Hokimiyat matbuot xizmati
Олис овуллар ёшлари билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Учқудуқ марказидан 65 км. масофада жойлашган Мингбулоқ овулида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Овул фуқаролар йиғинида ўтказилган қабулда овул ёшлари иштирок этиб, ўз режалари, олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳақида фикрлашдилар.
Бугун овулда 14-30 ёшгача бўлган 86 нафар ёш истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхона-ташкилотларда, ижтимоий соҳа муассасаларида ишлайди. Яна шундай ёшлар борки, улар ўз чорвачилигини йўлга қўйишган.
Овулдаги 5 нафар ишсиз ёшлар ўз масала ва муаммолари билан сайёр қабулда иштирок этиб, уларнинг 3 нафарига субсидия асосида жиҳозлар олиб бериладиган бўлди. 1 нафари имтиёзли кредит асосида ўз чорвачилигини йўлга қўяди, 1 нафари эса “Иссиқлик манбаи” ДУК га ишга қабул қилинадиган бўлди.
Учқудуқ туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган сайёр қабулларда ёшлар томонидан билдирилаётган кўплаб мурожаатлар тегишли муддатга ижрога йўналтирилмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Аёллар дафтарини 2023 йил учун 4- боскичини шакллантириш аёлларни рўйхатга олиш мақсадида тумандаги Абай МФЙ фуқарлари иштирокида сайер кабул ўтказилди. Қабул давомида ҳудуддан туман кенгашига сайланган депутатлар М.Камолова ва Р.Қодирова иштирок этиб, фуқароларнинг муаммолари эшитилди.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаролар муаммоларини бартараф этиш бўйича тавиялар берилди. "Аёллар дафтари" да 6 йўналиш бўйича 58 аёллар рўйхати шакллантирилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар холатини ўрганиш мақсадида Йулчилар ОФЙ да Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган туман Кенгаши депутати Г.Алланова иштирокида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказилди. “Аёллар дафтари”га 6 та йўналиш бўйича киритилаётган 45 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароити, ҳаққоний ўрганилган ҳолда киритилаётганлиги, дастурнинг шаффофлиги таъминланиши назоратга олинди.
Шунингдек учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Xalq deputatlari Uchquduq tuman Kengashiga O‘zbekiston Ekologik partiyasidan saylangan deputat P. Amonov, Sh. Sattorov va N. Ergashev Uchquduq tuman 4 sektorda mahallalardagi "Ayollar daftari" va "Temir daftar" ga kiritilgan fuqarolar bilan suhbat tashkil etildi. Yig‘ilish davomida aholini qiziqtirib kelgan barcha savollarga deputat tomonidan kerakli tavsiya va maslahatlar berildi.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзХДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Ш.Сатторов, Ўзбекистон Экологик партиясидан туман Кенгаши депутати П.Амоновлар томонидан ўзи сайланган Айтим маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси билан сайёр учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан хонадонма-хонадон ўрганилиши жараёнида иштирок этиб, дафтарга киритилаётган ҳар бир хотин-қизларнинг турмуш шароити ҳаққоний ўрганилган ҳолда дастурнинг шаффаофлиги таъминланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар юзасидан депутат томонидан тегишлига жавоблар бериб ўтилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган туман Кенгаши депутати Ҳикматов Олим Акмалович томонидан ўзи сайланган “Кокпатас” МФЙ ҳудудларнинг аҳолиси билан сайёр учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан хонадонма-хонадон ўрганилиши жараёнида иштирок этиб, дафтарга киритилаётган ҳар бир хотин-қизларнинг турмуш шароити ҳаққоний ўрганилган ҳолда дастурнинг шаффаофлиги ўрганилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига ЎзХДПдан сайланган туман Кенгаши депутатлари Э.Нормуродов, З.Санаев, ЎзМТДПдан сайланган туман Кенгаши депутати С.Насировалар томонидан ўзи сайланган Навоий маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси билан сайёр учрашувлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш Давлат дастурига асосан ҳамда “Аёллар дафтари”ни 2023-йил учун 4-босқичини шакллантириш, рўйхатга олиш юзасидан хонадонма-хонадон ўрганилиши жараёнида иштирок этиб, дафтарга киритилаётган ҳар бир хотин-қизларнинг турмуш шароити ҳаққоний ўрганилган ҳолда дастурнинг шаффаофлиги таъминланишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Шунингдек Навоий МФЙнинг ходимларининг 2022 йил якуни юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
Учрашув давомида фуқаролардан тушган таклиф ва муаммолар юзасидан депутатлар томонидан тегишлига жавоблар бериб ўтилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
2022 йил давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари томонидан 60 та комиссиялар йиғилишлари ўтказилган бўлиб, уларда кўриб чиқилган масалаларнинг 53 таси халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Жумладан:
Комиссия раиси: Ҳикматов Олим Акмалович-маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясида 14 та масала муҳокама этилиб, шундан 13 та масала туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Нажмиддинова Нафиса Зайниддиновна-суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиясида
9 та жумладан; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг туман бўлимларининг масалалари муҳокама этилиб, шундан 8 та масала туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Сайфидинов Севдиёр Ярашевич-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясида 14 та масалалар шундан туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълим бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари раҳбарларининг масалалари муҳокама этилиб, барчаси туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Камолова Мубина Бахшуллаевна-ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиясида 11 та масалалар муҳокама этилиб, шундан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш ҳамда дафтарга киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг барчаси туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Абдикаримов Молдабек Сахиевич-саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясида 4 та масалалар шулардан, туманда “Ўзбекистон Респудликаси Президентининг кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-5152—сонли қарорига кўра уй-жой компаниясини бошқариш тизими олиб бориш тўғрисида”ги, Учқудуқ туман аҳолисини тоза ичимлмк суви тармоғини яхшилаш мақсадида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилиб, барчаси туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Нарчаев Кенес Садиевич-аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясида 5 та, масала муҳокама этилиб, шундан 3 та масала шундан “Яшил макон” тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар туман Кенгаши сессиялари кун тартибига киритилган.
Комиссия раиси:Қодирова Райхон Уразовна-ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясида 3 та масалалар шундан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлиги тўғрисидаги Қонуннинг Учқудуқ туман халқ таълим бўлимидаги ижроси, Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги “Давлат органлари ва ташкилотлар фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш доирасида ПФ-6247-сон Фармон ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”, Учқудуқ саноат техникуми ва Учқудуқ касб-ҳунар мактаби билан бирга “Интернет тармоғидан самарали фойдаланиш давр талаби” каби масалалар муҳокама этилган.
Комиссия раиси:Эргашова Озода Хонтемировна-регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясида 1 маротаба “Давлат идораларидаги ижронинг сифатини ва ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш тўғрисида”ги масала юзасидан комиссия йиғилиши ўтказилган.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.
2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 19 та сессиялар ўтказилган бўлиб, уларда 140 та масала кўрилган.
Туман ҳокими ўринбосарлари 14 маротаба;
туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари 7 маротаба;
туман тиббиёт бирлашмаси 4 мартаба;
туман молия бўлими 2 маротаба;
туман халқ таълими бўлими 1 маротаба;
туман санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими 2 маротаба ва бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг жами 51 та ахборот ва 47 маротаба ҳисоботлари эшитилди.
Жорий йилда туман ҳокимининг 3 фармойиши ва 1 та қарори тасдиқланди.
2022 йил давомида туман Кенгаши томонидан 140 та қарор қабул қилиниб, қарорлар эхат почта тизими орқали тегишли корхона ва ташкилотларга юборилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши котибияти.