LOTIN-КИРИЛЛ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ    ИЛҒОРЛАРИ

Навоий кон-металлургия комбинати АЖ - 65 ёшда!

 

            Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлашда ички имкониятларни ишга солиш, яъни тайёр импорт маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантириш асосий  ўрин тутади.

            Аслида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш иқтисодиётни янада барқарор ва изчил ривожланишида, унинг ташқи омилларга тобелигини пасайтиришда, ишлаб чиқариш жараёнларига янги самарали технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштириш муҳим аҳамият касб этади. “НКМК” АЖ қарашли Шимолий кон бошқармасида  бу жараёнлар ишлаб чиқаришнинг таркибий қисмига айланган ҳолда маҳаллийлаштириш дастури асосида ўзлаштирилаётган маҳсулотлар импорт ўрнини қопламоқда.

Корхонанинг кон жиҳозларини таъмирлаш цехи 60 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келади. Таъбир жоиз бўлса мазкур цехни “ШКБ шифокори”га менгзаш мумкин. Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш, механизмларнинг бир маромда ишлаши учун эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ва таъмирлаш  сингари муҳим вазифаларни бажариб келмоқда. Цехда ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда импорт ҳажмини пасайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда.

-Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2022 йилда ШКБ ишлаб чиқариш бўлинмалари учун кон жиҳозларини таъмирлаш цехи томонидан  жами 65 млрд. 461 млн. сўмлик 115 229 дона  маҳсулотлар таъмирлаб берилган эди.  Шунингдек, ўтган йил давомида импорт ўрнини босувчи ва  маҳаллийлаштириш дастуридан 1 млрд.610 млн сўм миқдорида  маҳсулот тайёрланди, –дейди цех бошлиғи Шерали Рўзибоев. - 2023 йил учун белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтадиган бўлсам, жорий йилда ҳам цех томонидан 3 млрд. 561 млн сўмлик лойиҳа дастури ишлаб чиқилди.

  Ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажмини йилдан-йилга ортиб бориши   юқорида таъкидланган ишлар белгилаб олинган истиқболли мақсадларнинг ҳосиласидир. Шу ўринда Шимолий кон бошқармасида маҳаллийлаштириш дастурининг бош ижрочиси  сифатида  кон жиҳозларини таъмирлаш цехи меҳнат жамоаси ва уларнинг ташаббусларини алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади.

   Цех томонидан январь-май ойларида ялпи маҳсулотнинг ишлаб чиқариш режаси 23 млрд. 333 млн. 320 минг  сўмни ташкил этган бўлса, ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажми режага нисбатан 110,1фоиз яъни 25 млрд. 695 млн. 453 минг сўмга бажарилди.   Ушбу ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулотнинг 63,8 фоизи ёки 16 млрд. 405 млн. 744 минг сўм ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот улушини, 36,1 фоизи  ёки  9 млрд. 289 млн. 709 минг сўми эса ШКБ бўлинмалари томондан буюртма ва талабномаларга асосан кўрсатилган хизматлар улушига тўғри келади.  Цех ишчи-ходимлари томонидан шу йилнинг олти ойи давомида  импорт ўрнини босувчи 725,7 млн. сўм миқдорида  248 дона маҳсулот ишлаб чиқарилди.

  Мухтасар айтганда, кон жиҳозларини таъмирлаш цехи аҳил жамоаси олдида залворли режалар турибди. Бу муҳим вазифаларни уддалашга бўлган интилиш  Шимолий кон бошқармасида ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга бу орқали  мамлакат ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга салмоқли улуш қўшишининг гаровидир.

Лайло КАРИМОВА

O'qilgan: 425 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: