LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

15 May 2023

 

    Давлатимиз раҳбари томонидан ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан банд қилиш мақсадида туман Камбағалликни қисқартиш ва Бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Нурота туман “Ишга марҳамат “мономаркази ҳамда янги ташкил этилган “Мир Файз Азизбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Х. Хушназаровалар билан ҳамкорликда тўрт томонлама шартнома тузилиб, 20 нафар ишсиз хотин-қизларни қисқа муддатли 3 ойлик “Тикувчилик”йўналишига ўқув курсига ўқишга жалб қилинди. Ушбу 20 нафар ишсиз хотин-қизлар ўқув курсини битириб, “Мир Файз Азизбек” масъулияти чекланган жамиятига ишга қабул қилинадилар.

    Туман КҚва БК Аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича бош мутахассиси Н.Холиқулова

 

13 May 2023

 

   Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмасига 3 та замонавий “Hyundai” русумли тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди. Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев мазкур машиналарнинг калитини топширди.

   Тез тиббий ёрдам машинасида барча зарурий тиббий асбоб-анжомлар мавжуд бўлиб, ҳаракат пайтида ҳам беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин. Берилган эътибор учун туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари номидан туман ҳокими Соли Хамроев миннатдорчилик билдирди.

—Бугунги тадбиримиз аҳолига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш ва яқинлаштириш, шунингдек, Президентимизнинг «Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди, — дейди Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев — Энди аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмат сифати ва кўламини янада оширишга эришилади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

12 May 2023

  Жорий йилнинг 12 май куни Учқудуқ туман иқтисодий суди биносида Навоий вилоят суди судьяси Х.Турсунов, Учқудуқ туман иқтисодий ва фуқаролик судлари ҳамда Учқудуқ туман солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги пленум қарори муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинардан мақсад солиқ органлари томонидан судларга тақдим этилаётган солиқ низоларининг ва ушбу низолар орқали юзага келаётган муаммоли вазиятларга ушбу пленум қарори ўрганиш жараёнида ечим топилиб келинаётганлиги, шунингдек, бу борадаги масалалар юзасидан айниқса амалиётда учраб келаётган баъзи бир ҳолатларни давра иштирокчилари ўртасида ташкил этилган эркин баҳсларда ойдинлик киритилди.

IMG 20230512 185954 363Шунингдек, солиқ кодекси амалга киритилгандан сўнг солиққа оид низоларни кўришда, судлар томонидан қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида солиққа оид низолар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги пленум қарори қабул қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Семинар қатнашчиларига ушбу пленум қарори ва амалиётда учраётган муаммоли вазиятлар тўғрисида етарли тавсиялар берилди.

 

Навоий вилоят суди судьяси Х.Турсунов

11 May 2023

IMG 6191
Арғы-бергі тарихта билердің ділмарлығын, шешендігін салыс¬тыру үшін, арагідік тарихи туындыларға үңілемін. Әнет баба, Соқыр Абыз, Майлы, Төле, Қазыбек секілді танымал билердің қатарындағы Әйтеке Байбекұлының шоқтығы биік. Әйтеке сөз алғанда өзге билер әңгімеге араласпайды екен. Ол, әрине, жасын, атағын сыйлағаннан ғана емес, Әйтекенің шешендігінен, әділ айтар өткірлігінен, айбарынан өзгенің ығып тұратынын аңдатса керек. Тіпті, Қаз дауысты Қазыбек, Төле, Әйтеке билер бір дауға байланысты жеке-жеке шешім қабылдағанда Әйтекенің сөзі оқтың міріндей шығады екен.

IMG 6225
Жуырда Нұрата ауданындағы Әйтеке бейітінің жанында киіз үй салынып би атаның есімі одан әрі ардақталды. Би бабаның басында құран оқылып, мінәжат жасалды сонымен қоса халыққа ас берілді. Қазақстан Республикасы, Жамбыл облысы, Оңтүстік Қазақстан, Қызылорда облысынан келген жұрттан бөлек, Қазақстан Республикасының «Айғақ» теларнасы өкілдері сондай-ақ Өзбекстанның әр түкпірінен қонақтар жиналды. Ағылған көш, ақтарылған пейіл, көл-көсір қуаныш, бәрі-бәрі ұрпақтар сабақтастығының мәңгілік екенін танытып тұр.

IMG 6250
Қазақстан Республикасынан Жалаңтөс қоры төрағасы, қоғам қайраткері Нажмадин Мусабаев сөзге шығып қос елге де тел ата болған Әйтекенің тарихтағы орнын айшықтап, бүгінгі күн қос ел арасындағы достықтың нығая түсуіне себепші болғанын атап өтті.
— «Өлі риза болмай, тірі байымайды» демекші, ата-баба рухына құран бағыштап, ағайындармен араласқанның кейінгі жастарға берер тәрбиелік мәні зор. Аллаға шүкір, балам Ернар Айдардың еңбегінің арқасында міне бүгін Нұрата ауданына киіз үй салынып, халыққа ас берейін деп жатырмыз. Екі елдің достығы мәңгілік болсын, еліміз тыныш, халқымыз аман болсын дейді, - Жаңабай Айдарұлы.
«Басың бірігіп ас ішпесең, басың бірігіп ел болмайсың» дегендей шараның жалғасы ас берілумен жалғасты. Осы шараны ұйымдастыруда атсалысқан азаматтарға сый-сыяпаттар мен алғыс хаттар берілді.

Өз тілшімізден.

11 May 2023

IMG 6065

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 7 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди.
Болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда турли ривожлантирувчи машғулотларни ўзида жамлаган “Илк қадам” давлат дастури туманимиздаги мавжуд 35 та давлат-нодавлат мактабгача таълим муассасаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Яқинда 2-сонли ДМТТ да “Мактабгача таълим ташкилотида "Илк қадам" давлат ўқув дастурини таълим-тарбия жараёнларида тадбиқ этиш орқали ўқув методик ва дидактик материаллардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш" мавзусида семинар ўтказилди.
Амалий семинарда элементар математика йўналишида тарбиячилар Ю.Эгамова томонидан "Бўғирсоқ" ўрта гуруҳида "Уйча қуриш", М.Шомуродова томонидан “Капалак” тайёрлов гуруҳида “Сеҳрли уйча”, муассаса психологи С.Комилова томонидан “Олмахон” катта гуруҳида “Болаларнинг билиш жараёнларини ўйин орқали ривожлантириш” мавзуларида очиқ машғулотлар олиб борилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари “Юлдузча” тайёрлов гуруҳида инглиз тили ўқитувчиси У.Ачилованинг “Мен ва менинг уйим” ноанъанавий дарс жараёнига гувоҳ бўлишди. Ўтказилган ноанъанавий очиқ дасрларда ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланилгани машғулотларнинг янада қизиқарли ўтишини таъминлади.
Тарбияланувчилар олган билимларини ривожлантирувчи марказларда ўтказилган қизиқарли машғулотларда янада мустаҳкамладилар. Фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.
Амалий-семинар сўнгида тайёрлов гуруҳи тарбиячилари У.Жумаева, Д.Каримовалар раҳбарлигида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Аждодлар ёди мангу барҳаёт!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда кичкинтойлар томонидан Ватанни, тинчликни, истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Суронли уруш йиллари ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Ой бориб, омон қайт!” деб номланган саҳна кўриниши маромига етказиб ижро этилганлиги учун барчага бирдек манзур бўлди.
Семинар ишида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Жамшид Халилов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Дилрабо КАМОЛОВА,

2-сонли ДМТТ директори.

11 May 2023

242201295 0 183 1200 783 1240x0 80 0 0 a0a0cc7bb8969381b6b2c6c167b10389
Шундай ривоят бор: Бир ўғри қанча вақт мобайнида тунлари яширин йўл (лаҳм) ковлаб, мамлакат хазинасини ўмармоқчи бўлибди. Не-не машаққат ва заҳматлар эвазига мақсадига эришиб, олтин-жавоҳирларини қопга жойлаб, орқалаб кетмоқчи бўлиб турганида, тун қоронғусида кўзига ярақлаб кўринган нарсани ялаб кўрса-ки, туз экан.
“Бу ердан туз тотдим, шу туз ҳаққи хазинани ўмариб кетолмайман!, дея ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетган экан...
Ушбу ривоятни келтиришимиз боисини қуйидаги тафсилот билан танишгач, англаб етишингизга аминмиз.
Мавлуда Умарова ( мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) 2 нафар фарзанднинг онаси. У “она” деган улуғ номга аёллик шаънига доғ тушираётганлар тоифасидан. Оиласини фарзандларини қаровсиз қолдириб, ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларидан юришни афзал билди. У 23 ёшигача бир неча бор ўғирлик жиноятини содир қилгани учун бир неча бор судланишга “улгурган”.
Мавлуда ва унинг “ҳамтовоғи” Ёрқиной Эшмаматова Нафиса опанинг уйига кундалик уй юмушларини бажариш учун келган бўлса-да, кўзлари атрофга олазарак боқиб, “олма-кесак терарди”. Ризқ-насиба илинжида келган бу аёлларнинг фикру ҳаёли фурсат топиб, хонадонни шип-шийдам қилиш эканини эса табиийки, хонадон эгалари ҳаёлларига ҳам келтиришмасди.
Оласи ичида бўлган ўғригина аёллар буни айни муддао деб билдию, хонадон эгаларининг бозор нархи 2 млн. 500 минг сўм бўлган “Samsung А 51” уяли телефонини, бозор нархи 1 млн. сўм бўлган “Redmi 5” русумли қўл телефонини ҳамда 200 АҚШ доллари миқдорида валюта қимматликларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишган.
“Ови” бароридан келаётганидан ҳаволанган Мавлуда Умарова Зарафшон шаҳар 12-кичик туманида яшовчи Гулшода Тешаева хонадонига меҳмон бўлиб келади. Бу ерда бир неча кун истиқомат қилиб, уй-рўзғор юмушларини бажариб юрган. Хонадон соҳибаси ва ўғлининг тунги навбатчиликдан чарчаб келиб ухлаб қолганидан фойдаланиб, яна “мудҳиш режа”сини амалга оширади. Ўзганинг мулкини такроран яширин равишда талон-тарож қилиб, бу гал ҳам “Vivo” русумли уяли телефон аппаратини қўлга киритади. Шкафда илинган аёллар сумкасини эътиборидан четда қолдирмаган “қаҳрамон”имиз 1 млн. 200 минг сўм пулни осонгина ўғирлайди. Хонадон эгаси Гулшода Тешаевага жами 4 млн. 800 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.
“Ўлжа”сини тезроқ пуллаш илинжида таксига икки киши учун тўлов қилиб, шошилганча Навоийга йўл олган “ўғригина аёл” нинг кирдикорларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари чек қўйишди. Мавлуда Умарова “Кара-ката” постида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу тариқа туз тотган хонадонини ўмаришни одатга айлантирган инсофсиз ўғри Мавлуда Умарова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 - моддаси 3-қисми “а” банди, 168 –моддаси 1-қисми, 221-моддалари билан айбли деб топилган. Судланувчининг 3 ёшга тўлмаган ёш боласи бўлганлиги сабабли Жиноят кодексининг 533-моддаси 3-қисми тартибида 2021 йил 25 август кунида туғилган фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар яъни 2024 йилнинг 25 августига қадар ҳукм ижроси кечиктирилган.
Яшаш уйидан жой, ейишга туз – намак берган хонадон эгаларининг ишончини суиистеъмол қилиб, шундай қинғирликларга қўл урган бу аёлларнинг қилмишини қандай изоҳлаш мумкин?!

Жамил ТОШЕВ,
вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

11 May 2023

03 12 14 214
Ҳазрат Жалолиддин Румий айтганларидек: “Яхши инсон ўзидан бахт, ёмон инсон ўзидан тажриба, хатокор инсон ўзидан дарс, мукаммал инсон ўзидан яхши из қолдиради”. Дилфуза опа Шарафутдинова ўзидан яхши из қолдирганлар қаторида эди...
Дилфуза Шарафутдинова 1969 йил августда Наманганнинг гўзал Чустида таваллуд топган. Бугун орамизда бўлганида 54 ёшни қаршиларди.
Дилфуза опа Тошкент давлат университетини битириб, фармацевт турмуш ўртоғининг иши сабаб туғилиб ўсган юрти Наманганда эмас балки Навоий вилоятида илк иш фаолиятини бошлади. Унинг бугун Шимолий кон бошқармаси архивида сақланаётган маълумотномасида Навоийнинг гигант корхоналари -“Навоийазот”, “Шарқий” кони ва 3-ГМЗ да ишлаган йиллари ёзиб қўйилган. Дилфуза опа мазкур корхоналарда фақатгина ишламади балки ўзидан яхши ном, яхши из қолдирди.
Дилфуза Шарафутдинова... Уни ўша биз кинолардагина кўрган аммо ишонмаган лекин ўз бошимиздан ўтказганимиз пандемия бошланмасидан 10 кунлар олдин кўргандим. З-ГМЗнинг 25 йиллик юбилейи арафасида тайёрланаётган кўрсатувнинг бир қисми завод марказий лабораторияси ҳақида эди.
Юмалоқ кўзларидан нур, очиқ чеҳрасидан доимо меҳр ёғилиб турадиган, боқишларидан самимийлик зоҳирин оппоқ юзли Дилфуза опа камтарин инсон эди. Ўша куни лаборатория фаолияти ҳақида тўлқинланиб гапирганидан ўз ишини ниҳоятда яхши кўришлиги, ўз касбининг билимдони эканлиги шундоққина сезилиб, билиниб турарди.
Опа шогирдларини ҳам интервью беришга ундади. Ийманиб, гапирмайман, деганларига эса: “Ахир бу тарих! Менинг сизнинг сўзингиз тарих саҳифаларига муҳрланади”, деганди жонкуярлик билан ўшанда...
Аммо, аммо кўрсатув тайёр бўлгунича Дилфуза Шарафутдинованинг сўзлари ундан қолган тарих бўлиб қолишини ҳеч биримиз билмаганмиз, афсус...
-Дилфуза опада инсонийликнинг барча жиҳатлари бисёр эди. Ҳеч кимдан ҳеч қачон нолимас, муҳтожлардан ёрдамини аямас, беҳудага бировнинг дилини оғритмас, қиладиган ишини меҳр билан қилар, атрофдаги воқеа - ҳодисаларга муносабатини билдирар, эл-юрт келажаги, оиласи, фарзандлари тақдирига бефарқ эмасди. Кўплаб шогирдларга билим ва ҳаётий кўникмаларни ўргатган меҳри дарё инсон эди, - дея хотирлайди ҳамкасби Одина Мирзаева. - Мен опанинг жамоасида гуруҳ раҳбари бўлиб ишлардим. Бирор марта исмимизни айтиб чақирмасдилар: “асалларим”, дердилар. Гапиришларида водийликларга хос лутф, сўзларида латофат бор эди.
Заводнинг марказий лабораториясида 30 дан ортиқ таҳлиллар олиб борилади. Шу учун бу ерни заводнинг кўзи дейишади. Дилфуза опа ана шу кўзнинг гавҳари эди, десам янглишмайман. 2013 йилдан 2020 йилгача шу лабораторияни бошқарди. Мутахассислиги аналитик бўлса ҳам органик химияни яхши кўрарди. Шу соҳада илмий иш қилишни орзуларди.
Бу фарзандлари – Дилдоранинг, ёлғиз ўғли Шерзоджоннинг, ҳеч кимга ишонмаган кенжатойи Мунисанинг бахтини келажагини кўролмай кетгани каби ушалмаган армонларидан энг каттаси эди.
Бу сўзлар видеолавҳалар архивида қолган Дилфуза опанинг сўнгги интервьюсидан олинди: “Биласизми, лабораториямиз таҳлилисиз заводнинг маҳсулини билиб бўлмайди. Бизнинг вазифа –аналитик назорат қилишдан иборат. Бу дегани мана шу заводга кириб келаётган хомашё руда таркибидаги қимматбаҳо металл ҳажмини аниқлашдан бошлаб, то ана шу хомашёни қайта ишлашдаги технологик жараёнларгача бўлган таҳлилларни бажаришдан иборат”.
Ўз касбининг устаси, Дилфуза опа минг афсуски бугун орамизда йўқ! Лекин у инсон қилган яхши амаллар, инсонлар дилидан мустаҳкам жой олган. Фарзандлари, шогирдлари Дилфуза опа бошлаб берган хайрли ишларни давом эттириб, оналари ва устозларининг руҳини шод қилмоқдалар.
Зеро, Омон Матчон қайд қилганидек:
Кимдир эшик очар, кимлардир ёпар,
Кимдир малҳам бўлар, кимлардир қонар.
Кимдир сокин дарё, кимлардир чопар,
Буни умр дерлар, кундузли тунли,
Буни умр дерлар, шодлик қайғули.

Лайло КАРИМОВА.

11 May 2023


Буюк мутаффаккирлардан бири Цицерон таъкидлаганидек, “Бизга ота-оналар, болалар яқин хеш-ақробалар қимматлидир. Лекин муҳаббат бобида барча тасаввурларимиз биргина “Ватан” ўтли сўзда мужассамлашгандир. Ватанга нафи теккудек бўлса, ахир виждонли одам унинг учун жон бермоққа нега иккиланар экан”?!.
Мазкур фикрларнинг ёрқин ифодаси мужассам топган тадбирлар 9 май – Хотира ва қадрлаш байрами муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам ўтказилди.
Шимолий кон бошқармаси идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядида "Аждодлар жасорати-мангу барҳаёт" мавзусида меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилди. Унда байналминал жангчи Сейтқази Тулеков иштирок этиб, бугунги эркин ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш билан биргаликда Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойи инсонларни ёдга олиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, сўнмас жасоратларини хотирамизда мангу сақлаш, инсоннинг тириклигида қадрига етиш биз учун ҳам қарз ҳам фарз эканлигини таъкидлади.
Тадбирда отряд шахсий таркиби ҳамда ёшлари корхонанинг собиқ ходими байналминал жангчи Сейтқази Тулековга эсдалик совғасини топширди.

Нодирбек ТЎЙЕВ,
ИҲҚО ёшлар етакчиси.

***
Ана шундай тадбирлардан бири 3-гидрометаллургия заводида ҳам бўлиб ўтди. Унда заводда меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан халқ депутатлари туман кенгаши депутати, “Учқудуқ” газетаси муҳаррири, “Шуҳрат” медали соҳиби, “Энг фаол журналист”, “Мустаҳкам оила – юрт таянчи” республика танловлари ғолиби Райҳон Қодированинг учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда бугун буюк аждодлар издоши эканлигимизни чуқур ҳис этган ҳолда, бу ёруғ кунларга етиш учун қурбон бўлганлар руҳини шод этиш, хотирасини ёд этишни мўътабар кексаларимиз дуосини олишни энг муҳими тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги хусусида сўз юритилди.
Тадбир иштирокчилари ижодкорнинг ижод намуналаридан тингладилар.

Дилором САЛИМОВА,
ШКБ 3-ГМЗ маънавий-маърифий ишлар бўйича инспектори.

06 May 2023

     Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Учқудуқ туман ММТБга қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабида 5-май куни "ЎҚУВЧИЛАРДА ИЖОБИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ" мавзусида туман миқёсидаги семинар ташкил этилди. Ушбу семинарга Учқудуқ туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ж.Булекбаева,  туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири З.Рахимова, туман ММТБдан масъуллар Б.Ҳамидова, З.Каримов ва барча мактаб психологлари ташриф буюрдилар. Семинарга келган меҳмонларнинг  кутиб олиш жараёнлари ҳамда очилиш қисмига бағишланган маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Семинар доирасида мактаб психологлари томонидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда 7-11-синф ўқувчилари иштирокида турли хил психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.

        Семинарда мактаб психологлари томонидан болалардаги яширин истеъдодларни юзага чиқариш, уларни маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик жихатдан шакллантириш, меҳнатга жалб этиш ҳамда улардаги ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш, келажакда юксак салоҳиятли, ижтимоий фаол, ўткир зеҳнли, кашфиётчилик қобилиятини намоён эта оладиган рақобатбардош кадрларни вояга етказиш масалалари юзасидан тренинг машғулотлари ўтказилди. 

        Семинар сўнггида қатнашчиларнинг семинар юзасидан хулосалари тингланди. "Ўқувчиларда ижобий фазилатларни шакллантириш" шиори остида ўтказилган ушбу семинар иштирокчиларга аъло кайфият улашиб, ўз мақсадига эришди.

 

05 May 2023

IMG 2689

Хотира ва қадрлаш. Бу тушунчалар замирида халқимизга хос эзгу фазилатлар мужассам, инсон зоти нақадар азиз, мукаррамлиги ўз ифодасини топган.

Зеро, вақт — ғанимат, умр —  ўткинчи. Биздан қоладиган ўчмас из эса хайрли амалларимиздир.

Мамлакатимизда 9 май Хотира ва Қадрлаш куни сифатида кенг нишонланишининг боиси ҳам шунда. Ушбу санада ўтганлар номи ёдга олиниб, кекса авлод вакилларига меҳр-мурувват, алоҳида эъзоз, эҳтиром кўрсатилади.

Эзгу анъана  Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроевнинг фронт орти меҳнат фахрийси Кривенюк Анна  Ивановна хонадонига ташрифи давомида яна бор намоён бўлди.

- “Урушда ғолиблар бўлмайди”, дейишади, бу сўзлар бежиз айтилмаган, - дейди Иккинчи жаҳон уруши фронт орти фахрийси Анна Ивановна. – Ёшлигим уруш йилларига тўғри келганлиги сабабли кўп машаққат чекдим. Уруш йиллари фронт ортида туриб, аскарларга ёрдам қилдик. Афсуски, ўша жангларда қатнашганларнинг аксарияти бугун орамизда йўқ. Уруш барчамизга ибрат бўлиши керак, аслида. Дориломон кунлар, тинч-осуда ҳаётнинг қадрига етиш керак, - дея самимий миннатдорчилик билдириб, бундай эътибор ва ғамхўрликдан кўкси тоғдек кўтарилганини таъкидлади.

Шу куни бир пиёла чой устида суҳбат қурилиб, суронли йиллар қўшиқлари ижро этилди. Анна Ивановна гоҳ куй-қўшиққа жўр бўлади, гоҳ ўша даҳшатли уруш йилларини ёдга олиб,  узоқ ўй-хаёлларга берилади...

Янги Ўзбекистонни бунёд этишда фахрийларимизнинг жасорати, шонли анъаналари, шубҳасиз, биз учун ибратдир.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: