Hokimiyat matbuot xizmati
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 28 yanvar sanasidagi PF-60-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida “Shimoliy” KB OYXTTEBo’limi 9-yong’in-qutqaruv qismi hududida harbiy xizmatchilar tomonidan 100 tupdan ortiq manzarali va mevali daraxtlar hamda buta ko’chatlarini ekish ishlari boshlab yuborildi.
O’ylaymizki ushbu ekilayotgan daraxt ko’chatlari kelgusida hududning ekologik holatini uzoq yillar davomida yaxshilashga xizmat qiladi.
Jamshid Egamov
qism boshlig’i o’rinbosari kapitan
Jasurboy Shadmonov
YN va P bo’linmasi inspektori kapitan
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЎМ ва ТОЁХТТЭБ “НКМК” ДК ЁХТТЭМ “Шимолий кон бошқармаси” объектлари ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ва унинг тасарруфидаги ёнғин-қутқарув қисмлари ҳарбий хизматчилари билан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Учқудуқ туман ФВБ ва ИИБнинг тегишли мутасадди ходимлари иштирокида “Менинг бошқармам-коррупциядан ҳоли ҳудуд” мавзусида кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти барча ҳарбий хизматчилар эътиборига етказилиб, ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши, шунингдек коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.
Бўлим бошлиғининг ўринбосари
майор Тоир Рўзиев
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-94-сон қарори қабул қилинди.
Маълумки амалда бўлган тартибга кўра пенсионерлар Тошкент метрополитенидан фақат маълум бир вақт давомида яъни соат 10:00 дан 16:00 гача бепул фойдаланишган.
Юқоридаги қарорга асосан жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилиши белгиланди.
Бу имтиёздан фақат Тошкент шаҳарда доимий истиқомат қилувчи пенсионерлар эмас балки, шаҳарда меҳмонда бўлган пенсионерлар ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Бунда пенсионерлар алоҳида ташкил этилган турникет хамда Пенсия жамғармаси томонидан берилган пенсия гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда метрополитендан бепул фойдаланишлари мумкин бўлади.
Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати
Бугун “Учқудуқ” ишлаб чиқариш майдони Сульфат кислота ишлаб чиқариш цехида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Наврўз сайли ўтказилди. Ушбу байрамона тадбирда цех меҳнат жамоасидан ташқари, темир йўл участкаси, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди, техник назорат бўлими ва лабораториянинг жами 300 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Дастлаб “Учқудуқ” ишлаб чиқариш майдони бошлиғи А.Каримов йиғилганларни байрам билан табриклаб, барчага энг эзгу тилакларини билдирди.
Дошқозонларда ош дамланиб, дастурхонлар баҳорий ва миллий таомлар бўлган кўк сомса, кўк чучвара, сумалак, бешбармоқлар ва турли хил пишириқлар билан безатилди.
Аҳамиятлиси, байрам баҳона меҳнат жамоалари ўзаро танловларда иштирок этиб, сайлга қанчалик катта тайёргарлик кўрганликларини исботлашди. Хусусан, ҳакамлар ҳайъати “Энг яхши безатилган дастурхон”, “Энг чиройли ва миллий кўринишда кийинган жамоа” каби номинациялар, шунингдек, эркаклар ўртасида тош кўтариш, армрестлинг ва аёллар ўртасида стол тенниси бўйича ғолибларни аниқлашди.
Ишчи-ходимлар томонидан байрам учун махсус тайёрлаб келинган миллий урф-одатлар акс этган саҳна кўринишлари, “Учқудуқ” маданият саройи бадиий жамоаларининг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Келин салом, беточар, ҳалинчакда айтишув каби миллий маросим ва халқ ўйинлари барча йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Тадбир сўнггида кўрик-танлов ва мусобақаларда ғолиб бўлганларга цех раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Қувонарлиси, ҳар йилгидан фарқли ўлароқ, бу йилги байрам сайлларининг иш жойларида ташкил этилаётгани барча ишчи-ходимларни қамраб олиш имкониятини бермоқда.
Бу каби байрам сайиллари корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 16 март куни Учқудуқ тумани А.Темур кўчасида жойлашган “Лочин” ўйингоҳи ҳудудида туманимиздаги мавжуд механизациялашган йиғма командаларнинг тайёргарлик ҳолатлари “ШКБ” ОЁХТТЭБўлими ва Навоий вилояти ФВВ бўлими 12-КЁҚҚисми офицерлар таркиби билан кўрикдан ўтказилиб, Учқудуқ туман ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари билан ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулоти жараёнида Учқудуқ туман бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматларининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича ҳаракатлари мавзусида маъруза қилиниб, ҳар бир тузилма хизматларининг вазифалари бўйича қўшимча маълумотлар берилди.
Тоир Рўзиев
“ШКБ” ОЁХТТЭБўлим
бошлиғи ўринбосари майор
Савол: Мен ажрашганман, икки нафар фарзандим бор, собиқ турмуш ўртоғим алимент тўловларини тўламайди. Қарздорлик суммаси 10 млн сўмга етган. Яқинда алимент тўловларини қарздор тўлай олмаса, давлат тўлаб беришини эшитдим. Шу гап ростми? Менга ҳам 10 млн сўм қарздорлик суммасини давлат тўлаб берадими?
Жавоб: Агар алимент тўловчи ўз вақтида алиментни тўлмаса, унинг ўрнига бу суммани давлат тўлаб бериши рост. Бироқ бунинг учун алимент тўловчига нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида”ги низом 12-бандига кўра Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.
Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.
Эътибор берган бўлсангиз, давлат алимент ундириш бўйича барча чоралар натижасиз бўлгандагина, алиментни тўлаб беради.
Бунда Оила кодексининг 139-моддасига мувофиқ алимент қарзини ундириш иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг:
- • банклар ва бошқа ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган пул маблағидан (агар мавжуд бўлса);
- • тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан ундирилади, Бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра алимент тўловчи шахсдан алимент қарздорлигини ундиришнинг юқоридаги чоралари кўрилади. Агар улар натижа бермаса, унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёдда тутинг! Шахсни юқоридаги норма билан жавобгарликка тортиш уни алимент қарздорлигини тўлашдан озод қилмайди. Қоиданинг мазмунидан турмуш ўртоғингизни ушбу норма билан жавобгарликка ториш мумкинлиги келиб чиқмоқда.
Шундан сўнг ҳам алимент тўловчи 1 йил ичида ўз мажбуриятини бажармаса, кейин унга Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра жиноий иш қўғзатилади.
Демак, юқоридаги ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин алимент давлат томонидан тўлаб берилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол: Кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар мавжуд?
Жавоб: Қонунчиликка кўра, давлат кўп болали оилаларга қуйидаги имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди:
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин
Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар қўрсатилади
Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан қуйидагиларни амалга ошириш орқали моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади:
- замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;
-асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;к
-бадиий китоблар билан таъминлаш;
-болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
-республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
-республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш
Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.
Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади
Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади
Уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароит ва имкониятлари, шу жумладан ер участкаси мавжуд кўп болали оилаларга бепул қорамол берилиши мумкин
Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол: Ассалом алайкум. Мени бир саволим бор эди. Яқинда пластик картамни текширсам 300 минг сўм пул сарфланган экан банкоматга бориб текширтирсам ҳеч қандай пул ечилмаган. Бу қанақаси ахир. Ўйлашимча менинг тўлов пластикимдан пул маблағларини ноқонуний олиб қўйилган. Менга қандай маслаҳат бера оласиз.
Жавоб: Тўлов карта ҳисобварағидан пул маблағларининг йўқолиши (ноқонуний олиб қўйилиши) турли сабабларга кўра, фирибгарлик операцияларидан тортиб терминал ёки банкоматнинг иш фаолиятидаги узилиш билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.
Эътибор беринг. Одатда пластик картадан пул маблағларни ҳисобрақамдан нотўғри ечиб олиниши билан боғлиқ муаммолар техник нуқсонлардан келиб чиқади.
Сизнинг рухсатингизсиз пластик картангиздан пул маблағлари ечилганлигини аниқлаган бўлсангиз, қуйидаги ҳолатларни аниқлаштиришингиз тавсия этилади:
Сизда давлат ижрочилари картангиздан ечиб олиши мумкин бўлган ҳар қандай тўланмаган жарималарингиз борми?
Охирги марта картангиз орқали тўловларни қачон амалга оширдингиз?
Карта ҳисоб рақамини юритиш учун тўловни амалга ошириш муддати келмадими?
Маблағларнинг ечиб олиниши сиз тўлашни унутган мажбурий тўловлар билан боғлиқми (коммунал хизматлар)?
Агар карта эгаси пул маблағлари унинг ҳисобидан йўқолган деб топса нима қилиш керак❓
Биринчи босқич: картани блокировка қилиш. Бу ҳолатларда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш (қўнғироқ қилиш) тавсия этилади.
Иккинчи босқич: банкка мурожаат қилиш. Агар йўқолган карта орқали пул маблағлари ечиб олинган бўлса, у ҳолда пул ўтказмасини бекор қилиш ҳақида ариза билан банкка мурожаат қилиш керак. Аризада барча ҳолатларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.
Учинчи босқич: ҳуқуқни мухофаза қилувчи ораганларга мурожаат қилиш. Иккинчи босқичга параллел равишда, ички ишлар органларига банк картасидан пул маблағларининг ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилиш тавсия этилади. Аризада барча шароитларни батафсил баён қилиш лозим. Бундан ташқари, мижознинг картадан пул маблағларини ечиб олишида алоқадор эмаслигини тасдиқловчи барча мумкин бўлган далиллар илова қилинади.
Тўртинчи босқич: судга даъво аризаси киритиш.
Агар банк ҳисобдан ноқонуний ечиб олинган маблағларни қайтариш талабини рад этган бўлса, судга мурожаат қилинг. Етарли асослар мавжуд бўлганда жабрланувчи ўз маблағларини қайтариши мумкин.
Демак, сизда пластик картангиз билан боғлиқ (пул ечилиши) муммо юзага келаганлигини инобатга олиб, юқорида биз келтирган асослар бўйича ҳаракат қилишингиз лозим бўлади.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Савол: Мени ёшим 25 да аёлимни ёши эса 23 да. Биз ёш оила сифатида уй-жой олишда қандай имтиёзларга эгамиз? Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби қандай?
Жавоб: Ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).
Имтиёзли ипотека кредити уй олиш учун талабгор Ёшлар иттифоқи маказий кенгаши тавсияномасига эга бўлиши керак.
Тавсияномага эга бўлиш учун талабгор доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади
-никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;
-оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
-яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотнома;
-иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
-доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
Давлат хизматлари маркази томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
-ёш оила талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун
-ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
-кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада белгиланади.
Ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига тўланади.
ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
сўралаётган кредит суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;
сотиладиган квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома, квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома;
аризачининг паспорт нусхаси;
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси.
Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
Учқудуқ туман адлия бўлими.
Халқымызда «әйел бір қолымен бесікті тербетсе, бір қолымен әлемді тербетеді» деген аталы сөз бар. Әйелдің жүгі мен жауапкершілігін, шыдамдылығы мен еңбекқорлығын, оның осы қасиеттері үшін берілетін дәрежесі мен марапаты қасиетті Құран Кәрімде жазылған. Зымырап жатқан уақыттың 24 сағатында жұмысқа да барып, үйдің тірлігін де жасап, ағайын- туыспен де араласып, балалары мен жарының бабын тауып, қосымша жұмыстарға да үлгеріп жүретін оларды сонда да нәзік жанды деп атайды.
Әйел адамның болмысы әуелден жан-жақты боп жаратылған. Отбасында әр әйел өзі аспаз, өзі тігінші, өзі тазалықшы, өзі пси¬холог, өзі педагог, өзі дизайнер. Бұл оларға арнайы оқусыз, дипломсыз тәрбие деген түпқазықтан дарыған қабілет. Сондай бір ел сүйсініп, құрметтеп, үлгі тұтатын отбасының отанасы, ардақты ана, білікті ұстаз, мейірімді әже Раушан Мешітбайқызын ауданымызда білмейтін жан кемде-кем.
1964 жылы 17 қыркүйекте Мыңбұлақ ауылында қарапайым отбасында дүниеге келген. Әкесі мал шаруашылығында заманының тала¬бына сай еңбек етіп, өмір сүрген жан. Раушан Мешітбайқызы ауылдағы Ушинский мектебін 10 жыл оқып, 1982 жылы бітіреді. 1982-1985 жылдар аралығында жәрдемші шопан болып еңбекке ерте араласып, 1985 жылы Ақмырза ағамен отбасын құрады. Тағдыр тауқыметімен Ақмырза аға 1990 жылы о дүниелік болып, Раушан Мешітбайқызының мойнына үлкен жүк түседі. Еңбек жолын ауылдағы 3-санды балабақшада тәрбиеші болып бастап, 1992-1994 жылдар аралағында Науайы қаласындағы педагогика коллежінде оқиды. 1994 жылдан бастап 11-санды мектепте 28 жыл бойы ұстаздық еткен Раушан Мешітбайқызы қызіргі күнде зейнеттік демалыста.
Отбасындағы жылулық, жанұя бақыты, ата-ана тәрбиесі мен өнегесі, Раушан Мешітбайқызының перзенттері Бекбол мен Бекарысқа өмірлік азық, ұстаным болып қалғандай. Үлкен ұлы Бекбол 11-санды мектепте шаруашылық бөлімі меңгерушісі, келіні балабақшада медбике, ал кіші ұлы Бекарыс «Мыңбұлақ» ауыл азаматтар жиыны төрағасы, келіншегі 11-санды мектепте бастауыш сынып оқытушысы болып қызмет атқарады.
Жуырда Раушан Нұртаеваның көп жылдық педагогтік еңбектері еленіп, облыс әкімінің шақыртуымен 8 наурыз – Халықаралық әйел-қыздар мерекесі қарсаңында «Мутабар аёл» көкірек нышанымен марапатталды.
Ата-ананың бойындағы тәлім-тәрбие, еңбекқорлық пен адалдық, білімге, ғылымға деген құштарлық балаларына дарып, бұл отбасында бақ пен береке орнаған. Олардың әр жетістігіне ана жүрегі қуанып ризашылық білдіріп отырады. Өмір жолында мансап пен міндетті, қызмет пен отбасын қатар алып жүріп, бірде құлап, бірде сүрінсе де қарапайым, байсалды қалпынан таймайтын, қайсар, ақылды, дана әйел, танысқан әрбір жанның жүрегіне жылы шуақ төгетін Раушан Мешітбайқызының өмір белестері осындай.
Чақирув ёшидаги яъни 1996-2005 йилларда туғилган фуқаролар 2023 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига чақирилади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролари 2023 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Учқудуқ туман мудофаа ишлари бўлими.
Дунёдаги ақлли ва омадли болаларнинг қандай тарбияланиши кўпчиликни ҳайратга солади. Етук санъаткорларни, кашфиётчи олимларни ёки ёзувчию шоирларни вояга етказиш учун ота-оналар нималарга эътибор қилишлари кераклиги барча учун қизиқ, албатта. Мутахассислар хитойликларнинг бола тарбияси борасида қўллайдиган ноодатий усулларини аниқлашди.
Икки ойликдан боғчага қабул қилинади
Хитой мактабгача таълим муассасаларига икки ойлик гўдакларни қабул қилишади. У ерда болакайга махсус энагалар қарашади. Фақат омади бор болакайларга ўз бувижонлари қарашади. Бизда ҳатто икки, икки ярим ёшли болаларни ҳам «ҳали боғча ёшига етмади», дея давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишмайди. Аксарият бувижонларимиз гап- гаштак, тўйлардан ортишмайди, неварага қарашга вақтлари йўқ.
Уч ёшгача санаш, расм чизиш ва ёзувга ўргатилади
Хитойда мактабгача бўлган тарбияга катта эътибор қаратилади. Бир ярим ёшдан бошлаб болага санаш, расм чизиш ва ашула айтиш ўргатилади. Икки ярим ёшида кичкинтой бирнечта шеър ва қўшиқлар хиргойи қилади, уч ёшида эса турли иероглифларга тушунадиган бўлади. Хитойлик болалар уч ёшгача ўзлаштирган дастурни бизнинг болалар баъзан олти ёшгача ҳам ўргана олишмайди. Нега шундай? Аслида, бизнинг болаларимизнинг ҳам интеллектуал салоҳияти уларникидан кам эмас. Фақат новдани ҳўллигида қанча эгсанг, эгилади...
Етти ёшли болакай тушлик тайёрлайди
Етти ёшидан бошлаб қизлар таъмирлаш ишларида иштирок этиши ёки йигитларнинг идиш-товоқ ювиб, тушлик тайёрлашлари уят ҳисобланмайди. Етти ёшли болага тушлик тайёрлатиш балки сизга шафқатсизлик бўлиб туйилар... Бироқ бу болани мустақил ҳаётга тайёрлайди.
Чидамли, бардошли болакайлар!
Хитойлик қизалоқ ва болакайлар шу қадар бардошлики, ўта чарчашса, ўтирган жойларида ухлаб қолишлари мумкин. Бизда эса болаларимизни тушда ухлатиш энг муҳим вазифага айланган. Сабр-тоқатга келсак, уйқулари бирозгина кечикса ҳам тоқат қилишолмайди, дарров йиғлаб беришади. Ахир шу нарсага уларни ўзимиз ўргатиб қўйганмиз-да.
Улар сабр-бардошли
Оналар болаларини чидамлилик, сабр-тоқатга ўргатишади. Агар онаси дўконга харидга кирса, бола бир соатдан ортиқ уни индамай кутиб туради. Бизнинг болалар бир зум қаровсиз қолса, ҳамма ёқни остин-устин қилиб юборишади.
Рост сўзлашади
Хитойликлар ростини айтишга одатланган. Агар қизи тўлиша бошласа, онаси унга озиши кераклигини айтади. Бундай ҳолда қиз ҳам хафа бўлмай, парҳез тута бошлайди. Бизнинг оналар «бўғирсоқдай» тўлишган қизига ҳам, «Яна озгина есанг, ҳеч нарса қилмайди», дея мажбурлашади. Қизининг айбини очиқ айтган она эса балога қолади.
Фақат “аъло” баҳо кутишади
Хитой оилалари фарзандларидан фақат «аъло» баҳо кутишади. Агар мабодо «тўрт» баҳо олса, уйда бақир-чақир ва тўс-тўполон бошланади. Токи кундалигида яна «беш» баҳо пайдо бўлгунга қадар ота-онаси бола билан тинимсиз шуғулланади. Бизнинг ота-оналар орасида эса «бўлаверади», дейдиганлар кўп. «Нима, ўқиб шаҳар олиб берармидинг? Мактабни тугатсанг, отангнинг касбини давом эттирасан», дейдиганлар ҳам бор.
Ота-она ифтихори
Хитойда фарзанди учун умрини бағишлаган ота-она худди бизлар каби бир кун келиб ундан фахрланишига қатьий ишонади. Улар фикрича, ҳар бир инсон гўдаклик ёшидан бошлаб ўзидаги куч-қувватни англайди ва келажакда ундан қандай фойдаланишни ўрганиб боради.