Hokimiyat matbuot xizmati
Мотивация, инсонларнинг амалий фаолияти учун зарур бўлган асосий омиллардан бири бўлиб, бу омил ҳар бир инсоннинг иш фаолиятида муваффақиятга эришишига ёрдам беради.
Куни-кеча “Ёшлар ойлиги” дотрасида “НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармасида давлат мукофоти соҳиблари ва 100 дан ортиқ ёшлар иштирокида “Мотивация соати” бўлиб ўтди.
Тадбирда “Шуҳрат” медали соҳиби У.Махамматов, “Жасорат” медали соҳиби А.Халтуринский ва “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Д.Камолова ўз ҳаёт йўллари ва эришган ютуқлари тўғрисида суҳбат олиб бориб, ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Тадбир сўнгида давлат мукофоти совриндорларига бошланғич ёшлар ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.
ШКБ ахборот хизмати.
Юртимизда 3 июндан “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!» шиори остида “Ёшлар ойлиги” бошланди. Шу муносабатбиланУчқудуқ туманида ҳамтурлимаданий-маърифий, кўнгилочартадбирлар ҳамда спорт мусобалари бўлиб ўтмоқда.
Фестивал доирасида ўтказилган веломарафонда 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Беллашувларнинг ўғил болалар ва эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларида фахрли биринчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Фарруҳ Умурқулов, иккинчи ўринни “Йўлчилар” овулидан Қувончбек Шарипов, учинчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Озодбек Зокировлар қўлга киритишди.
Шунингдек, қизлар ва аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда фахрли биринчи ўринга “Йўлчилар” овулидан Вазира Очилова, иккинчи ўринга “Йўлчилар” овулидан Зиёда Шомуродова, учинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Сарвиноз Эргашовалар сазовор бўлишди.
Ёшлар ойлиги доирасидаги яна бир мусобақа туман спорт мактабида ўтказилди. Маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг миллий кураш туридан бўлиб ўтган “Прокурор кубоги” мусобақаларида 50 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этди.
Мусобақаларнинг очилиш маросимида Учқудуқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Райханов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Усмоновлар иштирок этиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳар бир ёш келажакда ўз ўрнини топиши лозимлигини таъкидладилар.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 60 кг вазн тоифасида 1-ўринни “Дўстлик” маҳалласидан А.Жалолов, 2-ўринни “Дўстлик” маҳалласидан З.Суюнов, 3-ўринни “Мустақиллик” маҳалласидан А.Рахматовлар қўлга киритишди. Мусобақаларнинг 66 кг вазнда 1-ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Ф.Файзуллаев, 2-ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан И.Нормуродов, 3-ўринга “Ифтихор” маҳалласидан М.Қосимовлар сазовор бўлишди. 73 кг вазнда эса 1-ўринни “Навоий” маҳалласидан Б.Шамсиев, 2-ўринни “Навоий” маҳалласидан Д. Ҳикматов, 3-ўринни “Ифтихор” маҳалласидан С.Акрамовлар эгалладилар.
Шунингдек, 81 вазн тоифасида 1-ўринга “Навоий” маҳалласидан А.Насриддинов, 2-ўринга “Абай” маҳалласидан А.Сафаров, 3-ўринга “Абай” маҳалласидан Э.Турдиев сазовор бўлишди. +81 кг вазнда 1-ўрин “Навоий” маҳалласидан Ҳ. Умаровга, 2-ўрин “Йўлчилар” овулидан Ш.Ғаффоровга, 3-ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Ф.Жумаевга насиб этди.
Бундан ташқари, “КЕLАJАК” ёшлар марказида бўлиб ўтган "Заковат" интеллектуал ўйинларида 10 та жамоа иштирок этди. Ғолибликни 10-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси қўлга киритди.
Спортнинг арқон тортиш, шахмат, камондан ўқ отиш, тош кўтариш армрестлинг мусобақалларида маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчилари фаол иштирок этишди.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, спортга бўлган қизиқишларини орттиришдек эзгу мақсадни кўзловчи ушбу фестиваль туманиимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда.
Дарвоқе, бўлиб ўтаётган барча беллашув ғолиб ва совриндорлари “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон-ёшлар мамлакати!” шиори остида туманда ўтказиладиган гала-концертда тақдирланади.
Умрбек САЛИМОВ,
Учқудуқ туман спорт мактаби директори.
Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Учқудуқ туманидаги чиқиндилар полигонида моллар ўтлаб юргани” ҳақида танқидий пост тарқатилди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида мутасадди идоралар вакиллари иштирокида гуруҳ тузилиб, Учқудуқ чиқинди ташлаш полигонини тартибга келтириш борасида тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Полигонда бўлган уй ҳайвонларининг эгалари “огоҳлантирилди”.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Агар музқаймоқ нотўғри сақланган, музлатилган ва муздан туширилган бўлса, унда стафилококк ёки салмонелла ичак таёқчалари бўлиши эхтимоли бор.
Қошиқчадаги микробдан оммавий захарланиш ҳатто музқаймоқ сотиладиган қиммат қаҳвахоналарда ҳам бўлиши мумкин. Кўчада сотиладиган музқаймоқ ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.
Музқаймоқ тайёрлаш жараёнини еб кўриб билса бўлади. Агар бир ҳил бўлса, қумоқлари бўлмаса у кераклича сақланган. Агар тилингизга нимадир “ботса”, у қайта музлатилган. Демак, у кўрсатилган муддатидан олдин айнийди. Муздан тушиш жараёнида унга қандай микроблар юққанини эса гапиришга ҳожат йўқ. Маҳсулотнинг бузилган шакли ҳам уни талаб қилинганидек сақланмаганидан далолат беради.
Қуйиб бериладиган музқаймоқнинг ўлчайдиган қошиқчаси ҳар бир портциядан кейин махсус эритмага чайилмаса, бактериялар манбаи бўлиши мумкин. Сотувчидан уни нимада чайилишини сўраб кўринг. У буни билиши шарт. Агар сотувчи умуман чаймаётганини кўрсангиз, пулингизни музқаймоққа совурмаганингиз маъқул.
Ҳар қандай музқаймоқ ўрамида қатор таркибий қисми берилади. Афсуски, улар орасида фойдалилари кам учрайди. Муздек ширинликларнинг энг фойдалилари “пломбир”, “сариёғли музқаймоқ” ёки “сутли музқаймоқ” саналади, ҳатто уларга ҳам айрим ишлаб чиқарувчилар ўсимлик мойларини қўшишади. Шу боис фақат номига эмас, таркибига ҳам эътибор беринг. Рўйхатда ўсимлик мойини кўрсангиз сатиб олманг.
Мевали муз аллергияни қўзғатиши мумкин, айниқса, болаларда. Чунки уларда ҳушбўй хид берувчи ва кимёвий моддалар кўп. Агар бундай музқаймоқ таркибида ранг берувчи моддалар учтадан кўп бўлса, болалар тановул қилмагани яхши. Сифатли маҳсулотда биринчи ўринда таркибидаги сув кўрсатилиши керак, иккинчи ўринда эса- мевали шарбат ёки пюре. Агар бу талабларга риоя қилинган бўлса, бундай муз фойдалидир.
Учқудуқ туман СЭО ва ЖС бўлими
ходими Н.Ж.Канатбаева
“Сеҳрли диёр” деган таъриф ишлатилганда, биз Американи тушунамиз. Буюк шоир Абдулла Ориповнинг машҳур мисралари ила барчамизнинг ёдимизга ўрнашиб қолган-да бу таъриф. Лекин дунё чархпалаги айланиб, Шарқдан яна бир «Сеҳрли диёр» бўй кўрсатди. Бу - Хитой Халқ Республикаси.
Шэньси провинцияси шимолидаги Янан қишлоғида Хитой революциясининг «муқаддас макон»и бор. У ерда - тоғ ёнбағирларидаги ғорларда 1943-1948 йилларда Мао Цзедун бошчилигидаги инқилобчилар, ҳали мустақил Хитой давлатига асос солинмасдан туриб (ХХР 1949 йилда ташкил топган), кейинчалик Мао ёзганидек, «оғиздан қон келгунча зўриқиб» ишлаганлар.
Ўша даврда халқ ҳаёти ғоят оғир бўлган. Бугун орадан 75-80 йил ўтгач, Хитой дунёнинг иқтисодиёти энг бақувват, аҳолиси фаровон мамлакатларидан бирига айланди. Космосга учиш, ойга автомат станция юбориш, денгиз остидан 53 километрли автойўл тоннели ўтказиш, шунча масофада денгиз устида кўприк қуриш (Циндао шаҳрида), марказнинг 15 километрли диаметрида 30 қаватдан паст уй қуриш тақиқланиши (Шанхай шаҳри), тоғларни боғловчи минглаб тоннеллар қазиш, юз метрдан зиёд устунлар устига қурилган икки тоғни боғловчи 350 метрли кўприклар...
Бу каби мўъжизавий, айни чоғда инсон қўли билан барпо этилган иншоотларнинг қай бирини санайлик. Ҳа, Хитой кўп соҳаларда, аввало, иктисодиётда «Сеҳрли диёр» сифатида бўй-бастини намоён этаётир. Шу сабаб дунё олиму экспертлари Шарқ “Сеҳрли диёри”нинг тажрибаларига зўр қизиқиш кўрсатмоқдалар, уларни ўрганмоқдалар. Жумладан, камбағалликни қисқартириш борасида ҳам. Дарҳақиқат, ўрганса арзигулик тажрибалар бу ерда бисёр. Яъни, мамлакатда ҳозиргача 800 миллион одам, бу эса умумий аҳоли сонининг 60 фоизини ташкил этади, камбағалликдан чиқарилган.
Яқин-яқингача «Ўзбекистонда камбағал оилалар, аҳоли бор» деган ибора, гарчи буни ҳамма билса ҳам, ҳеч қаерда тилга олинмас эди. Аммо Президентимиз Шавкат Мирзиёев вазиятни борича очиқлади. Ўзбекистонда камбағалликдан чиқаришга муҳтож аҳоли борлигини маълум қилди. Энг муҳими, камбағалликни қисқартириш борасидаги амалий ҳаракатни бошлади. Бу вазифани амалга ошириш учун тегишли фармон, қарорлар қабул қилинди. Ҳар бир хонадон, ҳар бир шахс учун таҳлилий ташхис маълумотлари тузилди. Касбга ўқитиш, иш жиҳозлари билан таъминлаш, маҳсулотни сотиш тизимлари ишлаб чиқилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилди. Уларни камбағалликдан чиқариш лойиҳалари тузилиб, амалиётга жорий қилинмоқда. Шу ўринда камбағалликни қисқартириш мақсадида бошланган улкан ислоҳотлар натижасида ўтган бир йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга пасайиб, 1 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Эришилган тажрибалар эса ҳамкор давлатлар билан бўлишилмокда. Шу йил 17-18 май кунлари мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум ташкил этилди. Унда «ижтимоий контракт», «ижтимоий реестр» каби янги тушунчалар иқтисодий луғатимиздан жой олди. Бу мавзу 19 май куни Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой - Марказий Осиё” биринчи саммитида яна бир бор тилга олинди.
Бирга эришган тажрибаларимиздан биргаликда фойдаланамиз, - деди Хитой Халк Республикаси Раиси Си Цзиньпин саммитда.
Унинг ташаббуси билан 29-30 май кунлари Янань шаҳрида «Камбағалликни қисқартириш ва барқарор ривожланиш» масалаларига бағишланган ШҲТ давлатлари вакиллари иштирокида халқаро форум бўлиб ўтди. Унда 21 та мамлакат ҳукумат раҳбарлари, масъул вазирлари иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам қизиқарли маърузалари билан чиқишди.
Камбағаллик ечими йўқ муаммо эмас, - деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров. - Уни ҳамжиҳатликда, ҳамкор давлатлар илғор тажрибалари асосида енгиш мумкин. Буни бугун Хитой исботлаб берди. Бу борада Ўзбекистоннинг ҳам ўзига хос тажрибаси бор. Масалан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ташкил этилган «Ҳоким ёрдамчиси» институти камбағалликни қисқартиришнинг самарали усулларидан биридир.
Ҳа, ШҲТ минбаридан «ҳоким ёрдамчиси»нинг маҳалладаги ўрни, камбағал оилаларга кўмаклашишдаги ваколатлари қизиқиш билан муҳокама этилди. Кейинчалик бир неча давлат ҳукумати аъзолари, элчилар «ҳоким ёрдамчиси» институти тажрибасини ШҲТ давлатлари ўртасида оммалаштириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Форумда Маями халқ таълими вазири Зав Мунт, Покистон Бош вазири ўринбосари Мирза Муҳаммад Африди, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ва бошқалар муаммо ечими йўлидаги ўз давлатлари олиб бораётган тадбирлар, ибратли тажрибалар ҳақида гапирдилар.
Анжуман ва ундан кейин Шэньси провинцияси шаҳар ва қишлоқлари, олис тоғларида яшаётган оз сонли аҳоли гуруҳлари ҳаёти билан танишув чоғида камбағалликни қисқартириш борасида, дарҳақиқат, Хитой катта тажриба орттиргани, энг муҳими, самарали натижаларга эришганига гувоҳ бўлдик.
Хўш, Хитой тажрибасининг асоси нимада? Камбағалликни қисқартириш, аниқроғи, уни тугаллаш Хитой учун умумхалқ ишига айланган. Бу нима дегани?
Биринчидан, ХХР Давлат кенгаши раиси Си Цзиньпин умуммиллий лойиҳанинг муаллифи ва бош масъулидир. ХХР давлат тизимлари ташаббускорлигида камбағаллик билан курашнинг моддий таъминоти узлуксиз давом этадиган жараёнга айланган.
Ўтган йиллар давомида давлат раҳбари бу жараёнга алоҳида эътибор қаратиб келди. Масалан, ХКПнинг яқинда бўлиб ўтган ХХ съездидаги маърузасида ҳам бу борада эришилган натижаларни эътироф этиб, янги лойиҳа – камбағалликка йўл қўймаслик дастурини тақдим этди. Жумладан, 800 миллион нафардан зиёд аҳоли камбағалликдан халос қилингани, аммо аҳоли сони ўсиб бориши, янги авлод мустақил ҳаётга кириб келаётгани, эндиги вазифа эса уларнинг яна камбағал бўлиб қолишига йўл қўймаслик эканини алоҳида таъкидлади. Муҳими, камбағалликни қисқартириш учун давлат хазинасидан маблағ ажратиш лойиҳаси доимий ишлашини билдирди.
Иккинчидан, камбағалликни қисқартиришнинг муайян шакли яратилган. Унга кўра:
а) камбағал оила бўлган ҳар бир аҳоли яшаш манзилида давлат тизимининг ваколатли вакили бўлиб, у хонадонлар муаммосини аниқлаб, ҳукумат олдига қўяди. Унинг тавсиясига кўра, ҳар бир камбағал оилани қўллаб-қувватлашнинг ўзигагина хос дастури тузилади;
б) камбағалликдан чиқариш учун:
– узоқ муддатга ижарада фойдаланиш учун ер берилади;
– имтиёзли кредит ажратилади;
– зарур бўлса, касбга ўргатилади;
– ишлаб чиқариш ёки деҳқончилик воситалари билан таъминланади;
– маҳсулотни сотиш майдончаси ташкил этилади;
– савдо фирмалари билан алоқа ўрнатишда кўмаклашилади ёки дўконлар очиб берилади;
– ва ниҳоят, уй-жой учун ер ажратилади, қурилишга қисман субсидия ва имтиёзли кредит берилади;
– янги қишлоқ инфратузилмаси давлат томонидан яратилади.
...Биз тоғли Янань туманининг узоқ Жди Фан қишлоғидаги Дожень аҳоли яшаш манзилида бўлдик. Бу ерда 1001 нафар одам яшар экан. Улар лойиҳа асосида қурилган икки кўчали уйларда яшашади. Жами 1 квадрат километр жойда 2 та дўкон, кафе, марказий сайилгоҳ майдони, меҳмонхона, кутубхона, рақс тўгараги биноси, бошланғич таълим берувчи мактаб бор. Барчаси ихчам, муҳими, бақамти жойлашган. Аҳоли боғдорчилик билан машғул. Кимдир кўчат етиштиради, совуқхона ва иссиқхонаси ҳам мавжуд, бошқа оила боғбонлик қилади, баъзилар мева қуритиш цехида ишлайди, картон қутилар ишлаб чиқарувчи оилалар, шу қутига мева қадоқловчи, сотиш билан шуғулланадиган яна бошқа хонадонлар бор. Хуллас, барча ишнинг эгаси бўлиб, жараён тўхтамайди. Оилалар учун ҳаммом, иссиқ сувли уй, инфратузилмага эга кўчалар яратилган. Дарвоқе, ҳар бир хонадонга қуёш панеллари ўрнатилган. «Қуёшли кўча» лойиҳаси асосида панелли устунлар кўчаларни туни билан чароғон қилиб турибди. Шундай қилиб, бир вақтлар на иш ўрни, на касби-кори бўлган тоғ овули аҳли бугун муносиб ҳаёт тарзи билан таъминланган ва давлатдан рози бўлиб бахтиёр яшамоқда.
Энди савол туғилади: Наҳот, давлат шундай миқёсдаги вазифани бир ўзи бажарган?
Йўқ. Хитой тажрибасининг «сири» ҳам шунда! Юқорида айтганимиздек, камбағалликни камайтириш Хитойда умумхалқ ишига айланган. Яъни, мақсадга эришиш учун давлатдан ташқари кичик бир амалга қодир инсонлар, корхона-ю идоралар, компаниялар... Барча-барча астойдил кўмаклашган. Мана, мисоллар.
Биласиз, дунёга машҳур «Alibaba» электрон савдо компанияси Хебей провинцияси қишлоқларининг бир қисмини обод ва фаровон этишни ўз зиммасига олганди. Тоғли қишлоқ аҳли тарқоқ, табиат инъомига ишониб яшарди. «Alibaba» ҳудуд, аҳоли таркиби, истак ва имкониятини таҳлил қилгач, бу ерда иккита лойиҳани амалга оширишга киришади. Биринчи лойиҳа табиий иқлим ва ер шароитидан келиб чиқиб, доривор гиёҳлар плантацияларини ташкил этиш ва каштанзорлар барпо қилиш эди. Компания техника олиб келиб, ер ўзлаштиради, ўн минглаб му (ер ўлчов бирлиги) майдонга каштан экилади, орасига эса доривор гиёҳ уруғи сепилади.
– Биз бир вақтнинг ўзида 100-300 оила яшайдиган, барча инфратузилмага эга, соддагина, аммо замонавий уй-жойлар қурдик. Энди тоғликлар ҳар тарафга сочилиб эмас, жамоа бўлиб яшайдилар, – дейди «Alibaba» компанияси хайрия жамғармаси бош директори Яо Яо. – Одамларга гиёҳнинг хусусияти, кўпайтириш ва териш усуллари ҳақида маълумот бердик, ўқувлар ташкил этдик. Ҳозир 80 фоиз аҳоли гиёҳ етиштириш, 10 фоизи уни қайта ишлаш, яъни қуритиш, навларга ажратиш, қадоқлаш, яна 10 фоизи, булар асосан ёшлар, электрон савдо, экспорт, реклама билан машғул. Қарабсизки, бир йилдаёқ маҳсулот – доривор гиёҳлар бозордан ўрин топди ва яхшигина даромад келтира бошлади. Биз камбағал оилаларга моддий ёрдам – эҳсон қилганимиз йўқ. Инвестиция киритдик, фоизсиз кредит ажратдик, холос. Энди камбағалликдан чиққан оилалар биз ер очиш, саралаш, қадоқлаш ва қути ишлаб чиқарувчи технологияларга қилган харажатимиз, қуриб берган уйларимиз пулини ўзи ишлаб топаётган даромаддан қайтаряпти.
Иккинчи лойиҳа – тоғ, яйловларда қўй боқиш эди. Яъни гўшт ва жун ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан аҳоли узлуксиз даромад манбаига эга бўлди.
– Хитой нефть корпорацияси 2022 йилга қадар 78863 нафар аҳолини камбағалликдан чиқарди, – дейди мазкур корпорация хайрия департаменти директори Лю Фаньн. – Дастлаб 476 та аҳоли яшаш масканида иш ўрни яратдик, касбга ўқитдик, тижоратга ўргатдик. Камбағал оилаларда аёллар учун алоҳида «Оналар ишлайди» лойиҳасини амалга оширдик. Айни чоғда корпорация кичик-кичик, лекин барча қулайликларга эга қишлоқларни барпо этди.
Биз ана шундай масканлардан бирида – минг нафар аҳолиси бўлган қишлоқда бўлдик. Бу ерда тиббиёт бўлими, кутубхона, спорт зали, битирувчи синф ўқувчилари учун қўшимча машғулотлар марказигача ишлаб турибди.
Яна бир мисол. Тадбиркорлар ассоциацияси тоғ ёнбағирларини текислаб, Ма Ба қишлоғининг камбағал аҳолиси учун чой плантацияси очган. Бу ерда чой етиштириш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сотиш тизими яратилган. Натижа эса...
– Ҳозир қишлоқ аҳолисининг йиллик даромади умумхитой кўрсаткичидан икки баробар ошиб кетди, – дейди ассоциация раҳбари Лю Ацзинь. – Бу қишлоқда ҳам барча инфратузилма яратилган. Ҳатто, гимнастика залларигача бор.
Бу каби мисоллар кўп. Эътибор берган бўлсангиз, уларнинг ҳар бирида аниқ ва истиқболли лойиҳа амалга оширилган. Камбағалликдан чиқариш – даромадли қилишгина эмас, муносиб ҳаёт тарзи учун барча шароит яратишни ҳам ўз ичига олган. Энг муҳим жиҳати, бу ҳаракат умумхалқ ишига айланганида. Яъни, бюджет ажратмалари, давлат идоралари ёрдамигагина қараб қолинмаган.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, Ўзбекистонда-чи? Бизда камбағалликни қисқартириш асосан Президент ташаббуси, фармон ва қарорлари, давлатнинг қўлловига қаратилган. Демак, туман, қишлоқ мисолида ўша ердаги камбағал оилаларни ўз оталиғига олган, Хитойдаги хусусий компаниялар каби мукаммал лойиҳа асосида муаммони бошдан-оёқ ҳал қилаётган идора, хусусий ширкат ёки кластерлар пайдо бўлиши зарур. Афсуски, бизда асосий масаланинг ечими давлат зиммасида. Ҳолбуки, Хитой тажрибасига кўра, камбағалликни қисқартириш фақат бюджет маблағига боғлиқ жараён эмас.
Шундай экан, миллат, халқ тақдирига, келажагига дахлдор бўлган камбағалликни қисқартиришдек эзгу мақсад умумхалқ ишига айланиши керак! Бизнинг Шарқ «Сеҳрли диёри» тажрибаларидан олган хулосаларимиз шундай бўлди.
Муҳаммаджон ОБИДОВ,
ЎзА мухбири.
Йўл белгилари дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.
Адлия вазирлиги томонидан йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга кўра қуйидаги тартиблар белгиланмоқда:
- Тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади.
- Йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
- Йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади.
- Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.
Қонун лойиҳаси муҳокамасида фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 2-қисмида, “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади”, деб кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан тайинланган жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва ҳалол муносабатда бўлган 21 нафар маҳкумга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд томонидан озодлиги чекланган, аҳлоқ тузатиш ишларига ва жарима жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазосини ўташ тартиб қоидалари тушунтирилишига карамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, қасддан жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги, суд ҳукмининг ижроси таъминланмасдан қолаётганлигини инобатга олиб, 9 нафар маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғир турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Спиртли ичимликка ружу қўйган шахс ташхиси билан ҳисобда туриб, мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган 1 нафар шахсга нисбатан туман ИИБнинг тақдимномасига асосан суд томонидан мажбурий даволанишга юборилган.
Акмал Қурбонов,
жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.
Ёшларимизнинг бугунги кунда ўқишга, билим олишга бўлган қизиқишлари, доимий изланишлари, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Айни шу кунларда тумандош ёшларимиздан 345 нафари 11-синфни тамомлаётган бўлса уларнинг 30 нафари яратилган ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишди. Тенгдошлари қайси олийгоҳнинг қандай йўналишини танласам, экан дея сўнгги қарорни қабул қилишаётганида улар талабалик мақомига эга бўлишди.
Ҳа, талабалик аслида бахт! Лекин муддатидан олдин талаба бўлиш нафақат ўқувчининг балки ота-она, устоз ва тумандошлар учун ҳам улкан ғурур, юксак шарафдир. Бугун шундай билимга чанқоқ, изланишдан чарчамайдиган билимдон ёшларни таништиришдан мамнунмиз.
3-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари Дамир Сапаров - Бухоро давлат халқаро осиё университети, Лилия Отаева - Россия давлат авиация университети, Зарина Ғафурова - WEBSTR университети, Севинч Жўрақулова - BRITSH MANAGEMENT университети, Қирмизай Берекетова - PERFECT университети талабалар сафига қабул қилинган.
7-МФЧЎИДУ мактаби битирувчилари Шоҳруҳ Бахтиёров - Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ферузабону Абдувохидова - Бухоро давлат халқаро осиё университити, Дилшод Исроилов – Тошкент - Британия университети, Шамшод Нутфуллаев - Полшанининг Вистула менежмент университети ҳамда Сингапур менежмент университети, Равшан Турсунов - Бухоро давлат халқаро осиё университетига ўқиш имкониятини қўлга киритган.
9-мактаб битирувчиси Манзура Мирзаева Тошкентдаги Британия менеджмент университети, 10-мактаб битирувчилари Жавлонбек Нусратуллаев - International Digital университети, Севинч Абдураҳмонова - British Management университети, Хушноза Муҳаммадова - Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Дурдона Холбўтаева - British Management университети, Суҳроб Ғаффоров - International Agriculture университети, Жавоҳир Шодмонов - International Digital университетига муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган.
18-мактаб битирувчилари Шуҳрат Каримов - Навоий давлат педагогика институтига, Сарвар Қўлдошев - British Management университетига ўқишга кирган.
Шунингдек, 20-мактабнинг энг кўп яъни 11 нафар битирувчиси турли нуфузли олийгоҳларга муддатидан олдин талабаликка қабул қилинган. Жумладан, Саиджон Латипов - Аlfraganus университети, Беҳруз - Ҳайитов - Аlfraganus университети, Улуғбек Ахатов - International Digital университети, Ферузжон Ғаффоров - Аlfraganus университети, Моҳинабону Мамаюсупова - Аlfraganus университети, Севинч Толипова - Аlfraganus университети, Жасмина Юсупова - Аlfraganus университети, Шаҳина Бахшуллаева - Аlfraganus университети, Рухшона Бахтиёрова - Аlfraganus университети, Беҳруз Ҳайитов - Аlfraganus университети, Улуғбек Ахатов - International Digital университетига талабаликка қабул қилинган.
Бугун кўплаб тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларимиз сафи йилдан йилган кенгайиб борар экан бунинг ортида меҳнати чексиз бўлган юқори малака ва тажрибага эга устозларнинг ҳиссасини алоҳида эътироф этиш жоиз. Юртимиз келажаги ва умиди бўлган сиздек ёшларга бутун Учқудуқ аҳли омад ва баланд парвозлар тилайди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-fevraldagi PF-27 son Farmoni hamda ushbu Farmon bilan tasdiqlangan 2022-2026-yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistoning taraqqiyot strategiyasini “Insonga e’tibor va sifatli ta’lim yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturining 165 bandida ko‘rsatilgan Respublikaning barcha umumta’lim maktablarida sog‘lom ovqatlanish tizimini amalga oshirish. 2023/2024 o‘quv yilidan boshlab birinchi-to‘rtinchi sinf o‘quvchilarini bepul ovqat bilan ta’minlashni tashkil etish rejalashtirilgan.
Bunda, ovqat turlari o‘quvchilarning yoshi va sog‘lig‘i holatiga ko‘ra me’yorlangan holda yetkazib berilishi hamda sanitariya talablariga javob berishini ta’minlash.
Maktab yoshidagi bolalalarning sog‘lom o‘sishi va aqliy rivojlanishi uchun ularning to‘g‘ri ovqatlanishini yo‘lga qo‘yish muhim ahamiyatga ega.
Bolaning har tomonlama sog‘lom ulg‘ayishida eng avvalo uning to‘g‘ri ovqatlanishi muhim ahamiyat kasb etadi. Shuningdek, me’da-ichak kasalliklarining yuzaga kelish xavfi bolaning 6-7 yoshida bir muncha yuqori sanaladi.
Maktab yoshidagi bola organizmi uchun sabzavotlar tarkibidagi kletchatka, mevalar tarkibidagi mavjud bo‘lgan vitaminlar va makroelementlar, go‘sht mahsulotlaridagi oqsil, baliqdagi juda mo‘l bo‘lgan fosfor, sut mahsulotlarida mavjud kalsiy juda zarur hisoblanadi.
Qayd etilishicha, maktab yoshida kundalik taomlanish shunday taqsimlanadiki, bunda tushlik hajmi jihatdan ko‘proq va quvvat qiymati yuqoriroq bo‘ladi. Bolalarda nonushta asosan sabzavotli salatlar va issiq ovqatdan iborat bo‘lmog‘i lozim. Bunda bolaga tortiq qilinadigan taomnoma bo‘tqa, kartoshka va sabzavotli aralashmalar, qaynatilgan tuxum, tvorog, sut, sutli qahva, sutli kakaodan iborat bo‘lishi foydali.