Hokimiyat matbuot xizmati
Савол; Бола пулини олиш ёки “Аёллар дафеари”га кириш учун домий рўйхатга туриш шартми ?
Жавоб;
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом 13-бандига кўра кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
Эътибор берган бўлсангиз, ушбу нормада “яшаш жойи” жумласи келтирилган. Яъни қоидада мурожаат қилиш учун “доимий ёки вақтинча рўйхатда турадиган жой” жумласи келтирилмаган.
Шунинг учун ҳозир сиз қаерда яшаётган бўлсангиз, шу ердаги МФЙга мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Агар МФЙ ходимлари “рўйхатда йўқсан” деган важни келтиришса, сиз туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
Энди «Аёллар дафтари» масаласига келсак. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-бандида «Аёллар дафтари»га кимлар киритилиши кераклиги белгиланган.
Низомнинг 5-бандида «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилиши, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмаслиги қайд этилган.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Вилоятнинг энг олис ҳудудларидан бўлган Учқудуқ туманида бугунги кунда 9710 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Тумандаги суюлтирилган газ билан таъминланган истеъмолчилардан газголдер қурилмасидан қувурлар орқали оқма газ сифатида етказиб бериладиган истеъмолчилар сони 6763 тани, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчилар сони эса 2947 тани ташкил этади.
Аҳоли хонадонларига ҳар ойда туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-график асосида суюлтирилган углеводород гази ўз вақтида етказиб берилиб сифатли хизмат кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йил давомида газголдер қурулмаси орқали 1 492 тонна 370 килограмм, газ баллонлар орқали 375 тонна 100 килограмм сюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди.
2022 йил давомида тумандаги ОФЙ ва МФЙ аҳолисига 20 дона суюлтирилган углеводород газ баллонлари ижара шартнома асосида етказилди.
Ҳозирги кунда суюлтирилган газ баллонлардан фойдаланувчи истеъмолчиларга қулайлик яратилди, яъни автоматлаштирилган “E-Gaz” дастурига тўлиқ ўтказилди, хонадонларга етказиб берилган газ баллонлар учун махсус ID карталар орқали тўловлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек туман марказидаги мавжуд 23 та газголдер ускуналари техник кўрикдан ўтказилиб, барча газголдер қурилмалари бўёқланди. Аҳолини узлуксиз суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш мақсадида газголдер ускуналарига ўрнатилган иситиш тизимлари қувурлари кўрикдан ўтказилди ва хавонинг кескин совуб кетиши натижасида суюлтирилган газни кондитцат ҳолатига келиб қолишини олдини олиш мақсадида “Иссиқлик Манбаи” ДУК Учқудуқ филиали билан шартнома тузилиб газголдерларга (ёмкост яьни идиш ичига)иссиқлик тизими ўрнатилди. Натижада суюқ газ парланиб аҳолига бир маромда етиб бориши таъминланмоқда.
2023 йил давомида ҳам туманда жойлашган 23 дона газголдер қурилмалари тўлиқ таъмирланиши кўзда тутилган.
- Жорий йилнинг февраль ойи шу кунига қадар туман истеъмолчиларига газголдер қурилмаси орқали 149 тонна 290 килограмм газ етказиб берилди,- дейди “Учқудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Шаҳбоз Тошмуродов.- Газ баллонлар орқали эса етказиб берилган суюлтирилган газ 28 тонна 640 килограммни ташкил этади. Газ баллонларни аҳоли хонадонларига етказиш учун битта “ISIZU” махсус автомашина ажратилган. Туманнинг олис ҳудудларига ҳам кечиктирилмай суюлтирилган газ баллон етказиб берилиши таъминланиб келинмоқда.
“Кокаяз” ва “Узунқудуқ” овул фуқаролар йиғинлари туман марказидан 170-200 километр узоқликда жойлашган. “Кокаяз” ОФЙда 14 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси суюлтирилган газдан фойдаланишади. “Узунқудуқ”да эса 128 та суюлтирилган газ истеъмолчиси бор.
- Овулимизда кам сонли аҳоли истиқомат қилади, - дейди “Кокаяз” ОФЙ да яшовчи истеъмолчилардан бири Гулмира Искандерова.- Шунга қарамай, суюлтирилган газ етказиб беришда бирор муаммо бўлгани йўқ. Туман марказидан анча ичкарида жойлашган овулимиз, лекин ҳар 30-35 кунда тумангаз бўлими ходимлари газ баллонларни етказиб беришяпти. Қишнинг совуқ кунларида ҳам газдан узилиш бўлмади.
Туманда айни кунларда ҳам режа-график асосида истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали
матбуот хизмати
Бугун дунёнинг ривожланган мамлакатларида юзлаб учқудуқлик ёшларимиз таълим олмоқда. Учқудуқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан улар иштирокида онлайн мулоқот ташкил қилинди.
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этган мулоқотларда юртимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларга берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, “Ёшлар жамғармаси” маблағлари асосида учқудуқлик ёшларга берилаётган кўмак, уларнинг олий ва ўрта – махсус таълимдаги шартнома пуллари, сафарбарлик чақируви маблағларининг айнан “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилаётганлиги урғуланди. Касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган ёшлар касбга ўқитилмоқда. Субсидия асосида асбоб-усканалар харид қилиниб, ёшлар ўзини ўзи банд қилмоқда. Ўтган 2022 йилда бу мақсадларга жами 1 млрд. 500 млн. сўм маблағ йўналтирилган. Бу ҳақда онлайн мулоқот давомида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Ўзгача форматда ўтказилган онлайн мулоқотларда Қозоғистон, Россия Федарацияси, Корея, АҚШ, Белорусия сингари чет давлатлар олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 8 нафар талаба иштирок этди.
Анвар Тўраев, “Ифтихор” МФЙ яшайди. Ҳозирда Корея давлатида Yongsan университетида магистратура йўналишида таҳсил олади. У Қулқудуқ овулидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида инглиз тилидан дарс берган. “ Соли Фармонович, сиз билан кўп учрашганман. Ёшларимиз билимга чанқоқ, интилувчан. Ҳатто олис овул ёшлари ҳам инглиз тилини жуда катта қизиқиш билан ўрганадилар, дарсдан ташқари қўшимча машғулотлар тўгараклар ташкил этгандим. Бу билан нима демоқчиман, интилувчан ёшларнинг тил ўрганишларига кўпроқ эътибор қаратиш лозим”.
- Чет элда ўқишнинг ўзига хос фойдали жиҳатлари бор, чунки бундай ёшларнинг дунё қараши кенг бўлади. Жумладан, хорижда ўқишни тугатиб қайтган ёшларимиз ривожланмай қолган соҳаларни халқаро андозалар асосида ривожлантиришга ва кашф этилмаган ғояларни ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беради. Келгусида нуфузли университетда олган билим ва кўникмаларимни албатта ватанимда тадбиқ этишни ўз олдимга мақсад қилганман, дейди Нью-Йорк шаҳридаги Long Aylend университети 1-курс талабаси Аббос Эргашев.
Шимолий кон бошқармаси бош технологи Ойбек Ашуров, ШКБ бош ҳисобчиси в.б. Елена Надеждина Россия Федерациясидаги нуфузли олийгоҳларни тугатган.
-Дунё металлургия саноати соҳасида кучли ўнталикдан жой эгаллаган комбинатда ишлаш мен учун улкан бахт, катта шараф, - деди мулоқот давомида Ойбек Ашуров. – 2013 йилда Уральск университетини тугатганман. Ишга жуда кўп таклифлар бўлди. Лекин мен қолмадим, олган билимларимни ватанимда тадбиқ этишга қарор қилдим. Бундан хурсандман. Етук, билимли мутахассисга ўзимизда ҳам талаб бор. Яхши ўқиб, билимли ва етук мутахассис бўлиб юртга қайтинглар, - деди Шимолий кон бошқармаси бош технологи Ойбек Ашуров.
ШКБ бош ҳисобчиси в.б. Елена Надеждина ҳам билимли ва салоҳиятли кадрлар ҳамма жойда кераклиги, бу учун ҳар бир ёш яхши ўқиб, кучли мутахассис бўлиш кераклигини уқтирди.
Шунингдек, туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари ҳам чет элда таҳсил олаётган талабаларга ёт ғоя ва оқимларга берилмасдан, фақат ўқишни ўйлаб, пухта билим эгаллаб, етук мутахассис бўлиб, Учқудуққа ота-онаси бағрига соғ-саломат қайтиб келишларига омадлар тиладилар!.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Жылы ауа келуімен көпқабатты үйлердің балалар алаңы балаларға лық толы болады. Доп теуіп немесе топ-топ болып ойнап жүрген балаларды кездестіреміз. Осы балалар ойын алаңы орнатылғаны аналарға жақсы дейміз. Балаларымызға жан тыныштығын сеніп тапсырған ойын алаңдары қаншалықты қауіпсіз? Бүгін біз осы мәселе туралы сөз қозғаймыз.
Өткен жылы аудандық ауруханаға бес жасар науқас ауыр халде жеткізілді. Оның ішкі мүшелері ауырып, бала жансақтау бөлімінде жатып, дәрігерлер аман алып қалды. Бұл оқиға ойын алаңында болған. Бұған дейін көршімнің үш жасар қызы ойын алаңында ойнап жүріп, биік жерден құлап, басын жарып алған еді. Өйткені ұсақ тастар жерге төгілген. Соққыдан қыздың басы жарылған. Бұған ұқсас жағдайлар өте көп.
Ата-аналар есте сақтасын
Дана халқымыз баланы көз қарашығына теңейді. Бұл тегін емес, балаларымыз біздің қорғауымыз бен қамқорлығымызды қажет етеді. Ойын алаңының қоршаулары көп жылдар бойы қызмет ету үшін көбінесе темірден немесе күшті металдан жасалған. Оның табиғи түрде өткір жиектері мен бөліктері болады. Балалар денесін кесіп алмау үшін бұл жиектер резеңке немесе ұқсас материалдармен жабылуы керек.
Әткеншектің биіктігі, оның айналу жылдамдығы баланың жасына лайықталған. Әрине, ана төрге шыққанда баласының жасына сай айғыр таңдайды. Барлық арғымшақтарда бірдей ұшады деп ойлау дұрыс емес. Бұл ойын-сауық құрылғылары тек металдан ғана емес, пластиктен де жасалған. Аналардың барлығы дерлік оларды көрген, балалары да пайдаланған. Дегенмен, пластиктің химиялық құрамына байланысты зиянды екенін бәріміз біле бермейміз.
Басқа елдегі арғымақтар
Осы ретте, Ресейдегі балалар ойын алаңдарының беті резеңке жабынмен жабылғанына назар аударайық. Қолдануға жарамсыз резеңке автокөлік дөңгелектері қайта өңделіп, желіммен жұмсартылып, балалар ойын алаңдарыныңкеректі жеріне пайдаланады. Бір жағынан, бұл қалдықтарды өңдеу, ал екінші жағынан, бұл балалар ойын алаңдары үшін қауіпсіз және арзан шикізат.
Дәрігермен сұхбат
Қабылдауыма күн сайын дерлік арғымшақтан құлап қалған балаларды алып келеді. Тау арғымшағынан (горька) құлаған кезде омыртқа жарақаттары, қол мен аяқтың сынуы жиі байқалады. Ал айналмалы айғырлардан миы шайқалып, жарақат алған жағдайлар көп. Көп жағдайда бұл ата-ананың салғырттығынан болады.
Әсіресе, бес жасқа дейінгі, өзін-өзі қамтамасыз ете алмаған балаларды қадағалау керек. Егер сіздің балаңызда осындай оқыс оқиға орын алса, үрейленіп, білмей әрекет ету орынсыз. Зардап шеккен балаға алғашқы көмек ретінде, жарадан қатты қан кетсе оны тоқтату үшін кесілген жерді мықтап байлау керек. Май жақпайды, жараны жеңіл таңып қояды. Егер науқастың жағдайы ауыр болса, жедел жәрдем шақыру немесе науқасты жақын маңдағы медициналық орталыққа жеткізу қажет.
Балаңызбен бірге ойнаңыз, бірақ ойын түймесін толық қолға алмаңыз
Баланың психологиясы өзі сияқты ерекше. Кейбір балалардың әр қадамын ойлайтынына, ал кейбір балаларымыздың белсенді, тез шешім қабылдап, ойнақы екеніне куә боламыз. Бұл мінез олардың көп жағдайда әртүрлі жарақат алуына да себеп болады. Шапалақ екі қолдан шығатынын ұмытпайық құрметті ата-аналар. Баламызды әртүрлі көңілсіздіктерден қорғау үшін ол бізбен бірге болғанда оған алдын ала түсіндіруіміз керек. Әрбір бала елдің болашағы, оның денсаулығы ертеңгі күні үшін қажет. Күннің жылуымен балалар уақытын қуанышты өткізу үшін ата-аналардың назары мен қамқорлығын сұраймыз.
Мөлдір БҮРКІТБАЕВА,
тілші.
“2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
*ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
*қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
*юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.
2023 йил 1 мартдан ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.
Мазкур қарорга кўра, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар:
*қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши;
*бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиши мумкин бўлади.
Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилади.
2023 йил 1 майдан:
*фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;
*янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;
*республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Инсон қадрини улуғлаш, аввало, аёлга ҳурмат ва эҳтиром, мўътабар оналаримизни эъзозлаш, мунис опа-сингилларимизни қадрлаш орқали рўёбга чиқади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Ўз навбатида опа-сингилларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар.
Кўчиликнинг наздида кончилик, металлургия соҳаси аёллар учун эмас, деган ўй-фикр шаклланган. Лекин, Навоий КМК акциядорлик жамияти ШКБ, "Навоийуран" давлат корхонаси “Учқудуқ” ишлаб чиқариш майдони ҳамда "НКМК жамғармаси" Учқудуқ давлат муассасасида меҳнат қилаётган 3 000 нафардан ортиқ хотин-қизлар борлигини эътиборга оладиган бўлсак, улар бугун ҳар соҳада илғор, биринчилардан. Ана шундай ҳар жабҳада фаол бўлган хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намойиш этишга имкон бериш мақсадида “Олтин аёл” кўрик-танлови ташкил этилган.
Куни-кеча “Учқудуқ” маданият уйида ўтказилган танловнинг саралаш босқичида 6 нафар иштирокчи «Ўзимни таништирай», «Ана шундай ишлаймиз», «Агарда мен бошлиқ бўлганимда» шартлари бўйича беллашдилар. Қизиқарли ва мурасасиз кечган баҳсларда фаррош, уста, шифокор, техник касбида фаолият юритаётган опа-сингилларимиз ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Дарвоқе, “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси ижтимоий объектлар участкаси 11- ётоқхона фарроши Оқила Баҳронова, “Учқудуқ” ИЧМ Геотехнологик кони машинисти Моҳигул Ҳамдамова, ШКБ иссиқлик, сув - газ таъминоти ва оқава сувлар цехи устаси Маъмура Қиличева, “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси 2-ТСҚ врачи Мунаввар Зарипова, “Учқудуқ” ИЧМ сульфат кислота ишлаб чиқариш цехи омбор мудири Дилдора Тоҳирова, ШКБ АКТМ техниги Маҳбуба Жолдашевалар кўрик-танловнинг саралаш босқичида иштирок этдилар.
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.
Куни-кеча “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулида ташкил этилган сайёр қабулда бевосита ёшлар билан жонли мулоқот ташкил қилинди. Туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ шаҳар ДХХ раҳбари ва мутасадди корхона - ташкилотлар вакиллари аввалига овул ёшларининг бугунги турмуши ва фаолияти билан танишдилар. 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида овул ёшлари ўртасида ўтказилган волейбол спорт мусобақасида иштирок этишиб, беллашув совриндорларига туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Бугун овул фуқаролар йиғинида 14-30 ёшдаги фуқаролар сони 100 нафардан ортиқ бўлиб, корхона ва ташкилотларда, чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларида аксариятининг бандлиги таъминланган. Шунингдек, 22 нафар овул ёшлари турли олий ўқув юртларида, техникумларда таҳсил олишмоқда. Учрашувда Бауржан Примқулов, Умитхат Алиакбарова иш сўраб мурожаат қилди. Туман электр таъминоти корхонаси овул бўлимига Б.Примқулов электрик, У.Алиакбарова эса овул фуқаролар йиғини идорасига апрель ойидан хизматчи вазифасига Алимжан Примқулов эса субсидия асосида ускуналар харид қилиб, ўзини-ўзи банд қиладиган бўлди.
Шунингдек, очиқ мулоқотларда Гулзат Оразимбетова, Лайло Жайсанова, Жанна Оринбасарова ва Марат Аймахановларнинг олий ва ўрта –махсус таълимдаги контракт пуллари тўлаб бериладиган бўлди.
Рақамлардан кўриниб турибдики, Учқудуқда аҳоли айниқса ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Менинг болалик оқшомларим эртакларга тўлиқ бўлган. Ҳарф таниб, сўзларни қўшиб ўқишни бошлаганим ҳамоно, эртак китоблар билан ўртоқ бўлиб олганман. Ўша эртакларда ўқигандим, “Қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган” манзилларни.
Бир пайтлар Учқудуқ ҳам шунақа манзил-маконлардан бири бўлган. Бийдай чўлда саҳро шамоллари ясаган қум барханлари аро ҳорғин туялар карвони ўтган бу манзилларда ёлғиз юришга фақат чўпонларнинггина юраги бетлаган. Аёзи ва жавзосининг аччиғидан қуш учишга қўрққан, дейишади.
50-йилларда Учқудуқдаги кон қазилмаларининг уйғониши натижасида саҳрога сув келтирилди, илм ва технологиянинг ривожи эртакдаги - қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган манзил ҳаёт тарзининг батамом ўзгаришига сабабчи бўлди.
Учқудуқдек вилоят марказидан олисда, атрофини кўзни тиндирар даражада кенг саҳро ўраган ҳудуд саноат ривожи натижасида чинакамига чўл гулига айланди. Бир пайтлар қўша-қўша лапанглаган карвонлар, қозоқ чўпонлари сурув-сурув қўй-қўзисини ҳайдаб, ўлан-ла, гулхан ёққан ерларда қолган излар ўрнини кўркам шаҳар эгаллаган. Шаҳарнинг ривожи Шимолий кон бошқармаси негизида юксалди. Улкан комбинатнинг бир бўлинмаси сифатида фаолиятини бошлаган Шимолий кон бошқармасида аввалига саноқли корхоналар мавжуд эди. Ташкилотнинг йил сайин, давр билан ҳамнафас такомиллашуви яна бир нечта соҳа ва мутахассисликларга эҳтиёж пайдо қилди. Кон бошқармада бирин-кетин бўлинмалар сони кўпайиб борди.
1965 йил 27 январда Шимолий кон бошқармаси бўлинмалари сафида яна бир бўлинма иш бошлади. Корхоналардаги товар-моддий бойликларнинг сақланишини қўриқлаш, ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш ва муҳофаза қилиш мақсадида, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ташкил этилди. Дастлабки йилларда отряд биноси кўримсиз баракларда жойлашган, 60 нафар ходим билан фаолият бошлаган. Қўриқланадиган корхоналар сони 4-5 та, хизмат олиб бориладиган назорат ўтказув пунктлари эса 15-20 тани ташкил қилган. Кейинчалик, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, тизимдаги корхона ва ташкилотлар сонининг ортиши ходимлар сафини кенгайтиришни талаб этди.
Отряд номи ҳам ундаги жараён ва меҳнат фаолияти қатъий ҳарбий қоидаларга асосланганини кўрсатади. Шимолий кон бошқармасида саноат тармоқларининг, технологик жараёнларнинг ривожланиш босқичи юксалиши қолаверса, республикамиздаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар отрядга ҳам янги-янги вазифаларни юклади. Бугунги отряд беш ёки ўн йил олдинги Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди эмас, бугун отряднинг тартиб-қоидалари, кадрлар сиёсати ва моддий-техник базаси батамом янгиланган. Отряд фаолияти рухсатномали тартибни амалга ошириш, корхоналарда ҳамда “Даугизтау” ва “Кокпатас” саноат майдонларида товар-моддий бойликлар талон-тарож қилинишининг олдини олиш, махсус юкларни кузатиб боришни таьминлаш, мавжуд техник-муҳандислик ҳамда алоқа воситаларидан тўғри ва унумли фойдаланиш, табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар рўй берганда, шунингдек, террорчилик хуружларини бартараф этишда қатнашишдан иборат.
Юқорида Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядининг моддий-техник базаси ва кадрлар сиёсати тўғрисида тўхталдик. Сўнгги йилларда отряд маъмурий биноси ҳамда, хизмат олиб бориладиган назорат ўтказув пунктлари аҳволини яхшилаш мақсадида, таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди. Ўқув хонаси, шахсий таркиб тарқатув ҳудуди ҳамда қоровулхона замон талаблари даражасида таъмирланди. Назорат ўтказув пунктларида ҳам навбатчиликда бўлган ходимлар учун овқатланиш хонаси ташкил этилиб, бу ерда музлатгич, микротўлқинли печ, кондиционер каби маиший жиҳозлар билан таъминлаш масалалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Зиммага юкланган вазифалар отряд кадрлар салоҳиятини спорт, маънавият ва давр билан ҳамнафас бўлган ёш, илмли, ҳарбий ҳаёт мактабини ўтаган ходимлар билан тўлдиришни талаб этгани боис, ходимларнинг 70 фоизини билаги кучга тўлиқ, спортсевар ёшлар ташкил этмоқда. Шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш муҳим вазифалардан бири. Шу боис ҳам отряд жойлашган ҳудуд атрофида қурилган спорт майдончаларида ходимлар ўртасида доимий равишда жисмоний тайёргарлик ва спорт мусобақалари ўтказилади.
Касб, ҳунар – ризқ манбаидир. Яратган ризқимизни Шимолий кон бошқармасидек улкан ташкилотга боғлаб қўйган экан, бу неъматнинг шукрини қилмоғимиз, қадрини англамоғимиз зарур. Зеро, шукур барака келтирувчи омилдир. Халқимизда “Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма!”, қабилидаги нақллар, ҳикматли сўзлар элимизнинг асрлар давомида ўз ҳаёт тажрибасида синаб, уйи ва мол-мулкини ёхуд ўз ҳудудини асраш, қўриқлаш, бегона кўзлардан ҳимоя қилишни кўзда тутиб айтилган. Инсон руҳиятида яшовчи ҳавойи нафс ҳар қадамда уни ўз йўриғига юргизиш пайида бўлади, охири вой бўлган иллатни гўзал кўринишда намоён этади.
Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимлари нафсининг сўзига қуллуқ қилиб, ўзи меҳнат қилаётган ташкилотдаги товар-моддий бойликларини талон-тарож қилишга уринган айрим ходимларнинг ҳаракатига чек қўйиб, 2022 йил давомида ташкилотга миллионлар миқдорида фойда келтиришган. Чунончи, товар-моддий бойликларини талон-тарож қилиш бўйича – 197 та, ёқилғи-мойлаш материалларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ – 48 та, маст ҳолатда бўлиш ва спиртли ичимликлар билан боғлиқ – 13 та, шунингдек, қоидабузарликлар бўйича: электрон воситалар (видео, фото, мобиль телефонлар, диск ва бошқа турдаги ахборот ташувчи воситалар) билан боғлиқ - 163 та, рухсатномали тартиб бузилишининг бошқа турдаги ҳолатлари – 103 та, соқчига қарши ҳаракатлар бўйича (бўйсунмаслик, ҳақорат ва ҳ.з.) – 8 та қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан баённомалар расмийлаштирилган.
Куни-кеча отряднинг бир гуруҳ ходимлари раҳбариятнинг эътирофига сазовор бўлдилар. Улар орасида эркаклар билан бир сафда, кўп йиллардан бери ҳарбийларча қоидалар билан ҳамнафас меҳнат қилаётган Гулҳаё Эргашевани кўриш мени жуда қувонтирди. У саҳнага кўтариларкан, беихтиёр: “Демак, Тўмарислар, Зеболар ҳали яшамоқда, улар орамизда меҳнат қилмоқда!”, деган ифтихор кўксимни қамраб олди!
Болалигимизда қизлар қўғирчоққа алла айтишиб, ўзларига маълум бўлмаган бахт – оналик неъматини орзулашарди, ўғил болалар ҳарбийлардек “честь” беришарди. Бугуннинг боласи ҳам шундай: у ўзига мукаммал деб билган – дунёни меҳри билан тебратиб турган она тимсолида ва халқнинг осуда ҳаёти учун доимо уйғоқ ва сергак ҳарбийлик тимсолида кўради ўзини.
Бугун Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимларининг фарзандлари ҳам ота ё онасининг шкафда илинган ҳарбий формасига қараб, хавас-ла катта орзуларига йўл қураётгани аниқ! Бу йўллар уни, уларни ва барча орзуманд болаларни Ватан фаровонлиги йўлидаги муқаддас бурчларга садоқат-ла “лаббай!”, дейишга ундайди.
Нилуфар Муйдинова,
ШКБ Кадрлар бўлими мутахассиси.
“Uchquduq golden groop” бошқарув сервис компанияси томонидан учқудуқ. уз веб сайтида ёритилган муаммо қисқа муддатларда ижобий ҳал этилганлиги ҳақидаги хабарни ва расмни йўллашган.
Албатта, туну-кун ватан равнақи халқ фаровонлигини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилаётган Учқудуқ аҳолиси аслида энг яхши шарт-шароитларга муносиб. Ўзи арзимас бўлиб кўринса-да, оқибати хунук бўлган масаланинг шу қадар тез ижобий ҳал этилганидан хурсандмиз!!!
ЭЪТИБОР УЧУН РАҲМАТ МАСЪУЛЛАР!
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланганини маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.
Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IТ инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилади, дейилади маълумотда.
Ҳозирга қадар ҳам мактабларда тўгараклар борлиги ҳақида ҳисоботларда айтиб келинади. Амалда эса саноқли тўгаракларни мунтазам йўлга қўйилгани ва асосан пуллик хизмат сифатида тақдим этилиши ҳеч кимга сир эмас.
Янги тўгаракларни ҳам шу каби «тақдир» кутмаяптими?
Биз мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати ходими Лайло Рустамовага ушбу савол билан мурожаат қилдик.
Унинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган тўгараклар молиявий қўллаб-қувватлангани сабабли мунтазам йўлга қўйилади ва улар бепул бўлади.
- 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида «катта етакчи» ва «тўгарак раҳбари» штат бирликларини тугатиш ҳисобига «ёшлар етакчиси» штат бирлиги жорий этилганди.
Бу даврда фан ўқитувчилари, тасвирий санъат ва чизмачилик, мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари дарсдан кейин ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиб борди.
Эндиликда президент фармони билан ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганди ва алоҳида штатлар ажратилмоқда. Ҳозирда тўгаракларни шакллантириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ота-оналардан нафақат уни шакллантиришда, балки машғулотлар сифати назоратида ҳам фаолликни сўраб қоламиз, дейди Лайло Рустамова.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ