LOTIN-КИРИЛЛ

ЯНГИЛАНИШЛАРДА ЮКСАЛАЁТГАН ШИМОЛИЙ КОН БОШҚАРМАСИ  

 

   Хамроев Соли Фармонович,

   Учқудуқ туман ҳокими.

    УЧҚУДУҚНИНГ КЕЛАЖАГИ – ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА!

     Мамлакатимиз саноатининг фахри, байроқдори бўлган  Навоий кон-металлургия комбинати  ташкил этилганлиги ҳамда Учқудуқ шаҳрига 65 йил тўлди.

     Комбинат тарихи 1958 йил қизилқум минтақасида қимматбаҳо металларни қазиб олиш учун мўлжалланган  йирик мажмуа  қурилиши билан боғлиқ.  Ҳудуднинг ер ости бойликларини аниқлашда машҳур олим, академик Ҳабиб Абдуллаевнинг илмий изланишлари муҳим аҳамиятга эга.  Эътиборлиси, таниқли адиб ва йирик жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг қизилқумда Навоий кон-металлургия комбинатини ташкил этиш, бепоён саҳро бағрида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ сингари кўркам шаҳарларга асос солинишидаги ташаббускорлиги ва фидойилиги алоҳида таҳсинга лойиқ.

      Айтиш жоизки, бугун улкан ишлаб чиқариш ресурсларига эга комбинатда техник ва технология модернизация жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида жаҳон бозорида кучли ўнликдан муносиб ўрин эгаллагани, мамлакамтимизда аниқланган қимматбаҳо ер ости қазилма бойликлар захирасининг 85 фоизи Навоий кон-металлургия комбинати ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, комбинатни ҳақли равишда мамлакатимиз тоғ-кон саноатининг байроқдори,  дейиш мумкин.

      Бугун мамлакат саноатининг пешқадамларидан бўлган Навоий кон-металлургия комбинатига бешик вазифасини ўтаган – Учқудуқ билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак, арзийди. Ҳа, Навоий кон-металлургия комбинати Учқудуқдан бошланган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз!

      Соҳа мутахасисларининг  фидойилиги туфайли улар бугун мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Мустақиллигимиз шарофати билан комбинат ўтган тарихан қисқа, аммо залворли даврда ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини йил сайин ошириб, катта марраларга эришмоқда.

      Юртимиз тараққиётнинг янги босқичида ҳурматли  Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистон тарихи ва келажаги яратилмоқда. Шиддатли ислоҳотлар одамларимиз ҳаёти, соҳалар ривожига янгича мазмун бағишлаяпти. Мана шундай беқиёс юксалиш ва ўзгаришлар самарасини айнан 60 минг нафарга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган Навоий кон-металлургия комбинати қолаверса, 8 минг нафардан ортиқ мутахассис ва ишчи-ходимлар  фаолият юритаётган Шимолий кон бошқармасида ҳам яққол кўриш мумкин. 

      Ҳақиқатдан ҳам кон-металлургия – энг машаққатли, энг шарафли соҳалардан биридир. Мураккаб иш ва иқлим шароитларида меҳнат қилиш, улкан минерал бойликларни кенг миқёсда ўзлаштириш, қазилма бойликларни қидириш, маъданларни қазиб олиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот даражасига келтириш шарафли касб эгаларидан чинакам машаққат ва фидойиликни талаб этади. Бугун ушбу соҳада меҳнат қилаётганлар шижоатида ана шундай фазилатлар мужассам. Улар қалб қўри билан яратаётган, дунё бозорида Ўзбекистоннинг фахру ифтихори бўлган 999.9 пробали олтини халқаро миқёсда сифат эталони, деб қабул қилингани ҳам самарали меҳнатнинг юксак эътирофидир.

       Айтиш жоизки, Навоий кон-металлургия комбинати бугун нафақат мамлакатимиз, балки дунё миқёсида юксак шон-шуҳратга эга. Ушбу гигант корхона ўзининг замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмаси, қимматбаҳо ва рақобатбардош маҳсулотлари ҳамда иқтисодий салоҳияти билан дунё миқёсидаги етакчи корхоналардан бири эканлиги ҳар биримизга фахру ифтихор бағишлайди.

         Бугун жамоа аҳли  Навоий кон-металлургия комбинати ташкил этилганлигининг 65 йиллигини улкан меҳнат зафарлари билан қарши олишмоқда. Хусусан, Шимолий кон бошқармаси “Даугизтау” кони тасарруфидаги  “Аджибугут” карьери қувватини янада кенгайтириш мақсадида, иккинчи босқич ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу ерда  карьер ишчи-хизматчилари учун барча қулайликларга эга 100 ўринли ётоқхона ва 50 ўринли ошхонанинг фойдаланишга топширилгани моддий бойлик яратувчи ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимояси энг муҳим вазифалардан бири эканлигини билдиради.

       Энг муҳими, мамлакатимиз тараққиёти ва ривожи, юксалиш жараёнлари, қўлга киритилаётган залворли ютуқларда мазкур нуфузли саноат корхонасининг ўрни, жамоанинг фидокорона меҳнати борлигини ҳар биримиз мамнуният билан эътироф этамиз.Бундан олтмиш беш йил муқаддам  Учқудуқда  бошланган  бунёдкорлик ишларини нафақат давом эттириш балки уни кенгайтириш, янада юқори босқичга кўтариш, мустақил юртимиз иқтисодий қудратини ошириш йўлида бор билим ва салоҳиятингизни, фидокорона меҳнатингизни сафарбар этасиз, албатта!

      Олдинда аҳил жамоани катта вазифалар, улуғвор режалар, нурли манзиллар кутиб турибди. Ҳалол ва фидокорона меҳнатингиз билан ана шундай юксак довонларни забт этишингизга ишонамиз!

O'qilgan: 423 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 28 Nov 2023

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: