LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

02 Mar 2023

   Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман кенгаши томонидан “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов Низомига кўра депутатлар сиёсий ҳозиржавоблик, аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан лойиҳа тақдимоти ва ўзлари севган машғулотлардан намуналар кўрсатишиб баҳс олиб боришди. Учқудуқ тумани ўтказилган танлов “Инсон қадри учун” шиори остидаги 1-босқичида иштирокчилар Низом асосида 3 та шарт асосида ўзаро баҳслашдилар. Туман Кенгаши депутати Нормуродов Эркин, Учқудуқ тумани кенгаши депутати Санаев Зафар, Туман Кенгаши депутати Абдикаримов Молдабек, Сатторов Шуҳратлар барча шартлар бўйича фаол иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра депутат Эргашова Озода Хонтемировна ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Тадбирнинг барча иштирокчилари 1,2,3-даражали Диплом ва эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар билан тақдирландилар. 

   Тадбир жараёнида Ўзбекистон ХДП Учқудуқ туман Кенгаши раиси С.Санаева, туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нафиса Нажмиддинова, туман ҳокимлиги матбуот котиби Р.Қодирова ва “UCHQUDUQ” газетаси мухбири Мулдир Буркитбаевалар иштирок этди. 

   Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.

ЎзХДП Учқудуқ туман Кенгаши раиси С.Санаева

 

02 Mar 2023

IMG 8167

Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар онахонлар!

Мунис опа-сингиллар, дилбар қизлар!

Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — Хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман!

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Аёлга, онага жамиятнинг, халқнинг, умуман, инсоннинг муносабати мазмун-моҳияти қадимий ва мўътабар китобларимизда айтиб қўйилган: “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир”.Бугун Янги Ўзбекистонимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида  аёлларимизга ҳурмат-эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг моҳияти ота-боболаримиз асрлар оша амал қилиб келган ва келаётган ушбу қадимий ҳикматига ҳамоҳангдир!

Хонадонларимизнинг чироғи, фарзандларимизнинг меҳрибони, юракларимиз қўри, кўзларимизнинг нури ва ғуруримиз бўлган сиз аёлларга ҳар қанча таъзим қилсак, шунча кам! Сизнинг олтин қўлларингиз ҳам бешикни, ҳам дунёни тебратади.

Азиз ва мўътабар опа-сингиллар!

Таъкидлаш ўринлики, миллий давлатчилигимизнинг қадимий ва бой тарихида аёлларимиз ҳеч қачон давлат ва жамиятнинг бугунгидек юксак эъзоз-эътибори ва ғамхўрлигига сазовор бўлмаган. Бугун опа-сингилларимиз  қалбида жўш ураётган шукроналик ва юртдан Юртбошидан миннатдорчилик ҳисси амалий фаолиятимизга кўчиб, ҳар бир соҳада юксак натижаларга эришишга руҳлантирмоқда.

 Бугун туманимизда депутатлар, шифокорлар,кончилар, педагоглар, тадбиркорлар орасида – барча соҳаларда ном қозонган опа-сингилларимиз, қизларимиз тобора кўпаймоқда. Биз эса улар билан ҳақли равишда фахрланамиз!

Ҳурматли онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, элу юртимиз ардоғида бўлинг!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, айёмингиз яна бир бор муборак бўлсин!

02 Mar 2023

 IMG 8020

Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан Учқудуқ туманида маданий-маърифий тадбирлар, шеърият кечалари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 14-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилди.

“Зумрадойлар давраси” тўгараги аъзолари иштирокида бўлиб ўтган  кўрик-танлов “Зулфияхоним издошлари” деб номланди. Унда иштирок этган 6 нафар жажжи қизлар 6 та шарт асосида ўзаро беллашдилар. Ўзини таништириш,  гулдаста тайёрлаш, Зулфия шеърларидан намуналар ёд айтиш шартларида  қизларнинг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

IMG 7930

Арзанда бўлмайлик, пазанда бўлайлик шартида эса иштирокчи қизалоқлар манти тугиб, баҳорий салатлар тайёрлаб ҳакамларга тақдим этишди. Сўнгги уйга вазифа шартида эса иштирокчи қизлар “Бойчечагим қўшиғи”га маромига етказиб рақс ижро этишди.

Кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, “Энг пазанда” номинациясида  Раъно Элмуродова, “Энг чаққон” номинациясида Мадина Йўлчибоева, “Энг одобли” номинациясида Дилдора Бахронова, “Энг зукко” номинациясида Нигина Саъдуллаева, “Энг ёқимтой”номинациясида  Зуҳра Холмаматова,  “Энг билимдон” номинациясида  Бибинора Авгановалар совриндор бўлишди.

“Зумрадойлар давраси” тўгарагининг  одобли, истеъдодли, билимли қизалоқлари муносиб рағбатлантирилди.

Гулсара ШУКРУЛЛАЕВА,

14-сонли МТТ тарбиячиси.

02 Mar 2023

 IMG 6903

“НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармасида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Қайнона-келин” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда корхона бўлинмаларидан 10 та оилавий жамоа иштирок этди. Жамолар “Мен унга шундай таъриф бераман”, “Ошхонадаги қайнона-келин”, “Бизнинг оила” шартлари бўйича беллашди. Шартларни моҳирлик,  чаққонлик ва ўзаро ҳамкорлик билан бажарган темир йўл цехи ишчиси Манзура Бозорова келини Зарина билан ғолибликни қўлга киритди.

2

Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари Шимолий кон бошқармаси маъмуриятининг фахрий ёрлиғи ва 1-сонли Бирлашган касаба уюшмасининг  қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

02 Mar 2023

IMG 8009

Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини болаларга ҳали ёшлигиданоқ, ўргатиш айниқса муҳим. Туманимиздаги 15-сонли ДМТТ да “Хавфсиз ва равон йўл” умуммилиий дастури доирасида тарбияланувчилар иштирокида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида машғулотлар ўтказилмоқда.
“Қувноқ дўмбоқчалар” мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирок этган машғулотларда йўлларда пиёдаларнинг ҳаракатланиш қоидалари ўргатилмоқда. Кўргазмали қуроллар асосида ўтказилаётган машғулотларда болажонлар билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.
Мазкур намунали мактабгача таълим ташкилотида болаларга йўл қоидалари юзасидан билим бериш ишлари бардавом бўлади. Мақсадимиз - келгусида йўлларда уларнинг саломатлигини асрашдан иборат!

Гулсина ДАУЛЕТОВА,
15-сонли ДМТТ тарбиячиси.

01 Mar 2023

54fe79a592e0df81c642dba1af729f0e

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг бўшаб қолган 11-“Қуёш” ва 23-“Аяқудуқ” сайлов округларида туман Кенгаши депутатлигига сайлов 2023 йил 2 апрель куни бўлиб ўтади.

28 Feb 2023

 

“Tashabbusli budjet” jarayonining birinchi mavsumiga joriy yilning
6 fevralidan start berilib 26 fevral kuni loyihalar berish tashabbuslar qoldirish jarayoni yakuniga yetganini ma‘lum qilamiz.

Joriy yil 6 fevraldan 26 fevralga qadar O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligining openbudget.uz rasmiy veb sayti orqali, Uchququq tumanining faol  fuqarolari tomonidan turli mazmundagi jami 238 ta takliflar bildirildi.

Xozirda ushbu bildirilgan takliflar maxsus ishchi komissiya tomonidan
26  fevraldan 18 martgacha bo‘lgan muddatda  belgilangan mezonlar asosida o‘ranib chiqilmoqda.     

Ovoz berish yakuniga ko‘ra eng ko‘p ovoz to‘plagan takliflar g‘olib deb topiladi hamda taklifni amalga oshirish uchun mablag‘ ajratilishi yuzasidan qaror qabul qilinib, amaliy ishlar boshlanadi.

Tashabbus ko‘rsating va “Tashabbusli byudjet” jarayonining ovoz berish jarayonida  faol ishtirok eting!!!

Muammolarni hal etish endi o‘z qo‘lingizda.

Uchquduq tuman hokimligi moliya bo‘limi.

  T/R

   

Hudud

nomi

  Jami loyihalar

  Umumta’lim maktablarini ta’mirlash va jixozlash

   Ichki yo‘llarni ta’mirlash

  Ichimlik suvi ta’minoti

   Ko‘cha chiroqlarini o‘rnatish

  Maktabgacha ta’lim tashkilotlarini ta’mirlash va jixozlash

 Tibbiyot tashkilotlarini ta‘mirlash va jihozlash

 Boshqalar

 

1

 

 

Uchquduq

 

  238

 

       43

 

   24

 

 

    2

 

    11

 

      57

 

     30

 

   71

 

27 Feb 2023

Савол;

Тошкентда вақтинчалик пропискада турган шахс субсидияга уй олса бўладими ?

Жавоб;

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, уй-жой олиш учун субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд доирасида ажратилади деб кўрсатилган.

Яъни, субсидиялар асосан ўзингиз доимий пропискада турган туман ва шаҳардан берилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олишлари мумкин

 Яъни, ўзингиз яшаб турган жойдан бошқа тумандан ёки яшаб турган вилоятингиз марказидан тақсимот бўйича олсангиз бўлади.

Учқудуқ туман адлия бўлими

27 Feb 2023

 

   Quturish – hayvonlar va odamda uchraydigan, asab tizimining og’ir shikastlanishi bilan kechadigan hamda o’lim bilan yakun topadigan o’ta xavfli yuqumli virusli kasallikdir. Odamlar uchun kasallik manbai bo’lib: quturgan uy hayvonlari - it, mushuk, sigir, ot, eshak, cho’chqa, yovvoyi hayvonlardan – chiyabo’ri, tulki va boshqalar, hisoblanadi. Odamlarga quturish kasalligi 90-95 % holatlarda itlardan yuqadi.

    Kasallik odamga qanday yuqadi?

Odamga quturish kasalligi shu kasallikka chalingan hayvonlarning tishlashi, tirnashi, tishlarining qadalishi, shuningdek, jarohatlangan teri va shilliq qavatlariga so’lagi tushishi paytida yuqadi. Kasallik o’ta og’ir kechib, doimo o’lim bilan tugaydi.

Quturish kasalligiga chalingan hayvonlarda kuzatiladigan belgilar :

-hayvon tajovuzkor bo’lib, duch kelgan hayvonlar va odamlarga tashlanadi, tishlashga, tirnashga harakat qiladi;

-yorug’likdan qo’rqadi, qorong’u joyga kirib olishga harakat qiladi, egasi chaqirganida oldiga kelmaydi;

-ovqatlanishdan bosh tortadi, to’g’ri kelgan jismlarni og’ziga solib, yutadi, keyinchalik yutunishi qiyinlashadi, og’zidan juda ko’p so’lak oqadi, bezovta bo’ladi, tovushi bo’g’ilib yo’qola boshlaydi va orqa oyoqlari yurmay qoladi, ya’ni falajlanish holatlari kuzatiladi.. Hayvonlarda ham kasallik o’lim bilan yakun topadi.

Siz agar it va boshqa uy hayvonlaringizda kasallikning shunday belgilarini kuzatsangiz, darhol veterinariya vrachiga murojaat eting!

Yodingizda bo’lsin!

-Itni doimo bog’langan holda saqlash, ko’chaga olib chiqilganda tumshuq tasmasini taqish, itni tunda ko’chaga chiqarib yubormaslik va ko’chada qarovsiz qolishi hamda yovvoyi hayvonlar bilan muloqotda bo’lishiga yo’l qo’ymaslik kerak;

-Farzandlaringizni qarovsiz qolgan va begona itlar bilan o’ynashiga hamda ularni uyga olib kelishiga aslo yo’l qo’ymang;

-Itni o’z vaqtida hududiy veterinariya idoralariga olib borib, ro’yxatdan o’tkazish, har yili uni veterinariya ko’rigidan o’tkazib, quturishga qarshi emlatish zarur.

Agar, Sizni hayvon tishlasa so’lagi jarohatlangan teri va shilliq qavatingizga tushsa, unda Siz zudlik bilan tibbiy yordamga murojaat qilishingiz hamda mutaxassis vrachning tavsiyasiga ko’ra, quturishga qarshi o’z vaqtida va to’liq emlanishingiz kerak.

Uchquduq tuman SEO va JS bo'limi.

  N.Sanayeva

 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: