LOTIN-КИРИЛЛ

Ҳар куни фойдаланадиган ичимлик сувининг сифати ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

  Ёз…Жазирама иссиқ…. Айнан шундай об-ҳаво шароитида юртимизда қадоқланган ичимлик сувига бўлган талаб кескин ошиши кузатилади. Кўпчилик бундай идишдаги ичимлик сувларини нафақат кўчада иссиқ об-ҳаво шароитида, балки уй шароитида кундалик эҳтиёж учун ҳам ишлатади.
   Ичимлик суви бутун дунё стандартлари бўйича озиқ-овқат маҳсулоти сифатида таснифланади ва у бизнинг уйимизга киришдан олдин, инсон саломатлиги учун хафсизликка риоя қилиш учун сув таъминоти манбасидан лаборатория синовларига қадар мураккаб йўлни босиб ўтади.
    Ичимлик суви таъминоти манбасини танлашда, биринчи навбатда, табиий сувнинг кимёвий ва микробиологик таркиби санитария-гигиена талабларига мувофиқ фойдаланишга топширилгунига қадар икки йил давомида мавсумлар бўйича ўтказилган лаборатория таҳлили асосида баҳоланади. Сувнинг сифати кўрсаткичлари давлат стандарти талабларига жавоб бериш шарт. Танлаган манбалардаги  сувнинг сифати Ўзбекистон Республикаси давлат стандартининг рухсат этилган максимал концентрацияга тўғри келадиган бўлиши керак.
Ушбу тадқиқотлар ҳар куни аҳоли саломатлиги учун сувнинг хавсизлигини тасдиқлаш ва турли юқумли касалликларнинг мавжуд эмаслигини кафолатлаш учун лабораторияларда ўтказилади. Шу билан бирга, лабораторияларда сув таркибини ўлчашнинг стандарт усуллари ва ушбу соҳадаги санитария қоидаларига амал қилинади. Ичимлик суви гигиеник талаблар ва сифатини назорат килиш стандартига киритилган кўрсаткичлар бўйича сувда: микробларнинг умумий сони,  Escherichia coli гуруҳидаги бактериялар сони, таъм, ҳид, ранг, лойқалиги, кальций, магний, азот бирикмаларининг асосий тузлари, сувни зарарсизлантиришдан кейин қолдиқ хлор аниқланади.
Шу билан бирга, лабораторияларда ҳар ой сув манбалари ва сув тармоқларига юбориладиган ичимлик сувининг кимёвий таркибини оғир металлар, фторидлар, хлоридлар, сульфатлар ва органик бирикмаларнинг тузлари учун таҳлил қилинади ва йилига камида 1–2 марта радиологик кўрсаткичлар бўйича тадқиқотлар ўтказилади.
   Кимёвий муҳандислар, бактериологлар, лаборатория ёрдамчилари ва намуна олувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан сув манбалари ва сув тармоқларига юбориладиган ичимлик сувининг сифатини текширганда 45га яқин кўрсаткичларни сув таъминоти корхоналарининг марказий ва ичимлик сувини тайёрлаш иншоотидаги объект лабораториялари асосида назорат қилинади. Хлорлаш станциядаги оператор томонидан сув таъминоти тизимига киришдан олдин қолдиқ хлори таркиби ҳар соатда кузатиб борилади.
  Ҳа, сув таъминоти тармоқлари орқали истемолчиларга юборилаётган ичимлик суви органолептик жиҳатдан ҳуш таъм, кимёвий таркиби бўйича зарарсиз, эпидемиологик, паразитологик ва радиацион таркиби бўйича ҳафсиз бўлиши зарур. Аммо ҳозирги кунда табиий заҳираларни тежаш, саломатлигимизга дахлдор бўлган табиат неъматларини кўз қорачиғидек асраш, хусусан, истеъмол учун етказиб берилаётган ичимлик сувининг бизга етиб келгунига қадар минглаб инсонларнинг машаққатли меҳнати ётганлигини унутмаслигимиз даркор.
  Азизлар, тежамкорлик бош шиоримизга айлансин!


Надя Канатбаева
Учқудуқ туман СЭО ва ЖСБ
санитария врач ёрдамчиси.

O'qilgan: 442 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 25 Jul 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: