Hokimiyat matbuot xizmati
Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши
2023 йил 30 апрелда референдум ўзказиш белгиланган Конститциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишнинг Конституциявий асослари белгиланмоқда-ки, мазкур нормалар амалдаги Конституцияда мавжуд эмас.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституциясида ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши қайд этилган ва бу ҳаётий ҳақиқатга айланади.
“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланган бош қомус лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайиб,унинг матни 65 фоизга янгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керакли белгиланмоқда.
Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
Дарҳақиқат, Конституциядаги нормаларга диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, унда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.Масалан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари унга тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. Янги ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан чекланиши мумкин.
Конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар ҳаёти устувор эканлигига яққол ишора ҳисобланади.
Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, янгиланаётган Конституцияга кўра давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги бунда ер қонунида назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулкчиликка йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш таъминланишини белгиловчи, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.Мазкур янгилик ва ўзгартиришлар мамлакатимизда инсон қадрисуд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлигини кўрсатиб беради.
Шоҳруҳ Муҳаммедов,
Навоий вилоят маъмурий судининг девонхона мудири.
Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши
2023 йил 30 апрелда референдум ўзказиш белгиланган Конститциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишнинг Конституциявий асослари белгиланмоқда-ки, мазкур нормалар амалдаги Конституцияда мавжуд эмас.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституциясида ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши қайд этилган ва бу ҳаётий ҳақиқатга айланади.
“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланган бош қомус лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайиб,унинг матни 65 фоизга янгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керакли белгиланмоқда.
Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
Дарҳақиқат, Конституциядаги нормаларга диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, унда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.Масалан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари унга тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. Янги ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан чекланиши мумкин.
Конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар ҳаёти устувор эканлигига яққол ишора ҳисобланади.
Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, янгиланаётган Конституцияга кўра давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги бунда ер қонунида назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулкчиликка йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш таъминланишини белгиловчи, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.Мазкур янгилик ва ўзгартиришлар мамлакатимизда инсон қадрисуд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлигини кўрсатиб беради.
Шоҳруҳ Муҳаммедов,
Навоий вилоят маъмурий судининг девонхона мудири.
У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажатлари турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга айтдим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Ойлик маош олишимиз билан учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акмал синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акмал кўришиш учун ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата:
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Пўлат ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида муҳрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акмал бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Пўлат билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир ҳожат намоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, Иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай: “Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...”, дея ҳўнграб йиғлаб юборди.
Саҳифадаги материалларни Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.
Абдураҳим чўл йўлидан кетиб борарди. Тўсатдан кўзи йўл четидаги машинага тушди. Унда бир қария аёл ўтирар, атрофга чорасиз алангларди. Йигит машина ёнига келиб, эски уловини тўхтатди. Аёл қўрқиб кетди, чунки шунча вақтдан буён ҳеч ким унга эътибор бермаган, ёрдам қўлини чўзмаган эди. Бу одам бирор ёмонликни кўзламаганмикан?
– Менинг исмим Абдураҳим,– деб ўзини таништирди йигит.– Сизга ёрдам бераман, онахон. Унгача менинг машинамда ўтириб туринг, озроқ исиниб оласиз.
Йигит машинанинг у ёқ-бу ёғини текширган бўлди. Йўқ, унақа ваҳимали нарсанинг ўзи йўқ экан. Ғилдирак тешилибди, холос. Бироқ қария аёл буни қандай тўғрилашни билмай анча азоб чеккан кўринади. Абдураҳим чўккалаб, машина остига қаради. Қулай жой топиб, кўтармани қўйди. Сўнг қўлларини куҳ-куҳлаб иситгач, ишга киришди. Ғилдиракни алмаштириб бўлгач, юзига табассум инди. Муаммо ҳал бўлганини кўрган аёл:
– Сизга неча пул беришим керак? – деб сўради, сўнг шоша-пиша қўшиб қўйди. – Тортинмай айтаверинг, қанчалигининг аҳамияти йўқ.
Абдураҳим шундай жавоб берди:
– Хижолат бўлманг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Мен бир ёрдамга муҳтож одамга кўмаклашдим, холос. Менинг ўзимга шу пайтгача қанча одам ёрдам қўлини чўзган – биргина Худога аён. Агар миннатдорчилик билдиришни жудаям хоҳлаётган бўлсангиз, ёрдамга муҳтож бирор одамга дуч келсангиз, унга ёрдам беринг ва мени эсланг.
Аёл қайта-қайта раҳмат айтди ва машинасига ўтирди. Бир неча чақирим юргач, бир ресторанга кўзи тушди. Йўл олдидан бироз исиниб, тамадди қилиб олиш ниятида ресторанга кирди. Унга хизмат қилган жувон жуда истарали экан. Кун бўйи оёқда тик турган бўлса-да, табассум билан муомала қилди. Иши ҳам, ҳомиладорлиги ҳам, кундалик ташвишлар ҳам ундаги мулойимликни йўқота олмагани шундоқ кўриниб турарди.
Аёл овқатланиб бўлгач, ҳақини ортиғи билан тўлади. Қайтим олиб келингунича эса ресторанни тарк этди. Унинг кетиб қолганини кўрган жувон ҳайрон қолди. Шу пайт кўзи стол устидаги қоғозга тушди.
Унда ёзилганларни ўқиган жувоннинг кўзлари ёшланди: “Ҳайрон ҳам, хижолат ҳам бўлманг. Мен шунчаки, йўлусти кирган эдим. Бугун менга бир инсон самимий ёрдам қилди ва мен ҳам сизга беғараз ёрдам қўлини чўздим. Агар чиндан ҳам менга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлсангиз, ушбу оқибат риштасини узиб қўйманг. Вақти келиб бирор муҳтож кишига кўмак беринг”.
Жувон хатни ўқиб бўлгач, сочиқ остида бир даста пул турганини кўрди. Юраги тўлқинланиб, ҳайрат-ҳаяжонга тушди. Бу нотаниш аёл у ва эри анчадан буён пулга зориқиб юрганини қандай сезди экан-а?
Жувон уйига келгач, эрига мамнунлигидан ял-ял ёниб боқди ва ички бир ишонч билан деди:
– Ҳаммаси яхши бўлади! Сиз яхши одамсиз, Абдураҳим ака!
Хулоса ўрнида, одамдан яхшилик қолади. Яхшилик занжирини узмайлик.
Ассалому алайкум аҳли жамоа!
Қадрли учқудуқликлар!
Сиз азизларни мўмин- мусулмонларни ва сизлар орқали барча учқудуқликларни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Қалбларимиз қувончга ва эзгу ниятларга тўлган ушбу саодатли ва мунаввар дамларда аввало шундай табаррук кунларга етказгани, байрамни тинч ва осуда муҳитда, оиламиз, яқинларимиз, қўни-қўшниларимиз билан ҳамжиҳатликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз!.
Айниқса, бу йилги Рамазон байрами “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган олижаноб ғояни ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида кенг кўламли ислоҳотларимиз янада юксак босқичга кўтарилаётган тарихий шароитда ўтаётгани унинг файзи ва шукуҳини янада оширмоқда.
Муборак Рамазон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳурматли Юртбошимизнинг ”Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Ушбу қарор билан мамлакатимизда 21 апрель куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонлаш ҳамда аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар мақсадида 24 апрель душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун дам олиш сифатида белгиланди.
Бу йилги Рамазон ойи “Инсон қадри – юксак қадрият” эзгу тамойили асосида бутун Республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда юксак савияда ўтказилди.
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратининг таклифи билан Президентимиз томонидан бир қанча кам таъминланган, эл-юрт учун хизмати синган фуқароларимиз бепул Умра ибодатларини адо этиб қайтишди. Улар орасида 4 нафар учқудуқлик тумандошларимизнинг борлиги эзгу ишларнинг амалий ифодасидир, албатта.
Яна шундай хайрли ишларнинг бири маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд тумандошларимизнинг хонадонларига файзу-барака, ўзгача хурсандчилик олиб кириш мақсадида ифторлик тадбирлари ўтказилди. Бўлиб ўтган ифторликларда кам таъминланган оила вакилларининг дуолари олинди. Эҳтиёжманд оила вакиллари қалбига эса муборак Рамазон ойида ўзгача шукуҳ ва хурсандчилик олиб кирди, десак тўғри бўлади.
«Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз» — деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 300 нафардан ортиқ маҳкумни афв этиш бўйича фармонни имзолади. Улар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор.
«Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак», — деди ҳурматли давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев.
Дарҳақиқат, Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқилиши бўлиб, учқудуқлик намозхонлар учун “Қизилқум” жомеъ-масжидида таровеҳ намозларини ўқишлари учун барча шарт-шароит ва қулайликлар тегишли масъуллар томонидан яратиб берилди.
Азиз учқудуқликлар!
Албатта, ўзининг миллий урф-одат ва анъаналарига содиқ, меҳнаткаш ва саховатли туманимиз фуқаролари муқаддас Рамазон ойини тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтказгани ҳамда ушбу эъзозли айёмни бугун шоду хуррамлик билан кутиб олаётгани Ийд ул - Фитр байрамига алоҳида файзу шукуҳ бағишламоқда.
Азиз тумандошлар!
Муборак ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан сўраши лозим!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна бир ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, «Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди», дея марҳамат қилганлар.
Ҳурматли имом-хатибларимиз, ота-оналар, устоз-мураббийлар, муҳтарам нуронийларимиз яқин ҳамкорликда бу борада янада фаол ва самарали иш олиб борадилар, деб ўйлайман.
Қадрли учқудуқликлар!
Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам байрам -Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.
Байрам шукуҳидан қалбларимиз янада нурафшон бўлсин!
Моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобатини берсин, Аллоҳим!
Жонажон Ватанимизни, барча-барчамизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз ва мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман ҳокими, Кенгаши раиси С.Хамроев бошқариб борди.
Мажлисда депутатлар туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида ҳамда туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш ҳақидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари О.Рамазанов, иккинчи масала юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Д.Шакаровлар ҳисобот бердилар. Халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси М.Абдикаримов музокарада сўзга чиқди.
Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисидаги масала юзасидан туман молия бўлими мудири Ж. Бобомуродов сўзга чиқиб, “Опен бюджет” – “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ғолибликни қўлга киритган 17 та лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Савол; Суд даъво аризамизни судгача тартибда кўрмагансан деб аризани қайтарди нима қилишим керак?
Бир тадбиркор мурожаатчимиз шундай мурожаат қилган.
Жавоб; Низони судгача ҳал қилиш нима? Сиз бирор бир фирма ёки корхона билан шартнома имзолаётганингизда агар шартнома юзасидан низо келиб чиқадиган бўлса аввал уни судгача ҳал қилишингиз ҳақида келишасиз. Кўпинча тадбиркорлар шу судгача ҳал қилиш босқичидан ўтмай иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилишади. Натижада суд уларнинг аризасини кўрмасдан қолдиради. Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса суд аризани кўрмасдан қолдириши белгилаган. Демак бу ерда суднинг чиқарган ажрими қонуний.
Низони судгача ҳал қилиш жавобгарга талабнома юбориш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир. (Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида қонуннинг 17-моддаси)
Талабномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- шартнома томонларининг номи;
- талабнома билдирилган сана ва унинг рақами;
- талабнома билдириш учун асос бўлган ҳолатлар;
- талабномада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
- арз қилувчининг талаблари;
- қарзнинг суммаси ва унинг ҳисоб-китоби, арз қилувчининг тўлов ва почта реквизитлари;
- талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Иккинчи томон талабномани олгандан сўнг 15 кун ичида Сизга жавоб бериши лозим. Талабномага ўз вақтида жавоб берилмаса ёки бажарилиши рад этилса, сиз даъво билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу сабабли сиз бу вазиятда жавобгарга талабнома юбориб, жавобгар томонидан 15 кун ичида жавоб бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишингиз лозим шунда суд сизнинг аризангизни иш юритувига қабул қилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол; Мен якка тартибдаги тадбиркоркорлик билан шуғулланаман. Ҳозирда тадбиркорлик фаолиятимни вақтинча тўхтатиб турмоқчиман. Биринчи саволим: ятт фаолиятини қанча вақтгача вақтинчалик тўхтатиб туришим мумкин?
Иккинчи саволим: бошқа бир ятт (мчж, фирма) менинг яттимни банкдан олинган кредитини тўлаб бериши мумкинми, бунга қонунларимизда рухсат берилганми?
Жавоб; Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади.
Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.
Шунингдек, қонунчилигимизда (Фуқаролик кодекси 322-моддасида) қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган амалиёт бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли фуқарога (янги қарздорга, ёки сиз айтган бошқа одамга) ўтказиш мумкин.”
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Геморрагик иситма касаллигидан эҳтиёт бўлинг!
Қора моллар ва қўй-эчкилар қонини сўриш билан ҳаёт кечирадиган иксод, аргас ва бошқа каналар ўта хавфли юқумли касаллик бўлган Қрим-Конго геморрагик иситма (халқ тилида хуни-муни) касаллиги вирусининг ташувчиси бўлиб, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги вируси кана организмида умрининг охиригача қолади.
Шу даврда бирор бир кишини кана чақадиган ёки кана ўлдирилганда қони терига, кўз, оғиз ва бошқа шиллиқ қаватларга тегадиган бўлса касаллик пайдо бўлишига сабабчи бўлади.
Бундай зарарланган каналар ҳатто тухуми орқали касаллик чақирувчи вирусни авлодларига ҳам ўтказади.
Тухумдан ривожлиниб улғайган кана ҳам Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги билан зарарланган бўлиб, чаққан ёки қони текканда кишида касаллик пайдо бўлишига олиб келади.
Қрим-Конго геморрагик иситма (хуни-муни) касаллигига сабабчи бўладиган кана турларидан намуналар:
Hyalomma
Dermacentor
Ixsodis
Йилнинг ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг 250Сдан юқори бўлган даврда (апрел-сентябр) каналарнинг фаоллашуви кузатилади ва шу даврда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги одамлар ўртасида учраш ҳоллари йилнинг бошқа даврига нисбатан кўпроқ кузатилади.
Чорва молларини Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги вируси билан зарарланган каналар чақиб, ҳайвон танасига касаллик чақирувчи вирусни юқтирган тақдирда ҳам, чорва ҳайвонларда касаллик белгилари кузатилмайди.
Геморрагик иситма касаллиги асосан фаолияти дала-даштлар билан боғлиқ ва чорва моллари билан шуғулланадиган касб эгалари, айниқса чорва моллари танасидаги каналарни қўллари билан териб, қайчи билан кесиб, ҳатто тош билан эзиб ўлдирадиган ҳолатлар кишилар орасида тез-тез учраб туради, натижада канани қони қўлга ёки очиқ терига тегиши касалликни юқишига сабаб бўлади.
Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг юқувчанлиги юқори бўлганлиги учун тиббиёт ходимларининг кичкина эҳтиётсизлиги оқибатида бемор кишидан тиббиёт ходимига ҳам касаллик юқиш эхтимоли борлигини эсдан чиқармаслик лозим.
Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги юққан одамда тана ҳароратининг кўтарилиши, баданларда тошма тошиши, тиббий муолажа (инъекция) ўрни ва атрофида кўкариш, милк, бурун, ошқозон-ичаклардан қон кетиши касалликнинг асосий аломатлари ҳисобланади.
Касалликка қарши кураш иммунитети паст бўлган айрим одамларда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги оғир кечади, ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат этилмаган ҳолларда ўлим қайд этилади.
Ўтган 2021 йил апрель ойида Деҳқонобод туманида кана чақиши ва ўз вақтида тиббиёт муассасаларига мурожоат қилмаганлиги сабабли бир кишида ўлим ҳолати қайд этилди. Косон тумани, Шаҳрисабз шаҳрида геморрагик иситма касаллигига гумон билан даволаниш ҳолатлари қайд қилинди.
Кана чақишининг олдини олиш учун қуйидагилар
тавсия этилади:
— табиат қучоғига дам олиш учун апрел-май ойларида имкон қадар камроқ чиқиш, борилганда ҳам тозароқ жойларни танлаб дам олиш, тунда тунаб қолмаслик;
— дала-даштлардан, бозорлардан қора мол ва қўй-эчкиларни канага қарши ишлов бермасдан ҳовлига олиб кирмаслик;
— чорва ҳайвонларида аниқланган каналарни қўл билан эзиб, тош билан янчиб ва қайчи билан кесиб ўлдирмасдан, балки дарҳол ветеринария ходимларига мурожаат қилиб, уларнинг тавсияси асосида каналарни йўқотишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
— қирқим мавсумига ёш болалар ва ўсмирларни жалб этмаслик;
— қирқим мавсумида фақат махсус (қўлқоп,енг ва пойчалари мустаҳкам беркиладиган шим, камзул, резина этик) кийимлардан фойдаланиш;
— қирқим пайтида шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш.
Агар Сизни, кана чақса ёки қўлларингиз кана қони билан ифлосланса, зудлик билан яқин жойлашган тиббиёт муассасасига мурожаат этинг!
Унутманг! Кана чақишини олдини олиш ва кана қони билан қўлингиз, юзингизни ифлосланишидан муҳофазаланиш чорасини кўришингиз Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш демакдир.
Учкудук тумани саломатлик булими врачи Г.Кожахметова