Бошқарма таркибидаги тузилмаларида бугун 20 тоннадан 130 тоннагача бўлган юкни кўтара олиш қувватига эга юздан ошиқ юк кўтарувчи кон ағдаргичлари мавжуд. Табиийки, конлардан қазиб олинаётган тоғ жинсларини манзилларга етказиш учун ҳам замонавий ҳам чидамли техникалар зарур.
Шу боис “НКМК” раҳбарияти ўз таркибидаги бошқармаларни имкон қадар машҳур компанияларда ишлаб чиқарилган транспорт воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу асосда Шимолий кон бошқармасида эски техникаларни янгилаш лойиҳаси асосида тоғ-кон жинсларини қазиб олишда кўмаклашувчи кончилик механизмлари ва ёрдамчи техникалар олиб келиш режалаштирилган.
Куни-кеча Автомобил транспорт бошқармасига 3 дона 90 тонналик “KOMATSU” русумли автоағдаргичлар олиб келинди. Чет элда ишлаб чиқарилиб, Шимолий кон бошқармаси чилангарлари томонидан йиғилаётган янги транспорт воситалари инновацион технологиялар асосида ишлаб, жисмоний куч талаб қилмайди.
Лайло Каримова.