Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олишга қаратилган вазифаларни амалга оширмоқда.
Жумладан, жорий йилда ўтказилган 5-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 3-сонли мактабда семинар ўтказилди. Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби мавзусида бўлиб ўтган амалий-семинарда ўқувчилар, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, таълим муассасалари директор ўринбосарлари, мактаб психологлари ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Амалий-семинар давомида мактаб ички назорат рўйхатига олинган ўқувчилар билан якка тартибда профилактик ва тарбиявий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкиллаштирилди.Тадбир вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий, психологик ва шахсий характердаги муаммолар ва қийинчиликларни ҳал қилишда ўқувчиларга ёрдам кўрсатиш масалаларига урғу берилганлиги билан аҳамиятлидир.
Зебо РАХИМОВА,
туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири.