LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

23 Jun 2023

    Бу икки ҳуқуқбузарлик бир-бирига сиртдан ўхшаб кетади. Аммо улар алоҳида жиноят бўлиб, ўзининг таркиби, хусусиятлари ва ижтимоий хавфлилиги билан бир-биридан фарқ қилади.

    Товламачилик
Товламачилик деганда шахсни турли хил йўллар билан қўрқитиб, унинг мулкини, мулкий ҳуқуқларни топширишни ёки мулкий тусдаги хатти-ҳаракатни амалга оширишни талаб қилиши тушунилади. Товламачиликни содир этишда қўрқитиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин, масалан:

  •     зўрлик ишлатиш билан (уриш, дўппослаш, тан жароҳати етказиш таҳдиди) қўрқитиб;
  • мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиб;
  • шахс учун сир сақланиши керак бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб (содир этган айбли қилмишни оммага етказиш, аёлни унинг эрига беҳаё суратларини кўрсатиш билан таҳдид қилиш)

    Бунда қўрқитиш реал бўлиши керак. Яъни агар жабрланувчи товламачининг талабини бажармаса, ҳақиқатан хавф келиб чиқиш эҳтимоли бўлиши зарур.

    Нафақат талаб қилиш, балки жабрланувчини ўз мулкий қимматликларни олиб келиб берадиган ҳолатга солиб қўйиш ҳам товламачилик ҳисобланади.

    Товламачиликда жабрланувчи томонидан мулк ёки мулкий ҳуқуқлар топширилиши шарт эмас. Товламачи томонидан мулкни топширишни талаб қилинишининг ўзи жиноят тугалланганини англатади.

    Фирибгарлик
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки унинг мулкка бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш фирибгарлик ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, фирибгарликда фирибгар ўзганинг мол-мулкини текинга эгаллаш учун ёлғон ишлатади, алдайди, иккинчи томоннинг ишончини поймол қилади.  Бунда сиртдан қараганда жабрланувчи фирибгарга ўз мулкини “ихтиёрий равишда” топшираётганга ўхшайди. Чунки жабрланувчи алданади, у фирибгарни ёлғон ишлатаётганини сезмайди. Шунинг учун ўз мулкини ёки мулкий ҳуқуқларини тазйиқсиз, қўрқитишсиз, ўз хоҳишига кўра топширади. Масалан, маҳсулот олди-сотдисида сотувчи маҳсулотни харидорга топширади, харидор томонидан эса сотувчига қалбаки пуллар тақдим этилади. Ушбу ҳолатда фирибгарлик содир этилганини кўришимиз мумкин. Эътибор беринг, бу ерда сотувчини ўз мулкини беришга ҳеч ким мажбур этгани йўқ, гўёки у “ўз хоҳишига кўра” мулкини фирибгарга топширгандек кўринади. Лекин аслида ундай эмас. Сотувчи маҳсулотни текинга бериб юбориш истагида бўлмаган, пул эвазига харидорга топширган (берилган пулни ҳақиқий деб ўйлаган). Пул эса ҳақиқий эмас бўлиб чиқади, бу дегани сотувчининг талаби қондирилмасдан унинг мулкка бўлган ҳуқуқига путур етказилганлигини кўрсатмоқда.

     Фарқ нимада?
Бу икки ҳуқуқбузарлик бир биридан, асосан, қилмишнинг содир этиш усули билан фарқланади. Товламачиликда жиноятнинг содир этиш усули қўрқитиш ҳисобланади, фирибгарликда ундай эмас. Фирибгарликда жабрланувчи ўз мулкини мажбурликдан бошқа шахсга топширмайди, ўзи хоҳлаб топширади. Жабрланувчига тазйиқ ўтказилмайди. Товламачиликнинг ижтимоий хавфлилиги фирибгарликдан юқори. Фирибгарлик ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кирса, товламачилик унча оғир бўлмаган жиноятлардандир.

     Жавобгарлик қандай?
Товламачилик учун, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилиши мумкин.

Фирибгарлик учун эса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

22 Jun 2023

    Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
    Мажлисни туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси С.Хамроев олиб борди.
Сессия кун тартибида депутатлар Учқудуқ туманида “Оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”ни тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва туманни ишсизликдан ҳоли худудга айлантириш бўйича белгилаб берилган режа-топшириқларни ижроси тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
    Шунингдек, туман Адлия бўлими томонидан 2023 йил 1 чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-27-сонли “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди.
     Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан сектор раҳбарлари, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Фаттоев, туман хокими ўринбосари О.Рамазонов, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи А.Қодировларнинг ахборот ва ҳисоботи эшитилди.
Мажлис кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари Г.Алланова, М.Абдукаримов, З.Санаевлар музокараларда сўзга чиқдилар.
      Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўққизинчи сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

22 Jun 2023

    Фикр эркинлиги тафаккурни юксалтириб, инсоннинг юрт истиқболига бўлган дахлдорлик туйғусини тарбиялайди. Шу маънода «Ташаббусли бюджет» ҳам маҳаллий бюджет маблағларининг аҳоли томонидан овоз бериш орқали йўналтирилишида, қолаверса, халқ иродасини синовдан ўтказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

   Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан амалдаги механизм янада такомиллаштирилиб, ўтган йилдан бошлаб туман ва шаҳар бюджетлари харажатларининг 5 фоизи бевосита фуқаролар томонидан билдирилган тадбирларга йўналтирилиши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, жойларда фуқарорларни қийнаб келаётган муаммоларни айнан ўзларининг ташаббуслари асосида ечимини топиш имкониятини яратиш мақсадларига ажратилаётган қўшимча даромадларнинг 10 фоизлик миқдори 30 фоизга кўтарилди.

   Мазкур жараёнларда фуқароларнинг фаол иштирок этиши ўз ҳудудларидаги мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этилишида ҳамда бюджет маблағларини тўғри тақсимланишида ўз ҳиссаларинини қўшишларига кенг имкониятлар яратади.

  Чунки, биринчи навбатда, киритилаётган таклифда кўрсатилган муаммо умумий характерга эга бўлиши ва ўзида шахсий эҳтиёж билан боғлиқ талабларни акс эттирмаслиги лозим, — дейди Учқудуқ туман молия бўлими бошлиғи Жасур Бобомуродов. — Мисол учун, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини, ёритиш тизимини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, оқова сув тизимини тартибга келтириш, болалар ёки спорт майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ёки моддий техник базасини шакллантириш каби таклифлар инобатга олинади.

  ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛЯПТИ?

Амалдагитамойилгакўра, ташаббусли бюджет жараёнлариҳарйилиикки марта, 3 босқичдаамалгаоширилади. Хусусан, биринчи ярим йиллигини 1 февралдан - 1 апрелгача, унингиккинчимавсуминиэса 15 июлдан - 5 сентябргачаўтказишрежалаштирилган.

Ҳарбирмавсумнингбиринчибосқичидафуқароларўзтаклифлариниилгарисуришади, иккинчисидабилдирилгантаклифлармодерацияжараёниданўтказилади. Учинчисидасаралангантаклифларовозберишгақўйилади.

— Қайдэтишжоиз, саралашбосқичиданўтганбарчатаклифларгаовозберишимкониятиберилади, — дейдиМолиявазирлигимасъулходимиАзимҲасанов. — Бунда, ҳарбиртаклифнингўзсаҳифасида “овозбериш” тугмасибўлиб, униқўллаб-қувватламоқчибўлганфуқароларушбутугманибосишорқалифақатбирмаротабаовозберишларимумкин. Бужараён 2 хил усулбилан: “Очиқ бюджет” порталидарўйхатданўтганҳолда ҳамда СМС хизматиорқали амалгаоширилади.

Бунданташқари, ҳарбирфуқаробевоситаўзиистаганманзил, шу биланбирга, умуманбошқаҳудудбўйичаиштирокэтибҳамташаббускорбўлишиимкониятиҳам бор. Буэсамаълумбиртаклифғолибдебтопилишиучунайнанўшаманзилдаистиқоматқиладиганёкирўйхатданўтганфуқаролариштирокэтишилозимдеганчекловни рад этади. Аммобирфуқарофақатгинабитталойиҳаниқўллаб-қувватлайолади.

Ушбу жараёндастлабOne ID тизимиорқалийўлгақўйилганэди. Соддалаштиришмақсадидафуқароларимизданфақат телефон рақамларигабоғланганҳолдарўйхатданўтиштизиминижорийқилдик. Бу аноним таклифларёкисунъийтарздаовозларнингкўпайибкетишнинголдиниолади. Натижадафуқародабиттажараёндабиттатаклифкиритишимкониятимавжудбўлади. Агарбиз телефон рақамиорқалиназоратниолибташлайдиганбўлсак, бирфуқароюзлабтаклифларникиритишиёкиовозберишимумкинбўлади. Шу боисадолатпринципиданкелибчиқиб, ҳарбирфуқаронингбир марта таклифкиритишиваовозберишижараёнийўлгақўйилди.

Ҳарбир туман ёкишаҳарнингўзида энгкўповозтўплаган таклифлармиқдориданкелибчиққанҳолда “ғолиб” аниқланади. Оддийқилибайтганда, таклифларгақанчаликкўповозтўпланса, ютишимкониятиортадиваэнгкўповозолганлариюқориданпастгақарабсаралаболинади.

Овозберишжараёниякунларигакўра, “Очиқ бюджет” ахборотпортали автоматик равишдаҳарбирҳудудбўйичаэнгкўповозтўплагантаклифларасосида “ғолиб”ларнианиқлайдивамуаллифинингшахсийкабинетиорқалиҳамдамобил телефон рақамигабухақда хабар юборилади.

БИРИНЧИ МАВСУМ ҚАНДАЙ КЕЧДИ?

Жориййилнингбиринчимавсумиучунфуқаролартомонидантаклифлар 1 февралдан 22 февралгачақабулқилинган. Илгарисурилганташаббуслармодераторлартомониданкўрибчиқилгач, овозберишжараёни 5 мартдан 1 апрелгачадавомэтди.

Молиявазирлигиахборотхизматинингмаълумқилишича, жараёнжудақизғинкечдивафуқароларнингдавлатпуллариқандайишлатилишигабефарқэмаслиги, бюджетданқандайфойдаланилишибўйичажамоатчиликназоратиўрнатишниўрганабошлаганиникўрсатди.

Ҳарбирмаҳаллаваовулда “Очиқ бюджет” ахборотпорталидатаклифқолдиришваовозберишжараёнигакўмаклашувчи “мобил” гуруҳларҳамда “ташаббускорларбурчаги” ташкилэтилди.

Фаолваўзҳудудигабефарқбўлмаганфидойиинсонлартаклифэтганташаббусларибўйичаалоҳидарежаларишлабчиқди. Жойлардатарғиботнингтурличаусуллариқўлланиб, маҳаллараисларивафаоллариғолиббўлишучун уйма-уйюрибмуайянлойиҳагаовозберишгаундалганҳолларҳамбўлди. Ижтимоийтармоқлардаайримҳудудлардатаклифларкўпроқовозолишивағолиббўлишиучунҳарбиттаовозга пул мукофотитаклифқилинаётганиҳақидагихабарлартарқалди...

Буларнингҳаммасикишиларимизнинг бюджет маблағларинингсарфланишигабефарқбўлмай, ҳарбиртийиннингмақсадлиишлатилишигадахлдорлигишаклланиббораётганидандалолатберади.

Жориййилдастлабкимавасумиякунларигакўра,2023 йил  1-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 4 541.0 млн.сўммаблағ шакллантирилди.

Маълумот учун, 01.01.2023 йил бошига қолдиқ 1150,4 млн сўм, эркин қолдиқ маблағларилдан 390,3 млн. сўм бюджет параметрида умумий харажатларнинг 5 % миқдорида режалаштирилган маблағ 3 000,0 млн. сўмни ташкил қилади.

Ушбу маблағлар учун фуқаролар томонидан 238татурли хил мазмундаги таклифлар келиб тушди.Овоз бериш жараёнларига
15360минггаяқин фуқаролар иштирок этиб, натижада 4 470.0 млн.сўмлик  17 талойиҳалар ғолиб деб топилди. Жумладан;

- 7та лойиҳа 1 230.0млн. сўмтаълим муассасаларини таъмирлаш ва жихозлаш;

- 3та лойиҳа 1 700.0млн. сўмички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклар барпо этиш;

- 3та лойиҳа 640.0млн. сўммактабгача таълим соҳасини ривожлантириш;

- 2та лойиҳа 700.0млн. сўмтиббиёт объектларини таъмирлаш ва жихозлаш;

- 2та лойиҳа 200.0млн. сўм бошқа таълим муассасаларнии таъмирлаш ва жихозлаш каби аҳолини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этилишига йўналтирилди.

Мисол учун “Абай”, “Мустақиллик” ва “Дўстлик” маҳалла ташаббускорлари томонилан 3 та ички йўлларни асфальтлаштириш таклифи келиб тушган. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ушбу муаммони кўтариб, 1059 та овоз тўплаб ғолибликни қўлга киритди ва 1 700 млн. сўм ютиб олишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Учқудуқ туманида таълим олиш имконияти янада кенгайтириш ўқув машғулот, касбга йўналтириш хоналарини замогавий жиҳозлар билан таъминлаш юзасидан 7 та таклифлар келиб тушган.

Ушбу ташаббускорлар ушбу муаммони кўтариб, 7727 та овоз билан ғолбиликни қўлга киритишди ва 1 230 млн. сўм миқдорида маблуғ ютиб олишга эришди. Пировардида учқудуқлик фуқароларни  узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммолари бартараф этилмоқда.

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумига15 июлда старт олади. Унда ҳам мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро ташаббускор ва овоз берувчи бўлиши мумкин.  Биринчи мавсумда иштирокэтганваетарлиовозтўплайолмаганлойиҳалардолзарблигинийўқотмаганбўлса, иккинчимавсумдатакроранилгарисурилишимумкин.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

22 Jun 2023

 

  Оила тушунчаси ҳамиша Давлатимиз томонидан ҳам, халқимиз томонидан ҳам диққат – эътиборда бўлиб келган. 

  Мамлакатимизда оила мустаҳкамлигини уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, айниқса, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш борасида муҳтарам Президентимиз рахнамолигида кенг миқёсли ишлар олиб борилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустақкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

  Жорий йилнинг 20 июнь куни Учқудуқ туман 10-сонли мактабининг мажлислар залида Учқудуқ тумани оила ва хотин қизлар бўлими ва тумандаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғини раислар ва хотин-қизлар фаоллари иштирокида, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш чораларини кўриш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

  Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида суд томонидан никоҳдан ажратиш ҳақида жами 16 та иш кўрилган бўлиб, шундан 8 та оилалар ажратилганлиги, 4 та оилалар арзимас сабабларга кўра никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилганлиги сабабли уларни аризалари рад этилганли, 4 та оилалар оила ва хотин-қизлар бўлими билан хамкорликда яраштирилганлиги таъкидланди. 

Бундан ташқари, никоҳдан ажрашиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган ҳар бир оилани яраштириш ва уни сақлаб қолиш учун энг аввало уларнинг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғини оилавий қариятларни мустаҳкамлаш комиссияси, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб бориш, оилаларни сақлаб қолишда катта самара беришини, арзимаган сабабларга кўра бузилаётган оилаларни тиклаш, уларни мустаҳкамлаш чораларини кўриш, нотинч ва муаммоли оилалар билан кўпроқ иш олиб бориш, суд томонидан юборилаётган тарафларни яраштириш тўғрисидаги ажримлар бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳамда хулосаларни ўз вақтида тақдим этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ҳақида айтиб ўтилди.

Фуқаролик ишлари бўйича 

Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев

 

22 Jun 2023

ZULzkE16622778558033 l

Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилмоқда.

Жорий йил 26 майда қабул қилинган Президент фармонига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобиданқоплашҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасифаолияти тугатилади.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағларалоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

22 Jun 2023

Bui3gJVEmvxG LEHfHkbI8 ws9wHUjT

   Давлатимиз томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишига нисбатан берилаётган эътиборнинг кундан-кун ортиб бораётганлиги, барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларга юксак масъулият юкламоқда ва бу борада қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг асосий мақсадларидан бири аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган.
    Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–378-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 август куни қабул қилинди, Сенат томонидан 24 август куни маъқулланди ва Президентимиз томонидан 2017 йил 11 сентябрь куни имзоланиб, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–445-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланди. Ушбу Қонун 12 сентябрь куни ОАВда эълон қилинди ва шу кундан кучга кирди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қисқача қуйидагиларда ўз аксини топди.
Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида ариза, таклиф, шикоят каби асосий тушунчалардан ташқари электрон мурожаат, такрорий мурожаат, аноним мурожаат, мурожаатнинг дубликати, оммавий қабул, видеоконференцалоқа ҳамда давлат иштирокидаги ташкилот каби тушунчалар ҳам киритилди.
   Белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаатга электрон мурожаат деб таъриф берилган.
Қонун ҳужжатларидан маълумки, такрорий мурожаат айни бир мурожаатчидан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан ташкилот томонидан қабул қилинган қарори устидан шикояти ёки мурожаатни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаганлигидан норозилиги баён этилган мурожаатга айтилади. Буни, мурожаатнинг дубликатидан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга чунки, мурожаатнинг дубликатида айни бир жисмоний ёки юридик шахс мурожаатининг кўчирма нусхаси берилади. Яъни, мурожаат муаллифи мурожаат бўйича тегишли ташкилотдан жавоб олмай туриб, унинг қарорини билмай туриб, ўша мурожаатни кўчирма нусхасини такроран тақдим этиши тушунилади.
  Бундан ташқари, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик; мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш; мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши; мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги; мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги Қонуннинг асосий принциплари сифатида 4-моддада белгилаб берилди.
   Шунингдек, Қонунга киритилган яна бир, муҳим янгилик сифатида халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналарнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси томонидан мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида маслаҳатлар берилиши, Давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш тартиблари 2-бобда аниқ белгилаб берилди.

   Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш, келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини ўтказиш, келиб тушаётган мурожаатларни қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
    Қонуннинг аввалги таҳририда мурожаатлар бўйича иш юритиш (9-модда) тартиби бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши кўрсатилган бўлса, амалдаги янги таҳрирда давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмаслиги, давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги кўрсатилиши норма сифатида аниқ белгиланди.
Шу билан бирга, давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган мансабдор шахсига оммавий (сайёр) қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмаслиги, фақатгина жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилиши назарда тутилади.
    Қонуннинг 26-моддасида мурожаат этувчини эшитиш ҳам назарда тутилган. Бу ўз навбатида давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ва мурожаат бўйича қўшимча ахборот тақдим этиш имкониятини беради. Бунда, Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчини эшитишга экспертларни, мутахассисларни ва манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини ҳам жалб этиши мумкин бўлади.
Қонунга киритилган яна бир муҳим янгиликлар шундаки, агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса, мурожаатчига такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиб, кўриб чиқишни тугатиш мумкин.
    Шу билан бирга, мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса, яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли мурожаатчини чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда, мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаатчи келмай қолган тақдирда, шунингдек мурожаатчи вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиши мумкин бўлади (30-модда).
     Бунда, давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилади.   
    Ташкилот томонидан ёзишмалар олиб бориш тугатилган бўлсада, мурожаат қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушаверса, бундай мурожаатни мурожаат қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан ҳам тугатилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
    Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мурожаат этувчиларнинг қонуний талабларини ҳал этилишига, ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилади.
    Сўз юриталаётган Қонунда бундан ташқари ҳам кўплаб янгиликлар киритилган бўлиб, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича муаллиф томонидан келтирилган фикрлар қонунга шарҳ сифатида баҳоланмаслиги лозим.

Жасур Алимов,

туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.

22 Jun 2023

55bb710a8cc5558f819fd97053b1

     Янги Меҳнат кодекси 232-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак. Янги меҳнат кодекси 232-моддаси 2-қисмига кўра он саккиз ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
    Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бундай розиликсиз чақириб олиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар томонлар таътилнинг бир қисми жорий йилда тақдим этилиши тўғрисида келишган бўлса, буйруқда бу қисмдан фойдаланиш ойи ёки календар даври кўрсатилиши ёки таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий йилда ходимнинг аризасига кўра тақдим этилиши тўғрисида ёзилиши керак. МК 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.
    Агар томонлар таътилдан чақириб олиш ва унинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш тўғрисида келишган бўлсалар, буйруқда фойдаланилмай қолган кунларнинг кўчирилиши ва уларнинг таътиллар жадвалига мувофиқ кейинги иш йили учун бериладиган навбатдаги таътил билан бир вақтда тақдим этилиши тўғрисида кўрсатилади. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календар кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.
    Ходимнинг розилиги билан уни таътилга чиққан куннинг эртасига таътилдан чақириб олиш мумкин. Лекин, ходим меҳнат таътилини пулли компенсацияга алмаштиришни сораса, ушбу кодекснинг 234-моддасига кора таътилнинг энг кам давомийлиги (21 кун 217-модда)дан, ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун йиллик қошимча таътил (481-модда)дан, ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қошимча таътил(483-модда, Вазирлар Маҳкамасининг 743-сонли қарори билан белгиланган таътиллар)дан, он саккиз ёшга толмаган ходимларга, 1-2-гуруҳ ногиронлиги болган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан ташқари қисми пулли компенсацияга алмаштирилиши мумкин.
    Эътибор беринг, ходимни таътилдан чақириб олиш қоидалари ҳар йилги меҳнат таътилига
нисбатан татбиқ қилинади. МК 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари
қуйидагилардан иборат:
    - асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);
    - ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.
МК 236-моддасига кўра, ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллар ижтимоий таътиллардир.
    Диққат! Таътилдан чақириб олиш қоидалари яъни 230, 231, 232-моддалар ижтимоий таътилларга, шу жумладан иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларга нисбатан қўлланилмайди. Улардан ҳам асл ҳолда фойдаланилади.

Дилдора Рустамова,

туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

22 Jun 2023

242201295 0 183 1200 783 1240x0 80 0 0 a0a0cc7bb8969381b6b2c6c167b10389

Карманалик   Шоҳжахоннинг  Учқудуққа келиб  машинани  ёқиб юборгани мўъжаз шаҳарда анча пайтгача шов-шув бўлди. Бу жиноят иши эса  жиноят ишлари бўйича  Учқудуқ туман суди биносида кўрилди.

Шоҳжахон Учқудуқ туман “Абай” маҳалласида яшовчи қиз билан унаштирилади. Бунга сабаб эса ота-оналарнинг олдиндан  оилавий танишлиги бўлади. Тўйдан олдинги расм-русумлардан кейин  никоҳ тўйи  белгиланади. 

Бироқ, тўйга яқин кунлар қолганида бўлажак келиннинг онаси  Г.  тўй бўлмаслигини айтиб куёв томон келтирган сарполарни уларга қайтариб жўнатади. Бундан ҳайрон бўлган Шоҳжахон бўлажак қайнонасидан бўлажак қайлиғи Туркия Республикасига жўнатиб кетганини эшитади.

Шоҳжахоннинг акаси билан бир кунда бўлиши керак бўлган тўйда фақат акаси куёвнавкар билан тўйхонага кириб келди. Шу кундан ўзининг орияти “топталган”, деб ҳисоблаган йигит нима бўлса ҳам  қиз томондан  ўч олишни мақсад қилади.

Ўзининг олдиндан пухта ўйлаган жиноий режасини тузади. Яшаш хонадонидан темирдан ишланган болға ва 5 литрли елим идишда бензин билан Учқудуқ шаҳрига ярим кечаси кириб келади. Ва, бўлмай қолган қайлиғининг онаси Г. бошқарувида бўлган  “Орландо” русумли автомашинага бензин   сепиб ўт қўяди.

Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган қўшнилар зудлик билан ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар беришади. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф қилингани оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган.

Жиноят ишлари бўйича  Учқудуқ туман суди томонидан  судланувчи Н. Шоҳжахон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилди ва 2  йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Халқимизда қилмиш-қидирмиш, деган нақл бор. Бу ҳар қандай қилмишнинг, албатта, ажри борлигига ишора. Н. Шоҳжахон ҳам энди бу нақлнинг мағзини тушунган бўлса ажабмас.

Шоҳруҳ РАХИМОВ,

туман прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.

22 Jun 2023

photo 2023 06 22 09 42 05

“Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!» шиори остида бўлиб  ўтаётган “Ёшлар ойлиги”  доирасида  Шимолий кон бошқармасида    “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.  Унда  ШКБ директори Неъматилло Ахатов  корхона ёшлари  билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини ҳамда келажакдаги режаларини тинглади.

Бугунги кунда 8 мингдан ошиқ ишчи-ходим фаолият юритаётган корхонада 30 ёшгача бўлган ёшлар 2248 нафарни ташкил этади. Уларнинг 371 нафари хотин-қизлар, 66 нафари раҳбар ходимлар, 144  нафари муҳандис техник ходимлардир.

Очиқ ва ошкора мулоқотлар майдонига айланган учрашувда корхонада ёш мутахассис сифатида иш бошлаётган йигит – қизлар учун барча имконият ва шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Ана шундай қулайликлардан фойдаланаётган корхона  ёшлари жорий йилнинг ярим йиллигида 8 та рационализаторлик таклифлари ишлаб чиқишган.

Ҳозирда ишлаб чиқаришга фаол тадбиқ этилаётган ушбу рационализаторлик таклифларидан 1 млрд. 310 млн. сўм иқтисодий самарадорлик кутилмоқда.       

Нафақат Шимолий кон бошқармасида балки "НКМК" АЖда ҳам  тан олинган ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланилаётган рационализаторлик таклифлари муаллифлариНуриддин Камолов, Азамат Исамов, Азиз Солиев,  Зухриддин Мустафоев, Ержан Жанахметов каби  ёшларимизнинг қатори кенг.

Тадбир давомида раҳбарлари билан учрашган ёшларга ўзларининг таклиф ва муаммоларини ҳам айтишга имкон берилди. –“Орзу” истироҳат боғида ёшлар йўлигини ташкил этмоқчиман, - деди Муроджон.

Ҳам корхонадаги ишини давом эттириб, ҳам  тадбиркорлик қилишни мақсад қилган ғайратли интилувчан бу ёш  лойиҳа чизмалари ва умумий харажатлар ҳақида маълумот берди.

“Албатта  биз сени, Учқудуқ учун қилинадиган ҳар бир ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз”, дея  ёшларни руҳлантирди  корхона раҳбари. Бундан дадиллашган ёшларнинг кўпчилиги  "бўйинбоғсиз учрашув"га келган директорга  ўз фикр-мулоҳазалари ва  таклифларини айтдилар.

ШКБ ахборот хизмати.

22 Jun 2023

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ!

Сизлар том маънода юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкорисиз! Машҳур шоиримиз Эркин Воҳидов айтанидек, ёшликдаги куч-ғайратни эл-юртига бахш этган йигит-қиздан Ватан ҳам, халқ ҳам, ёшликнинг ўзи ҳам рози бўлади!

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

photo 2023 06 22 09 37 02

Учқудуқ туманининг  ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизлари иштирокида “Лочин” стадионида “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати!”  шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусини янада қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тадбирдан кўзланган мақсад бўлди.

Фестивални очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб улуш қўшишга ундади.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида ёшларимизнинг қудратли куч  бўлиб майдонга чиқаётгани  таҳсинга сазовор,  албатта. “Ёшлар ойлиги” доирасида туманимиз ёшлари ўртасида кўплаб лойиҳалар, тадбирлар, мусобақалар, беллашувлар, учрашувлар  ўтказилди.

photo 2023 06 22 09 37 01

Жумладан, армрестлинг спортидан “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” мусобақаларида эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Х.Тоғаев, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан А.Утегенов, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Э.Турдиевлар эгалладилар. Беллашувларнинг қизлар ўртасидаги мусобақаларида биринчи ўринга “Йўлчилар” овулидан В.Очилова, иккинчи ўринга “Навоий” маҳалласидан С.Омонова, учинчи ўринга “Йўлчилар” овулидан К.Зайниддиновалар сазовор бўлишди.

“Камондан ўқ отиш” спортидан  ўтказилган “Миллий гвардия кубоги” мусобақаларида ўғил болалар ва эркаклар ўртасида биринга ўринни “Шалхар” овулидан Н.Таженов, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Баходиров, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан Э.Мадаминовлар эгалик қилишди. Яна бир спорт тури шахмат беллашувлари “ДХХ кубоги” учун ўтказилди. Муросасиз кечган баҳсларда эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Абай” маҳалласидан С.Тошқонов, иккинчи ўринни “Дўстлик” маҳалласидан Б.Исматуллаев, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласидан С.Бўстоновлар қўлга киритдилар. Қизлар баҳсида эса фахрли биринчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан М.Бобоқандова, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ш.Рашидова, учинчи ўринга “Дўстлик” маҳалласидан П.Абдуҳамидовалар  сазовор бўлдилар.

photo 2023 06 22 09 37 07

Спортнинг стол тенниси мусобақалари “Ҳоким кубоги” учун бўлиб ўтди. Унда эркаклар баҳсида биринчи ўринни “Ифтихор” маҳалласидан Р.Махрубаев, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласидан Е.Махрубаев, учинчи ўринни “Абай” маҳалласидан Ж.Манатов қўлга киритишди. Қизлар баҳсида эса биринчи ўрин “Навоий” маҳалласидан Л.Ғофуровага, иккинчи ўрин “Абай” маҳалласидан Г.Қорақуловага, учинчи ўрин “Ифтихор” маҳалласидан Д.Тоироваларга насиб этди.

Миллий спорт ўйинидан арқон тортиш мусобақаларининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида фахрли биринчи ўринни “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринни “Айтим” маҳалласи, учинчи ўринни “Мустақиллик” маҳалласи ёшлари эгалладилар. Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда эса биринчи ўринга “Абай” маҳалласи, иккинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласи, учинчи ўринга “Йўлчилар” овули ёшлари эгалик қилишди.

Шунингдек, тош кўтариш баҳсларида биринчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан Ф.Жумаев,  иккинчи ўринга “Айтим” маҳалласидан  Х.Тоғаев, учинчи ўринга “Мустақиллик” маҳалласидан А.Исмоилов сазовор бўлган. Беллашувларнинг қизлар баҳсида фахрли биринчи ўрин “Йўлчилар” овулидан З.Шомуродовага, иккинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Д.Жўрабоевага, учинчи ўрин “Мустақиллик” маҳалласидан Н.Нормуродоваларга насиб этди.

photo 2023 06 22 09 37 00

“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур беллашувлар ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, жорий ўқув йилида 19 та умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 346 нафар, 9-синфини 345 нафар жами 691 нафар битирувчи тугатаётган бўлса уларнинг 17 нафари аъло даражали шаҳодатнома, 19 нафари эса олтин медал билан мактабни тамомлаётгани барча тенгдошларига ғурур багишлайди, албатта!

Фан, таълим ва  спортда юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ ёшларга ҳамда 19 нафар битирувчиларга олтин медалларни  ва уларнинг ота-оналарига  ташаккурномаларни тантанали равишда топширди.

Айниқса, фестивал меҳмони Жаноб Расул томонидан ижро этилган куй-қўшиқларни учқудуқлик ёшлар кўтаринки кайфият билан кутиб олдилар.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: