LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

09 Mar 2023

Туман бўйича 3-7 ёшдаги болаларнинг 92,0 фоиз (вилоятда 3-ўрин), мактабгача тайёрлов тизими билан 6 ёшли болалар эса, 100 фоиз (вилоятда 3-ўрин)га мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинди.

2022 йилда туманда 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, қувватлар 3785 тага етказилди.

Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси 95 % фоизга етказилди.

5 та муҳим ташаббус доирасида ахборот - коммуникация технологиялари тўғаракларига           786 нафар ўқувчилар жалб этилди.

Ички локал тармоқ инфратузилмаси яратилган ва Wifi қурилмалари ўрнатилган умумтаълим мактаблари сони 19 тага ошиб, мактабларимиз тўлиқ интернет алоқаси билан таъминланди.

2020 йил Давлат дастурига киритилган Жанубий Корея давлатининг  “Эхимбанк” маблағлари ҳисобидан тумандаги умумтаълим мактаблари 11 тўплам (143дона), 2022 йилда эса 1 тўплам     (16 дона) замонавий компьютер техника воситалари билан таъминланди, бундан ташқари   2022 йилда Оpеn бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

- Спортнинг юриш ва югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва “Wоркоут” турларини оммалаштириш мақсадида 2 та “Wоркоут” спорт майдончалари янгидан барпо этилди.

-Фуқароларни мунтазам спорт билан шуғулланиши йўлга қўйилиб, уларни спорт билан қамраб олиш даражаси 32 фоизга етказилди. 20 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар спортга жалб қилинди.

- юриш ва велоспит йўлаклари ҳам 2022-йилда барпо этилди.

Спортнинг Жиу-житсу туридан Ўзбекистон чемпионатида 20 нафар, Пауерлифтинг туридан  5 нафар,  Ашихара карате-до туридан 9 нафар спортчиларимиз фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллади.

07 Mar 2023

IMG 20230307 160402 039

8 март – Халқаро Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Зотан, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.

   Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур эта олмаймиз. Зеро, азиз аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.

   Куни-кеча Учқудуқ шаҳридаги «ОАЗИС» тантаналар саройида айём муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда муҳтарама онахонларимиз, азиз опа-сингилларимиз эъзозланди, эътироф этилди.

   Тантанани Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев самимий табрик сўзи билан очиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий-cиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

IMG 20230307 160403 496

   Шундан сўнг, ҳар бир соҳада ўз ўрнига эга бўлган, салоҳиятли ва туманимиз фаҳри бўлган бир гуруҳ аёлларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

   Шунингдек, тантанали тадбирда Шимолий кон бошқармаси директори Неъматилло Ахатов иштирок этиб, ҳаётимизнинг файзу-фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Аёл деганда аввало кўз олдимизга мунис оналаримиз, опа-сингил, аҳлу аёлларимиз, шириндан-шакар жажжи қизларимиз кўз олдимизга келади. Айтиш жоизки, Бибихоним, Тўмарис, Зебунисобегим, Зулфияхоним сингари буюк ва суюкларнинг авлодлари бўлган сиз азиз аёллар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнларида олдинги сафларда бормоқдасиз. Ҳар жабҳада, ҳар соҳада илғорсиз. 

IMG 20230307 160405 930

Учқудуқ туман маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага байрам шукуҳини улашди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

 

07 Mar 2023

   “Soliqchi-ko‘makchi” tamoyili asosida 2023-yilning Fevral oyi davomida Uchquduq tumanidagi 10 ta korxonalarning muammolari batafsil o‘rganildi. Natijada, soliq xizmati organlari xodimlari ko‘magi bilan 10 ta muammolar ijobiy hal etildi. Bugungi kunda boshqa tashkilotlar bilan bog‘liq masalalar qat’iy nazoratga olinib, hamkorlikda hal etish choralari ko‘rilmoqda.

   Shuningdek, o‘rganishlar davomida soliq turlari bo‘yicha 22 ta subyektlarning 270.5 mln so‘m mavjud ortiqcha to‘lov summasi qaytarib berildi.

   Joriy etilgan qator soliq imtiyozlari, soliq yuki va turlarining kamaytirilganligi to‘g‘risida tadbirkorlar o‘rtasida olib borilayotgan tushuntirish-targ‘ibot ishlari natijasida 12 ta norasmiy ish o‘rinlari qonuniylashtirildi. Muhimi, fuqarolar muhim ish o‘rinlariga ega bo‘ldi.

   Bugungi kunda qo‘lida hunari bor yoki uyda yakka tartibda ma’lum faoliyat bilan shug‘ullanib kelayotgan fuqarolarimiz talaygina. Ularning o‘zini o‘zi band qilishi, ish stajiga ega bo‘lishi uchun soliq xizmati organlari tomonidan doimiy ko‘mak ko‘rsatib kelinmoqda. Jumladan, joriy yilning fevral oyi yakuni bilan tumanda 128 nafar fuqarolar o‘zini o‘zi band qilish tizimi orqali ro‘yxatdan o‘tib, muayyan faoliyat turlari bilan muntazam shug‘ullanib kelmoqda. Eng muhimi, ularning 38 nafarini 30 yoshgacha bo‘lgan yoshlar tashkil etadi.

Uchquduq tuman davlat soliq inspeksiyasi

   

   

 

 

06 Mar 2023

IMG 8450

IMG 8412

 

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида “Мингбулоқ” овулида мини футбол мусобақалари ўтказилди.
“ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ” кубоги учун бўлиб ўтган беллашувларда тумандаги 8 та маҳалладан 8 та команда иштирок этди.

IMG 8465

IMG 8495
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда фахрли 1-ўринни “Абай” маҳалласи, 2-ўринни “Шалхар” овули, 3-ўринни “Айтим” маҳалласи ёшлари қўлга киритишди.
Мусобақа ғолибларига Ёшлар ишлари агентлиги Учқудуқ туман бўлими томонидан кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Беллашув совриндорларини тақдирлаш маросимида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб, барча иштирокчиларни ва ғолибларни самимий қутлаб, совғаларни топширди.


УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

04 Mar 2023

Бугун мамлакатимизда аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, бандлигини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. 

Ҳурматли Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг янги даврини бошлаб берди. Боиси, унда ҳаётнинг барча жабҳасида аёлларнинг иштироки ва фаоллигини ошириш, таълим олиши ва касбий кўникма ошириши ҳамда бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва хотин-қизларнинг унга киритилган муаммолари, эҳтиёж ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, уларга зарур ечим топиш борасидаги ишларни янада ривожлантиришга алоҳида урғу берилган. Бу эса, шубҳасиз, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётини янада яхшилашга хизмат қилади.

Бу борада Учқудуқ туманида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда 421 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, кўрсатиладиган ёрдам турларига кўра,  122 нафари иш билан таъминланади, 65 нафар хотин-қизларга субсидия асосида меҳнат қуроллари сотиб олиб берилади. Бу мақсадларга 390 млн. сўм маблағ йўналтирилади.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд, ишсиз 6 нафар хотин-қизга 33 млн. сўмдан жами 198 млн. сўм кредит маблағи ажратилади. Эҳтиёжманд, боқувчиси бўлмаган 135 нафар хотин-қизга йил якунига қадар базавий ҳисоблашнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.  Бу йўналишда 162 млн. сўм сарфланади.

Шунингдек,  ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг 75 нафарига 88 млн. 200 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади. Жарроҳлик операцияларини ўтказиш ва дори-дармон сотиб олиш учун 100 млн. сўм маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд оналарнинг 65 нафарига ногирон боласини даволатиш учун 78 млн. сўм маблағ сарфланади. 6 нафар аёлнинг таъмирга муҳтож уйини  таъмирлашга  54 млн. сўм, 4 нафарининг ижара пулларини тўлаб беришга эса 20 млн. сўм маблағ сарфланмоқда.

Учқудуқ туманида йил давомида “Аёллар дафтари” га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 1 млрд. 27 млн. сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Бу каби факт ва рақамларга  батафсил тўхталиб ўтишимнинг боиси, бугун  аёлларнинг дарду ташвишлари, уларни қийнаётган муаммоларини бартараф этишга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганлигини таъкидлашни истардим.
Бугун айни шу ишлар самараси ўлароқ, бугун тумандаги Ёшлик амфитеатрида “Аёллар дафтари”да рўйхатга турган 40 нафар аёлларга тикувчиик, пишириқ пишириш ва шу каби тадбиркорлик қилиш имконини берадиган жиҳозлар топширилди.

Тадбирда туман ҳокими С.Ф.Хамроев ва 2-сектор раҳбари Р.Рахматовлар иштирок этиб аёлларни кириб келаётган 8 март — Хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этдилар!

 “Ҳаё ва иффат, вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган -  умримизга мазмун бахш этиб турган  Сиз аёлларимиз бор экан, юртимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар аримайди”- деб туман ҳокими ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди.

04 Mar 2023

      Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган байрам табриги

Ассалому алайкум.

Мунис ва муҳтарама онахонлар!

Қадрли опа-сингиллар!

Юртимизга орзиқиб кутилган гўзаллик ва яшариш фасли — баҳор кириб келган ушбу қутлуғ кунларда Сиз азиз аёлларни, барча мўътабар онахону мунис опа-сингилларимизни 8 март — Хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман. 

Аслида баҳорнинг илк байрами Сизга аталганида улкан маъно бор. Зеро, кўкламда ҳаёт абадиятининг тантанаси, янгиланиш ва борлиқ гўзаллик бурканишининг ҳикмати мужассам. Шу боис ҳам баҳор ва аёл сўзларини бир-бирига боғлаб, кўклам ўз тароватини аёлдан олган десак, янглишмаймиз.

Аёл учун тинч ва фаровон юртда яшашдан, оила ва жамият эъзозида бўлишу соғлом фарзандларни камолга етказишдан ортиқ саодат йўқ. 

Муҳтарам Юртбошимизнинг: “Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади”, деган сўзлари Сиз азиз аёлларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборнинг амалий намунасидир.

  Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни ва сиз орқали барча шаҳримиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман. 

Доимо, юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин!

Байрамингиз муборак бўлсин! 

04 Mar 2023

   O‘tkir yuqumli kasallik bo‘lib, uni viruslar yuzaga keltiradi. Viruslar mayda qon tomirlar kapillyarlarni shikastlaydi. Oqibatda hujayra to‘qima va tana a’zolarida qon aylanish jarayoni, ularning oziqlanishi hamda kislorod bilan ta'minlanishi ishdan chiqadi. Ta’na a’zolari, ayniqsa hayotiy muhim a’zolar faoliyatining buzilishi esa inson hayotini xavf ostiga qo‘yadi. Virusning asosiy manbai kanalar hisoblanadi, ular viruslarni umri davomida tashiydi. Voyaga etgan kanalarning asosiy hujayinlari turli xil qishloq xo‘jalik hayvonlari bo‘lsa yosh lichinka davridagi xo‘jayinlari-sichqon, kalamush, yumronqoziq, tipratikan, quyon va boshqalar hisoblanadi.

Qo‘y, echki, sigir, kalamush, sichqon, quyon kabi issiq qonli hayvonlar kasallikni tabiiy o‘chog‘i hisoblanadi.

   KASALLIK QANDAY YUQADI.

Kasallik kanalar chaqishi yoki ularni qo‘l bilan ezib o‘ldirish orqali yuqadi. Kanalar hayvonlarda parazitlik qilib yashaydi. Hayvonlar bu kasallik bilan og‘rimaydi, biroq ularning qonida virus klinik belgilarsiz, yashirin holda ko‘payadi, shuning uchun kasallik odamga so‘yilgan uy hayvonlarining qoni orqali ham yuqishi mumkin. Virus past haroratga o‘ta chidamli, biroq yuqori haroratga o‘ta chidamli, biroq yuqori haroratda (qaynatilganda va qovurilganda) nobud bo‘ladi. Ehtiyotkorlik choralari ko‘rilmasa, bemor qoni orqali, virus tibbiy xodimlarga yuqishi mumkin.

Virus mol, qo‘y, echki, ot, tuyalarda ko‘proq uchraydi. Negaki ular erta bahordan to kech kuzgacha dalalarda boqiladi. Uy sharoitida boqiladigan hayvonlar kunduzi dalalarda, kechalari zah, tozalanmagan og‘ilxona, molxonalarda tunaydi, bu esa ularda kananing ko‘payishiga sharoit tug‘diradi. Kasallik mavsumiy xarakterga ega bo‘lib, may-avgust oylarida kanalarning faollashishi hisobiga ko‘proq kuzatiladi.

Gemorragik isitmaning yuqish xavfi qishloq aholisi –dehqonlar, cho‘ponlar, veterinarlar, qo‘y va echkilarni junini oluvchilarda, shuningdek qassoblarda yuqori bo‘ladi. Kasallikka kattalar va bolalar birdek chalinadilar.

   KASALLIKNI KECHISHI,

Virus organizmga tushishi bilan kasallikning yashirin davri boshlanadi. Bu davr bir necha soatdan boshlab 2-7 kungacha davom etadi.

Kasallik:-haroratning ko‘tarilishi (39-40s)

-badanning sovuq kotib, qaltirashi;

-mushaklarning og‘rishi;

-ko‘rish qobilyatining buzilishi va ko‘zdagi qon tomirlarining yorilishi oqibatida ko‘zning qizarishi;

-badanga mayda qizil toshmalar toshishi;

-qon tupurish, qorinda og‘riq, ba’zida esa qon qusish, najasning qorayishi;

-burundan qon ketish kabi holatlar bilan namoyon bo‘lishi mumkin.

YUqoridagi holatlar kuzatilsa zudlik bilan shifokorga murojaat etish zarur. SHifokorga qanchalik erta murojaat etilsa, davolanish shunchalik samarali bo‘lishini unutmaslik lozim.

   KASALLIKNI OLDINI OLISH UCHUN:

Uy hayvonlarini boqish, molxona va og‘ilxonalarni tozalashda maxsus himoya kiyimlari va qo‘lqoplardan foydalaning;

Uy hayvonlarini kanalarga muntazam tekshirib turing. Zinhor kanalarga qo‘l bilan tegmang va ezib o‘ldirmang. Ularning pinset yordamida ajratib oling va yoqib tashlang; 

Hayvon boqiladigan og‘ilxona kanalarning ko‘payishiga qarshi vositalar yordamida zararsizlantirib turing.

Kalamush va sichqonlarning ko‘payishiga yo‘l qo‘ymang.

Maxsus dezinfeksiya markazlariga murojaat qiling.

Hayvonlarni so‘yishda engi uzun ust bosh va qo‘lqop kiying.

Kanalar aniqlangan mollarni boqish, molxonalarni tozalash ishlariga bolalarni va homiladorlarni jalb qilmang.

Qo‘lingizda juda kichik jarohat bo‘lsa ham, xom go‘shtlarni ushlamang.

Bemorlarni biologik ajratmalari: qoni, najasi va siydigi bilan muloqotda bo‘luvchi tibbiy xodimlar, albatta qo‘lqoplarda ishlashi zarur.  

Bunday holatda veterinariya xizmatiga murojaat qilib, mollaringizni va ular saqlanayotgan joylarni dezinfeksiya qildiring.    

Uchquduq tuman SEO va JSB xodimi: N.Y.Sanayeva

 

03 Mar 2023

    Учқудуқ тумани марказида фуқаро Ҳусниддин Нурмуродов томонидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши режалаштирилган.

   Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясини хабардор қилмасдан ер ишларини (котлавон қазиш) бажарганлиги учун фуқаро Ҳусниддин Нурмуродовга қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

photo 2023 03 03 17 28 05

Объект ҳудуди вақтинчалик ўралмаганлиги ҳақида туман ҳокимлиги ва ҚСХН инспекцияси ходими бошчилигида фуқарога тушунтирилди. Ҳозирда объект вақтинчалик қўрғон девор билан тўлиқ ўралди.

Мадали ХУДОЙБЕРДИЕВ,

қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори.

 

 

02 Mar 2023

   Ижтимоий тармоқларнинг бирида Учқудуқ саноат техникуми ҳудудидаги чиқинди ҳақида видеоматериал тарқатилди.

Учқудуқ саноат техникумида чиқиндилар график асосида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари Учқудуқ ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб чиқиб кетилади.

График асосида бугун пайшанба куни чиқиндилар ташиб кетилган.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

02 Mar 2023

IMG 8307

“НКМК” жамғармаси “Учқудуқ” ХБ №2-сонли тиббий-санитария қисми санитария-эпидимиологик маркази биносида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Таъмирлаш ишларига 300 млн. сўм маблағ сарфланган бўлиб, бу ерда фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари ва аҳолига зарур шарт-шароитлар яратилган.
Шунингдек, хоналардаги маънан эскирган мебель жиҳозлари ҳисобдан чиқарилиб, янгидан мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Тиббиёт муассасаси биноси атрофида қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг, тозалаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: