Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 501-моддасида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши назарда тутилган. Шу муносабат билан 2023-йил 26-июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан педагогларнинг таътил кунлари қуйидагича белгиланди:
- Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари
Директор-42 календар кун
Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог-56 календар кун
Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, психолог-42 календар кун
Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси-27 календар кун
- Жисмоний ёки психик ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ҳамда реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари
Директор-56 календар кун
Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог-56 календар кун
Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, эшитиш хонаси йўриқчиси-56
Психолог-42 календар кун
Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси-27 календар кун
- Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари
Директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси-56
Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси ва катта тарбиячиси-56 календар кун
Катта тарбиячи, тарбиячи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, навбатчи тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи, эшитиш хонаси йўриқчиси, тўгарак раҳбари, мусиқа раҳбари, таълим устаси-42 календар кун
- Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, Республика олимпия захиралари мактаби, Спорт турларига тайёрлаш марказлари, Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари, Спорт турлари бўйича академиялар
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Ўқитувчи, ҳарбий тайёргарлик раҳбари-56 календар кун
Тренер, тарбиячи, психолог-42 календар кун
- Баркамол авлод болалар мактаблари, Ўқувчи ёшлар маркази
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Услубчи, тўгарак раҳбарлари-42 календар кун
Тадбирлар ташкилотчиси-27 календар кун
6 Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари, Ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Спорт мактаблари
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Тренер (тренер-ўқитувчи)-42 календар кун
Психолог-42 календар кун
Йўриқчи-услубчи, хореограф, мусиқий оператор — аккомпаниатор, селексия бўйича тренер-27 календар кун
- Болалар мусиқа ва санъат мактаблари
Директор, унинг ўринбосарлари-27 календар кун
Ўқитувчи, концертмейцтер-56 календар кун
- Ўрта махсус таълим ташкилотлари
Директор, ижрочи директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиги, услубчи-27
Ўқитувчи, жисмоний тайёргарлик, концертмейцтер-56 календар кун
Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари-42 календар кун
- Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар
Директор, ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, устахона мудири-27 календар кун
Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, чақирилувгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тайёргарлик раҳбари, концертмейцтер, тренер -56 календар кун
Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари-42 календар кун
- Олий таълим ташкилотлари
Олий таълим ташкилоти ректори (ижрочи директор), проректорлари (ўринбосарлари), илмий кенгашнинг илмий котиби, муассаса кенгаши котиби, ўқув-услубий (бошқарма), илмий ва маънавият бўлими раҳбари, ўринбосарлари, факултет декани ва ўринбосарлари, тютор, услубчи-27 календар кун
Профессор-ўқитувчилар-56 календар кун
Тарбиячи-педагог, психолог-42 календар кун
- Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари
Раҳбар ва унинг ўринбосарлари, факултет декани ва унинг ўринбосарлари, ўқув, илмий ва маънавият бўлими раҳбари, фан методистлари-27 календар кун
Профессор-ўқитувчилар-56 календар кун
Психолог-42 календар кун
Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили кунини ҳисоблашда байрам кунлари, ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Маълумот учун, асосий узайтирилган таътилларга Меҳнат кодексининг 219-моддасида назарда тутилган ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам қўшиб ҳисобланади, бунда мазкур кодекснинг 222-моддасида келтирилган қоидалар инобатга олинади, яъни барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда бир иш йили учун 56 календар кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Учқудуқ туман Адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Рустамова Дилдора Ботировна