Hokimiyat matbuot xizmati
2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Навоий вилоятида ЯҲМ ҳажми 49 729,0 млрд. сўмга етди ва ўсиш 5,5 % ни ташкил этди.
Қуйидаги асосий тармоқларда ижобий ўсиш кузатилди:
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 104,5 %,
саноатда 105,3 %,
қурилишда 108,6 %,
хизматлар соҳасида 107,1 % ни ташкил этди.
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизми жорий этилгандан буён улар билан ишлашнинг вертикал тизими яратилди.
Давлатимиз раҳбарининг 25 ноябрдаги Навоий вилоятига ташрифи доирасида ёшлар билан ишлаш тизимида Хатирчи тажрибаси илгари сурилган эди. Ана шу муносабат билан Учқудуқ туманидаги 14 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 14-30 ёш орасидаги ёшлар қайта хатловдан ўтказилади.
Бугун Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда масалага алоқадор корхона-ташкилот мутасаддилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Мажлис кун тартибида ёшларни қайта хатловдан ўтказиш масаласи муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳлари тузилди. 14 та маҳаллада хатлов жараёнлари тўғри ташкил этилиши ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Хатлов давомида ёшларга 20 турдаги имтиёзлар ва 312-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори хақида атрофлича тушунтириш ишлари амалга оширилади.
Ҳар бир маҳаллада ёшларни хатловдан ўтказиш шу орқали ёшларнинг муаммоларини ўрганиш улар билан самарали иш ташкил қилиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар кўзда тутилмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Куни-кеча “Дўстлик” МФЙ даги 18-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиларининг туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Хамроев билан учрашуви ўтказилди.
Унда иштирок этган битирувчи-ёшларга мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилаётганлиги хусусан таълимга қаратилган кучли ёндашув келгусида Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган этук кадрларни этишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни фан, техника, спорт ва яна кўплаб соҳаларда ривожланиб боришида бўлган шарт-шароитлар бутун дунё мамлакатлари орасида қизиқиш уйғотмоқда.
-Ана шу ёшлар орасида кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади. Қаерда бўлманг, мактаб партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламан. Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга аминман, - деди туман ҳокими С.Хамроев.
Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 11-синф ўқувчиси Сарвар Қўлдошев: “Қайси олийгоҳда ўқигансиз?!”, Ҳумоюн Элмуродов: “Ўн йилдан кейин Учқудуқни қандай тасаввур қиласиз?!” деган саволлар билан мурожаат қилди. Ва тегишли жавобларни олишиб, очиқ мулоқот қилишди.
Мулоқотлар давомида маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг: “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олмоғингиз ва амал қилмоғингиз ҳеч бир фойдадан ҳоли бўлмайди. Зеро бесамар ўтган бир сония ҳам келажакда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин деган хулосалар ўртага ташланди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари халқимиз қалби ва онгидан чуқур жой олиб, бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга ҳамда уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Бу борада юртбошимиз ташаббуслари билан ташкиллаштирилган секторлар фаолияти ўз самарасини бермоқда.
Учқудуқ тумани 1-сектор раҳбари С.Хамроевнинг навбатдаги аҳоли билан сайёр қабули “Дўстлик” МФЙ да бўлиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, 1-сектор масъуллари томонидан сайёр учрашувларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан сифатли ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Куни кеча ташкил қилинган мазкур сайёр қабул давомида 14 нафар фуқаронинг 17 та бандлик, банк кредити, таълим, коммунал соҳалар каби масалалар юзасидан мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан, “Йўлчилар” ОФЙ “Гулшан” кўчаси 116-уйда истиқомат қилувчи Дилоров Рахимова қизи Заринигор Ғиёсовани шартнома тўловларини тўлашда амалий кўмак сўраб мурожаат қилди. Тошкент давлат кимё технологиялари институтида тўлов контракт асосида таҳсил олаётган Зарнигор “Ёшлар дафтари”га киритилиб, васийлик кенгаши қарори билан тўлов-контрактни маълум бир қисмини тўлаб бериш белгиланди.
“Мустақиллик” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида яшовчи Муҳайё Намозова, аввалги қабулда қилган мурожаати ижобий ҳал этилгани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда иш сўраб мурожаат қилди.
Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики,
мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб, халқимиз давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати устуворлигини ўз ҳаётларида яққол ҳис қила бошлади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Учқудуқ туман муҳташам Оазис масканида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан туманда фермерчилик ва деҳқончилик соҳасида кўп йиллардан бери меҳнат қилаётган, юқори натижаларга эришган фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда томорқа ер эгаларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Жумладан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 30 йиллиги” Эсдалик нишони билан “Рахмиддин Орзу” фермер хўжалиги раҳбари Кенжаев Илхом Эсанович, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан “Аймурза Ковсар” фермер хужалиги раҳбари тақдирланган бўлсалар, тумандаги 5 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари: “Ақбай Келажак” ф/х раҳбари Ю.Рахмонов, Ўрмон хўжалиги бош чупони М.Кожаназаров, “Шерхан Нурлибек” ф/х раҳбари Е.Умурзахов, Cахро Астриус ф/х раҳбари C.Эргашев, “Нурислам Тама” ф/х раҳбари Е.Нуржановлар ҳамда туман ташҳис маркази серология ходими Кулкаева Гулзира Муратбаевна ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходими Молдамуратова Рая Серикбаевна кўп йиллик меҳнати учун туман ҳокими ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Соҳа ҳодимларига байрам муборак бўлсин.
Болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси томонидан 2022 йилда олиб борилган ишлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6275-сон Фармони “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5215-сон, “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5216-сон қарорларига мувофиқ боланинг, жумладан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашб уларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини таъминлаш соҳасида тубдан янги тизим яратилди.
Мазкур Фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган, хусусан:
2022-2023 ўқув йилида туманда вояга етмаганлар 14786 нафарни ташкил этади. Шундан худудда 0-2 ёшгача болалар сони 3248 нафар, 3-7 ёшгача бўлган худуддаги мактабгача ёшдаги болалар 3658 нафари бўлиб, 3443 нафар бола мактабгача таълим муассасаларига жалб этилган яъни 92,5% бола мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган. 8084 нафари умумтаълим мактаблари ҳамда 478 нафари касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ҳисобланади. Таълим муассасаларида мунтазам дарсларга қатнашмайдиган ўқувчилар мавжуд эмас.
Учқудуқ туман бўйича болалар сони 14786 нафарни ташкил этади, улардан 59 нафари (0.3%) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобланади.
Жумладан: етим ва она она қарамоғидан маҳрум бўлган болалардан 54 нафари оилаларда (васийлик ва ҳомийликка берилган) тарбияланмоқда, 5 нафар етим ва она она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Томди туман Оилавий болалар уйи тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275 сонли Фармонига мувофиқ амалдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Болалар масалалари бўйича Учқудуқ тумани комиссия этиб қайта ташкил этилди.
Бугунги кунда болалар масалалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси Низоми асосида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунга қадар болалар маслалари бўйича Учқудуқ туман комиссияси томонидан 20 дан ортиқ муҳокамалар ўтказилиб, уларда 32 нафар болаларнинг ишлари кўриб чиқилди.
Жорий йил давомида комиссия томонидан 12 нафар қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар оилаларга жойлаштирилди.
Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги учун 32 нафар ота-оналар (13 млн 50 минг сўм жаримага) маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бугунги кунга қадар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 2 нафар болалар Оилавий болалар уйидан оила тарбиясига қайтарилди ва 1 нафар бола Гўдаклар уйидан ота-онаси қарамоғига қайтарилди.
Туманда якка тартибда уйда ўқитилаётган ногирон болалар 30 нафарни ташкил этиб, шундан 1-мактабда 2 нафар, 3-мактабда 3 нафар, 4-мактабда 2 нафар, 5-мактабда 2 нафар, 7-мактабда 2 нафар, 9-мактабда 2 нафар, 10-мактабда 4 нафар, 12-мактабда 1 нафар, 13-мактабда 2 нафар, 18-мактабда 2 нафар ҳамда 20-мактабда 8 нафарни ташкил этади. Учқудуқ туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ҳамда халқ таълими бўлими, мактабнинг ММИБДЎлари, психологлари билан биргаликда уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларни ҳолидан ҳабар олиш, дарс хоналари билан танишиш мақсадида ўқувчиларнинг уйларига борилиб, ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари ўрганилиб келинди.
Туман ФХДЁ бўлими томонидан 2022 йил давомида (29-декабр ҳолатига) кунига қадар 928 нафар болага туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилган яъни 554 нафар гудак туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида туғилган, ТСҚ-2да 293 нафар гудак туғилган ҳамда 81 нафар бошқа туман, шаҳарларда туғилган гўдакларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган. Туманда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилмаган болалар мавжуд эмас.
Туманда таълим муассасаларининг 2022 йилнинг ҳозирги кунига қадар туманда 709 нафар болалар 16 ёшга тўлиши муносабати паспортлаштирилди. (ИД карта олган).
Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг 2022 йил давомида 11 марта комиссия йиғилишлари ўтказилган бўлиб, унда 20 та турли кўринишдаги маъмурий ва ҳуқуқбузарлик содир этган масалалар, ушбу масалаларда 32 нафар вояга етмаганларнинг маъмурий ва ҳуқуқбузарликлари, назоратсизлиги, қаровсизлиги, ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар юзасидан масалалар кўрилган ва вояга етмаганларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар муҳокама қилинган бўлиб, комиссия томонидан уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-2-қисми талаблари асосида маъмурий жарима ҳамда вояга етмаганларни туман ИИБ профилактик ҳисобга олиш бўйича қарорлар ҳамда мактаб ички назоратига олиш бўйича қарорлар қабул қилинди ва ИИБ ҳамда мактаб маъмурияти томонидан профилактик ҳисобга олинган болалар билан мунтазам иш олиб борилмоқда.
Назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилганлар сони 1 нафар, ҳисобот даврида профилактик ҳисобга олинган вояга етмаганлар сони 18 нафарни, ҳисобот даврининг охирида жами профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар сони 14 нафар бўлиб, якка тартибда олиб борилган профилактик ишлар натижасида ҳисобдан чиқарилган вояга етмаганлар 4 нафарни ташкил этади.
Ҳозирда йиллик 14 нафар болалар туман ИИБ профилактик ҳисобига олинган бўлиб, шундан 3-мактабда 3 нафар, 5-мактабда 2 нафар, 7-мактабда 1 нафар, 9-мактабда 1 нафар, 18-мактаб 4 нафар, 20-мактабда 2 нафар, касб-ҳунар мактабида 1 нафарни ташкил этади.
ИИБ профилактик ҳисобига болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 тадан 14 тага (-1)камайган.
Вояга етмаганлар иштирокида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга (2021 йилда 1 та) нисбатан камайган, яъни жорий йилда жиноят содир этилмаган.
Жорий йил давомида вояга етмаганларнинг кўнгилочар дам олиш жойларида тунги вақтда ота-оналарининг кузатувисиз бўлишларини, тиланчилик қилишларини олдини олиш, болаларни қаровсизлиги ва улар томонидан ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайри-ижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари, ИИБ вояга етмаганлар ишлари ва инспектор психологи ҳамда туман ХТБ маънавий-ахлоқий тарбия бўлими биргаликда “Тунги рейд” тадбири ўтказилиб келинмоқда. Тадбир давомда “Қизилқум” жоме масжиди ва транспорт йўналишлар, “Деҳқон бозори” худудидаги барча кафе-барлар, чойхона ва ресторанлар, компютер ўйингоҳлари ўрганилди ва ўрганиш натижасида назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар аниқланмади.
Туманда таълим муассасаларнинг мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар сони 26 нафарни ташкил этиб, (жумладан: 1-мактабда 1 нафар, 3-мактабда 12 нафар, 7-мактабда 1 нафар, 9-мактабда 2 нафар, 10-мактабда 2 нафар, 12-мактабда 1 нафар, 18-мактабда 4 нафар, 20-мактабда 3 нафар) ушбу ўқувчиларнинг уйларига туман ИИБ ҳамда мактаб психологлари билан уйларига борилиб, ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Ўқувчининг қизиқишлари, ота-онаси билан ўзаро муносабатлари, уй ишлари ва ота-онасига ёрдам бериш аҳволи ва дарсдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилиш ҳолатлари юзасидан ота-оналар билан суҳбат ўтказилди.
Таълим муассаларидаги туман ИИБ ҲПБ ВЕ ва ЁЎҲПТЕГ якка тартибда профилактик ҳисобига олинган, таълим муасссаларидаги мактаб ички рўйхатига олинган, имконияти чекланган ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган васийлик, ҳомийликка олинган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ижтимоий жиҳатдан хавфли ва оғир аҳволга тушиб қолган болалар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларни ҳуқуқларини кафолатларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида мактабларда давомат рейдлари ва вояга етмаган ўқувчилар билан биргаликда давра суҳбатлари ва тушунтириш тарғибот ишлари ҳамда учрашувлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй жой билан таъминлашнинг янги тизими яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 656-сонли қарорлари ижроси юзасидан Учқудуқ туманига 736 млн 43 минг сўм республика бюджети ҳисобидан маблағ ажратилиб, 2022 йилда жами 3 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланди.
Жумладан:
Губанова Вера Игоревна 2004 йил 26-июнда Россия Федерациясида туғилиб, Учқудуқ туманида яшаб келган, ота-онаси вафот этган, чин етим. 2022-йил Оилавий болалар уйини битирган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Оилавий болалар уйини тугатган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Губанова Вера Игоревнанани уй-жой билан таъминлаш мақсадида Навоий шаҳар Боғишамол кўчаси, 1а-уй, 24-хонадон (3-этаж) 245 млн 43 минг сўмга харид қилинди. 2022 йил 27-октабрдаги олди-сотди шартномаси орқали сотиб олинган. Харид қилинган уй-жойнинг майдони 34,11 кв.м ташкил этади. Губанова Вера Игоревнага топширилган уй-жой таъмирланган ҳолда ҳамда яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (кондинционер, газ плита, музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор, диван кроват, стол-стул, кийим шкафи, ошхона шкафи ва жихозлари, қандил, парда ва гиламлар билан) янги жиҳозланган ҳолда топширилди.
Ленгард Ангелина Сергеевна 2004 йил 24-февралда Учқудуқ туманида туғилган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, ижтимоий етим. 2022-йил Оилавий болалар уйини битирган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Оилавий болалар уйини тугатган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ленгард Снежанна Сергеевнани уй-жой билан таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар Қурувчи МФЙ 4-кичик туман, 22-уй 87-хонадон (2-этаж) 250 млн сўмга харид қилинди. 2022 йил 17-ноябрдаги олди-сотди шартномаси орқали сотиб олинган. Харид қилинган уй-жойнинг майдони 36,91 кв.м ташкил этади. Ленгард Снежанна Сергеевнага топширилган уй-жой таъмирланган ҳолда ҳамда яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (кондинционер, газ плита, музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор, диван кроват, стол-стул, кийим шкафи, ошхона шкафи ва жихозлари, парда ва гиламлар билан) янги жиҳозланган ҳолда топширилди.
Ленгард Снежанна Сергеевна 2004 йил 24-февралда Учқудуқ туманида туғилган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, ижтимоий етим. 2022-йил Оилавий болалар уйини битирган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Оилавий болалар уйини тугатган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ленгард Снежанна Сергеевнани уй-жой билан таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар Наврўз МФЙ 14-кичик туман, 7-уй 29-хонадон (5-этаж) 240 млн сўмга харид қилинди. 2022 йил 17-ноябрдаги олди-сотди шартномаси орқали сотиб олинган. Харид қилинган уй-жойнинг майдони 33,78 кв.м ташкил этади. Ленгард Снежанна Сергеевнага топширилган уй-жой таъмирланган ҳолда ҳамда яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (кондинционер, газ плита, музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор, диван кроват, стол-стул, кийим шкафи, ошхона шкафи ва жихозлари, парда ва гиламлар билан) янги жиҳозланган ҳолда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сон Қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича Учқудуқ туман ҳокимлигининг 2022 йил 3-февралдаги 17-5-76-Қ/22-сонли қарори ҳамда 16 банддан иборат Йўл харитаси ишлаб чиқилди. “Меҳр дафтари”га киритиладиган 25 ёшгача бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар руйхатини шакллантирилиб, васийлик (ҳомийлик, патронатга) олинган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)лари ўрганилди ва уларни қийнаётган масалаларни бартараф қилиш ва ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида туман ҳокимининг 2022 йил 13 июндаги 89-5-76/22-сонли қарорига асосан тумандаги васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 15 нафар вояга етмаган болалар “Меҳр дафтари” тизимига киритилди.
Қарор талаблари асосида маблағлар ҳомийлик маблағлари ва 2022 йил 1 январдан бошлаб алкаголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоиз миқдордаги ажратмалар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилиши белгилаб берилган. (Ҳозирга қадар алкаголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоиз миқдордаги ажратмалар “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушмаган.) “Меҳр дафтари”га киритилган 15 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга (1 нафар вояга етмаганга “Инсулиновая помпа” аппарати, 1 нафар вояга етмаганга “Замонавий типдаги ногиронлик аравачаси”, 1 нафар вояга етмаганга бокс ноки (боксёрский груша), 3 нафар 2022 йил Оилавий болалар уйини тугатиб қайтаётган битирувларга уй-жой масаласи, 3 нафар бепул курсларга иштирок этиши, 1 нафар бепул мактабгача таълимга жалб этиш бўйича, 2 нафари ўқув қуроллари олиб берилиши юзасидан) вояга етмаганларни қизиқиши муҳтожлиги ва эҳтиёжлари ўрганилиб, Учқудуқ туман йўл харитаси ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлигида ташкил этилган меҳр дафтари жамғармасига йўл харита ва ўқувчилар руйхати тақдим этилди.
“Меҳр дафтари”га киритилган болаларга туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан қўйидагича ишлар амалга оширилган. Жумладан:
2022 йил 31 август куни ҳомийлик маблағлари ҳисобидан вояга етмаганлар 05.04.2006 йилда туғилган Дерстуганова Анна Викторовна ҳамда 12.03.2007 йилда туғилган Кушлак Кристиналарга мактаб сумкаси олиб берилди.
2021 йил Томди туман болалар шаҳарчасини тугатиб, уй-жой билан таъминланган Х.Дўстлиги кўчаси 2-уй 10-хонадонда яшовчи Катунцева Нигина Александровнани хонадони болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ҳамда маҳалла ходимлари билан биргаликда ўрганилиб келинди ҳамда “Навоий” МФЙ томонидан 2022 йил 8 июл куни 2.500.000 (икки ярим миллион) сўм берилган.
2022 йил 26 август куни Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан ота-она қарамоғисиз қолган “Меҳр дафтари”га киритилган вояга етмаган Мирзахметов Диас Нурболович ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига мучал тўйи ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар ҳамда белгиланган жамҳармалар ҳисобидан тўй тантанали тарзида Оқсарой тўйхонада ўтказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги 74-ПФ-сонли қарорига асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган васийликка олинган вояга етмаган Базарбаев Азамат Муратбаевич (қандли диабет касаллиги билан касалланган, 2-гурух ногирони бўлган бола) ҳамда вояга етмаган Туремуратов Руслан Ерланович (“Бош мия фалажи”касаллиги, 2-гурух ногиронлиги бўлган бола)ларни васийсига ҳар ойда парваришлаш нафақаси 500 минг сўмдан тайинланиб, берилиб келинмоқда.
“Меҳр дафтари”га киритилган вояга етмаган Хабибулина Анна Хабибулина Анна Викторовна ҳамда Кушлак Кристиналарни билдирган қизиқишини инобатга олиб, 2022-2023 ўқув йилидан 3-сонли мактабда ташкил этилган бепул курс (фан тўгарак)ларга жалб этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорига асосан Учқудуқ туманида "Меҳр дафтари”га киритилган болалар “Йўлчилар” ОФЙ худудига қарашли 271-уйда яшовчи 5-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Базарбаев Азамат Муратбаевич, “Шалхар” ОФЙ 3-даҳа 65-уйда яшовчи 12-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси Туремуратов Руслан Ерланович ҳамда “Алтинтов” ОФЙ 7-уйда яшовчи 1-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Кузеров Батиржан Калибаевичларга (ҳар бирига) 600 кгдан кўмир маҳсулоти берилди.
Туман ҳокимлиги томонидан 3-декабр Ногиронлар куни муносабати билан “Асилбек” тўйхонасида ўтказилган байрам тадбирига 30 нафар ўқувчиларнинг иштироки таъминланди ва “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан аёллар дафтари рўйхатида турувчи хотин-қизларнинг ногирон фарзандларига яъни 30 нафар ногирон болаларга 6 млн сўмлик кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулолари олиб берилди.
Туман ҳокимининг ташаббуслари билан янги йил байрами арафасида 26 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига ҳомий ташкилотлар томонидан кийим кечак ва озиқ овқат маҳсулотлари олиб берилди.
“Меҳр дафтари” тизимига киритилган 4 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга туман Қизил ярим ой жамияти томонидан 2009 йилда туғилган Базарбаев Азамат Муратбаевичга 500 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти, Завялова Мария Никитичнага 400 минг сўмлик кўртка ва 300 минг сўмлик этик, Хабубилина Анна Викторовнага 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти, Кушлак Кристина Владимировнага 400 минг сўмлик кўртка олиб берилди.
Туман ҳокимининг ташаббуси билан “Меҳр дафтари” тизимига киритилган 10 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга эҳтиёж ва қизиқишини инобатга олган ҳолда, ҳомий ташкилотлар томонидан янги йил байрами арафасида вояга етмаган Завялова Мария Никитичнага қишки кийим (этик) ва кўйлак, Хабибулина Анна Викторовнага қишки кийимлар (қишки кўртка ва этик), Раимова Шоҳсанамга байрам совғаси ва китоб совғаси, Кузебаев Батиржан Калибаевичга жемфир ва брюк, Мирзахмедов Диас Нурболовичга қишки кийим кўртка, Кушлак Кристина Владимировнага иссиқ оёқ кийим (этик), Романова Кира Александровна қишки оёқ кийим (этик), Базарбаев Азамат Муратбаевичга спорт кийим, Туремуратов Руслан Ерлановичга 400 минг сўмлик совға, Базарбаев Азамат Муратбаевичга оқ кўйлак, спорт кийим, красовка, қишки кўртка ҳомий ташкилотлар томонидан олиб берилди.
Янги йил муносабати билан Оилавий болалар уйи битирувчиси чин етим, Зарафшон шаҳрида яшовчи Ленгард Ангелина Сергеевна ҳамда Ленгард Снежанна Сергеевналар туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан хонадонига борилиди ва холидан хабар олиниб, байрам совғалари ва озиқ-овқат тақдим этилди.
Шунингдек, туман ҳокимининг ташаббуслари билан чет давлатга вақтинча кетган 10 нафар ота-оналарнинг фарзандларига ҳомий ташкилотлар томонидан кийим кечак ва озиқ овқат маҳсулотлари совға қилинди.
2022 йил 31-декабр куни туман марказидаги “Лочин” ўйингоҳида ўрнатилган “Янги йил арчаси” байрам тадбирида туман ҳокими С.Хамроев, ШКБ директори Н.Ахатов ва қатор корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан болажонларга совғалар улашдилар.
Туманда жами ҳаракатдаги васийлик ва ҳомийликка олинган болалар сони 54 нафарни ташкил этади. Шундан ўғил болалар 25 нафар, қиз болалар 29 нафарни ташкил этади. Васийлик ва ҳомийликка олинган болаларни руйхати васийлик.уз платформасига 54 нафар васийлик ва ҳомийликдаги болалар руйхати платформага киритилди.
Шунингдек, вояга етмаганларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қаровсизлиги ва назоратсизлигини олдини олиш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаганларни жойлаштириш чораларини кўриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинди.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланиб, ота-онаси вафот этган ёки бошқа мамлакатларга ишлагани, саломатлигини тиклагани кетаётгани боис назоратсиз қолаётган вояга етмаганларга болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ота-онасининг аризалари бўйича жойлаштириш чоралари кўрилди.
2022 йил давомида 6 нафар вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик тайинланди, шундан: 5 нафар вояга етмаганга ҳомийлик, 1 нафар болага эса васийлик этиб белгиланган. Шунингдек, фуқароларнинг мурожаат аризалари асосида васийлик ва ҳомийликликка берилганларни ташкил этади.
2022 йил давомида 6 нафар (5 нафари қиз бола, 1 нафари ўғил бола) вояга етмаган фарзандликка берилган.
2022 йил давомида 2 нафар вояга етмаганга нисбатан белгиланган васий ва ҳомийни васийлиги ва ҳомийлиги туман ҳокимининг қарори асосида бекор қилинди ва онаси тарбиясига қайтарилди. Жумладан: туман ҳокимининг 2022-йил 25-январдаги 11-5-76-Қ/22-сонли қарорига асосан фуқаро Исамов Отабек Музаффаровичнинг вояга етмаганлар 13.10.2005-йилда туғилган Музаффарова Сабина Отамурод қизи ва 05.06.2008-йилда туғилган Музаффаров Ботиржон Отамурод ўғлига нисбатан белгиланган васийлиги бекор қилиниб, онаси пардаева Насиба Эрмаматовна Россия Федерациясидан қайтганлиги сабабли, фарзандлари ўз тарбияси қарамоғига қайтарилди.
Туман ҳокимининг 2022 йил 10 августдаги 116-5-76Қ/22-сонли қарорига асосан фуқаро Ҳожиев Фурқат Ярашевичнинг вояга етмаган 2009 йил 28 августдаги Дилмуродов Санжар Салимовичга нисбатан белгиланган васийлиги бекор қилиниб, Бухоро вилояти “Искогаре” МФЙ Искогаре қишлоғи 2-уйда яшовчи ўз онаси фуқаро Ҳожиева Дилнора Ярашевнанинг қарамоғига қайтарилди.
2022 йил давомида 18 нафар болаларни тарбиясида алоҳида яшовчи ота-оналарнинг фарзанд тарбиясида иштирок этиши тўғрисидаги низолар кўрилди.
2022 йил давомида 1 нафар вояга етмаганни қонуний манфаатини ҳимоя қилиш юзасидан оталик ва оналик мажбуриятларини лозим даражада бажармаган шахсларни фарзандига нисбатан ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман туман суга ҳужжатлар тақдим этилди. Жумладан: Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Завялов Никита Александрович оталик мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, вояга етмаган фарзанди Завялова Мария Никитичнага нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Зебо РАХИМОВА,
туман ҳокимлиги болаларни
ҳимоя қилиш шўъбаси мудири.
“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида 2022 йилнинг ноябр ойи давомида Учқудуқ туманидаги 20 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 20 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 10 та субъектларнинг 28.4 млн сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.
Жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 55 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.
Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ноябр ойи якуни билан туманда 63 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 20 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси.
Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбиридаги
Т А Б Р И К С Ў З И
Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ва бугунги тантанамиз қатнашчилари!
Конституция – бахтимиз қомуси, эркинлигимиз ва барча ҳуқуқларимиз кафолати, халқимизнинг минг йиллик орзу-умидлари ифодасидир.
Аввало, сиз азизларни, сизлар орқали кўп миллатли туманимиз аҳолисини қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ҳар бир давлат ўз иш юритувини энг аввало, Конституцияга таянган ҳолда амалга оширади. Чунки Конституция – фуқаролар ва давлат манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилувчи муҳим ҳужжатдир.
Мустақиллигимиз шарофати туфайли 30 йилдан буён биз инсонийликни улуғловчи, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминловчи умум манфаатларга хизмат қилувчи 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат бўлган ўз Конституциямизга эгамиз.
Ҳурматли Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси қабул қилинди.
Тараққиёт стратегияси жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида аҳолимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Конституциямизнинг 2-моддасида шундай жумлалар бор: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир”.
Бу жамият тараққиёти ва фуқаролар манфаатлари устуворлигини таъминлаш давлат учун асосий вазифалардан биридир.
Аввало, «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган конституциявий қоидадан келиб чиқиб, халқ билан доимий мулоқот қилиш фаолиятимиз мезони этиб белгиланди, давлат идоралари раҳбарлари фуқаролар олдида ҳисобот берадиган самарали тизим йўлга қўйилди.
Эътироф этиш жоизки, Бош Қомусимизда фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришлари, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари ўзининг амалий ифодасини топган.
Конститутцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конститутциявий комиссия тузилди унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.
Умумхалқ муҳокамаси давомида Конститутциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан ҳамда фуқаролик жамияти институтларидан жами 150 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳаза келиб тушган бўлиб, уларнинг катта қисми ўрганилганилди ва Конститутсиявий Қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасига келиб тушаётган таклиф ва фикр-мулоҳазаларнинг ортиб бориши, жамиятимизда қонун устуворлигини янада мустаҳкамлашда фуқароларимизнинг бефарқ эмаслигини ҳамда ушбу ҳужжатнинг янада халқчиллиги таъминланаётганини билдиради.
Бугунги кунда Бош Қомусимизнинг ҳар бир моддаси инсон манфаатларига, унинг моддий ва маънавий талаб ҳамда эҳтиёжларини қаноатлантиришга, манфаатларини қонуний йўл билан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.
Миллатимиз манфаатларига хизмат қилувчи, халқчил ва энг асосийси, элимизнинг орзу-мақсадларини ўзида ифода этган Конституциямиз бахтли, фаровон, тинч ва осуда ҳаётимиз кафолатидир.
Шундай бектакрор кунларда туманимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, рўй бераётган ўзгаришлар туманимиз турмуш тарзида туб бурилиш ясаганига барчамиз гувоҳмиз. "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туманимизда ҳам Сизлар билан бирга кенг кўламли ишларни амалга оширдик.
Биргина ижтимоий соҳада амалга оширилган эзгу ишларимизга эътибор қаратадиган бўлсак, 2 та мактабгача таълим ташкилоти тубдан таъмирланиб, жажжи болажонларимиз ихтиёрига топширилди.
Шунингдек, 15,6 км автомобиль йўллари объектлари, 2 та аҳоли яшаш пунктларида ичимлик суви таъминоти объектлари таъмирланиб аҳолига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.
Аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида, Учқудуқ туманида жорий йилда умумий қиймати 300,0 млн. сўмлик 40 км. узунликдаги масофага замонавий кенг поласали оптик толали интернет тармоғи тортилди.
Бундай салмоқли ютуқ ва муваффақиятларни бошқа соҳалар мисолида ҳам кўплаб келтиришимиз мумкин.
Туманимиздаги бундай шиддаткор янгиланишлар эса ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ёрқин бўй кўрсатиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини тобора мустаҳкамламоқда.
Эришилаётган барча ютуқлар фидокорона меҳнат натижаси ҳамда Конституциямиз нормаларининг ҳаётбахш ифодасидир.
Азиз тумандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга омад тилайман.
Осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз абадий бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Учқудуқда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими жамоалари, шунингдек, қатор корхона-ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тантанада Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев, Учқудуқ туман прокурори Рашид Рахматовлар сўзга чиқди. Йиғилганларни, улар тимсолида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган Учқудуқ халқини қутлуғ сана, давлатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Таъкидланганидек, бундан 30 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди.
Ўтган даврда Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди.
Бош Қомусимиз халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратди.
Конституциямизда инсон қадри, унинг манфаатлари устуворлиги алоҳида кафолатланган.
Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.
Бу сиёсат Асосий Қонунимиздаги “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб белгиланган қоида талабларига тўла мос келади.
Айниқса, Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даврида барча соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар жараёнида ҳам бу қоида устувор эканлигини ҳаммамиз билиб, сезиб турибмиз.
Буни мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида Тараққиёт стратегияси доирасида халқимизни рози қилиш, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод этиш, одамлар турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда ҳам кўришимиз мумкин.
Хусусан, якунланиб бораётган 2022 йилда ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати бўлган янги иш жойлари яратиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” дан чиқариш, одамларни муқим даромад манбаига эга қилиш борасида олиб борилган ишларга тўхталадиган бўлсак, 6 та йўналишда 286 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. 543,6 млн. сўм маблағ сарфланиб, 100 нафарининг бандлиги таъминланди. 20 нафарига 85,0 млн. сўмлик тиббий ёрдам кўрсатилди ҳамда 7 нафар хотин-қизларнинг 61,0 млн. сўм маблағ эвазига уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 242 нафар ёшларнинг 221 нафарига ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,3 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 11 та йўналишда ёшлар томонидан қўйилган муаммолари ижобий ҳал этилди.
2022 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида 10 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари якунига етказилди.
Маълумки, Конституция ҳар қандай демократик давлатнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Унда муайян мамлакат суверенитети, давлат ва жамият бошқаруви тизими, бу ерда истиқомат қилаётган аҳолининг устувор ҳуқуқлари белгилаб берилади. Жаҳондаги турли давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий Конституцияларнинг бир неча бор ўзгаришига гувоҳ бўлганмиз.
Бу табиий жараён. Негаки йиллар ўтиши билан жамият, ижтимоий қарашлар ўзгариши билан қонунчиликда янги ўзгартиришлар киритилишини муҳит ва замоннинг ўзи тақозо қилаверади. Шу мақсадда, Олий Мажлис ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ўз ишини бошлади. Мазкур комиссияга вилоятдан ҳам бир неча фаолларимиз ўз таклифларини билдирди.Зеро, Ўзбекистон Республикасида яшаётган, унинг фуқароси бўлган ҳар бир шахс шу жамиятнинг онгли ва дахлдор аъзоси сифатида Конституцияни шакллантиришга бевосита ҳақлидир.
“Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари ҳамда Учқудуқ туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури, миллий куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.