LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

05 May 2023

    Учқудуқ туман ММТБ га қарашли 2-сонли ДМТТ да жорий йилнинг 5-май куни "Мактабгача таълимташкилотида "Илк қадам" давлат ўқув дастурини таълим тарбия жараёнларида тадбиқ этиш орқали ўқув методик ва дидактик материаллардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Элементар математика фаолиятида "Бўғирсоқ" ўрта гуруҳида тарбиячи Ю. Эгамова томонидан "Уйча қуруш" мавзусида, М.Шомуродова томонидан 9-"Капалак" гуруҳида "Сеҳрли уйча" мавзусида, психолог С.Комилова томонидан 14-"Олмахон" гуруҳида "Болаларни билиш жараёнларини ўйин орқали ривожлантириш" мавзусида, тил ўқитувчиси У.Ачилова томонидан 3-"Юлдузча" мактабга тайёрлов гуруҳида "Мен ва менинг уйим" мавзуларида фаолиятлар ташкил этилди. Ташкил этилган ҳар бир фаолиятарни тарбиячилар мавзуларга крятив ёндашган ҳолда, АКТ дан унумли фойдаланиб, янги педагогик иновациялар билан олиб бордилар. Тарбияланувчилар фаолиятларда фаол иштирок этиб жараёнда олган билимларини ривожлантирувчи марказларда мустаҳкамлаб олдилар. Ҳар бир тарбияланувчи фаолиятлар сўнгида рағбатлантирилди. Бундан ташқари семинар сўнгида тарбиячилар У.Жумаева ҳамда Д. Каримовалар мусиқа раҳбарлари Г. Норбобоева ва харёгриф Д. Искандаровалар билан ҳамкорликда 1- "Камалак" мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида 9- май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Инсон қадри улуғ- хотира муқддасдир" номли хотира кечаси ташкил этилиб, Ватан озодлиги, тинчлиги йўлида кўксини қалқон қилган ўзбек ўғлонлари хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Туман миқёсида ташкил этилган семинарда ММТБ мудири Ж.Халилов билан биргаликда ММТБ методистлари Д.Ғайбуллаева, С.Нуровалар ҳамда "Учқудуқ" газетаси бош муҳарири Р.Қодировалар иштирок этишди.


 

 

05 May 2023

IMG 5704

Олимларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, сизу биз яшаётган Қизилқумда Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Она табиат бу заминга етарли миқдорда минерал хомашё ресурсларини инъом этган.
1963 йилда “Кокпатас” дала-геология қидирув экспедицияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу тарихий воқеа Қизилқумдаги минерал бойликларнинг кенг миқёсда ўзлаштирилишини бошлаб берди.
Бугун “Ўзбекгеология қидирув” АЖ тасарруфида бўлган “Кокпатас” дала-геология қидирув экспедицияси ўзининг муборак 60 йиллигини нишонламоқда. Айтиш жоизки, бу ерда меҳнат қилаётган юзлаб ишчи ва мутахассислар ўзларининг фидокорона меҳнати туфайли мамлакатимиз минерал хом-ашё базасини кенгайтириш “Навоий” кон-металлургия комбинати АЖ тасарруфидаги 1-сонли, 3-сонли ҳамда 5-сонли гидрометаллургия заводларини хомашё ресурслари билан узлуксиз таъминлашдек энг муҳим ва стратегик вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқдалар.

IMG 5520
Ўтган 2021 йилнинг 21 апрелида “Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, геология-қидирув ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган, давлат унитар корхоналарини бирлаштириш йўли билан улар негизида “Ўзбек геология қидирув” АЖ ташкил этилди. Бу эса “Кокпатас” дала-геология қидирув экспедицияси фаолиятини янги юқори босқичга олиб чиқди, дейиш мумкин.

IMG 5810
Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, корхонага келтирилаётган янги замонавий бурғилаш ускуналари сони 9 тага, умумий автотранспорт воситалари сони 33 тага етказилди. Бурғилаш ишлари ўтган 2021 йилда ўртача 459 метрни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 493 метрдан иборат бўлди. Ўсиш кўрсаткичи 107,4 фоизни ташкил этди. Жорий йилда эса бу рақамларни 700-800 метргача етказиш кўзда тутилган.
Бугун жамоада меҳнат қилаётган 335 нафар ишчи-ходим ва геологларнинг олдида ҳудуднинг улкан табиий, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришдек, ғоят муҳим вазифалар турибди. Уларнинг 63 нафари олий, 177 нафари эса ўрта –махсус маълумотли мутахассислар бўлиб, жамоада 43 нафар опа-сингилларимизнинг борлиги мураккаб геология соҳасида ҳам аёлларнинг эркаклар билан бир сафда меҳнат қилаётганлигидан далолат беради, албатта!

IMG 5560
“Кокпатас” дала-геология қидирув экспедициясининг малакали, билимли ва фидойи жамоаси ҳудудни геологик ўрганиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, бурғилаш қудуқларидан намуналар олиш, майдалаш ҳамда истиқболли йўналишларни тақдим этиш ишларини муваффақиятли адо этишига ишонаман!
Қизилқумнинг ёзи жуда иссиқ, қиши эса қаттиқ совуқдан иборат аёвсиз иқлимини писанд этмай, мамлакатимиз иқтисодиёти учун улкан аҳамиятга эга қаттиқ фойдали қазилма конларини, минерал хомашёларни разведка қилиш, излаб топиш ишларини олиб бораётган забардаст геологларга қарата олган тупроғингиз зар, иродангиз мустаҳкам бўлсин, деймиз!!
Дарҳақиқат, Қизилқум саҳроси – саховатли, ер ости бойликларига кон замин. Учқудуқдаги “Кокпатас” дала-геология қидирув экспедицияси қаттиқ фойдали қазилма конларини қидириш ва қидирув қудуқларини бурғулаш ҳажмини муттасил ошириб бориб, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб улуш қўшаётир.
Бу эса томчидаги қуёш акси мисол жонажон Ўзбекистонимизда олиб борилаётган яратувчанлик ишларининг ёрқин ифодасидир!
Сиз азизларга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ватанимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли меҳнатингизда янги зафарлар тилайман!
Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин, азизлар!

Суратда: корхона фаолиятидан лавҳалар.
Элбек ТУРСУНОВ,
“Кокпатас” ДГҚЭ бошлиғи.

05 May 2023

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб 

Субсидия кимларга берилади?

Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. 

Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади: 

Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 016 минг сўмгача) бўлган оилалар.

Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;

-Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

Субсидиялар:

-квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;

-кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

-оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);

-никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;

доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

-доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;

 -ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

Савол; Олий таълимга имтиёзли кириш учун тавсиянома қандай тоифадаги хотин-қизларга берилади?  

Жавоб; Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча 4% лик давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

-кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорнинг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади);

-тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

-турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

-ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

-икки ёки ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

-ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Ушбу тоифаларга тўғри келадиган хотин-қизлар 8 июнга қадар aziz-ayol.uz сайти орқали электрон равишда ариза беришлари мумкин. Мабодо муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, яхшиси яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинларига мурожаат қилганлари маъқул.

Қуйидагиларни унутманг:

Тавсиянома балл қўшиб бермайди;

Тавсиянома олганларнинг ҳаммаси ўқишга 100% киради дегани ҳам эмас;

Тавсиянома танланган бешта йўналишга ҳам ўтавермайди, фақат биринчи йўналиш

бўйича ҳисобланади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.


 

04 May 2023

Янги МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ ўрганамиз !!

Эслатиб ўтамиз, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

ЯНГИ МЕХНАТ КОДЕКСИГА КЎРА ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИ! 

Кодекснинг 155-моддасига аосан Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари қуйидагилардан иборат:

 тарафларнинг келишуви;

 меҳнат шартномаси муддатининг тугаши;

 меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш;

 меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш;

 ташкилот мулкдорининг алмашганлиги, унинг қайта ташкил этилганлиги, ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришни рад этиши ;

 ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

 ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

 ходимнинг тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этиши ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаган тақдирда;

 тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар;

 янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш;

 ушбу Кодекс ёхуд бошқа қонунлар алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнатга оид муносабатларни тугатишнинг қўшимча асослари тўғрисидаги шартни назарда тутиш имкониятини мустаҳкамлайдиган ҳолларда меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

Янги Меҳнат кодекси бўйича меҳнат таътили бериш ҳақидаги буйруқдан намуна.

Изоҳ:

1. Буйруқ 1-бандидаги 21 календарь кунлик асосий таътил янги МК 217-моддасига мувофиқ, 5 календарь кунлик қўшимча таътил янги МК 219-моддаси 5-хатбошисида айтилганидек жамоа шартномаси (ва меҳнат шартномаси)га мувофиқ, 10 йиллик стажи учун берилаётган 4 календарь кунлик қўшимча таътил эса янги МКнинг 220-моддасига мувофиқ кўрсатилди.

2. Бунда, 5 календарь кунлик қўшимча таътил жамоа шартномаси (ва меҳнат шартномаси)да турлича кўрсатилиши мумкин эди. Мисол учун: 2 календарь кун, 4, 6, 7, 10 календарь кун ва ҳоказо.

3. Янги МК 221-моддага мувофиқ таътил кунлари (30 кун)нинг давомийлиги барча календарь кунлар (жумладан, шанба ва якшанба кунлари ҳам) қўшилган ҳолда ҳисобланди. Агар ўртага байрам куни тушиб қолганда, бу кун ҳисобланмас эди.

4. Буйруқнинг 3-бандидаги моддий ёрдам пули эса, агар бу жамоа шартномаси ёки меҳнатга доир бошқа ички ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган бўлса тўланади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

Янги МК бўйича меҳнат таътилидан чақириб олиш ҳақидаги буйруқ ҳақида.

Янги Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан:

- ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади;

- шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

 

Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

 

03 May 2023

mysli v 40 let o tom pochemu tak bystro letit vremya min

Инсон ёши улғайгани сари доимий банд бўлиши ҳисобига худди ҳеч нарсага улгурмаётгандек, унинг вақти жуда тез ўтаётгандай туюлади. Болалигини эсласа, кун-у тунлар жуда узун бўлгандай хотирлайди. Бу бизнинг вақтга баҳомиз. Лекин илмий томондан ҳам вақтда қисқаришлар кузатиляпти: Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш муддати 24 соатдан миллисонияларга кам бўляпти.

Ҳеч эътибор берганмисиз, аксар ҳолатда катталар вақт тез ўтаётганидан нолийди. Баъзида инсон ҳаддан ортиқ банд бўлганда ростдан ҳам вақт шамолдай учиб ўтаётганга ўхшаб туюлади. Аслида ҳам вақт ўтиши тезлашганми ёки инсон олдингига қараганда кўпроқ бандми?

Миннесота университети хронобиологи Роберт Сотерн 48 йил давомида ҳар куни 5 ёки 6 марта 60 сониядан санаб чиқади. Ва 69 ёшга кирганда узоқ йиллик тажрибаларидан сўнг Сотерн аксар кишиларга ёши катта бўлиб боргани сари вақт тезроқ ўтаётгандай туюла бошлайди, деган хулосага келади.

Асл вақт ва хаёлимиздаги вақт

Инсоният вақтни қандай тушуниши турли усулларда ўрганилади. Олимлар инсон вақт ўтишини одамлар қандай баҳолашини ва вақтнинг ҳақиқатда соатда қандай ўтишини солиштириб кўришган. Шунингдек, улар биз вақтни қандай ҳис қилишимизни – тез ёки секин ўтаётганини англашимизни ҳам ўрганишади.

Бундан ташқари, инсон вақтни турли даврларга бўлиб, ўтмиш, бугун ва келажак сифатида хотирасига муҳрлайди. Гарчи вақт тезлиги ўзгариб қолмаса ҳам, биз хотирамизда унинг тезлашганлиги ҳақида иллюзия яратамиз.

Катталарнинг вақти бошқаларникидан тезроқ ўтмайди

Икки психолог – Уилям Фридман ва Стив Янссен бир-биридан мустақил ҳолда тадқиқотлар ўтказиб, вақтнинг тез ўтаётганини баҳолаш ёшга боғлиқмас, деган хулосага келади.

Психологлар фикрига кўра, инсон ўтмишига назар солганда ўша пайтлари вақт секин ўтгандай, ҳозир эса гўё тез ўтаётгандай тасаввур қилишади. Бу эса уларда вақт ўтиши ёшга қараб тезлашади деган ишонч шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Одамлар кичиклигида вақт қандай ўтгани ҳақидаги хотирани унутиб қўйишади холос. Бу уларга улғайганда вақт тез ўтаётгандай тасаввур беради.

Кишилар вақт оралиқларини ундаги қанча воқеани эслаб қолиш мумкинлигига қараб ўлчайди. Болалик илк марта велосипед ҳайдаш, биринчи дўстларни топиш каби турли янгиликлар ва тажрибалар билан тўла. Ва айни мана шунинг учун ҳам болаликни узоқ жараён сифатида мияга муҳрлаб қоламиз. Катта бўлган инсон эса янги тажрибаларни кўп қилмайди, кун тартиби одатий тизимга тушиб қолади. Бу ҳам вақт ўлчовини тасаввур қилишда аҳамиятли.

Қанчалик банд бўлсак, вақт шунча тез ўтишига ишонч

Бажариладиган ишларнинг кўплиги, уларнинг анчайин диққат ва куч талаб қилиши улғайган инсонларнинг ҳаётидаги одатий ҳаёт сифатларидан биридир. Инсон юмушлари кўплиги, лекин уларнинг ҳаммасини бажариш учун етарли вақт топа олмаётганини ҳис қилиши унинг худди вақт тез ўтаётгандай хаёлга боришига сабаб бўлади.

Ер шошиляпти

Инсон вақт қандай ўтаётганини англаши унинг ўзига боғлиқ ҳолда кечадиган тасаввур бўлса, бу тасаввурдан ташқари Ернинг ўз ўқида айланиш муддатида ҳам ўзгаришлар содир бўлмоқда.

Ер ўз ўқи атрофида 24 соат ичида, яъни 1,440 дақиқа, 86,400 сонияда айланиб чиқиши керак. Бу муддат Ерда бир сутка – бир кеча-ю бир кундуз ҳисобланади.

Ўтган йили 29 июлда Ер ўз ўқи атрофида одатий вақтга қараганда 1,50 миллисония қисқароқ вақт ичида айланиб чиққан. Бироқ бу шунчаки тасодиф эмас, 2020 йилнинг ўзида 28 та қисқа кунлар қайд этилган.

Бу вақт тушунчасига таъсир қиладими?

Бизда вақт мувофиқлаштирилган универсал вақтга қараб созланади. Универсал вақт эса Ернинг ўз ўқи атрофида айланиб чиқиш муддати асосида ҳисобланади. Ернинг ўқи атрофида айланиш тезлиги ошгани сайин Ер тезлигини кузатиб бориш ва уни синхронлаштириш учун 24 соатлик муддатдан тушиб қолаётган миллисонияларни ҳам вақтда акс эттириш керак бўлади.

Ҳозиргача энг охирги марта вақт яхлитлигини сақлаб қолиш учун 1970 йилдан 2016 йилгача “27 тушиб қолган сония” вақт ҳисобига киритилган.

Албатта, кичик миллисониялар биз учун унчалик аҳамиятли эмас. Бироқ аниқ вақт юқори сифатли технологиялар учун жуда муҳим, шунинг учун ҳам миллисониялар ҳам ҳисобланиб, улар тушиб қолган вақт сифатида умумий вақт ҳисобига киритилади.

Ернинг тезлашувига нима сабаб?

Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги ошишига сабаблар кўп бўлса-да, асосийлари баланд тоғ чўққиларида музликларнинг эриб бораётгани билан боғлиқ. Музликлар эригани сайин чўққиларнинг оғирлик ҳажми пасайган. Иқлим муаммоларидан ташқари Ернинг ички ва ташқи қатламлари ҳолати, океанлар ва сув тошқинлари билан боғлиқ жараёнлар ҳам бунга таъсир қилади. Бундан ташқари, “Чандлер чайқалиши” деган тушунча ҳам бор. Бунда тўлқинлар ўзгарганда ёки шамоллар сувни силжитганда ё зилзилалар содир бўлганда Ер ўз ўқи атрофида айланиши вақтида тебранишни бошдан кечиради ва у айланиш тезлигига таъсир қилади.

03 May 2023

 IMG 4876

Соғлом турмуш тарзини турмушга татбиқ этишда спорт, айниқса, жисмоний тарбиянинг қанчалик аҳамиятга эгалигини бугун ҳар бир киши яхши билади. Боиси, спорт соғлиқ гаровидир.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туманимиздаги “Навоий”, “Мустақиллик” маҳаллаларида  “Street Workout” спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилган. Айни пайтда юриш, югуриш, тортилиш ва шу сингари фитнес инвентарлари ўрнатилган майдончалар болалар билан гавжум.

IMG 4887

Шунингдек, мазкур маҳаллаларда барпо этилган  велосипедда юриш учун  «Саломатлик йўлаклари” ҳам соғлигига бефарқ бўлмаган учқудуқликларнинг севимли масканига айланган.

-«Беш ташаббус олимпиадаси» нинг шашка мусобақасида нафақат туман балки Навоий вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилиб, республикада фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдим. Барча ғолиблар қаторида “Мустақиллик” маҳалламизга“Street Workout” спорт майдончасининг қуриб берилгани маҳалладошларимизни беҳад қувонтирди, - дейди тумандошимиз Учқудуқ саноат техникуми талабаси Феруза Бобоқандова.

«Workout» спорт майдончаси таркибида  «Брус крестик», «Турник ва пресс», «Юриш тренажёри», «Пресс учун ўриндиқ» каби махсус анжомлар мавжуд бўлиб, уларбу ерда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.

Собит БЕКПЎЛАТОВ,

“Мустақиллик” МФЙ ёшлар етакчиси.

03 May 2023

IMG 5227

Жуырда «Юлдузча» мемлекеттік мектепке дейінгі білім беру ұйымының «Заманауи педагогикалық технологияларды енгізуде ұйым қызметкерлерінің кәсіби құзыреттілігін арттыру» тақырыбында аудандық семинар болып өтті.

Семинарда 5-санды мектепке дейінгі білім беру ұйымы тарапынан дайындалған тәрбиешілер С.Розиева, Д.Бахшуллаева, логопед М.Хамидова, психолог С.Холбоева, дене шынықтыру нұсқаушысы Г.Рахматова өз салалары бойынша тренинг сабақтарына қатысты. Әсіресе, «Табиғат-Ананы аялайық» атты сазды бағдарлама көрермендердің көңілін көтеріп, бүлдіршіндердің қойылымдары табиғат-анаға деген сүйіспеншіліктің балалық шақтан басталатынын, оны әр адамның көздің қарашығындай қорғау керектігін паш етті. Семинарға мектеп және мектепке дейінгі білім беру бөлімінің қызметкерлері және барлық мемлекеттік мектепке дейінгі білім беру ұйымының директорлары мен мамандары қатысты.

***

IMG 5086

«Ақпараттық технологияларды пайдалана отырып, инновациялық идеяларды құру» тақырыбындағы  дәл осындай семинар да мектепке дейінгі білім беру ұйымының 1-санды «Каптарча» балабақшасында да ұйымдастырылды.

Тәрбиешілер И.Алдабергенова, З.Дустова, Г.Фахриева, логопед Д.Комилова тарапынан ұйымдастырылған ойын түрлері қатысқан қонақтардың көңілінен шықты. Семинарға қатысушылар балғындардың ритмикалық қимылдарды орындау шеберліктеріне тәнті болып, жылдамдыққа, үйлесімді қимыл жасауға баулыған тәрбиешілерге ризашылықтарын білдірді.

03 May 2023

Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча. Учқудуқ тумани прокуратураси томонидан масаланинг ана шу ғоят муҳим жиҳати эътиборга олинган ҳолда ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил бошидан жами 88 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 тага камайган. Мурожаатларнинг 74 таси ижобий ҳал этилган яъни  34 таси қаноатлантирилган, 2 таси жиноят ишларига қўшилган, 13 та мурожаат эса ҳал қилишлик учун тегишли муассасаларга юборилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, 1 та протест киритилган,  1 та интизомий, 33 та жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.

Прокуратура томонидан 162 нафар  фуқаро қабул қилинган бўлиб, уларнинг 80 нафари шахсан прокурор, 58 нафари прокурор ўринбосари томонидан, 63 нафари эса сайёр ва оммавий қабулларда қабул қилинган. Бандлик масаласида мурожаат қилган 14 нафар фуқаронинг 12 нафари иш билан таъминланган.

Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, корхона - ташкилот ва муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида ҳамда фуқароларни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан доимий равишда ўрганишлар ўтказилмоқда. Тегишли прокурор назорати  ҳужжатлари қўлланилмоқда.

Ҳа, мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.  Аҳоли мурожаатларини қонун доирасида кўриб чиқиб, имкони борича ижобий ҳал этиш эса мансабдор шахсларнинг фуқаролар ва жамият олдидаги муҳим вазифасидир.

Мавлюда ЭШНАЗАРОВА,

туман прокуратурасининг мурожаатлар

билан ишлаш масъул ходими.

03 May 2023

IMG 4840

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб ҳар йили  28- апрел куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилинган. Халқаро меҳнат муҳофазаси мутахассисларининг касб байрами сифатида бу байрам НКМК АЖ Шимолий кон бошқармасида ҳам  нишонланиб келинмоқда.

Бугун меҳнат муҳофазаси инсон ҳаёти ва фаолияти билан бевосита боғлиқ. Инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат - саломатлиги ва иш қобилиятининг сақланишига  қаратилган тадбирлар меҳнат муҳофазасининг асосий вазифаларидандир. Бугунги кунда  саккиз мингдан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилаётган Шимолий кон бошқармасида 2023 йилда меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва йўриқномалари бўйича, санитария-гигиена меъёрлар талабларига жавоб берадиган иш ўринларига келтириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан холда изланишлар ва ишлар олиб борилмоқда.

Аслида дунё касблари ичида кончилик энг оғир меҳнат шароитли касб саналади. Аммо қандай шароитда бўлмасин ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш раҳбарият олдидаги асосий вазифалардандир. Ҳозирда барча ишлаб чиқариш цехларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига  қатъий риоя этилиши, иш шароитлари, ишчи ва ходимларни  белгиланган тартибда махсус кийим-бош, поябзал ва  бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши назоратга олинган. Аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва сифатли бартараф этиш юзасидан тузилма бошлиқлари билан ҳамкорликда профилактика ишлари олиб борилмоқда.

IMG 4822

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чоралардан асосий мақсад, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга замин яратади.

- “НКМК” АЖнинг меҳнат муҳофазаси ва техника  хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатида ишчи ходимлар ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ҳамда касб касалликларининг олдини олиш муҳим вазифа саналади, - дейди Шимолий бошқарма бошлиғи Азим Жумаев.

Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, ноқулай меҳнат шароитида банд бўлган 8025 нафар ишчи-ходим  якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланган.7045 нафар ходимга қўшимча таътил, 5185 нафар ходимга бепул парҳез овқатлари, 234 нафар ходимга бепул сут ёки унга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари, оширилган тариф ставкалар бўйича 4913нафар ходимга  тўловлар тақдим этилган.

Кон бошқармаси ишчиларининг меҳнат шароитларини яхшилаш учун 2023 йил “Шарқий” кони Автомобил транспорт бошқармаси ҳамда Темир йўл цехининг маъмурий маиший биноси капитал таъмирланиб, тўлиқ жиҳозланди. Қолаверса, ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси соҳасига бўлган қизиқишини ҳамда билим савиясини ошириш мақсадида 3-сонли ГМЗ, “Шарқий” кони, Автомобил транспорт бошқармаси, 1-сонли Автокорхона ҳамда Темир йўл цехида меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув хоналари ташкил қилинган. Замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланган. Янгидан иш бошлаётган ишчи-ходимлар йўриқнома  янада тушунарли бўлиши учун видеоролик орқали таништирилмоқда. Билимлар синовини электрон тест шаклида қабул қилиш имконияти яратилган.

2023 йил мобайнида иш жойидаги йўриқномалар ҳамда билимлар синови ўз вақтида ўтказилишини ҳамда шахсий ҳимоя воситалари берилишини назорат қилиш мақсадида электрон дастур яратилиб, иш жойларига тадбиқ этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг бўйича 3229 нафар ишчи-ходим, 3-сон рўйхат бўйича эса 1315 нафар  шундан 176 нафар аёл ишчи-ходимлар бугун меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Улар бундай имтиёзлардан ўз вақтида фойдалана оладилар.

Бугун сир эмаски, меҳнат қилган одам ўзининг бу ерда қадрланиши ва ҳимояланишига биринчи ўринда аҳамият беради. Шароит бор жойни эса одамлар ҳар доим орзу қилади.

ШИМОЛИЙ КОН БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ВА МАЪНАВИЯТ ГУРУҲИ.

03 May 2023

DSC06543

Бошқарма таркибидаги тузилмаларида бугун 20 тоннадан 130 тоннагача бўлган юкни кўтара олиш қувватига эга  юздан ошиқ юк кўтарувчи   кон ағдаргичлари мавжуд. Табиийки, конлардан қазиб олинаётган тоғ жинсларини манзилларга етказиш учун ҳам замонавий ҳам чидамли техникалар зарур. 

 Шу боис “НКМК” раҳбарияти ўз таркибидаги бошқармаларни имкон қадар машҳур компанияларда  ишлаб чиқарилган  транспорт воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу асосда Шимолий кон бошқармасида эски техникаларни янгилаш лойиҳаси асосида тоғ-кон жинсларини қазиб олишда кўмаклашувчи кончилик  механизмлари ва ёрдамчи техникалар олиб келиш режалаштирилган. 

DSC06548

Куни-кеча  Автомобил транспорт бошқармасига  3 дона 90 тонналик  “KOMATSU” русумли автоағдаргичлар олиб келинди. Чет элда ишлаб чиқарилиб, Шимолий кон бошқармаси чилангарлари томонидан  йиғилаётган  янги транспорт воситалари инновацион технологиялар асосида ишлаб, жисмоний куч  талаб қилмайди.

Лайло Каримова.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: