Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча. Учқудуқ тумани прокуратураси томонидан масаланинг ана шу ғоят муҳим жиҳати эътиборга олинган ҳолда ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йил бошидан жами 88 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 тага камайган. Мурожаатларнинг 74 таси ижобий ҳал этилган яъни 34 таси қаноатлантирилган, 2 таси жиноят ишларига қўшилган, 13 та мурожаат эса ҳал қилишлик учун тегишли муассасаларга юборилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, 1 та протест киритилган, 1 та интизомий, 33 та жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.
Прокуратура томонидан 162 нафар фуқаро қабул қилинган бўлиб, уларнинг 80 нафари шахсан прокурор, 58 нафари прокурор ўринбосари томонидан, 63 нафари эса сайёр ва оммавий қабулларда қабул қилинган. Бандлик масаласида мурожаат қилган 14 нафар фуқаронинг 12 нафари иш билан таъминланган.
Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, корхона - ташкилот ва муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида ҳамда фуқароларни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан доимий равишда ўрганишлар ўтказилмоқда. Тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилмоқда.
Ҳа, мурожаат қилиш – фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Аҳоли мурожаатларини қонун доирасида кўриб чиқиб, имкони борича ижобий ҳал этиш эса мансабдор шахсларнинг фуқаролар ва жамият олдидаги муҳим вазифасидир.
Мавлюда ЭШНАЗАРОВА,
туман прокуратурасининг мурожаатлар
билан ишлаш масъул ходими.