Hokimiyat matbuot xizmati
“Agar korrupsiyani yo‘q qilmoqchi bo‘lsangiz dastlab o‘zingizning eng yaqin uch nafar do‘stingizni fosh qiling. Siz nimaga shunday qilayotganingizni aniq bilasiz, ular ham huddi shunday – nimaga fosh qilinganini aniq bilishadi.”
Li Kuan Yu, Singapurning sobiq bosh vaziri
Korrupsiya dunyo miqyosida hal etilishi lozim boʼlgan global muammolardan biridir. Ushbu illat har qanday davlat va jamiyatning siyosiy-iqtisodiy rivojlanishiga jiddiy putur yetkazib, inson huquq va erkinliklarining poymol boʼlishiga olib keladi. Shu bois unga qarshi kurash eng muhim va dolzarb masalalar qatoridan joy olgan.
Hozirda, adliya organlari va va muassasalarida “Korruptsiyasiz hayot sari” huquqiy aktsiyasiga start berildi. Korruptsiyaga qarshi kurashishda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish, jamiyatda korruptsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish, davlat organlari va tashkilotlar xodimlarining huquqiy savodxonligini oshirish maqsadida korruptsiyaga oid tushunchalarni bilish muhim ahamiyatga ega:
Aksilkorrupsiya – korrupsiya darajasini pasaytirish, korrupsiya bilan bog‘liq omillarni (oldini olish, bartaraf etish, tugatish va hokazolarni) kamaytirishga qaratilgan davlat organlari, mansabdorlari, fuqarolik jamiyati institutlari, tadbirkorlar va xususiy sektorning korrupsiya holatlarini fosh etish va bartaraf etishga oid faoliyatlari hisoblanadi. Korrupsiyaga qarshi kurashishda nafaqat sud, huquq-tartibot organlari vakillari, balki jamoat tashkilotlarining faollari, jurnalistlar, blogerlar va oddiy fuqarolar tashabbus ko‘rsatishi mumkin.
Favoritizm atamasi fransuzcha “favoritisme” va lotincha “favor” so‘zlaridan kelib chiqqan bo‘lib, “moyillik” degan ma‘noni bildiradi. Favoritizm – rahnamolik koʻrsatish yoki himoya ostidagi ayrim xodimlarni yaqin olish va qo‘llab-quvvatlash ma‘nolarini bildiradi. Ba‘zida rahbarlar o‘z qo‘l ostidagi ayrim xodimlarni boshqalarga qaraganda o‘ziga yaqinroq oladi, ular bilan juda do‘stona mudi. Ko‘p hollarda favoritizm ishxonadagi ishchi muhitni buzadi, hamkasblar o‘rtasida bo‘linishlarga olib keladi va korrupsiyaviy holatlarni keltirib chiqaradi. Odatda favorotizm quyidagi ko‘rinishlarda namoyon bo‘ladi: lavozimi bo‘yicha ko‘tarish, mukofotlarni hisoblash va davlat mukofotlariga tavsiya qilish, mehnat ta‘tillari berish yoki sanatoriyalar va xorij safarlariga yuborish, murojaatlarni ko‘rib chiqish navbatini, shuningdek, ish vaqti va navbatchilik grafiklarini belgilash shular jumlasidandir.
“Halollik vaksinasi” – korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlari majmuasi. Bu atama ilk marotaba O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 24-yanvardagi Oliy Majlisga Murojaatnomasida tilga olingan. Korrupsiyaga qarshi kurashda adolat bosh mezon hisoblansa, mavjud qonunlarga amal qilish va ularga boʻysunish asosiy shartlar sirasiga kiradi. Bularga erishishning yagona yo‘li “halollik vaksinasi”dir
Lobbizm atamasi inglizcha “lobbyism” so‘zidan kelib chiqqan bo‘lib, “kluarlar”, “hos xonalar” degan ma‘nolarni bildiradi. Lobbizm – davlat idoralari, qonunchilik, ijroiya, sud hokimiyatlarining mintaqalar iqtisodiyoti ayrim tarmoqlari va sohalarini, korxonalar, ijtimoiy guruhlarni obyektiv zarurat taqozosi bilan emas, balki ma’lum bir manfaatlarni ko‘zlab, ba’zan mansabdor shaxslarni sotib olish yo‘li bilan qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan faoliyati hisoblanadi.
Nepotizm atamasi lotincha “nepos, nepotis” so‘zidan kelib chiqqan bo‘lib, “nevara”, “jiyan” degan ma‘nolarni bildiradi. Nepotizm – o‘zining yaqin qarindoshlari yoki do‘stlariga asossiz imtiyozlar berish maqsadida hokimiyatdan foydalanish va (yoki) ta‘sir o‘tkazish, shu jumladan: yaqin qarindoshlari va (yoki) do‘stlariga asossiz mukofotlar hisoblash, davlat organlari va muassasalari manfaatlari zarariga yaqin qarindoshlari va do‘stlarini ishga qabul qilish va lavozimga tayinlash
Reyderlik atamasi inglizcha “raider” so‘zidan kelib chiqqan bo‘lib, “bosqinchi”, “qaroqchi” degan ma‘nolarni bildiradi. Reyderlik – korrupsiyaning bir shakli bo‘lib, bunda, o‘zgalar mulkini uning ixtiyoriy roziligisiz egallab olish va o‘zlashtirishga aytiladi.
Zamonaviy jamiyatda bemor yoki uning yaqinlari tomonidan shifokorni rag‘batlantirish hollari tez-tez uchrab turadi, bu holat turli yo‘llar bilan talqin qilinadi. Masalan, tug‘ruqxonalarda muhtojlarga tibbiy yordam ko‘rsatish yoki to‘g‘ridan-to‘g‘ri vazifalarni bajargani uchun samimiy minnatdorchilik tariqasida “suyunchi” ko‘rinishidagi pora beriladi. Ayrim tug‘ruqxonalarda hatto “tug‘ish stavkasi” belgilangan. Farzand tug‘ilishi bilan oilalarga quvonch va baxt ulashguvchi ushbu shifo maskanlarida bunday maishiy korrupsiya ko‘rinishlariga aslo yo‘l qo‘yib bo‘lmaydi. Zero, har bir ota-ona farzandli bo‘lar ekan, tibbiyot muassasasidan rozi bo‘lib chiqib ketishi kerak. Afsuski, ayrim holatlarda shifokorlarning noqonuniy xatti-harakatlariga guvoh bo‘lamiz. Bunday harakatlar uchun O‘zbekiston qonunchiligida jinoiy javobgarlik belgilangan.
Жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказадиган, тараққиётимизга тўсиқ, миллий хавфсизлигимизга таҳдид саналадиган коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз!
Uchquduq tumani adliya bo’limi Yuridik xizmat ko’rsatish
markazi bosh yuriskonsulti F.Umurova
7 ёшга тўлган болалар боғча билан хайрлашиб, мактабга йўл олди. Ушбу мавсумда республика бўйлаб барча давлат мактабгача таълим муассасалари 3 ёшли болаларнинг катта гуруҳини қабул қилади. Боғчаларда жой бўшаётгани эвазига навбатлар тезроқ келадими? Болаларни МТТга жойлаштириш тартиби қандай? Боғчага навбати келган болаларнинг ота-оналари нималарни билиши керак? Шу каби муҳим саволларга Мактабгача таълим агентлиги масъул ходими Гулбаҳор Парпиева жавоб берди:
- Жорий йилда республикадаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қанча болаларни қамраб олиш режалаштирилган?
Бугунги кунда республика бўйича жами 2 930 844 нафар 3-7 ёшли болалардан 72,8 фоизи, яъни 2 133 187 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган.
2023 йил якунига қадар жами 2 183 479 нафар, 3-7 ёшли болаларни боғчаларга жалб қилиб, бу кўрсаткични 74,5 фоизга етказиш кўзда тутиляпти.
- 7 ёшга тўлган болалар мактабга чиққач, боғчаларда жой бўшайди. Навбат тезроқ келадими?
Мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш асосан боғча тарбияланувчилари мактабга чиққач, бошланади. Бўшаган ўринларга мос равишда мактабгача таълим ташкилотига жойлашиш учун навбатга қўйилган болалар Ҳукумат томонидан тасдиқланган регламентга асосан навбат асосида кетма-кетликда қабул қилинади.
Болаларга йўлланма асосан май ва август ойларида шаклланади, чунки бошқа ойларга қараганда майнинг якуни билан, айрим ота-оналар болаларини дам олиш масканлари ёки бошқа таълим даргоҳларига жалб қилишади, август ойида эса мактабга чиқиш даври бўлади. Шу билан бирга, болаларнинг туғилишини ҳам инобатга олишимиз керак, мисол тариқасида 2022 йил якунида Ўзбекистон бўйлаб 900 000 дан ортиқ болалар туғилган. Боғчалар сони эса ҳали етарли эмас, аммо болаларнинг қамровини ошириш борасида амалий ишлар қилиняпти.
- Кимлар навбатда имтиёзга эга? Илгари 3 болали оиланинг фарзанди имтиёзли рўйхатга қўйиларди, ҳозир ДХМларда имтиёз фақат 4 болали оилаларга дейиляпти.
Регламентга асосан:
болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли рўйхатга киритилади:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
- кўп болали оилаларнинг болалари;
- етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
- «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари;
- акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
- кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Маълумот учун: Оила кодексининг 41-моддасига асосан тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.
- Айрим МТТларда минглаб болалар навбатда туради. Болалар 3 ёшдан ошиб ҳам йиллаб уларнинг навбати келмайди. Бундай боғчаларда қўшимча гуруҳлар ташкил қилинса бўлмайдими?
Мактабгача таълим агентлиги томонидан ҳар ой кесимида болаларни навбати масаласида таҳлил олиб борилади ва таҳлил натижасига кўра, қайси ҳудудда МТТ қурилиши ёки ДХШ асосидаги оилавий МТТларни сони кўпайтириш зарурлиги кўриб чиқилади. 2017 йилга қадар боғчалар сони кескин камайиб кетган. 1991 йилларда Ўзбекиситон бўйлаб боғчалар сони 11 мингдан ортиқ эди, 2017 йилга келиб уларнинг сони 5 211га камайган. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ушбу соҳа қайта ислоҳ қилиняпти ва бугунги кунга келиб МТТлар сони 29 420 тани ташкил этмоқда.
Агар боғчаларда бўш гуруҳлар вужудга келса, албатта, ушбу боғчада қўшимча гуруҳлар ўрнатилган тартибда шаклланади.
- Йўлланмани олгач, уни қанча муддат ичида расмийлаштириш керак?
Агар ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
- Айрим МТТларда 2 ёшли болаларни ҳам қабул қилувчи гуруҳлар бор. Булар қандай гуруҳлар ва нега ҳамма боғчаларда йўқ?
Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани 466-сонли, Миробод тумани 174-сонли, Олмазор тумани 130-сонли, Юнусобод тумани 163, 498-сонли, Яккасарой тумани 250-сонли кам қувват билан фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида, пуллик хизмат кўрсатиш шаклида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўш хоналари мавжуд бўлиб, ушбу мактабгача таълим ташкилотига жойлаш учун навбатда турган мактабгача таълим ёшидаги болалар бўлмаган тақдирда пуллик хизмат кўрсатиш шаклида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилган.
Агарда ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотидаги бўш хоналарда янги гуруҳни ташкил этиш учун мактабгача таълим ёшидаги болалар навбати шаклланадиган бўлса, пуллик хизмат кўрсатиш шаклида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун ташкил этилган гуруҳлар фаолияти тўхтатилиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-6 ёшли болалар учун гуруҳлар шакллантирилади.
- Жамоатчиликда ва фаоллар орасида боғча ёшини 2 ёш деб белгилаш бўйича мулоҳазалар кўпдан бери бор. Бу бўйича бирор иш қилиняптими? Таклифлар инобатга олинадими?
Жамоатчилик фикри ва ота-оналар билан ўтказилган сўровнома натижаларини инобатга олган ҳолда умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинадиган болаларнинг ёшига бўлган талабни қайта кўриб чиқиш бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 501-моддасида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши назарда тутилган. Шу муносабат билан 2023-йил 26-июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан педагогларнинг таътил кунлари қуйидагича белгиланди:
- Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари
Директор-42 календар кун
Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог-56 календар кун
Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, психолог-42 календар кун
Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси-27 календар кун
- Жисмоний ёки психик ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ҳамда реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари
Директор-56 календар кун
Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог-56 календар кун
Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, эшитиш хонаси йўриқчиси-56
Психолог-42 календар кун
Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси-27 календар кун
- Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари
Директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси-56
Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси ва катта тарбиячиси-56 календар кун
Катта тарбиячи, тарбиячи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, навбатчи тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи, эшитиш хонаси йўриқчиси, тўгарак раҳбари, мусиқа раҳбари, таълим устаси-42 календар кун
- Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, Республика олимпия захиралари мактаби, Спорт турларига тайёрлаш марказлари, Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари, Спорт турлари бўйича академиялар
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Ўқитувчи, ҳарбий тайёргарлик раҳбари-56 календар кун
Тренер, тарбиячи, психолог-42 календар кун
- Баркамол авлод болалар мактаблари, Ўқувчи ёшлар маркази
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Услубчи, тўгарак раҳбарлари-42 календар кун
Тадбирлар ташкилотчиси-27 календар кун
6 Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари, Ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Спорт мактаблари
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Тренер (тренер-ўқитувчи)-42 календар кун
Психолог-42 календар кун
Йўриқчи-услубчи, хореограф, мусиқий оператор — аккомпаниатор, селексия бўйича тренер-27 календар кун
- Болалар мусиқа ва санъат мактаблари
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Ўқитувчи, концертмейцтер-56 календар кун
- Ўрта махсус таълим ташкилотлари
Директор, ижрочи директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиги, услубчи-27
Ўқитувчи, жисмоний тайёргарлик, концертмейцтер-56 календар кун
Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари-42 календар кун
- Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар
Директор, ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, устахона мудири-27 календар кун
Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, чақирилувгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тайёргарлик раҳбари, концертмейцтер, тренер -56 календар кун
Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари-42 календар кун
- Олий таълим ташкилотлари
Олий таълим ташкилоти ректори (ижрочи директор), проректорлари (ўринбосарлари), илмий кенгашнинг илмий котиби, муассаса кенгаши котиби, ўқув-услубий (бошқарма), илмий ва маънавият бўлими раҳбари, ўринбосарлари, факултет декани ва ўринбосарлари, тютор, услубчи-27 календар кун
Профессор-ўқитувчилар-56 календар кун
Тарбиячи-педагог, психолог-42 календар кун
- Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари
Раҳбар ва унинг ўринбосарлари, факултет декани ва унинг ўринбосарлари, ўқув, илмий ва маънавият бўлими раҳбари, фан методистлари-27 календар кун
Профессор-ўқитувчилар-56 календар кун
Психолог-42 календар кун
Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили кунини ҳисоблашда байрам кунлари, ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Маълумот учун, асосий узайтирилган таътилларга Меҳнат кодексининг 219-моддасида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам қўшиб ҳисобланади, бунда мазкур кодекснинг 222-моддасида келтирилган қоидалар инобатга олинади, яъни барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда бир иш йили учун 56 календар кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Учқудуқ туман Адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Рустамова Дилдора Ботировна
“Аёллар дафтари”га киритилганларга қандай имтиёзлар берилган? Хотин-қизларнинг бандлигига қандай йўналишларда кўмаклашилади? Неча фоизлик ставкада кредитлар берилади? Қуйида аёлларга берилган 10 та имтиёз ҳақида маълумотлар жамланди.
- Бандлиги таъминланади
Хотин-қизларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:
а) тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
б) мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
в) кооперативларга жалб этиш;
г) касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш.
- Тадбиркорликка жалб қилинади
Тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
а) ўқув курсларини ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади;
б) тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит ажратилади.
Кредитлар 33 миллион сўмгача миқдорда ажратилади.
Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.
Кредитлар 14 фоизлик ставкада:
- оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
- чорвачилик (четдан келтирилган наслли қўй ва эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
- боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.
Ўзини ўзи банд қиладиган хотин-қизларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин.
Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир хотин-қиз учун 33 миллион сўмгача миқдорга мутаносиб равишда белгиланади.
- 3. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратилади
Хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги (мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси) ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача ёки 10 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
- Томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилади
Хотин-қизларга томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
- парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;
- деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида ҳар томонлама кўмаклашиш;
- “Томорқа хизмати” ташкилотлари ва “Дала дўконлари”ни ташкил этиш.
- Хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади
Тасдиқланган рўйхатлар асосида бир марталик моддий ёрдам берилади.
Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари (суммаси) кўрсатилган рўйхатни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.
Бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5 — 27-саналарида амалга оширилади.
Бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.
“Аёллар дафтари”га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чоралари кўриб борилади.
- Хотин-қизларга турар жой ижара компенсациясини тўланади
Фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар шакллантирилади.
Хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси мазкур талабномалар ҳамда секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Бунда:
- турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади;
- турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади.
Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
Хотин-қизлар белгиланган тартибда ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида уй-жой билан таъминланиши мумкин.
- Хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланади
Хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгашига киритилади.
Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда маблағ ажратилади.
- Хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатилади
Хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, уларнинг саломатлиги ҳудудий бирламчи тиббий — санитария муассасасидан шифокор жалб қилинган ҳолда баҳоланади.
Ўрганиш натижасига кўра тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий — санитария муассасасига йўналтирилади ва стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал этилади.
Тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандлари белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.
Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.
Шунингдек, дори-дармон олиб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдордаги харажатлар тўлаб берилади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки сурункали касалликларга чалинган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларининг, шунингдек, лозим бўлганда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларга даволаниш учун бориш-келиш йўл харажатлари тўлаб берилади.
Бунда хотин-қизлар йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади.
Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, йўлкирага ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Беморни махсус транспорт воситасида тиббий муассасага етказиш лозим бўлган тақдирда, йўл харажатларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси олинади.
- Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:
- прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
- ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабларининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўриш;
- адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
- Хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларга “Аёллар маслаҳат кенгаши”, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, унинг ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги “Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси”, таълим муассасаларининг, малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.
Юқорида кўрсатилган барча имтиёз ва ёрдамлар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тақдим этилади.
Дарҳақиқат, инсон учун унинг ҳаёти ва саломатлиги биринчи ўринда туради. Бу борада эса инсон саломатлигини муҳофаза қилувчи, унинг умрига умр, соғлигига соғлик қўшувчи оқ халатли шифокорларнинг беминнат хизмати таҳсинга сазовордир.
Кўп йиллар ўзим ҳам шаҳримиздаги №2-сонли тиббий-санитария қисмида болалар ҳамшираси бўлиб ишлаганман. Ҳозиргипайтданафақаёшидабўлганлигимтуфайлисоғлигимнитиклашучункасалхонашифокорларигамурожаатқилибтураман.
Яқинда ҳар иккала тиззамда пайдо бўлган шишлардан оёғимни босолмай қолдим. Турли текширувлар, ренгент натижаларидан сўнг, даволаниш учун Тошкентга боришимни айтишди. Лекин таваккал қилиб, №2-сонли тиббий-санитария қисми терапия бўлимида ётиб даволанишга қарор қилдим.
№2 – сонли тиббий-санитария қисми бош врачи Эркин Нормуродов, даволаш ишлари бўйича ўринбосари Жамшид Жумаев, бўлим шифокорлари Мунаввар Зарипова, Ҳаким Тошев, Асат Исмоилов ва терапия бўлими жамоасининг менга кўрсатган беминнат хизматлари туфайли соғлигимни тез кунларда тиклашга муваффақ бўлдим.
Эътиборлиси, барча муолажалар дори-дармонлар тиббиёт муассасаси томонидан берилгани мен сингари нафақадаги кекса авлод вакилларига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг бир кўриниши десам тўғри бўлади.
Ҳақиқатдан ҳам саломатлик – туман бойлик, деган ҳикмат замирида оламча маъно мужассам. Инсон соғлом бўлса ҳаёт татийди, бахт татийди. Замондошларига ана шундай бахт улашаётган саломатлик посбонларига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдирар эканман, эзгу мақсад йўлидаги ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан.
Муҳаррам ЖИЯНОВА,
Навоий маҳалласи.
Саломатлик бу инсоннинг турмуш тарзи, ҳаёт даражаси сифатининг кўрсаткичидир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра инсон саломатлигининг 50-55% яшаш тарзи ва хулқ атворига, 20-25% ташқи муҳитга, 15-20% ирсий омилларга, 10-15% тиббий ёрдамга боғлиқ.
Нотўғри яшаш тарзи, кам жисмоний фаоллик, носоғлом овқатланиш, баъзи урф-одатлар ва оилавий анъаналар, зарарли одатлар, атроф муҳит омиллари ва экология таъсири натижасида аҳоли орасида семизлик, қандли диабет, гипертония, инфаркт, инсульт, сурункали нафас йўллари касалликлари каби юқумли бўлмаган касалликлар аҳоли орасида йилдан-йилга кўпайиб ва ёшариб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда республиканинг 18 — 64 ёшдаги аҳолиси орасида ўтказган тадқиқот натижаларига кўра:
- ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) сабзавот ва меваларни етарли миқдорда истеъмол қилмайди (400 граммдан кам);
- аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга (тана вазни индекси ≥ 25 kg/m2);
-катта ёшдаги аҳолининг ҳар бешинчисида семизлик аниқланган (тана вазни индекси ≥ 30 kg/m2),
- аҳолининг 46 фоизида қондаги холестерин даражаси ортганлиги қайд қилинган;
- эркакларнинг 42 фоизи ва аёлларнинг 1,5 фоизи тамаки чекади;
-аҳолининг деярли учдан бир қисмида юқори артериал босим (≥ 140/90 mm Hg) қайд қилинган;
- аҳолининг 9 фоизи оч қоринга қондаги глюкозанинг ортган даражасига эга (≥6,1 mol/1),
- 40 - 64 ёшдаги аҳолининг бешдан бир қисми ўн йил ичида юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфига эга;
- аҳоли орасида бир кунда истеъмол қилинаётган туз миқдори ўртача 14,9 граммни ташкил қилади, бу эса ЖССТ тавсия этган кўрсаткичдан (кунига кўпи билан 5 грамм) 3 баравар ортиқ.
Касалланиш даражасини камайтириш ва умр давомийлигини кўпайтиришда соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаол ҳаёт тарзи, соғлом овқатланиш муҳим ўрин тутади. Соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш орқали барвақт ўлим топиш ҳолатлари 31 фоизининг олдини олиш мумкин.
Ўз саломатлигига нисбатан яхшироқ муносабатда бўлган инсон соғлом турмуш тарзига риоя қилади, профилактика чораларини вақтида қўллайди, вақтида касалликни аниқлашга ва сифатли тиббий ёрдам олишга интилади.
Саломатликни сақлаш, юқумли бўлмаган сурункали касалликлар ва ногиронликни олдини олиш, оила бюджетига зиён қилмай узоқ йил фаол ҳаёт кечириш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний тарбия билан фаол шуғулланиш муҳим аҳамиятга эга. Соғлом овқатланиш яъни холестеринга бой ҳайвон ёғларини, шакар ва ширинликларни чеклаш, мева ва сабзавотлар ҳамда кўкатларни етарли даражада истеъмол қилиш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш соғлом ва узоқ яшашга хизмат қилади.
Унутманг атроф-муҳит тозалиги ва экологияни сақлашда фаол иштирок этиш лозим. Бу билан нафақат ўз саломатлигингизни сақлайсиз, балки наслларда ирсий нуқсонларни юзага келишининг олдини оласиз.
Жамшид ЖУМАЕВ,
“НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҲБ 2-ТСҚ даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари.
Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайловлардаўн саккиз ёшни қаршилаб, овоз беришда биринчи бор қатнашдим.
Ушбу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этишимни нафақат ўз тақдиримга балки юртим тақдирига дахлдорлик, деб биламан. Менинг овозим муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишнинг ўзи катта бахт. Касб-ҳунар мактабини тамомладим, қўлимга мутахассислик дипломини олдим. Билимларимни олий таълим даргоҳида янада мустаҳкамлаб, жонажон юртим, янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб улуш қўшадиган етук ва билимли кадр бўлиб етишиш ва шу она Ватанга хизмат қилишни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан. Илк сайловчи сифатида менинг овозим, менинг танловим янгиланаётган Ўзбекистонимиз истиқболига хизмат қилади, дея ишонаман!
Нафиса НАРЗУЛЛАЕВА,
Учқудуқ кабс-ҳунар мактаби битирувчиси.