Соғлом турмуш тарзини турмушга татбиқ этишда спорт, айниқса, жисмоний тарбиянинг қанчалик аҳамиятга эгалигини бугун ҳар бир киши яхши билади. Боиси, спорт соғлиқ гаровидир.
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туманимиздаги “Навоий”, “Мустақиллик” маҳаллаларида “Street Workout” спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилган. Айни пайтда юриш, югуриш, тортилиш ва шу сингари фитнес инвентарлари ўрнатилган майдончалар болалар билан гавжум.
Шунингдек, мазкур маҳаллаларда барпо этилган велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари” ҳам соғлигига бефарқ бўлмаган учқудуқликларнинг севимли масканига айланган.
-«Беш ташаббус олимпиадаси» нинг шашка мусобақасида нафақат туман балки Навоий вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилиб, республикада фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдим. Барча ғолиблар қаторида “Мустақиллик” маҳалламизга“Street Workout” спорт майдончасининг қуриб берилгани маҳалладошларимизни беҳад қувонтирди, - дейди тумандошимиз Учқудуқ саноат техникуми талабаси Феруза Бобоқандова.
«Workout» спорт майдончаси таркибида «Брус крестик», «Турник ва пресс», «Юриш тренажёри», «Пресс учун ўриндиқ» каби махсус анжомлар мавжуд бўлиб, уларбу ерда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.
Собит БЕКПЎЛАТОВ,
“Мустақиллик” МФЙ ёшлар етакчиси.