Hokimiyat matbuot xizmati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5040-сон қарори ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2022 йилда Учқудуқ туманида маънавият ва маърифат соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2022 йилнинг январь ойи давомида туман миқёсида “Учқудуқ” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан ҳимояси муқаддас бурч!” мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда жами 450 нафар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда аҳолининг турли қатламлари иштирок этишди.
Шунингдек, 2022 йилнинг март ойида туман марказида “Ассалом Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми” шиори остида Наврўз сайли ўтказилди. Байрам тадбирида жами 8000 мингдан зиёд туман аҳолиси қамраб олинди.
9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман маркизида жойлашган “Ғалаба” хиёбонида туман тадбири бўлиб ўтди. Жами 2000 мингдан зиёд аҳоли қамраб олинди.
1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманиздаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган 300 нафарга яқин болажонлар иштирокида “Бахтли болалик” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида болажонлар учун “Олтин кўл” мажмуасида концерт дастури ташкил этилди. Жами 2000 мингдан зиёд аҳоли ва ёшлар қамраб олиниди.
30- июнь – Ёшлар куни муносабати билан туман доирасида “Ёшлар - келажак бунёдкорлари” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида 5000 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси остида туманда “Ватан учун яшайлик” шеърхонлик кечаси, “Ранглар жилдосида она диёр” расмлар танлови, “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри” “Янги Ўзбекистон – инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт” эзгу ғояси остида маънавий-маърифий тадбир, “Меҳр-мурувват ва саховат” лойиҳалари ўтказилди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” улуғвор ғояси остида туман бўйлаб 14 та маҳалла, 25 та давлат ва жамоат ташкилотлари, 19 та таълим муассасаси ҳамда 2 та Маданият марказлари ва истироҳат боғларида жами 190 та маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари, давра суҳбатлари, “Мустақиллик дарслари” ва “Маърифат соатлари” ўтказилди.
Маълумот учун: Ушбу тадбирларда жами 10000 мингдан зиёд аҳоли қамраб олинди.
Жорий йилнинг 5-9 ноябрь кунлари туман миқёсида Учқудуқ туманида “Маданият карвони” комплекс тадбирлар доирасида “Маънавият фестивали” ўтказилди.
Маълумот учун: Фестивал доирасида 12 та ижтимоий лойиҳани ўз ичига олган “Меҳр-мурувват ва саҳоват”, “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри! лойиҳалари, “Зиёлилар форуми”, “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида “101-рейс”, ҳужжатли фильмлар намойиши, “Китоб - миллатнинг маданий ва маънавий мероси” шиори остида очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари, “Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт”, “Инсон қадри” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар, “Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади” номли китоблар кўргазмалари, “Янги Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик”, “Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари”, “Оила – маънавият қўрғони, “Ватан учун яшайлик!” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, “маърифат соатлари” ва семинарлар ўтказилди.
Маълумот учун: Ушбу тадбирларда жами 7000 мингдан зиёд аҳоли қамраб олинди.
Фестивал доирасидаги “Маърифат улашиб” ва “Китоб карвони” акциялари ўтказилиб, жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналаридан иборат 1000 нусхадаги китоблар аҳолига бепул тарқатилди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни тумандаги “Учқудуқ” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан тумандаги маданият ва санъат намояндалари, корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи ходимлари, спортчилар, ҳарбийлар, фаол ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида ҳарбий қисм аскарлари, курсантлар ва Миллий гвардия қўшини иштирокида ватанпарварлик мавзусида саф қўшиқлари ҳамда ҳарбий жанг санъати намуналари ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Учқудуқ туманининг марказий кўчасида Давлат байроғини ўрнатган ҳолда “Ватанпарвар автокарвонлари” юриб ўтди ва ватанпарварлик тадбирлари аҳолига кенг кўламда намойиш этилди.
Шунингдек, туман миқёсида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” улуғвор ғоясини ўзида мужассам этган “Давлат баёроғи – ифтихор рамзи”, “Байроғим – фахрим, ғурурим”, “Мангу ҳилпирайвер муқаддас байроғим!” шиорлари остида 82 та маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар, акциялар ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Маълумот учун: Ушбу тадбирларда жами 6 721 нафар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда аҳолининг турли қатлами, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлигининг
30-йиллиги муносабати билан тумандаги “Учқудуқ” маданият саройида "Конститутсия – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори” каби мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди. Жами 350 нафар иштрокчилар қамраб олинди.
Нурладин МУРАТОВ,
Учқудуқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати,
ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича ўринбосари.
Ёшлар муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар соҳасини ўз кун тартибидаги бош вазифа сифатида белгилаган ҳолда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этишиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашмоқдалар.
Kуни-кеча “КЕLАJАК” ёшлар марказида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам мана шу каби мақсад ва вазифаларга қаратилди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ туман прокурори Р.Рахматов, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда 30 нафар ёшлар қатнашди.
Сайёр қабулда ёшлар томонидан билдирилган ишга жойлашиш, ўрта махсус ва олий таълимда таҳсил олиш учун шартнома пулини тўлаб бериш ҳамда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш ва яна бошқа масалалар юзасидан 26 та мурожаат қайд этилиб, шундан 9 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Яъни, аксарият иш сўраб мурожаат қилган ёшларнинг 9 нафари турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди. 2 нафарига “Ёшлар дафтари” маблағлари ҳисобидан шартнома пуллари тўлаб бериладиган бўлди. Сардор Бафоев, Охун Акбаровга Шимолий кон бошқармасининг ишга қабул қилиш онлайн платформасида эълон қилинган танловдан муваффақиятли ўтганлиги боис, ишга йўлланма олишда амалий кўмак кўрсатилди.
-2022 йилда Учқудуқ саноат техникумини аппаратчик-оператор мутахассислиги бўйича тугатганман. Шу вақт мобайнида иш қидираётгандим, бугун ёшлар марказида бўлиб ўтаётган сайёр қабулда иштирок этдим. Мутахассислигим бўйича ишга “Иссиқлик таъминоти” ДУК га йўлланма берилди, - дейди Динислам Қаржауов.
Cайёр қабулда ёшлар томонидан билдирилган бошқа мурожаатлар эса тегишли муддатга ижрога йўналтирилди.
Aлбатта, ёшларнинг ҳар бир мурожаати ўз ечимини топиши лозим. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Шу билан бирга, эътибордан четда қолган муаммо вақт ўтиб, янги муаммони пайдо қилишини унутмаслик зарур. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун туман раҳбарларининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун.
Шу муносабат билан Учқудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида хотира маросими ўтказилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиётидаги ўрни, мамлакатимизда барча соҳаларни ривожлантириш борасида айниқса, ёшларни етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топишлари йўлида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Шу куни мактаб фойесида Биринчи Президент бюсти ўрнатилди. Хотира маросимига йиғилганлар бюст пойига анвойи гуллар қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Шундан сўнг, мактаб ўқувчи-ёшлари томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига доир қимматли маълумотлар келтириб ўтилди. Асарларидан иқтибослар ёд айтилди. Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (100-модда 2-қисмининг 1-банди), меҳнат шартномаси корхона мулкдори алмашиши сабабли бекор қилинганда (100-модда 2-қисмининг 6-банди), шунингдек ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда (100-модда 2-қисмининг 7-банди) бекор қилинганда камида 2 ой олдин.
Меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда (100-модда 2-қисмининг 2-банди) камида 2 ҳафта олдин.
Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда (100-модда 2-қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида 3 кун олдин хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди. Эътибор қилинг бу ерда огоҳлантириш эмас, балки хабардор қилиш ҳақида гап кетмоқда. Бунда, қонун МК 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2 ва 6-бандлари асосида меҳнат муносабатларини бекор қилишдан фарқли ўлароқ ходим билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисми 3 ёки 4-бандлари бўйича бекор қилишда ходимни албатта ёзма шаклда хабардор қилишни кўзда тутмайди. Шунга кўра, бундай асослар бўйича ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилишда ходим ёзма ёки оғзаки хабардор қилиниши мумкин. Лекин ушбу вазиятда ходимни ёзма хабардор қилишни тавсия қиламиз.
МК 100-моддаси 2-қисмининг 5-банди (ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги) ходимни огоҳлантиришни талаб қилмайди.
Огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш:
1. Ходим билан иш берувчининг ўзаро келишуви асосида (100-модда 2-қисмининг 1, 2 (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги), 7-бандлари);
2. Ходим билан келишувсиз (100-модда 2-қисмининг 2- (ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши) банди;
3. Иш берувчининг хоҳиши асосида (100-модда 2-қисмининг 6-банди) амалга оширилади.
Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Меҳнат кодекси 67-моддасининг 1 ва 3-қисмида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади, ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 2 ва 3-ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.
Меҳнат шартномаси қолган асослар 97.1 (тарафларнинг келишувига кўра), 97.5 (меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра), 97.6 (янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан), 105 (Муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш), 106-моддалар (Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши) билан бекор қилинганда огоҳлантириш шарт эмас.
Огоҳлантириш муддатларидаги камида сўзига алоҳида эътибор қаратинг! Масалан, иш берувчи пенсия ёшига тўлган ходимни камида 2 ой олдин огоҳлантирди. Бугун 2 ойлик муддат тугади. Ходимни яна қайта огоҳлантириш шарт эмас, Чунки МК 102-моддаси бўйича камида 2 ой дейилган яъни муддат 2 ойдан ошиб кетса ҳам бўлаверади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Гепатит С – бу жигарнинг яллиғланиш билан кечувчи гепатит С вируси чақирадиган юқумли касалликдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан дунёда 58 млн. нафар инсон сурункали вирусли гепатит С билан касалланган бўлиб, шундан 3.2 млн. нафарини болалар ва ўсмирлар ташкил этади. Жаҳонда ҳар йили 1.5 млн. янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинади.
Ўткир вирусли гепатит С билан касалланган беморларнинг 30 фоизи 6 ой ичида тўлиқ соғаяди. Аммо қолган 70 фоиз беморларда касаллик сурункали шаклга ўтади. Сурункали вирусли гепатит С билан касалланган беморларнинг 15-30 фоизида 20 йил ичида жигар циррози ривожланади.
Бугунги кунда бу касалликдан тўлиқ соғайишнинг имкони бор. Ҳатто, инъекция ҳам олмасдан вирусга қарши таблеткани шифокор кўрсатмасига асосан 12 ҳафта давомида тўғри қабул қилиш билан касалликдан тузалиш мумкин. ЖССТнинг маълумотига асосан гепатит С вирусига қарши дори ичган инсонларнинг 95 фоиздан ортиғи касалликдан тўлиқ соғаяди.
Дори воситаларини қабул қилиш тартиби ва қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда юқори самарага эришиш мумкин. Беморда қўшимча ҳамроҳ касалликлар яъни қандли диабет ёки онкологик касаллик бўлганда ҳам гепатит С вирусига қарши дориларни қабул қилиши мумкин. Фақат даволаниш инфекционист тавсияси ва назорати остида амалга оширилиши керак.
Гепатит Сга қарши бепул дориларни қаердан олса бўлади?
2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори асосида ҳар йили гепатит В ва С вирусига қарши 1 млн. аҳоли скрининг текширувидан ўтказилади. Текширувлар натижасида гепатит С вируси аниқланган беморларга давлатимиз томонидан бепул вирусга қарши дорилар берилади.
2022 йилда 10 мингдан ортиқ беморларга гепатит С вирусига қарши дорилар бепул берилди. 2023 йил учун ҳам марказлашган ҳолда харид қилинган гепатит С вирусига қарши дорилар республикамизнинг барча ҳудудларидаги юқумли касалликлар шифохоналарига юборилади.
Учкудук туман СЭО ва ЖС булими Эпидемиолог врач ёрдамчиси А. М. Толендинова.