LOTIN-КИРИЛЛ

Янги МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ ўрганамиз !!

 

   Эслатиб ўтамиз, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга кирди.

Савол;

  Бизга савол йўллашди. Янги Меҳнат кодекси (220-моддаси) бўйича иш стажи билан боғлиқ бўлган қўшимча меҳнат таътилини агар жамоа шартномасида “ходимнинг ўзи бу таътилдан фойдаланишни истамаса, бермаслик мумкин” деган қоида киритилса, бермаса ҳам бўладими?

Жавоб;

Йўқ, бўлмайди. 

Меҳнат кодексининг 220-моддаси 1-қисмига кўра:

-ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Ходимларга стажи билан боғлиқ бўлган ушбу имтиёз қонунчилик билан белгиланган иш берувчига мажбурият сифатида юклатилаётган имтиёздир.

Меҳнат кодексининг 12-моддасига асосан жамоа шартномаси меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига киради.

Кодекснинг 13-моддасида эса “меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди” дейилган.

Шундай экан, ходимларга бериладиган стаж (ўша ташкилот ёки ўша тармоқдаги стажи)га қараб бериладиган қўшимча меҳнат таътили берилиши шарт. Чунки бу қонунчилик (Меҳнат кодекси ҳам қонунчилик таркибига киради).

Бошқа ички ҳужжатлардаги ходимларнинг ҳолатини Меҳнат кодексига нисбатан оғирлаштирувчи қоидалар билан бу имтиёздан "айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўтолмайсиз".

Учқудуқ туман адлия бўлими.

Савол;

Assalomu alaykum. Men bank tizimida kadrlar bolimi ish yuritaman. Tekshirish davomida aniqlangan kamchiliklar boyicha yakuniy nazorat bolimi tomonidan olingan tushuntirish xatlarini asl nusxasini bermasdan turib intizomiy jazo korib berishni soramoqda. Aslini ҳуқуқ органларига taqdim etishini bildirmoqda. Tartibi qanday boladi? Tushuntirish xatini asli kimda turishi kerak boladi?

Жавоб;

Ўтгандаги Меҳнат кодексининг 182-моддасига асосан "интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим".

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 313-моддасига мувофиқ "иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт".

Умуман олганда, тушунтириш хати интизомсиз ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқ (ёки қарор) чиқариш учун асос бўлувчи ҳужжатлардан бири ҳисобланади. 

Мавжуд вазиятда тушунтириш ҳатининг асл нусхаси ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ асос бўла олиши мумкинлигини унутмаслик керак.

Бундан ташқари, эртага интизомий жазо юзасидан меҳнат низоси туғилганда, низони кўриб чиқувчи орган (масалан, судлар) ҳам иш берувчининг хатти-ҳаракатларига ҳужжатларнинг аслига қараб якуний баҳо беради (ФПК 80-модда).

Шундай экан, интизомий жазо қўллаш билан боғлиқ бўлган тушунтириш хатининг асли албатта иш берувчида сақланиши лозим.

Сизнинг вазиятингизда аслида ечим жуда оддий: якуний назорат ходимлари тузган далолатномадан ёки улар берган ахборотдан келиб чиқиб, агар ҳолат интизомий жазога лойиқ бўлса, ходимдан бошқа алоҳида тушунтириш хати олингани маъқул. Шунда якуний назорат ходимлари олган тушунтириш хати улар ўтказган текшириш материали таркибида қолаверади. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайди шунда.

Учқудуқ туман адлия бўлими.


 

O'qilgan: 1463 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: