LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

31 Dec 2022

 

    Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.ХАМРОЕВнинг туман аҳлига йўллаган Янги йил табриги

     Азиз ва қадрли тумандошлар!

   Шу қувончли лаҳзаларда Сиз азизларни Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик ва тотувлик тилайман!

   Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг куни-кеча Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида 2022 йил якунлари атрофлича таҳлил этилди. Шу билан бирга 2023 йил учун устувор вазифалар белгилаб берилди.

Мамлакатимизда "2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" — деб эълон қилинди! Мурожаатда биринчи ўринда эътибор инсон, унинг шаъни ва қадр қимматини юксалтиришга қаратилди. Шунингдек, таълимга эътиборни кучайтириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун ҳам аниқ вазифалар белгиланди.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, давлатимиз раҳбарининг 25 ноябрь кунида вилоятимизга ташрифи давомида 2023 йил – Навоий вилоятида Учқудуқ йили бўлади, дея таъкидлаганлари биз учқудуқликларни айниқса қувонтирди. Учқудуқдаги иссиқлик тизимини янгилашга 51 миллиард сўм, туман маркази аҳолисини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш учун 78 километр сув тармоғи қуриш лойиҳасига 100 миллион доллар ажратилмоқда. 

Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг Қизилқум чўлининг инжиқликларига бардош бериб яшаётган учқудуқликлар турмушини фаровон этиш, кўнгилларига эртанги кунга ишонч, ёшларга ғайрат бағишлаш, меҳнатларига яраша муносиб шароитларга эга бўлиш орзусини амалга ошириш йўлидаги саъйи ҳаракатларидир. Қизилқумликларга бўлган меҳру эътиборининг бир кўринишидир. 

Ўз навбатида биз учқудуқликлар олдимизга қўйилаётган улкан вазифаларни уддалашга бор куч-ғайратимизни ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз.

Азиз учқудуқликлар! 

Бугун вақтнинг азим дарёдек шиддат билан ўтишига гувоҳ бўлиб, умр йўлимизнинг яна бир янги йилига қадам қўймоқдамиз. Ўйлайманки, Сиз азиз тумандошларнинг саъй-ҳаракатларингиз, қўллаб-қувватлашингиз, энг муҳими — юксак ишончингиз билан кириб келаётган янги 2023 йилда ҳам ўтган йилдагидан кўра салмоқлироқ натижаларга эришамиз.

Менинг ниятим, тилагим шуки, ҳар бир оила, ҳар бир инсон муроду мақсадига етсин!

Барчангизга яна бир бор мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахту камолини кўриш насиб этсин!

Янги — 2023 йилнинг қадами жонажон Ўзбекистонимизга қутлуғ ва баракали келсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизлар!

 

29 Dec 2022

 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилганлиги ҳамда яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан, Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроев “Айтим” маҳалласида яшовчи хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 3 нафар маҳалладошлар хонадонларига ташриф буюрди.

   Жумладан, Аслиддин ва Сабоҳат Ризаевлар “Қизилқум” кўчаси 18-уй, 8 – хонадонда истиқомат қилиб келишади. Икки нафар вояга етмаган фарзандлари ва онасини укасининг қарамоғида қолдириб, Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрига ишлаш учун кетган. 

    Туман раҳбари Ризаевлар оиласида вояга етаётган болаларнинг бугунги аҳволи, мактабдаги ўқишлари, қизиқишлари, орзу-истаклари билан ўртоқлашди. Оиланинг ҳар иккала фарзанди ҳам туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабида намунали хулқи ва аъло баҳоларга таълим олиб, спортда ҳам катта-кичик ютуқларни қўлга киритишмоқда.

    Шунингдек, маҳалладаги яна бир оила меҳнат мигранти Болтаев Фурқат Шохимович хонадонида бўлган туман раҳбари оила бекаси ва икки нафар ўғли билан дилдан суҳбатлашди. Бугун оилабоши Россия Федерациясининг Красноярск вилоятида ишлайди.

    -Турмуш ўртоғим ҳар икки ойда бир марта уйга келиб туради. Янги йил байрамини оила даврасида кутиб ололмаслигини айтганида фарзандларим хафа бўлишди. Бугун туман ҳокими хонадонимизга кириб келганида, бизни байрам билан табриклаганида жуда хурсанд бўлдик. Айниқса, ўғлим Умиджонга ноутбук, менга эса замонавий тикув машинкаси совға қилганлари биз учун кутилмаган байрам совғаси бўлди, - дейди Хадича Нурова.

   Учқудуқ туман ҳокими С.Ф.Хамроев “Дўстлик” маҳалласида яшовчи меҳнат мигрантлари оиласи даврасида ҳам бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга ва уларнинг фарзандларига байрам совғалари берди. Оиласидан яқинларидан олисда ишлаётган меҳнат мигрантларининг келгусида ўз Ватанида, оиласи бағрида меҳнат фаолиятини олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

    Эътиборлиси, Учқудуқ туманининг барча маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида яшовчи меҳнат мигрантлари ҳолидан хабар олиш, байрам билан табриклаш ва уларга манзилли кўмак кўрсатиш ишлари давом эттирилади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

26 Dec 2022

 

   Бугун "Учқудуқ" маданият уйида иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехининг 60 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Н. Ахатов корхона раҳбарияти, мухандис-техник ходимлар, меҳнат фахрийлари ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.

    Дастлаб йиғилганларни туман ҳокими С. Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов ушбу қутлуғ сана билан қутлаб, корхона тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарини иссиқлик таъминоти, ичимлик ва техник сув ҳамда табиий газ билан таъминлашдаги ўрни аҳамиятли эканлигини таъкидладилар.

    Тантанали маросим давомида кўп йиллик фидокорона меҳнати ва ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси ҳамда иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехининг 60 йиллиги муносабати билан билан 4 нафар ходим “НКМК фахрийси”, 3 нафари III-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан мукофотланди. 9 нафарига эса фахрий ёрлиқлар тантанали топширилди.

    Шунингдек, цех ишчи-ходимларига қулайликлар яратиш мақсадида 1-сон Бирлашган касаба қўмитаси томонидан маиший техникалар берилди. Цех маъмуриятига эса ШКБ раҳбарияти томонидан компьютер жамламалари тақдим қилинди.

   Тантанали маросим давомида “Учқудуқ маданият уйи бадиий жамоалари ҳамда хонандалари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

26 Dec 2022

ЗАМОНАВИЙ БИНО БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА

      Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги 1962 йилда ташкил этилган дизель электр станцияси бугунги кунга келиб, иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехи деб юритилади. 

   350 нафар ишчи-ходим, муҳандис-техниклар хизмат қилаётган цех аҳил жамоасининг асосий фаолияти Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарини иссиқлик таъминоти, ичимлик ва техник сув ҳамда табиий газ билан таъминлашдан иборат.

   Бу каби муҳим ва масъулиятли вазифани бажараётган иссиқ сув, газ таъминоти ва оқава сув цехи жамоаси ишлари тахсинга лойиқ.

   Цех иш жараёнида бир зум бўлса-да узилиш бўлмайди. Оби-ҳаёт бўлган сувни саноат ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз узатиб бериш айниқса, куз-қиш кунлари содир бўладиган аварияларни тез ва сифатли бартараф этиш учун жамоа кўпинча кунни тунга, тунни эса тонгга улаган пайтлари кўп бўлади. Ана шундай фидокорлик билан қилаётган ҳалол меҳнат, мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига қўшаётган бебаҳо ҳиссаси ШКБ маъмурияти томонидан беэътибор қолдирилмади. 

   Корхона тасарруфидаги ташландиқ бир аҳволга келиб қолган бино капитал таъмирдан чиқарилиб, цех маъмурияти кўчириб ўтказилди. Бу юбилей арафасида цех ишчи-ходимларга муносиб байрам совғаси бўлди. Замонавий бинода барча қулай шарт-шароитлар яратилган.

   Бинони фойдаланишга топшириш маросими тантанли нишонланди. ШКБ директори ўринбосари Ҳ.Шарипов, №1-сонли Бирлашган касаба уюшмаси раиси Т.Быкова ва кенг жамоатчилик вакиллари бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бир гуруҳ фаол, фидойи ишчи-ходимлар ШКБ директорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

23 Dec 2022

 

   Шу кунларда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам янги йил байрами шукуҳи кезмоқда. Жойларда байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур ишлар олиб борилмоқда. 

   Жумладан, учқудуқликларнинг байрам дастурхони тўкин бўлиши, нарх-навони кескин ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркаларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилди.  

   9 та олис овулларда бўлиб ўтаётган ярмаркаларда сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум сингари 24 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда.

   Асосан чўл ҳудудларидаги овуллар аҳолиси учун 200 тонна ун, 27 тонна ўсимлик ёғи, 20 тонна шакар, 20 тонна гуруч, 100 тонна картошка куз-қиш мавсуми якунига қадар арзонлаштирилган нархларда етказиб берилаётир.

– Овулимиз туман марказидан 70 км олисда жойлашган, - дейди “Алтинтау” ОФЙ яшовчи, меҳнат фахрийси Қожабек Сейтназаров. -

   Янги йил байрами савдо ярмаркаси олис овулларда яшовчилар учун катта қулайлик яратди. Ярмаркаларда аҳоли учун энг зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нисбатан арзон нархларда сотилаётганлигидан барча хурсанд бўлмоқда. Муҳими узоқ йўл босиб харид учун туман марказига боришга ҳожат қолмади. 

   Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев янги йил байрами олдидан ташкил этилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишди, маҳсулотларни арзон нархларда сотиш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.  

   Юқорида таъкидланганидек, овуллардаги ярмаркалар 2023 йилнинг январ-февраль-март ойларигача давом этади.  

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: