LOTIN-КИРИЛЛ

ЯНГИЛИК ЕНГИЛЛИК ЯРАТМОҚДА

          Ҳозирги замонда  тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шартлиги бу эса юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини тақдим этмоқда. Зеро, жаҳон тажрибаси миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши билан боғлиқ эканлигини кўрсатаяпти.

        Бу борада мамлакатимизда “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси қабул қилинган бўлиб ана шу дастур  доирасида Шимолий кон бошқармаси ахборот коммуникацион технологиялар маркази  мутахассислари томонидан кўплаб янгиликлар ишлаб чиқаришга  жорий этилмоқда.  Биргина,  ўтган  2022 йилда 15 дан ортиқ дастурий таъминотлар яратилиб, ишлаб чиқаришга муваффақиятли жорий этилди. Ана шундай янгиликлардан бири “Тиббий кўрик” ахборот тизими бўлиб, бу нафақат тизим учун балки ишчи-ходимлар учун ҳам қатор енгилликлар бермоқда.

       Маълумки корхонада ишлаб чиқариш жараёни бир неча сменаларда ташкил этилган бўлиб, ҳар бир смена бошланиши ва тугашида ишчи ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу жараёнда ишчи ходимлар ва уларнинг тиббий кўрик хулосалари тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштириш кўп вақт ва қўл меҳнатини талаб этарди. Ҳозирда ушбу жарёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали қўл меҳнати бартараф этилиб, тиббий кўрик учун сарфланадиган вақт салмоқли даражада қисқартирилишига эришилди.

ШКБ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

O'qilgan: 578 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: