гувоҳи бўлдим. Ўша йилларда қадр топмаган ўқитувчи энди ўтмишда қолди. Асосий қонунга киритилаётган ўзгартиришлар уларнинг конституцион ҳуқуқлари, манфаатлари мақомини мустаҳкамлайди. Янгиланаётган Конституциямизнинг 52-моддасида бу ўз аксини яққол топган. Мен фарзандларим, набираларим тақдирига бефарқ эмасман барчангизни 30 апрелда ўтадиган референдумда фаол қатнашишга, овоз беришга чорлайман, – деди 9-умумий ўрта таълим мактаби директори, фахрий педагог Роза Жусипбекова.
Тадбирда “Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

03 Apr 2023

   Савол; Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

   Жавоб; Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

   Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

    Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

   Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:

   -60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима; 

-300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

-2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

-1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

 Агарда туҳмат:

➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;

➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;

➖ хавфли рецидивист томонидан;

➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:

90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;

360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Савол; Шахсни қадр-қимматини камситилиши ва уни обрўсизлантириш дегани нима ҳамда ундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик бор?

Жавоб; Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин. 

Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

 Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

 Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: