LOTIN-КИРИЛЛ

РЕФЕРЕНДУМ – ХАЛҚ ХОҲИШ-ИРОДАСИНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

IMG 5449
Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускори ва ижодкори – халқимиз. Халқимиз томонидан сайланган вакиллар – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоатчилик вакилларидан иборат Конституциявий комиссия томонидан аҳолининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тўплангани ва мутахассислар иштирокида пухта ўрганиб чиқилгани фикримиз далилидир.
Икки босқичда амалга оширилган халқ фикрини ўрганиш жараёнида пухта такомиллаштирилган Конституция лойиҳаси билан 5 миллиондан ортиқ юртдошимиз танишгани, 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ва лойиҳа олти турдаги экспертизадан ўтказилгани бунинг ёрқин далилидир. Бу фаоллик – халқимизнинг ўз келажагига, эл-юртимиз, мустақил Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғуси сўнгги йилларда нақадар юксалганининг амалдаги ифодаси.

IMG 5441
Куни-кеча ўтказилган янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда 16,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, яъни жами овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди. Уларнинг 90,21 фоизи "ҳа" деб овоз берган, 9,35 фоизи қарши овоз берган.
Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга 84,54 фоиз юртдошимизнинг референдум участкасига бориб, Ватанимиз, халқимиз ва фарзандларимизнинг келажаги тақдирига дахлдорлик туйғуси билан шахсан овоз берганлиги – фуқаролик бурчига содиқликни намоён этади, албатта.

IMG 5352
Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам 89,3 фоиз тумандошларимиз референдумда иштирок этганлиги мазкур сиёсий жараёнга бефарқ эмасликларини, келажак учун бирдек масъул эканликларини ҳис қилганлиги барчани мамнун этди.
Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” эзгу ғояси негизида барпо этилмоқда. Ушбу улуғвор мақсад халқимизни янгидан-янги марралар сари руҳлантирмоқда. Янгиланган Бош қомусимиз ана шундай буюк мақсадга эришишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз!.

Райҳон ҚОДИРОВА,
махсус мухбиримиз.

O'qilgan: 307 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: