Hokimiyat matbuot xizmati
2022 йил давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари томонидан 60 та комиссиялар йиғилишлари ўтказилган бўлиб, уларда кўриб чиқилган масалаларнинг 53 таси халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Жумладан:
Комиссия раиси: Ҳикматов Олим Акмалович-маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясида 14 та масала муҳокама этилиб, шундан 13 та масала туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновна-суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясида
9 та жумладан; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг туман бўлимларининг масалалари муҳокама этилиб, шундан 8 та масала туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Сайфидинов Севдиёр Ярашевич-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясида 14 та масалалар шундан туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълим бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари раҳбарларининг масалалари муҳокама этилиб, барчаси туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Камолова Мубина Бахшуллаевна-ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиясида 11 та масалалар муҳокама этилиб, шундан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш ҳамда дафтарга киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг барчаси туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Абдикаримов Молдабек Сахиевич-саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясида 4 та масалалар шулардан, туманда “Ўзбекистон Респудликаси Президентининг кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-5152—сонли қарорига кўра уй-жой компаниясини бошқариш тизими олиб бориш тўғрисида”ги, Учқудуқ туман аҳолисини тоза ичимлмк суви тармоғини яхшилаш мақсадида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилиб, барчаси туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Нарчаев Кенес Садиевич-аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясида 5 та, масала муҳокама этилиб, шундан 3 та масала шундан “Яшил макон” тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Қодирова Райхон Уразовна-ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясида 3 та масалалар шундан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлиги тўғрисидаги Қонуннинг Учқудуқ туман халқ таълим бўлимидаги ижроси, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги “Давлат органлари ва ташкилотлар фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш доирасида ПФ-6247-сон Фармон ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”, Учқудуқ саноат техникуми ва Учқудуқ касб-ҳунар мактаби билан бирга “Интернет тармоғидан самарали фойдаланиш давр талаби” каби масалалар муҳокама этилган.
Комиссия раиси:Эргашова Озода Хонтемировна-регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясида 1 маротаба “Давлат идораларидаги ижронинг сифатини ва ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш тўғрисида”ги масала юзасидан комиссия йиғилиши ўтказилган.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 19 та сессиялар ўтказилган бўлиб, уларда 140 та масала кўрилган.
Туман ҳокими ўринбосарлари 14 маротаба;
туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари 7 маротаба;
туман тиббиёт бирлашмаси 4 мартаба;
туман молия бўлими 2 маротаба;
туман халқ таълими бўлими 1 маротаба;
туман санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими 2 маротаба ва бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жами 51 та ахборот ва 47 маротаба ҳисоботлари эшитилди.
Жорий йилда туман ҳокимининг 3 фармойиши ва 1 та қарори тасдиқланди.
2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 140 та қарор қабул қилиниб, қарорлар эхат почта тизими орқали тегишли корхона ва ташкилотларга юборилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Учқудуқ туманида 25 сайлов округларидан 25 нафар Халқ депутатлари сайланган бўлиб, бугунги кунда 25 нафар депутат ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Шундан 2 нафар депутат ўз аризасига биноан депутатлик ваколатидан озод этилган. 1-“Алтинтау” ва 4-“Ёшлар” сайлов округларида сайлов ўтказилиб, бўшаб қолган депутатлик ўрнига 2 нафар депутатлар сайланган.
2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 19 та сессиялар ўтказилган бўлиб, уларда 140 та масала кўрилган. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жумладан: туман ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия бўлими, туман тижорат банклари, туман халқ таълими бўлими, туман санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари эшитилди.
Туман Кенгаши депутатлари томонидан 24 та янги қабул қилинган Қонун юзасидан маҳаллаларда, меҳнат жамоалари ўртасида, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилди.
2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 140 та қарор қабул қилиниб, қарорлар эхат почта тизими орқали корхона ва ташкилотларга юборилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари 2022 йил давомида 220 та тарғибот, учрашув ва 69 та сайёр қабулларда 610 та тадбирларда иштирок этди.
Учрашувлар жараёнида аниқланган 410 та муаммоларнинг 335 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 75 тасига тушунтириш берилди. Депутатлар томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 459 нафар фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Туманда депутатлар томонидан “Депутат ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб, ёшлар томонидан кўтарилган масалалар, жумладан, кўчаларни асфальт қилиш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, ишсизлик, кредит масалаларидаги муаммолар бўйича тегишли корхона ва ташкилотларга 79 та депутат сўрови юборилди. Депутат сўровларининг барчасига жавоб хати олинди.
Жорий йил давомида оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан ўтказилган учрашувлар, тарғиботлар ва давра суҳбатлари туман ҳокимлигининг Facebook саҳифасида ҳамда “UCHQUDUQ” газетасида доимий ёритиб борилди. Жумладан, “UCHQUDUQ” газетасида 19 маротаба, телерадиода 5 маротаба, ижтимоий тармоқларда 359 маротаба жами оммавий ахборот воситаларида 302 маротаба ёритилди.
Туман Кенгаши депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Қонуни лойиҳаси бўйича аҳоли ўртасида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стрататегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлашга хизмат қилиши тўғрисида, лойиҳага киритилган ўзгаришлар ва янги таклифлар юзасидан тумандаги барча корхона ва ташкилотларда тарғибот ҳамда давра суҳбатлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори 10.1-бандида берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш борасида ноябрь ва декабрь ойларида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида сектор раҳбарлари, ҳамда тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Дастур доирасида Учқудуқ туманида 7 та маҳаллалар ҳудудида 7 та лойиҳаларни амалга оширилиши белгиланган.
7 та лойиҳанинг смета ҳужатларини ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилиб лойиҳачини аниқлаш бўйича эълон берилди.
4 та ички йўллар, 1 та ичимлик суви ва оқова сув таъминоти, 2 та электр таъминоти объектлар.
Айни дамда 7 та лойиҳа (ёки 100%) бўйича лойиҳа ташкилотлари аниқланган.
7 та лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ҳужжатлари экспертизадан ўтказилган.
7 та лойиҳа бўйича шартномалар тузилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини бошланган.
Жумладан, 4 та ички йўллар, 1 та ичимлик суви ва оқова сув таъминоти объектлари, 2 та электр таъминоти объектлар қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Назорат тизими юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарларидан иборат масъуллар
7 та маҳаллаларга бириктирилди.
Сектор раҳбарлари, бириктирилган масъул раҳбарлар билан биргаликда ҳар ҳафта жойларга чиққан ҳолда маҳалларда амалга оширилаётган ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил қилиниши назоратга олинган.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорига асосан Учқудуқ туманида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳозирги кунда жами
20 512 нафар аёллар баланси шакллантирилди ва платформага киритилган бўлиб “Аёллар дафтари” рўйхатига 286 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатга олинган. “Аёллар дафтари”нинг 6 та тоифаси бўйича йиғма жилдлар шакллантирилган, асословчи хужжатлар тикилган.
1-тоифа – Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар - 45 нафар
2-тоифа – Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар - 27 нафар
3-тоифа – Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар - 125 нафар
4-тоифа –Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар - 53 нафар
6-тоифа - Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизлар - 36 нафар
1-тоифа – Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар -
45 нафарининг ҳам бандлиги таъминланди: 27 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 18 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари олиб берилди ва ўзини ўзи банд қилди.
2-тоифа – Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар - 27 нафаридан 10 нафарига 419 800 000 сўмлик кредитлар олиб берилди, 16 нафарига субсидиялар ажратилиб, керакли асбоб ускуналар олиб берилди, 1 нафари доимий ишга жойлаштирилди.
“Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 286 нафардан 259 нафар хотин-қизларнинг барчасига “Аёллар дафтари” жамғармасидан 225 000 000 ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 107 300 000 сўм миқдордаги бир марталик моддий ёрдамлар берилди.
30 нафар хотин-қизларга тикувчилик , сартарошлик ва миллий пишириқлар пишириб ўзини банд қилиши учун жами 174 400 000 сўмлик
10 турдаги меҳнат қуроллари субсидия асосида сотиб олиб берилди
228 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
11 нафар хотин-қизларга ўзлари ёки фарзандларининг даволанишлари учун жами 74 480 000 сўм маблағ ажратилишига кўмаклашилди
18 нафар хотин-қизларга 43 000 000 сўмлик дори-дармон воситалари сотиб олиб берилди
3 нафар фуқаронинг фарзандларини даволатиш учун Тошкент шаҳрига бориб келишлари учун жами 2 076 000 сўм маблағ ажратилди.
7 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар Жумамуратова Зуҳра, Даулибаева Орнай, Абдуллаева Ҳилола, Жусипахметова Бекзада, Утебаева Кунсулу, Имомова Элмира, Тошниёзова Ҳикматойларнинг уйларини таъмирлаш учун жами 61 502 800 маблағ ажратилди.
50 нафар хотин-қизларни Хива шаҳрига саёҳатга юбориш учун 30 900 000 сўм маблағ ажратилди.
Бир нафар фуқаронинг ОТМда таҳсил олувчи фарзанди учун 4 500 000 сўм миқдорда тўлов контракт пули тўлаб берилди
Турли хил маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари учун жами 37 000 000 сўм маблағ ажаратилди
“Аёллар дафтари”га киритилган 286 нафар хотин-қизларга қўшимча равишда қуйидаги амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Хусусан, 6 нафарига асбоб, ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилган, 70 нафар хотин-қизлар саёҳатларга жалб этилган, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 70 нафар фарзандларига мактаб формаси сотиб олиб берилди, 196 нафари маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирларга жалб этилган, 12 нафар хотин-қизларга турли жамғармалардан субсидиялар ажратиб берилган.
Қўшимча ёрдам сифатида аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларимизга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг барчасига режадаги индивидуал дастур ҳамда йўл харитасида белгиланган ва қўшимча ёрдамлар кўрсатилди. 2 нафар фуқаро вафот этди, вафот этгунга қадар тегишли ёрдам кўрсатилди.
“Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 2022 йил 1 январь ҳолатига қолдиқ 196 миллионни ташкил этган бўлса, 2022 йил давомида жамғармага 661 миллион сўм кирим қилинди, йил якунига келиб ушбу маблағларидан жами 622 358 800 сўм маблағ сарфланди , ҳозирги кунда жамғармада 234 миллион сўм маблағ қолди.
Нафиса НАЖМИДДИНОВА,
Учқудуқ туман ҳокими ўринсабори,
оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та бўлимдан ташкил топган бўлиб, уларда 100 та мақсад акс эттирилган.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини ташкил этиш борасида Учқудуқ тумани бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хусусан,Дастур ижросини ташкил этиш ва ўз муддатида сифатли ижросини ташкил этиш бўйича Учқудуқ тумани ҳокимининг 2022 йил 14 февралда 25-5-76-Q/22-сонли қарори қабул қилиниб, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларнинг ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда 94 та банддан иборат туманда комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мазкур Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 204,1 млрд сўм шундан, 1,4 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Ушбу маблағларнинг 34,4 млрд сўми давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, 148,8 млрд сўм ҳамда 1,4 млн. АҚШ доллари ижрочилар ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини ижросини, амалга оширилган ишларни умумлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида, туман ҳокимининг барча ўринбосарларидан иборат бўлган таркибда туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида доимий ишловчи мониторинг - таҳлил гуруҳи ташкил этилди.
Бундан ташқари, давлат дастурини ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокимлигида алоҳида йиғилиш ўтказилиб, дастурда белгилаб қўйилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳар бир бандга корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан масъул бириктирилди.
Давлат дастури ижросини таъминлашда, 1 та Ўзбекистон Республикаси Қонунига, 1 та Ўзбекистон Республикаси Фармонига,
5 та Президент қарорига, 8 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорига,
34 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар киритилди.
Жорий йил давомида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни ижроси бўйича олиб борилган ижобий ишлар натижасида дастур доирасида 206 млрд. 141 млн. сўм яъни, режага нисбатан 100,9 фоиз миқдорида маблағлар ўзлаштирилди ва дастурдаги 94 та бандда белгиланган чора - тадбирлар ижроси тўлиқ бажарилишига эришилди.
Жумладан, давлат дастурининг 71-бандига кўра, ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш бўйича туман молия бўлими томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
2022 йил давомида 1-2 мавсумларда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга қарийб 3,3 млрд.сўм, тумандаги таълим массасаларининг ўқув сифатини яхшилаш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 1.7 млрд.сўм, тумандаги таълим массасаларини таъмирлаш учун 700,0 млн.сўм, кўча ёритиш чироқлари ўрнатиш учун 100.0 млн.сўм, Йўлчилар ОФЙдаги ичимлик сувини таъмирлаш учун 650.0 млн.сўм, тумани марказига суғориш тизими қувурларини тортиш учун
200,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Давлат дастурининг 28-мақсадида: Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 900 млн АҚШ долларига етказишни ўз ичига олган 118-бандида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Экспортни ривожлантириш дастури доирасида 2022 йилда экспорт ҳажмини 1,4 млн. АҚШ долларга етказиш назарда тутилган.Учқудуқ туманига 2022 йил учун 1 019,1 минг АҚШ доллар (шундан, саноат маҳсулотлари 1 019,1 минг доллар) миқдоридаги экспорт режаси белгиланган бўлиб, йил якуни билан 1001,3 минг АҚШ долларлик миқдорида (шундан, саноат маҳсулотлари 1001,3 минг АҚШ доллар) экспорт ҳажмлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, давлат дастурининг 125-126-127-бандларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги
ПҚ-271-сон қарорига мувофиқ, тумандаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан кичик саноат зонаси ташкил этиш учун ер участкалари 40 та лотга ажратилди.
Жорий йилнинг 31 январь ҳолатига 10 та лотдаги ер майдонлари бўйича ўтказилган аукцион савдолари натижасига кўра, уларнинг барчаси лойиҳа ташаббускорлари томонидан аукцион савдолари орқали сотиб олинган шунингдек, жорий йил 20 феврал кунига қадар қолган 30 та лотдаги ер участкалари бўйича аукцион савдолари тўлиқ якунланади.
Давлат дастурининг 85-мақсадида, мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 баробар қисқартириш бўйича вазифа юклатилган.
2022 йилнинг январ-декабр ойларида 3415 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг декабрь ойига қадар 3872 та янги иш ўринлари яратилди яъни режага нисбатан 113,4 фоизга бажарилишига эришилди.
Дастурни соҳалар кесимида бажарилишини таҳлил қиладиган бўлсак, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2 150 та режа белгиланган бўлиб, 2 835 та иш ўринлари яратилди ёки режага нисбатан 131,9 фоизни ташкил этади.
Шу жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 956 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, 1435 та янги иш ўринлари яратилган яъни, режага нисбатан 150,1 фоизга, ҳунармандчилик йўналишида 560 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб 627 та янги иш ўринлари яратилди яъни режага нисбатан 112,0 фоизга, ўзини-ўзи банд қилиш бўйича 2828 та янги иш ўринлари яратилиб, режага нисбатан кўп бажарилишиги эришилди.
Туманда иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилда Инвестиция дастурига киритилган саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 146,5 млрд. сўмлик 74 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 687 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ўз маблағи ҳисобидан 129,9 млрд. сўм, тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 16,5 млрд. сўм, хорижий кредит линияси орқали 1,2 млн АҚШ. доллари ҳамда 3,4 млн АҚШ. доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Бундан ташқари, давлат дастурининг 29-мақсади ҳисобланган тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармонига асосан, Учқудуқ тумани ҳудудида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди:
1. 461 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 13 645,0 млн.сўмлик кредит ажратилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишига 8 566,6 млн.сўм, шундан, майда шохли чорва моллари учун 5 469,8 млн.сўм, насиллаи қора мол 258,0 млн.сўм, 304,0 млн.сўм туячилик, 2 096,5 млн.сўм йилқичилик учун йўналтирилди.
Бундан ташқари паррандачилик учун 283,0 млн.сўм, балиқчилик учун 155,0 млн.сўм йўналтирилди.
Шу билан бирга, мебел ишлаб чиқариш ускуналари ва хом ашёлар учун 325,0 млн.сўм, макарон ишлаб чиқариш ускуналари учун 124,0 млн.сўм, миллий ширинликлар тайёрлаш ускуналари учун
560,1 млн.сўм, мусқаймоқ ишлаб чиқариш ускуналари учун
128,0 млн.сўм, ва хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича
3 941,5 млн.сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.2. Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга 429 нафар фуқаролар йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитилди.
3. 2022 йилнинг январ-декабр ойлари мобайнида жами 521 та
(383 та юридик ва 138 та якка тартибдаги) тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
4. Жорий йилнинг январ-декабрь ойлари давомида 4 313 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан 916 нафари доимий иш жойларига, 569 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 2 828 нафари ўзини ўзи банд қилинди.
Жумладан: “Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан 31 октябрь куни “Aйтим” маҳалла фуқаролар йиғинида “Samo yulduzlari” нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Mуассасада 6 та доимий иш ўринлари яратилиб, 50 ўринли оилавий боғчада кичкинтойларнинг униб-ўсиши учун барча шароитлар яратиб берилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида 30 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Бандлик жамғармаси”нинг 124,9 млн.сўм маблағлари ҳисобига керакли асбоб-ускуна, 108 нафар фуқарога “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси”дан ҳунармандлик уюшмасига аъзолик бадали учун 88,5 млн.сўм, 110 нафар банд бўлмаган фуқароларга “Ёшлар дафтари жамгʼармаси”дан 531.7 млн.сўм, ва “Аёллар дафтари жамгʼармаси” дан 35 нафар фуқароларга 188.2 млн. сўм маблағлари ҳисобидан керакли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидиялар ажратилди.
2022 йилнинг январ-декабрь ойларида маҳалла ва овуллардаги фуқароларга 250 та хонадонга 8 128,3 млн.сўмлик 2 809 бош қўй ва эчкилар, 15 бош йирик шохли насилли қорамол, 144 бош от, 14 бош туя тарқатилди.
Давлат дастурининг 57-мақсадида, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасида жаррохлик амалиётини олиб бориш учун 74.321.000 сўмлик (операциён) апарат ва бундан ташқари 32.352.610 сўмлик ЭКГ аппаратлари олинди ҳамда хар битта Оилавий поликлиникаларда биттадан пулсаксаметр, электрон термометр билан таъминланди. Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Вилоят ҳокимининг 2022 йил 25 июлдаги 3322-сонли баёнини 6-бандида кўрсатилган туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг Лабораториясига гемолатик анализаторини ва КТМРнинг алоҳида кириш хонаси ажратилиб нафас таҳлилини олиб бориш мақсадида чоралари кўрилмоқда. Хозирги кунда туман тиббиёт бирлашмасида асбоб-ускуна ва жиҳозларни техник хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Давлат дастурининг 69-мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш бўлими томонидан дастурнинг 254-бандида белгилаб берилган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, Давлат дастурининг 34-мақсадида: Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантиришнинг 163-бандга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентиринг 2022 йил
18 мартдаги “2022 - 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан “Обод маҳалла” дастури доирасида 2022 йилда 13176 млн. сўмлик маблағ ҳисобидан туманнинг 2 та “Айтим” МФЙ, “Навоий” МФЙларининг архитектура қиёфасини тубдан яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида Ободонлаштири бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси, Молия бўлими, Қурилиш бўлими томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудни биргаликда ободонлаштириш юзасидан бир қанча ташаббусли ишлар амалга оширилди.
“Обод маҳалла” дастури доирисасида 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилотларини таъмирланиши режалаштирилган ҳозирда 15-сонли МТТда умумий қиймати3 300 млн. сўмга пудратчи ташкилот "BEHZOD KELAJAK NUR" XK томонидан.қурилиш таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилган, 315,0 млн.сўмга 7-умумий ўрта таълим мактабида пудратчи ташкилот "Бахора қурилиш келажак" МЧЖ томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган. Шунингдек 6180,0 млн. сўмга 14-сонли МТТ да қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Обектда ишлар умумий ҳисобда 100 фоизга бажарилган.
Давлат дастурининг 80-мақсадида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш учун Ўрмон хўжалиги бўлими (И.Саитов) томонидан 290-бандида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 млн туп дарахтлар экиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиб.
Бунда: Учқудуқ туманида 2022 йил баҳор мавсумида 239 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган. Туман ҳокимлиги томонидан 2022 йил 1 март куни туман ШТАБИ тузилган. Туман штаби ходимлари томонидан “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлари ҳисобини юритиш ягона эликтирон платформасига 240,8 минг дона кунлик экилган кўчатлар сони киритиб, экология бўлими маъсул ходимлари томонидан 225,5 минг донаси ўрганилиб тасдиқланган.
2022 йил баҳор мавсумида экилиши режалаштирилган 308 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш ишлари якунига етказилди.
Бундан ташқари, туманида 2022 йил куз мавсумида 562,4 минг дона манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 581 минги 320 дона (153,53 %) кўчат экиш ишлари тўлиқ якунига етказилди ҳамда Туман штаби ходимлари томонидан “ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлари ҳисобини юритиш ягона эликтирон платформасига 581 минг 320 дона кунлик экилган кўчатлар сони киритиб, экология бўлими маъсул ходимлари томонидан ўрганилиб тасдиқланган.
Давлат дастурининг 41-мақсадининг 204-бандида белгилаб берилган Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 2 минг ўқувчи ўрни яратиш, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Халқ таълими бўлими (Ж.Халилов) томонидан бир мунча ишлар ташкил қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек давлат дастурининг 70-мақсадида: Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришни йўлга қўйиш учун Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (Н.Харипов) Ёшлар билан ишлашнинг самарали бошқарув тизимини жорий этиш, Ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш ва соҳада янгича бошқарув механизмларини жорий этиш,
Маҳаллаларда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалага оширилди.
Жумладан, Ёшлар жамғармасига 2022 йил учун Ёшлар дафтарига киритилган 342 нафар фуқароларга 1,775 млрд сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, Шундан бугунги кунга қадар 1,724 млрд сўм маблағлар сарфланди.
Шунингдек, 2022 йил давомида 305 нафар ёшларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатилганЖумладан: 12,8 млн.сўм маблағлар ҳисобига 10 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам берилган, 4,9 млн сўм маблағлар ҳисобига 4 нафар ёшлар ҳайдовчиликка ўқитилган, 386,3 млн.сўм маблағлар ҳисобига 57 нафар ёшларга абоб ускуна ва меҳнат қуроллари ажратилган, 408,6 млн.сўм маблағлар ҳисобига 118 нафар ёшларга таълим тўлов контракти тўлаб берилди, 6.0 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 нафар ёшга даволаш харажатлари қоплаб берилди, 47,570 млн.сўм маблағлар ҳисобига 26 нафар ёшларга “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида замонавий касбларга ўқиш курслари пуллври тўлаб берилди, 1,2 млн.сўм маблағлар ҳисобига 1 нафар ёшга ижара тўлови тўлаб берилишида кўмаклашилди, 295,4 млн.сўм маблағлар ҳисобига 51 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилди, 46,0 млн.сўм маблағлар ҳисобига 18 нафар ёшга истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўмаклашилган, Беш ташаббус тадбирлари учун йил бошидан 249,9 млн сўм пул маблағлари сарфланган. Бошқа йўналишлар учун жами 299,3 млн сўм маблағлар жамғарма томонидан сарфланилишига эришилди.
Давлат дастурининг 67-мақсад 245-банди ижроси бўйича жорий йилда Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш Спорт бўлми (А.Бўронов) Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2022 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 28 фоиздан 45 фоизга етказиш мақсадида тумандаги аҳолининг барча қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ёшлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида “Этноспорт” ва миллий спорт турлари спорт мусобақалари ташкил этиш, маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп–2022” футбол мусобақалари ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги”, “Раҳбар кубоги”, 5 ташаббус каби спорт мусобақаларини йил давомида режага асосан ўтказилмоқда. Ҳозирги вақтда туман маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда спорт билан шуғулланувчилар қамрови 35 фоизга етди.
Шунингдек, давлат дастурининг 134, 148-бандлари ижроси самарали ташкил этилганлиги натижасида тумандаги барча тоифа хўжаликларида гўшт ишлаб чиқариш 5 734,4 тоннага, сут 4504,6 тоннага, тухум 604,4 донага, жун 337,8 тоннага ва қракўл тери олиш 27,6 минг донага бажарилган бўлиб, жорий йил якуни билан қишлоқ хўжалигини 105,9 фоизга оширишга эришилди.
Фарруҳ ИСЛОМОВ,
Учқудуқ туман ҳокимлиги мониторинг гуруҳи раҳбари.
Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Учқудуқ туманининг маҳаллий бюджети 2023 йил учун даромадлари 62 249,5 млн.сўм, харажатлари 110 980,9 млн.сўмга тасдиқланган.
Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 2023 йил учун тасдиқланган. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:
туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғининг тегишли ажратма қилинган қисми;
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2023 йил
кўра туман аҳолисининг улушига мувофиқ.
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи вилоят бюджети ҳамда туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланиши белгиланган.
Учқудуқ туман молия бўлими.
(Жадваллар илова қилинади)
Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 105 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 39 та чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.
2023 йил 1 январь ҳолатига барча тоифа хўжаликларда йирик шоҳли қорамоллар жами 5695 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 146,5 фоизга, қўй ва эчкилар 136168 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,6 фоизга, отлар жами 4296 бош бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,4 фоизга, паррандалар эса жами 17279 бошни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,8 фоизга ошган. Жумладан:
20223 йил 1 январь ҳолатига чорва мол бош сонлари
Фермер хўжаликларида:
-йирик шоҳли қорамоллар жами 1376 бош;
-қўй ва эчкилар 72129 бош;
-отлар 1495 бош
-паррандалар 4184 бош
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида:
-йирик шоҳли қорамоллар жами 4023 бош;
-қўй ва эчкилар жами 57925 бош;
-отлар жами 2646 бош
-паррандалар жами 13095 бош
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар:
-Йирик шоҳли қорамоллар жами 296 бош;
-қўй ва эчкилар жами 6114 бош;
-отлар жами 155 бош
Туманда 2022 йилда умумий қиймати 38 517 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 23 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, шундан қиймати 1 700 млн сўмлик қорамолчилик бўйича 3 та лойиҳа, қиймати 300 млн сўмлик боғдорчилик бўйича 1 та лойиҳа, қиймати 8 670 млн сўмлик йилқичилик бўйича 10 та лойиҳа, қиймати 5 350 млн сўмлик қўйчилик бўйича 5 та лойиҳа, қиймати 3 700 млн сўмлик паррандачилик бўйича 4 та лойиҳалар шакллантирилган. йил якунига қадар ушбу лойиҳаларинг барчаси ишга туширилиб чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чорва мол бош сонларини кўпайтириш билан бир қаторда 82 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022 — 2026 йилларда навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сонли қарорига асосан туманда 400 бошга мўлжалланган йилқичилик коплексини ташкил этиш мақсадида 3 та йилқичилик йўналишидаги "Зарина Зиёдабону Келажаги" МЧЖ, "Ҳасанбой Чорва" ФХ, “Мейрхат Кедей” ФХ лари томонидан томонидан лойиҳалар амалга оширилган бўлиб қўшимча яна 3 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Туманда барча тоифа хўжаликларда 2022-2023 йиллар қишлов мавсумида 4491 бош қорамол, 145324 бош қўй ва эчкилар, 4437 бош отлар, 3420 бош туялар мавжуд.
Туманда бугунги кун ҳолатига 105 та фермер хўжаликларига қарашли 76 та чўпон уйларидан 72 таси ёки 95 %, 97 та ярим ёпиқ қўралардан 93 таси ёки 95,8 % тўлиқ таъмирланган.
Тумандаги барча тоифа хўжаликларда 2022-2023 йиллар қишлов мавсумига тайёргарлик ёки ем хашак базасини мустаҳкамлаш қишлов мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 34 минг тонна дағал хашак жамғариш режалаштирилиб, шундан шахсий ёрдамчи деҳқон хўжаоикларида 27 минг тонна, фермер хўжаликларида эса 7 минг тонна дағал хашак жамғариш режаси белгиланиб, бугунги кун ҳолатига аҳолида 26500 тонна хашак жамғарилиб режага нисбатан 98 %, фермер хўжаликларида 6680 тонна жамғарилиб режага нисбатан 95 % га бажарилган.
Дўстмурод АСТАНОВ,
Учқудуқ туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.
У бугун ҳаётидан мамнун яшаши керак
Бугун одамларни рози қилиш — келажагимизни гўзал, бетакрор, улкан салоҳият ва қудрат касб этишини таъминлайди. Бу — инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Чунончи, бахтли одамларгина дунёни янгилашга, ўзгартиришга қодир. Мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда жўшқин ҳамда жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу ислоҳотларнинг энг устуворларидан, муҳимларидан бири “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларидир.
Ушбу дастурлар доирасида ўтган 2022 йил мобайнида Учқудуқ туманида қуйидаги ишлар амалга оширилган. 7-умумий ўрта таълим мактабида 315 млн. сўм маблағ ҳисобига реконструкция ишлари, 14-давлат мактабгача таълим ташкилотида 6489 млн. сўм маблағ ҳисобига, 15-давлат мактабгача таълим ташкилотида 6489 млн. сўм маблағ ҳисобига таъмирлаш ишлари олиб борилган.
*4542,0 млн.сўмга 11,27 км ички хўжалик автомобиль йўллари таъмирланди;
*224,9 млн.сўмга 0,48 км янги ичимлик суви тармоғи тортилди;
*585,0 млн.сўмга 15,1 км электр тармоқларида янгилаш ва таъмирлаш ўтказилди.
*9 дона трансформатор шундан 3 дона янги трансформатор ўрнатилди ва 6 таси таъмирланди;
*519,0 млн сўмга 9 та кўп қаватли уйнинг том қисми, 15 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми, ва 22 та кириш юлакларида таъмирлаш ишлари олиб борилди;
*126,0 млн.сўмга 17 км оптик толали алоқа кабеллари тортилди;
*488,6 млн.сўмга 1,71 км янги пиёдалар йўлаклари қурилди ва 132,7 млн.сўмга 42 дона тунги кўча ёритиш чироқлари ўрнаьтилди;
*72,0 млн.сўмга 32 дона чиқиндихоналар ва таъмирланди ва янги типдаги модул урналар ўрнатилди;
*100,0 млн.сўмга 10 дона манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли Қарорлари асосан Учқудуқ туманида “Обод марказ” дастури доирасида туман марказидаги “Мустақиллик” кўчасининг 0,62 км қисмини 3225 млн. сўм маблағ ҳисобига архетектура қиёфасини яхшилаш ва тўла таъмирлаш ишлари ҳамда 354,2 млн. сўм маблағ ҳисобига Учқудуқ шаҳрида "Учқудуқ" метеорология станцияси биноси янгидан барпо этилди.
Мазкур дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар авваламбор, халқимиз руҳиятини кўтаришга, унинг ички имкониятларини кўпайтиришга, шахс сифатидаги камолотини юксалтиришга, унинг қадр-қимматини, ҳурматини жойига қўйишга қаратилгани билан долзарб ва аҳамиятлидир.
Отабек РАМАЗАНОВ,
Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари.
Учқудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йил давомида тумандаги вакант иш ўринларини топширишга мажбурий бўлган 56 та корхона ва ташкилот томонидан 793 та бўш иш ўринлари кўрсатилган бўлиб, ушбу бўш иш ўринларига марказ томонидан йил давомида 612 нафар фуқаролар маълумоти ва мутахассислиги бўйича доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Шу жумладан туман ҳокимининг 2021 йил 15 октябрь санасидаги 59-5-76-Қ-сонли квота қарорига асосан 2022 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож иш топшда қийналаётган фуқаролар учун 309 та иш ўринлари захиралаб қўйилган.
Ушбу захираланган бўш иш ўринларининг қуйидаги тоифалари бўйича марказ томонидан квота асосида доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилган бўлиб улар қуйидаги тоифалар,
- 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари учун белгиланган 25 та иш ўрнига 18 нафар фуқаролар,
- Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар, «Меҳрибонлик» уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун белгиланган 181 та иш ўрнига 91 нафар фуқаролар
- Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун белгиланган 22 та иш ўрнига 6 нафар фуқаролар
- Ногиронлар учун белгиланган 16 та иш ўрнига 4 нафар фуқаролар
- Пенсия олди ёшидаги шахслар учун белгиланган 8 та иш ўрнига 3 нафар фуқаролар,
- Жазони ўташ муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун белгиланган 16 та иш ўрнига 11 нафар фуқаролар,
- Одам савдоси қурбони учун белгиланган 6 та иш ўрнига 0 нафар фуқаролар,
- Оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар тоифаси учун белгиланган 35 та иш ўрнига 31 нафар фуқаролар, жами бўлиб 164 нафар фуқаролар белгиланган квота тоифасига тўғри келганлиги сабабли туман ҳокимининг квота қарорида белгиланган тоифалари бўйича тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган.
Учқудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази