LOTIN-КИРИЛЛ

Ekologiya, atrof-muhitni muhafaza qilish va iqlim o‘zgarishi sohalarida Uchquduqda amalga oshirilayotgan islohotlar

 Жорий йилнинг 11 октябрь куни Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини давом эттириш, ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида 25 октябрдан 1 декабргача “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.
Ушбу лойиҳа доирасида туманимизда қатор хайрли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, "Йўлчилар" ОФЙ ҳудудидаги 1 гектар ер майдонида  жойлашган ер майдонига 500 дона минтақа иқлимига мос бўлган дарахт кўчатлари экилиб, “Учқудуқ туман ҳокимлиги боғи”га асос солиниши билан бошланган тадбирлар туман бўйлаб кенг миқёсда давом этди.

Айтим маҳалласи ҳудудида туман ҳокимининг ташаббуси билан, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, маҳалла етакчилари ва волонтёр ёшлар иштирокида 1,5 гектар ерда “Ёшлар боғи” ташкил этиш мақсадида 300 туп дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Ушбу тадбирлар доирасида туман нуронийлари ҳам ташаббусни ўз қўлларига олиб, кўчат экиш ҳаракатларини уюшқоқлик билан давом эттириб, "Нуронийлар маскани" атрофида “Нуронийлар боғи” ташкил этдилар.

Лойиҳани давоми сифатида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан "Дўстлик" МФЙ ҳудудида ҳудудимиз иқлимига мос 2000 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Туман ҳокими С.Ф.Хамроев ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ж.Халиловлар бошчилигида 10-мактабда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишлари давом эттирилди.

Мактаб ҳудудида ажратилган ер майдонига экилган 100 га яқин туманимиз иқлимига мос бўлган тут, қайрағоч ва турли манзарали гул кўчатлари яхши ниятлар билан ерга қадалар экан, мактаб атрофида олиб борилаётган бу каби эзгу ишлар, ўқувчи ёшлар учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлди.

Ифтихор маҳалласида республикамизнинг  барча туманларида бўлгани каби  "Оналар боғи"ни яратиш учун пойдевор қўйилди.

200 га яқин манзарали дарахтлар экилган ушбу ҳудудда тумандаги барча маҳаллалар аёллари ва  туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Лойиҳани давоми сифатида бугун Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутатлари ташаббуси билан  "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида ҳудудимиз иқлимига мос 200 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Дўстлик маҳалласи ҳудудида туман иқлимига мос бўлган 60 дан ортиқ  қайрағоч ниҳоллари экилиб “Ҳоким ёрдамчилари боғи”га ҳам асос солинди.  

Чўл табиатини асраб авайлаш ва бойитиш мақсадида "Шалхар" ОФЙ ҳудудида жойлашган Учқудуқ давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 50 гектар ер майдонига 50000 дона саксовул кўчатлари экилиб, кузги дарахт экиш мавсуми доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

O'qilgan: 351 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 30 Nov 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: