LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

12 Jan 2023

 

 

IMG 20230201 114737 162

 

4. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 

3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

5. 2023 йил учун туман бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

6. Туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъи назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. 2023 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1 039,4 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман маҳаллий бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг прогнозидан ошган қисми учун тегишли бюджетларининг захира жамғармалар миқдорларига аниқлаштириш киритилмайди.

Туман бюджетининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

8. 2023 йил учун туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 532,1 млн. сўмни ҳамда туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.

9. 2023 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади: 

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2023 йил 

кўра туман аҳолисининг улушига мувофиқ. 

б) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади.

10. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишлари тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

туман ҳокими фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарор ва фармойишларни қабул қилади.

11. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

12. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров), молия бўлими (Ж.Бобомуродов), давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), масъул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

маҳаллий бюджетипрогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

13. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) тегишли масъуллар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Солиқ кодекси”да белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш; 

бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш;

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.

14. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), кадастр бўлими (О.Ёрқулов) 2023 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулклар қийматидан келиб чиқиб, туманда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.

15. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда:

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш; 

хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган каръерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган каръерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин. 

16. Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими,туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин. 

17. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими (У.Худойқулов), тегишли масъуллар билан биргаликда жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсин.

 18. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д. Шакаров), давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда:

бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини самарали ташкил этиш;

хатлов натижаларига кўра туманда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш;

шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;

бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва 

видеоматериаллар тайёрлаш;

хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини «е-ijro auction» майдончаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

 19. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари билан биргаликда туманда фермер хўжаликлари ва бошқа корхоналарга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.

Бунда, қишоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.

20. Молия бўлими (Ж. Бобомуродов) вабошқа тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:

бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишларини кучайтирсин;

бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашга ахборот киритиб борсин;

ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилсин. 

21. Қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 6,0 млрдсўми ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилсин.

Бунда, туман халқ депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ўрнатилган тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.

22. Туман ҳокимлиги мазкур тегишли қонун ва қарорларга асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этиб борсин.

23. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров), молия бўлими (Ж.Бобомуродов) ватуман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов)лар бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот киритиб борилсин.

24. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

25. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Р.Қодирова), “UCHQUDUQ” газетаси таҳририятига:

мазкур қарор “UCHQUDUQ” газетасида расмий эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия этилсин.

26. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

27. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Хикматов) зиммасига юклатилсин.

IMG 20230201 114741 085

 

 

11 Jan 2023

 

      Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

   Бу борада кексалар ва ногиронларни манзилли ҳимоя қилишга қаратилган ўнлаб ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги фикримизнинг далилидир. Учқудуқ туманида 53 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар рўйхатга олинган. Уларга тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг 7 нафар ходими манзилли кўмак кўрсатиб келишмоқда. 

   Йил давомида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда № 2-тиббий-санитария қисми тиббиёт ходимлари томонидан хонадонларига борган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, уларнинг 23 нафари стационар шароитида даволанган. 10 млн. 88 минг сўм миқдорида бепул дори-дармон билан таъминланган. 5 нафарига агентлик тизимидаги сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилган. Яна 58 нафар биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ёшга доир пенсионерлар агентлик тизимидаги сиҳатгоҳларга йўлланмалар билан таъминланган.

   Учқудуқ кексаларига ҳар томонлама ҳам тиббий ҳам моддий кўрсатилаётган кўмак ва эътибор улар учун катта маънавий-руҳий мададдир. Маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари, корхона-ташкилотлар ҳамда саховатпеша тадбиркорлар томонидан йил давомида 43 млн. 230 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик асосида берилган. “Шалхар” овулида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони, якка-ёлғиз Оразбай Нурахановнинг уй-жой таъмири учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 15 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

   36 нафари реабилитация техник воситалари ва протез ортопед маҳсулотлари билан таъминланган. Шунингдек, 13 нафар биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга овозли танометр, 1 нафар биринчи гуруҳ ногиронига овозли термометр берилган.

    Бундан ташқари, муҳтож якка-ёлғиз ногиронлар ногиронлик аравачалари, юриш ҳамда эшитиш мосламалари билан мунтазам таъминланмоқда.

    Якка-ёлғиз ногиронлиги бўлган фуқароларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилади.

Навбаҳор ПИРНАЗАРОВА, 

Учқудуқ туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими инспектори.

 

10 Jan 2023

     Инсон саломатлигига хавф соладиган фавқулодда вазият турларидан бири, бу – ёнғинлардир.
Мамлакатимизда ФВВ ходимлари томонидан жойларда ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан профилактик тарғибот, тушунтириш ва ўрганиш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Мазкур тадбирлар жараёнида аниқланган камчиликларни жойида бартараф қилиш ишларига муҳим эътибор қаратилмоқда. Ўтказилган профилактик тадбирларга, тушунтириш-тарғибот ишларига қарамасдан ёнғинлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлаётганлигини кузатишимиз мумкин.
    Биргина Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамиятига тегишли объектларда ўтган 2022-йил давомида 9 та ёнғин содир бўлиб, улар натижасида 3 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олишига олиб келди ва ушбу ёнғинлар натижасида моддий зарар қарийиб 360 миллионни ташкил этди.
Ҳозирги вақтда оҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан фуқароларнинг иситиш мосламаларгиа эҳтиёжи ортади. Бу жараёнда хавфсизликка риоя қилиш жуда муҳим эканлигини ёдда тутиш талаб этилади. Аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида ис газидан захарланишни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисидаги шу каби кенг тушунтириш ишлари олиб боришдан мақсад, инсонларни бевақт ҳаётдан кўз юмишларини олдини олиш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни муваффақиятли бартараф этиш ишларига кенг жамоатчиликни жалб қилишдан иборатдир.
    Зеро, хушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – у бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим.


ШКБ ОЁХТТЭБ инспекторлари

Отабек Ҳикматов, Санжар Баходиров

09 Jan 2023

 

   Кечаси гупиллаб қор ёғди. Катта-катта ўйноқлаб тушаётган лайлакқор бир зумда шошқалоқ, майда парчаларга айланди-ю, ҳамма ёқни оппоқ рангга буркади.  Дам олиш куни бўлгани боис деразадан роса томоша қилдим. Кўзларим қамашиб, рангларни идрок қилмайдиган, дунёни қордек оппоқ кўрадиган даражага келгунча тикилдим. Кейин негадир қаттиқ “уф” тортиб, печка ёнида қунишиб ўтирган онамга қарадим.

   Ҳамма иш қолди энди. Қолган ишга қор ёғар, дейишади. Аслида қор ёғса, иш ҳам тўхтайди, — деди онам қараганимни сезиб, ўзига ўзи гапиргандек.

   Кўзларимни бир пас қаттиқ юмиб турдим. Энди онамнинг юзи сал кўрингандек бўлди.

   Ер бир пасда оқарди-я... — дедим яна деразага қараб.

   Амма, сиз эртага Даврон сувчининг тегирмони ёнидаги тепачадан тушишни ўйлаяпсизми? — эшикдан гапириниб кириб келди акамнинг катта қизи Гулюз.

   Болаларга ўхшаб амманг ҳам сирпаниб тушар... — онам мендан олдин тилга кирди.

У ердан сирпаниш ҳам кулгили. На сирпанадиган даражада катта, на сакраб ўтса бўладиган даражада кичик, — дедим ярам тирналгандек норози оҳангда.

   Ёзда шу ерни кетмон уриб, текислайдиган одам топилмайди, қиши билан нолиб чиқади, — онам ҳам мени ўйлаб куйинди.

   Қишнинг ўзи бўлса майли. Ёмғир пайтида ҳам лой туфайли юриб бўлмайди. Неча марта йиқилиб, лойга ботиб келдим...

    Ёзда отанг билан акангга айтдим. “Бировнинг уйи ёнида кетмон кўтариб юрсак, гапирмайдими?” деб унашмади. Қанча одам алқарди. Сенинг бахтингга Зафар ҳам уйланиб кетди...

   Онамнинг бу гапидан кейин Гулюз пиқ этиб кулди. Менинг эса бўғзимга бир нима тиқилгандек бўлди. Юзимдаги ўзгаришданми, ё бемаврид кулгисиданми, жияним ўзини оқлаган бўлди:

   Аммам у болани менсимасди. Чўпон бўлса... Аммам эса мактабда инглиз тилидан дарс беради.

   Ростдан ҳам Зафарни менсимасдим. Унинг ўзи ҳам буни биларди. Лекин билса-да, менга ғамхўрлик, яхшилик қилишдан чарчамасди. У билан мактаб ва коллежда бирга ўқидик. Кейин мен шартнома асосида университетда ўқидим. Зафар киролмади. Сўнг оилада катта ўғил эканлиги, укаси ҳали мактабда ўқиётгани боис, чўпонликда отасига кўмаклашишни лозим топди. Ҳатто унинг ўзидан кейинги икки синглиси ҳам ўша пайтлар менга бошқача қарар, меҳр билан салом бериб, сўрашишарди. Уларнинг муносабатидан “Зафарнинг муҳаббатидан бутун оиласи хабардор”, деган хулосага келгандим. Чунки, баъзида кўчада рўпара келсам, онаси ҳам қучиб, ўпиб кўришар, бошдан оёқ кузатарди. Буларнинг ҳаммаси ғашимга тегар, худди ўзимга номуносиб йигитнинг эътибори туфайли атрофга масхара бўлаётгандек ҳис этардим ўзимни.

    Энг қизиғи, Зафар учун одамларнинг гапи, қарашлари, муносабати аҳамиятсиз эди. У учун дунёда мен, тепаликча ва ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ гўё. Ўқишдан қайтар кунларимни, шаҳарга кетиш онларимни у ёддан билиб олгандек эди. Уйлари йўл ёқасида эмасми, яқинлашганим сари унинг кўз узмай тикилиб турганини сезардим.

    Бормисан, синфдош? — дерди у яқин боришим билан.

   Салом, — дердим-у, тезроқ ўтиб кетишга чоғланардим. Унинг нигоҳини муюлишгача ҳис қилиб турардим.

Ўқишим ҳам битди. Ўзим таҳсил олган мактабга ишга кирдим. Энди ҳар куни унинг уйи ёнидан ўтишга, Зафарга рўбарў келишга мажбур эдим. Энг ёмони, менга муаммо туғдирадиган тепаликча уларнинг уйи қаршисида ва қор ёғиши билан болалар у ердан сирпаниб тушиб, музга айлантирар, натижада мен тинмай сирпаниб йиқилардим.

   Синфдош, қўлингни бер, тушириб қўяман, — дерди Зафар ҳар гал йўл ёқасига келиб.

Ўзим, — дердим унга қўлимни тутишни лозим кўрмай ва ўша заҳоти оёғим сирпаниб, унинг ёнида тап ерга ўтириб қолардим.

   Зафар эса дарҳол қўлтиғимдан тутиб туришимда ёрдамлашарди. Уч-тўрт марта шу ҳол такрорлангач, Зафарга бақирдим:

Ҳар куни шу ерда нима қиласан? Кир уйингга! Менинг йиқилишимни томоша қилгани чиқасанми?

    Сенинг йиқилмаслигингни истаб чиқаман. Сен бўлса, қўлингни бермайсан, қайсар! Йиқилганингни, жонинг оғриганини кўришдан кўра етаклаб тушириб қўйиш осонроқ менга...

   Ундан кўра, ёзда текислаб қўй, шу ерни! — дедим аламимдан йиғлагудек бўлиб.

   Бу ер текис бўлмайди. Тагидан труба ўтказилган. Сув ўтади, нариги кўчага. Одамларнинг кўпи труба ўтганини билмайди-да, бизни йўлга қарамасликда айблайди...Унинг гапини эшитмадим. Қор ёпишган кийимимни қоқа-қоқа йўлимда давом этдим. Қайта-қайта йиқилганимданми, ўша ерга яқинлашганим сари қўрқадиган бўлиб қолдим. Болаликда яхши экан, ҳамма қатори сирпаниб тушиб мазза қилардим. Энди эса... Бошқалар қандай ўтаркан-а?

    Шу хаёл билан майда қадам ташлаб дўнгликка яқинлашдим. Қарасам, муз устига катта-катта туз сепилган. Эҳтиёткорлик билан одимлагандим, йиқилмадим. Ўтиб бўлгач, кимнингдир нигоҳини ҳис қилдим. Қарасам, Зафар уй деразасидан жилмайганча қараб турибди. Уялиб кетдим.

    Шундан сўнг ҳар қор ёққанида йўлимга туз сепилган бўлар, мен бехавотир ўтиб олардим. Баҳорнинг ёмғирли кунларида эса, Зафар чиқиб турар, қўлимдан ушлаб ўтказиб қўярди.

   Баъзан унинг оиласи ҳаммасини кўриб тургандек, жим кузатаётгандек туюлиб, ерга киргудек бўлардим. Гоҳида эса, “Синфдошим-ку, синфдош деб қарашар”, дея ўзимни овутардим.

    Қайда? Бу бошқаларнинг назаридан четда қолади, дейсизми? Дарров бошқалардан турли гаплар эшита бошладим. Айниқса, турмушга чиққан тенгдош дугоналаримни кўриб қолсам, бир хил саволни беришарди:

   Ниҳоят Зафарга тегадиган бўлибсан-да! Шуям ўқиганида эди...

Ким айтди, сенга Зафарга тегаркан, деб? Фол очма! — жаҳл қилардим.

   Вой, севишиб юрибсан-ку! Одамлар айтяпти-ку!

   Қанақа севишиш! Бир-икки марта йўлдан ўтказиб қўйганигами? Бошқаларни ҳам ўтказиб қўяди-ку!

   Бошқалар билан иши йўқ экан. Фақат сенинг йўлингни пойларкан. Кейин қўйлари ёнига, тоққа кетаркан. Отаси ҳам ўша пайтлари индамаскан.

   Ер ёрилмади, ерга кирсам...

Ҳали отаси ҳам биларканми?

Бутун қишлоқ қилади-ку, муҳаббатларингни...

   “Ана энди кўрасан? Шу қилганингга, қишлоқни айланиб бўлса ҳам бошқа йўлдан юрмасамми?” дедим ўзимча Зафардан жаҳлим чиқиб.

   Афсуски, айнан қишда кун қисқалиги учун тонг тез отмас ва мен уйдан вақтли чиқиб кетолмасдим. Чунки тоққа яқинлигимиз боис, кечки пайт ҳамма итларини бўшатиб қўяр, бўри-ю тулкилардан уларини қўриқларди. Тонг отганидан кейин боғлашарди. Доим боғловда турган итлар эса биласиз, қопоғон бўлади. Шарпани сезиши билан отилади. Қоронғида қишлоқни айланиб мактабга бораман, дея шундай итларга ўлжа бўлишим тайин. Ундан кўра, Зафарнинг кўмагига таянганим афзал. Фақат... вақти келиб унга тегмайман! Ана шунда билади, бутун қишлоқ унга бефарқлигимни...

    Буни қарангки, шу ёз у бизникига совчи юборса денг. Дарҳол рад этдим. Қайта-қайта келди совчилар. Бир-икки қишлоқдошлар менга гапирди ҳам. Қулоқ тутмадим.

   Сени Зафарчалик ҳеч ким яхши кўрмайди. Яхши бола-ку, тег. Куйдирма, болани...

   Мендаям кўнгил бор! Кўнглим эса уни демайди, — дедим бепарво.

Ёзи билан уйимизга қатнаган Зафарнинг совчилари охири манзилини ўзгартиришга мажбур бўлишди.

   “Зафар қўшни қишлоқлик бир қизга фотиҳа қилинибди”, деган хабарни эшитганимда ҳам парво қилмадим. Ҳатто, бошқа синфдошлар қатори тўйига бордим ҳам.

Ўша-ўша Зафар худди мени бир умр танимайдигандек, билмайдигандек юз бурди. Кўрса ҳам кўрмасликка олар, сўрашмас, қарамас ҳам эди.

   Шу билан вақт тўхтаб қолардими? Яна куз ёмғири шивалади. Мен лойда сирпаниб йиқилдим. Зафар эса кўринмасди. Йўқ, кўрдим. Бир куни айнан мен йиқилиб, ўтириб қолган чоғимда беихтиёр уларнинг ҳовлисига қарадим. Очиқ дарвоза ёнидан хотинининг бошига чопонини пана қилганча уйи томон югуриб ўтиб кетди у.

   Ана ўшанда юрагимнинг бир чети ўртангандек бўлди. Кейин ҳам кўп бора унинг аёли ёнида кўмаклашиб юрганини кўрдим. Энди унинг учун мен бу дунёда йўқдек эдим, гўё.

“Одам ҳам шунчалик тез унутадими?” оғриндим ичимда.

   Аммо билардимки, мендан кўнгли қолган, унутиш учун қиё боқмасликка ҳаракат қилаётир...Мана, кеча қор ёғди. Худди менинг юрагимга, ҳисларимга ёққандек бўлди. Кечинмаларим устига ёғиб, ёпиб юборса қани эди. Афсуски, унинг шиддатли, совуқ парчалари бўрон каби бор туйғуларимни тўзғитиб, уйғотиб юборди. Қалбимда турган оғриқ ана шу қўзғалган туйғуларнинг ўрни бўлса керак. Кечиккан, кеч уйғонган ҳиссиётлар билан ўша дўнгликкача келдим. Бахтимга болалар сирпаниб улгурмабди. Эҳтиёткорлик билан қадам ташладим. Қанчалик собит туришга уринмай, қиялик пастга тортгандек бўлди ва “тап” этиб ерга ўтириб қолдим. Бўғзимга тиқилган алам нафасимни қайтарди. Кўзимда айланган ёш йўлни кўрсатмай қўйди. Ўтирган ҳолимда дод сола олмаганимдан, ҳаммасини ичимга ютганимдан инграндим. Бу манманлик туфайли бўй чўза олмаган муҳаббатимнинг илк фарёди эди...

КАМИНА

 

05 Jan 2023

   Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 25 ноябрь куни Навоий вилоятига ташрифи доирасида вилоятни республиканинг намунавий ҳудудига айлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари суриб, вилоят электр энергиясини тежаш бўйича намуна бўлишини таъкидлаган эди. Бунинг учун вилоятдаги барча ташкилотларга 100 фоиз қуёш панеллари ўрнатиш белгиланди.

   Шунингдек, давлатимиз раҳбари парламент ва халққа мурожаатномасида: «Келаси уч  йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилади. Аҳоли хонадонларида эса, қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади», — дея таъкидлади Президент.

    Шу билан бирга, кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилишига кўрсатма берди.

   Ҳақиқатдан ҳам бир йилда 300 кундан ортиқ қуёшли об-ҳавосига эга Ўзбекистонда қуёш панеллари энг мақбул ечимлардан бири сифатида қайд этилади. 

   Шу боис, Учқудуқ туманида муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Учқудуқ туман ҳокимлиги, туман давлат солиқ инспекцияси, туман ички ишлар бўлими, 7 – умумий ўрта таълим мактабида муқобил тарзда захира энергия манбаи билан таъминлаш мақсадида тўлиқ қуёш электр панеллари ўрнатилди.  

   – Туман ҳокимлиги маъмурий биносига ўрнатилган 10 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш панеллари ёрдамида бир ойда 7200 кВт электр энергияси олинади, – дейди туман ҳокими ўринбосари Отабек Рамазанов. – Шундан ҳокимлик эҳтиёжига 5500 кВт сарфланади. Қолган 1700 кВт ток электр тармоқлари корхонасига сотилади. Энг асосийси, эндиликда электр энергияси учун бюджетдан сарфланган маблағлар тежаб қолиниб, даромад олишга ҳам эришилади.


 

05 Jan 2023

   Вақт – бу оқар дарё, деб шунга айтсалар керак. Кечагина 2022 йилнинг остонасида туриб, орзу-умидларимиз ва яхши тилакларимизни изҳор қилаётган эдик. Бугун эса қаршимизда савлат тўкиб, Янги 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” турибди.

     Унинг сирли ва умидбахш суврати ва сийратини кўз олдимизга келтиришга ҳаракат қилиб, яна ёруғ, эзгу орзу ва ниятлар қиляпмиз. Бир-биримизга янги йилдан яхшиликлар тилаб, яхшиликлар соғиниб, сўз айтаяпмиз.

    Ҳа, янгидан бошланаётган 2023 йилга юзланганда яна дилимизни жунбушга солаётган орзуларимиз қанот қоқмоқда. Шу орзулар парвози остида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 25 декабрдан бошлаб, “Қадаминг қутлуғ келсин, Янги йил!” байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

   Aна шундай тадбирлардан бири 5-сонли ДМТТ да ўтказилди. Унда муассаса тарбияланувчилари ва тарбиячилари иштирокида “Қор маликаси” эртаги асосида театрлаштирилган байрам томошалари намойиш этилди. 

   Барча иштирокчилар иқтидорли болажонлар томонидан ижро этилган эртак қаҳрамонлари билан гўё эртаклар оламига саёҳат қилишди. Янги йилни, бахтли болаликни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

МУХБИРИМИЗ

 

04 Jan 2023

    IMG 20230201 114737 162

 

 

4. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 

3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

5. 2023 йил учун туман бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

6. Туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъи назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. 2023 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1 039,4 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман маҳаллий бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг прогнозидан ошган қисми учун тегишли бюджетларининг захира жамғармалар миқдорларига аниқлаштириш киритилмайди.

Туман бюджетининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

8. 2023 йил учун туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 532,1 млн. сўмни ҳамда туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.

9. 2023 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади: 

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2023 йил 

кўра туман аҳолисининг улушига мувофиқ. 

б) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади.

10. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги фармойишлари тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

туман ҳокими фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарор ва фармойишларни қабул қилади.

11. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

12. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров), молия бўлими (Ж.Бобомуродов), давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), масъул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

маҳаллий бюджетипрогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

13. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) тегишли масъуллар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Солиқ кодекси”да белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш; 

бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш;

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.

14. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), кадастр бўлими (О.Ёрқулов) 2023 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулклар қийматидан келиб чиқиб, туманда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.

15. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда:

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш; 

хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган каръерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган каръерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин. 

16. Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими,туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин. 

17. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими (У.Худойқулов), тегишли масъуллар билан биргаликда жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсин.

 18. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д. Шакаров), давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда:

бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини самарали ташкил этиш;

хатлов натижаларига кўра туманда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш;

шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;

бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва 

видеоматериаллар тайёрлаш;

хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини «е-ijro auction» майдончаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

 19. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов), туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари билан биргаликда туманда фермер хўжаликлари ва бошқа корхоналарга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.

Бунда, қишоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.

20. Молия бўлими (Ж. Бобомуродов) вабошқа тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда:

бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишларини кучайтирсин;

бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашга ахборот киритиб борсин;

ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилсин. 

21. Қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 6,0 млрдсўми ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилсин.

Бунда, туман халқ депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ўрнатилган тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.

22. Туман ҳокимлиги мазкур тегишли қонун ва қарорларга асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этиб борсин.

23. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров), молия бўлими (Ж.Бобомуродов) ватуман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов)лар бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот киритиб борилсин.

24. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Усмонов) Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

25. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Р.Қодирова), “UCHQUDUQ” газетаси таҳририятига:

мазкур қарор “UCHQUDUQ” газетасида расмий эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия этилсин.

26. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

27. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Шакаров) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (О.Хикматов) зиммасига юклатилсин.

IMG 20230201 114741 085

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: