Hokimiyat matbuot xizmati
Бугунги глобаллашув жараёнида инсон ақл-заковати билан яратилган неъмат – электр энергияга бўлган эҳтиёж янада ортмоқда. Шунинг учун туманимиз нурчилари – Учқудуқ туман электр таъминоти корхонаси аҳоли ва тадбиркорларнинг бу эҳтиёжини таъминлаш учун имкон қадар хизмат қилмоқда.
Учқудуқ туманида 11190 тани шундан 10540 таси аҳоли, 650 таси улгуржи электр энергия истеъмолчилари мавжуд. Учқудуқ туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари 550,5 км. узунликдаги электр тармоқлари, 13 та подстанция, 150 та трансформатор пунктларига хизмат кўрсатади. Жорий йил бошидан 11 млрд. 633 млрд. сўм миқдорида электр энергия етказиб берилган. Истеъмолчилардан маблағ ундириш даражаси 102,5 фоизни ташкил қилади.
Жорий йилда Учқудуқ туманида 15 800 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 5 та трансформатор пунктларини янгилаш, модернизация ва реконструкция қилиш белгиланган эди. Амалда бу муҳим ишлар деярли уддаланди. Шу давр мобайнида электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш юмушлари олиб борилди. Қўшимча равишда туман марказида қурилаётган янги кўп қаватли 28 та уйларни электр энергияси билан таъминлаш учун техник-ташкилий ишлар олиб борилди.
Янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини изчил ривожлантириш мақсадида юклама билан ишлаётган трансформаторлар катта қувватлиларига алмаштирилди. “Ёшлар” кичик саноат зонасида ҳам бу борадаги ишлар сифатли адо этилди. Ҳозирга қадар бу манзилларда 1 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи, 1 та трансформатор пункти барпо қилинди.
«Обод маҳалла» дастурлари юзасидан “Айтим” ва “Навоий” маҳалласида тармоқларнинг самарали ишлашини таъминлаш юзасидан мукаммал юмушлар олиб борилди. Бундай ишлар натижасида туманда қўшимча қувват захираси яратилди, юқори кучланишли электр тармоқларининг ишлаш сифати яхшиланди. Маҳалла ва овуллардаги истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти мустаҳкамланди.
Шуларни ҳисобга олиб, бугун электр қадрига етиш муҳим эканини эслатмоқчимиз. Бунинг учун аввало, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланмайлик, тежайлик, қўни-қўшни, ошна-оғайниларнинг ҳам бу борадаги хатти-ҳаракатларини кузатайлик. Улар етказган зиён ўзимизга тегишини тушунсак, юз-хотирлик қилмасак ва албатта, фойдаланган электр энергияси тўловини амалга ошириб қўйсак, бу беминнат нурнинг қадрига етган бўлардик.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Ҳаётда эндигина ўз йўлини излаётган, ҳар имкониятга умид билан қараётган ёшлар учун муваффақиятга эришган инсонлар билан учрашиш мулоқот қилиш уларга жуда катта мотивация беради, албатта.
Бугун Учқудуқ туманидаги “КЕLАJАК” ёшлар марказида битирувчи ёшлар билан ўтказилган “Муваффақият омили” мавзусидаги учрашув янгича форматда ўтказилди. Унда умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари, сектор раҳбарлари ҳамда муваффақиятга эришган давлат мукофотларига сазовор бўлган аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган ўз касбининг ҳақиқий билимдони бўлган қаҳрамонлар иштирок этди.
Тадбир аввалида учрашув қаҳрамонлари яъни 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси, “Меҳнат шуҳрати” ордени совриндори Ольга Лагутина, меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби Абдулла ота Керуенбаев, Шимолий кон бошқармаси директори, “Шуҳрат” медали совриндори Неъматилло Ахатовларнинг ҳаёти ва иш фаолиятига доир видеоролик намойиш қилинди.
Янгича форматдаги учрашув қаҳрамонларига ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Ва етарлича жавоблар олишди.
-Биз мустақил ҳаёт остонасида келажагимизни белгиловчи муҳим қарорни қабул қилиш арафасидамиз, - дейди 10-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Далер Нематов. – Ҳар бир тенгдошимизни ким бўлсам экан, қайси соҳани танласам экан каби ўй-фикрлар тинчлик бермаётган шу кунларда бу каби учрашув, муваффақиятга эришган инсонлар билан ўтказилган очиқ мулоқот биз учун фойдали бўлди, албатта.
Шунингдек, учрашувда фанлар олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиблари олимпиаданинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган билимли ва иқтидорли ўқувчилар уларнинг ўқитувчилари ҳамда ота-оналари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Зўр, Класс!" лойиҳаси доирасида Бошқирдистон Республикасидан Учқудуқ туманига ташриф буюрган ўқитувчи Нурия Искановага туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, Учқудуқ туман хокимлиги ахборот хизмати томонидан “ХОКИМ САВОЛИГА ЖАВОБ БЕР ВА ПУЛЛИ СОВҒАНИ ҚЎЛГА КИРИТ!” онлайн-викторина ўтказилган. Ушбу викторина ғолиби 10-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Лазиз Темировга туман ҳокимининг пул мукофоти ва ташаккурномаси тантанали равишда берилди.
Шу куни Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси” номинациясида рағбатлантирилди. Танловда фахрли 3 – ўринга Марказий физика-кимёвий лаборатория ёшлар етакчиси Фарид Назаров ҳамда темир йўл цехи ёшлар етакчиси Фарида Танатарова, фахрли 2-ўринга Автомобиль транспорт бошқармаси ёшлар етакчиси Умиджон Арипов, фахрли 1-ўринга идоравий-ҳарбийлаштирилган қисм ёшлар етакчиси Нодирбек Тўйевлар сазовор бўлишди. Фаол ёшлар етакчиларига ШКБ директорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.
Дарвоқе, учрашув қаҳрамонларига энг қизиқарли саволлар билан мурожаат қилган ўқувчи-ёшларга китоблар тақди қилинди.
Бугунги “Муваффақият омили” мавзусидаги ёшлар билан учрашувдан кўзланган мақсад, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимиз ёшларига қаратилаётган юксак эътибор, ўсиб келаётган ёш авлодга берилаётган кенг имкониятлар, шунинг баробарида бу каби эътибордан чексиз баҳраманд бўлаётган ёшларимиз юз-кўзларида ғайрат-шижоат, ташаббускорлик, интилиш, билимга чанқоқлик ва жонажон Ватанига дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиришдан иборат бўлди.
Тадбирда “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Құмсағат ғұмырдың сынаптай сырғыған әр күнін шүкірлік айтып өткергенге не жетсін?! Топырағынан тектілік дарыған, тәрбиесінен тәңірін таныған батагөй бабалардай артқа қанағатшылдықпен қарайлап, өткен өмір, кешкен тірлікке риза кейіп танытар ондай жандар жетерлік. Олардың әр басқан қадамына, жүріп өткен белесіне зейінмен зер салсаңыз «Еңбегімен ер сыйлы, өнбегімен жер сыйлы», деген татымды тіркес ойға еріксіз орала кетеді. Біздің пайымнан сыр суыртпақтар болсақ, бақытын еңбектен тапқандардың санатында Алибаев Нүркен Рзахмет ұлы бар екені даусыз.
Нүркен Рзахметұлы топырағынан талай тектіні түлеткен қасиетті Тамды ауданы жаңашаруа совхозында 1978 жылы өмірге келген. Қарапайым отбасында дүние есігін ашқан Нүркен 1985-1995 жылдар аралығында мектепте оқып, 1996 жылы Тамды ауданы кәсіптік техникалық училищенің дәнекерлеуші-жөндеуші мамандығы бойынша білім алып шығады.
2004 жылы Үшқұдық ауданына қоныс аударып, 2005 жылы механикалық жөндеу цехіне жұмысқа орналасады. 2011 жылы механикалық жөндеу цехі толық бір учаскені Геотехнология кені құрамына өткізеді. Нүркен Рзахметұлы сол учаскенің құрамында болып еңбек жолын Геотехнология кенінің бұрғылау құбырларына қызмет көрсету учаскесінде жалғастыруда.
-Аллаға шүкір жұбайым Мағрипа екеуміз айдай сұлу үш қыздың ата-анасымыз. Үшеуі де мектеп оқушылары, өмірлік жұбайым Мағрипа 2-медицина санитарлық бөлімі медбикесі. Міне Геотехнология кенінің 60 жылдығына орай 3-дәрежелі «Кончилик шухрати» көкірек нышанымен марапатталдым, - дейді Нүркен Рзахметұлы.
Талаптанған жанның қашан да шығар тауы биік. Талап пен еңбектің арқасында бүгінгі күнде ұжым алдында абырой-беделдің шыңынан көрініп, ауданда да үлкен сый-құрметке ие Нүркен Рзахметұлы.
Өндіріс саласы дамыған елдердің қатарында тұру әрбір мемлекеттің қолынан келе бермейтін іс. “Науайуран” МК “Учкудук” ІШО Геотехнология кенінде бүгінгі күнде 776 ке жуық жұмысшылар қызмет етуде. Геотехнология кені 60 жылдығына орай қағаз бетіне өндіріс саласында аянбай еңбек етіп келе жатқан азаматтарды түсіруді жөн көрдік.
Ошанов Майрамбек Садірбайұлы 1963 жылы Мыңбұлақ ауылында дүниеге келген. Орта мектепті ауылда тәмамдап, еңбек жолын 1994 жылы Геотехнология кенінен бастау алып, қазіргі күнге дейін өндіріс саласында 29 жыл көлемінде оператор қызметінде істеп келуде. Саналы ғұмырын өндіріс саласының қарышты дамуына арнаған азаматтың атын Геотехнология кені ұжымы да, аудан халқы да ерекше құрмет тұтады.
Шын тұлғаның әр заманда да жұлдызы биік болады. Өйткені шын тұлға ең алдымен айналасына мейірімін төге білуімен, адал¬дығымен, еркін ойлайтындығы¬мен, сол сияқты еңбекті ұйым¬дастыра білуімен ерекшеленеді. Осы тұрғыдан келгенде Майрамбек ағаны сөз етуге де, үлгі етуге де жарайтын айтулы адамдар қа¬тарында аталады десек шындық¬тан ауытқи қоймаспыз.
«Ер адамның қандай да жетістігінің артында ақылды әйел тұрады» деген рас сөз. Адал жары атанған Баян апа ашық жүзді, жүрегі таза адам еді. Азаматының әркез бабын таба білген, қас-қабағына қарап қалауын түсінген қадірлі жан еді. Уақыт өз дегенін жасайды, қазіргі күнде Баян апа о дүниелік атанды. Жылы жүзін Майрамбек аға 2 перзентінің жанарынан көріп отыр, 3 немеренің мейірімді атасы. Ұлы Нұржас өнер жолын таңдап, қазіргі күнде Қазақстан Республикасы Астана қаласында білімін шыңдауда.
Геотехнология кені 60 жылдығына орай Майрамбек ағаның еңбегі еленіп, «Навоий КМК фахрийси» көкірек нышанымен марапатталды.
Ұжым ортасында жас буынға аға әрі ұстаз болған Майрамбек ағаның ғұмыр жолы кім-кімді де, әсіресе жас буынды бей-жай қалдырмасы анық. «Бейнет түбі – зейнет», «Еңбек – ердің көркі, Ер – елдің көркі» деген мақалдардың мәнісін жете түсінгендей боламыз.
2022 йилда қиймати 154,8 млрд. сўмлик (шундан
143,3 млрд. сўм ўз маблағи, 11,5 млрд.сўмлик банк кредити ҳисобидан) 71 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 674 та янги иш ўринлари яратилди.
Саноат соҳасида 13 та (38,9 млрд.сўм, 431 иш ўрни);
Хизматлар соҳаси 35 та (89,5 млрд. сўм, иш ўрни 172 та);
Қишлоқ хўжалиги 23 та (26,4 млрд. сўм, иш ўрни 71 та).
Банк кредити ажратилиши бўйича
2022 йилда қиймати 11,5 млрд. сўмлик 31 та инвестиция лойиҳалари банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши натижасида 127 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Шулардан, 2023 йил 1 январ ҳолатига қадар 31 та инвестиция лойиҳаларига қиймати 11,5 млрд. сўм бўлган кредит маблағлари ажратилди.
Саноат соҳасида 3 та (0,6 млрд.сўм, иш ўрни 10 та);
Хизматлар соҳаси 17 та (8,6 млрд. сўм, иш ўрни 77 та);
Қишлоқ хўжалиги 11 та (2,3 млрд. сўм, иш ўрни 40 та).
Хорижий Инвестициялар бўйича
2022 йил туманга 0,3 млн АҚШ долларлик хорижий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган эди шундан
2022 йил якуни билан 3,4 млн АҚШ долларлик (жами режага нисбатан 1133 %) хорижий инвестиция жалб этилди.
Шу жумладан туманда ушбу хорижий Инвестициялар “Navoiy Quartz” МЧЖ ҚК (600,0 минг АҚШ доллари ) ҳамда “Uchuquduq Qimiz” МЧЖ (456,0 минг АҚШ доллари) ва "LANMAIJIJUAN" МЧЖ ХК (2100,0 млн АҚШ доллари) корхоналари томонидан ўзлаштирилди.
Экспорт ҳажмлари бўйича
Туманга 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан жами 1 019,1 минг доллар (шундан, саноат маҳсулотлари 1019,1 минг доллар, қийматида экспорт режаси белгиланган бўлиб, 2022 йил 31 декабрь ҳолатига 1 011,6 минг доллар (шундан, саноат маҳсулотлари
1 011,6 минг доллар, экспорт ҳажмлари амалга оширилди. Экспорт ҳажмлари амалга оширилиши режалаштирилган (режага нисбатан 99,3 %).бажарилган.
Улуғбек ЖЎРАЕВ,
Инвестициялар ва ташқи савдо
бўлими бошлиғи ўринбосари.
Жорий йил бошида “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилинган эди.
Шимолий кон бошқармаси бўлим ва бўлинмаларида ушбу ҳужжат ижросига бағишланган “Заковат” интеллектуал-ўйини бўлиб ўтмоқда. Ана шундай беллашувлардан бири идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ёшлари ўртасида ўтказилди.
“КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ҚОМУСИ“ мавзусида бўлиб ўтган интеллектуал ўйинда 6 та жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳақидаги билимларини синовдан ўтказишди.
Билимлар баҳсининг якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни "Илғорлар", иккинчи ўринни “Ёшлар“, учинчи ўринни “Назоратчилар“ жамоалари қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Нодир ТЎЙЕВ,
ИҲҚО бошланғич ёшлар ташкилоти етакчиси.
Мингбулоқ ёшларини спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида мини футбол стадиони қуриб бугун фойдаланишга топширилди.
11-умумий ўрта таълми мактаби ўқувчи-ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларнинг соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишларини кучайтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Гарант Учқудуқ” МЧЖ томонидан қисқа муддат бир ой ичида замонавий ва кўркам мини футбол стадиони барпо этилди.
270 млн. сўм сарфланган сунъий қопламали стадион вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил иккинчи чорак даромадлари режасидан орттирилиб бажарилган қисмидан йўналтирилган маблағ ҳисобидан қурилган.
Мини футбол стадионининг очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинаётгани алоҳида таъкидланди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётир. Мазкур тадбир ҳам беш ташаббуснинг бири, яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилганлиги эътироф этилди.
Ҳеч шубҳа йўқки, барча қулайлик ва шароитларга эга ушбу сунъий қопламали мини футбол стадионида тўп сурган мингбулоқлик спортчилар орасидан ҳам кўплаб чемпионлар етишиб чиқади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Учитель из России Нурия Иксанова выиграла в Международном конкурсе «Лучшая русская школа за рубежом», проводимого ФГБОУ «Международный центр образования «Интердом им. Е.Д. Стасовой» при поддержке Министерства просвещения Российской Федерации.
Конкурс проводится с 2021 года в целях поддержки организаций и педагогических коллективов, реализующих программы изучения русского языка или ведущих обучение на русском языке в системах общего образования. В 2022 году конкурс проводился в двух номинациях: «Лучшая русская школа за рубежом» и «Учитель-международник». В конкурсе приняли участие 465 педагогов и педагогических коллективов из Республики Таджикистан, Республики Узбекистан, Киргизской Республики. Вне конкурса участвовали представители Республики Армения, Азербайджана, Республики Казахстан и Туркменистана.
Церемония награждения призеров и лауреатов конкурса состоялся 16 декабря в очно-дистанционном формате на площадках в городах Душанбе, Ташкенте и Бишкеке.
По условиям конкурса, было подготовлено видео. В съемке видеоролика приняли участие учителя школы 10. Монтаж был сделан учеником 7а класса Аброром Ахадовым.
Директор школы Шахло Бафоева:
- Мы рады, что наша школа выходит на международный уровень. Приятно осознавать, что учащиеся и ученики могут проявлять себя, заявлять о себе. Благодарю руководителя областного гороно Марата Шамуратова, Жамшида Халилова за поддержку наших идей.
Нурия Иксанова:
- В Учкудуке очень талантливые дети и профессиональные учителя русского языка. Администрация гороно и школы 10 всегда поддерживают новые начинания. Я благодарна всем. Это наша общая победа.
2022- yilning yanvar-sentabr oylari dastlabki ma’lumotlariga ko‘ra, Navoiy viloyati aholi umumiy daromadlari hajmida yollanma ishchilarning daromadlari ulushi 43,0 %ni tashkil etdi.
Ma’lumot uchun: 2021- yilda 39,9 %ni, 2020- yilda 37,7 %ni tashkil etgan.
Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши ошди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 40,3 % ни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 39 % ни ташкил этган эди.
Таққослаш учун, жорий йилда хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 % га ошган.