LOTIN-КИРИЛЛ

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қандай жарималар бор?

            Автотранспортни белгиланган тартиб-қоидаларга ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариш қуйидагича жарима солишга сабаб бўлади:

  • “Тонировка”ли автотранспортдан фойдаланиш (тегишли рухсатнома олмасдан) – БҲМнинг 25 баравари (8 млн 250 минг сўм) миқдорида;
  • Товуш сигналини сабабсиз бериш – БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида;
  • Автотранспортни пиёдалар йўлкаларидан юргизиш – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида;
  • Йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида;
  • Автотранспортларни қувиб ўтиш – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида;
  • Бекатлардан юриш – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида;
  • Йўловчиларга лойқа сачратганлик – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида;
  • Автотранспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш – БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида;
  • Телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мумкин.
  • Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириш – БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида;
  • Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириш – БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида;
  • Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига – 40 километрдан ортиқ катталикда ошириш БҲМнинг 9 баравари (2 млн 970 минг сўм) миқдорида;
  • Светофорнинг тақиқловчи сигналида тўхташ чизиғини босиб кириш – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида;
  • Светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши – БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида;
  • Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш – БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида;
  • Йўлларда гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш – БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида;
  • Темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш – БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида;
  • Автотранспортни маст ҳолда бошқариш – БҲМнинг 25 баравари (8 млн 250 минг) миқдорида;
  • Бунда ҳайдовчи транспортни бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача маҳрум қилинади.
  • Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг автотранспортни бошқариши – БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида;
  • Ишончномаларни, автотранспортни бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) бошқариш – БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида;
  • Автотранспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши – БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида;
  • Автотранспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларисиз бошқариш – БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида;
  • Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш – БҲМнинг 15 баравари (4 млн 950 минг сўм) миқдорида.
O'qilgan: 401 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: