Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари ҳамда кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман кенгаши раиси С.Хамроев бошқариб борди.
Депутатлар кун тартибида Учқудуқ туман жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди. Учқудуқ туман прокурорининг қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқ тарғиботини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолияти тўғрисиги ахбороти, Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлимининг 2023 йилнинг олти ойи давомида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш фаолияти ҳақидаги ахбороти тингланди.
Шунингдек, депутатлар мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизиини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва қонунбузарликка қарши курашиш юзасидан 2023 йил 6 ойи давомида олиб борилган ишлар, ту мандаги мавжуд ички автомобил йўлларига сунъий ёстиқ тўсиқларини ўрнатиш ҳақида ва бошқа муҳим масалалар муҳокамалар майдонида бўлди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Туман ИИБ ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош этиш, қидирувда бўлган жиноятчиларни ушлаш ва бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида бир қатор профилактик чора-тадбирларни амалга оширилди.
2023 йил 6 ойи давомида Учқудуқ туманида қайд
этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
14,3 фоизга яъни (28/32), шундан жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар яъни 33,3 фоизга (18/24) ошган.
Жиноят турларидан:
– ўғирлик 100 фоизга(4/8);
– фирибгарлик 100 фоизга(0/5);
– безорилик 100 фоизга(0/2) ошган.
– ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси (1/1) камаймаган.
– босқинчилик 100 фоизга(1/0;)
– қотиллик 100 фоизга(1/0) камайган.
Қайд этилган жиноятларнинг ҳар иккинчиси (32 тадан 13 та) ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини ташкил этган.
Жиноят содир этган шахслар:
– ишсизлар 100 фоизга (0/5) ошган.
– илгари судланганлар 50 фоизга (6/3);
– аёллар 66,6 фоизга (3/1) камайган.
Энг кўп жиноят содир этган шахслар кесими:
– ёшлар томонидан - “Мустақиллик” (2 та) маҳаллалари ҳиссасига тўғри келган.
– аёллар томонидан - “Абай” (1 та) маҳаллалари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар Учқудуқ туманида ўртача 81,8 тадан тўғри келиб, бу борада салбий натижа қайд этган.
Шунингдек, содир этилган жиноятлардан:
– 1-секторда фирибгарлик (0/1), безорилик (0/1) ошган.
– 2-секторда ўғирлик (0/2) ошган.
– 3-секторда ўғирлик (1/4), фирибгарлик (0/3), безорилик (0/1) ошган.
– 4-секторда фирибгарлик (0/1) ошган.
Содир этилган жиноятлар 14 та маҳалларнинг 4 тасида (28,6 %) содир этилган бўлиб, 3 таси (21.4 %) ҚИЗИЛ (жиноят ошган) маҳалла тоифасига кирган.
Тумандаги 14 та маҳаллалардан 3 таси “қизил”, 1 таси “сариқ” ва
10 таси “яшил” тоифага киритилган.
“Қизил” тоифага: “Алтинтау” ОФЙ, “Боздун” ОФЙ, “Мустақиллик” МФЙ киритилган.
Энг кўп жиноят “Алтинтау” ОФЙда (1 та безорилик), “Боздун” ОФЙда (1 та ўғирлик), “Мустақиллик” МФЙда (3 та ўғрилик) содир этилган.
Маҳалла ҳудудида содир этилган 8 та жиноятнинг 62,5 фоизи (5 та) айнан “қизил” тоифадаги 3 та маҳалла ҳиссасига тўғри келмоқда.
Учқудуқ туман прокуратураси томонидан туманда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимояқилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида 2023 йил 6 ой давомида муайян ишлар амалга оширилган.
Учқудуқ туман прокуратураси томонидан туманда қонун устуворлигини таъминлашда, асосий эътибор, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, инвестицияларни жалб қилган ҳолда тадбиркорликни жадал ривожлантириш орқали ишсизликка барҳам бериш, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув ҳолатларига чек қўйиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган.
Хусусан, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган 73 та текширишлар натижасида 222 та прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилган. 74 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 11 та ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинган ва 47 таси қонунга мувофиқлаштирилган, қонунбузилиш сабабларини бартараф этиш юзасидан 47 та тақдимномалар юборилган, судларга 5 та аризалар киритилган, 5 нафар шахслар огоҳлантирилган, 72 нафари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Соҳалар кесимида, туман прокуратураси томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси юзасидан туман мутасадди идораларида жами 7 та текширишлар ўтказилиб, текширишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 6 та тақдимнома ва ноқонуний ҳужжатларга нисбатан 34 та протест киритилган, 2 та шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган, 12 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзатилган ҳамда 35 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.
Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати фаолияти бўйича 2023 йилнинг 6 ойи давомида туман прокуратураси томонидан 15 та текширишлар ўтказилиши натижасида жами 25 та таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, шундан 3 та қонунга зид бўлган ҳужжатларни қонунга мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш бўйича протест, қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 14 та тақдимнома киритилиб, мазкур камчиликларга йўл қўйган 24 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиши таъминланган.
Содир этилган жиноятлар маҳалла ва овуллар кесимида таҳлил қилинганда, “Дўстлик” МФЙда 3 тага, “Йўлчилар” МФЙда 3 тага, “Шалхар” ОФЙда 2 тага, “Мингбулоқ” ОФЙда 1 тага, “Навоий” МФЙда 1 тага камайган бир вақтда, “Мустақиллик” МФЙда 7 тага, “Алтинтау” ОФЙда 3 тага, “Айтим” МФЙда 2 тага, “Абай” МФЙда 1 тага, “Боздун” ОФЙда 1 тага ошган.
Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари” ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ва Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи таклифини инобатга олган ҳолда, мавжуд ички автомобил йўлларига сунъий ётиқ тўсиқларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ