LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

23 Feb 2023

image 2022 01 21T222319.388

Жылы ауа келуімен көпқабатты үйлердің балалар алаңы балаларға лық толы болады. Доп теуіп немесе топ-топ болып ойнап жүрген балаларды кездестіреміз. Осы балалар ойын алаңы орнатылғаны аналарға жақсы дейміз. Балаларымызға жан тыныштығын сеніп тапсырған ойын алаңдары қаншалықты қауіпсіз? Бүгін біз осы мәселе туралы сөз қозғаймыз.

Өткен жылы аудандық ауруханаға бес жасар науқас ауыр халде жеткізілді. Оның ішкі мүшелері ауырып, бала жансақтау бөлімінде жатып, дәрігерлер аман алып қалды. Бұл оқиға ойын алаңында болған. Бұған дейін көршімнің үш жасар қызы ойын алаңында ойнап жүріп, биік жерден құлап, басын жарып алған еді. Өйткені ұсақ тастар жерге төгілген. Соққыдан қыздың басы жарылған. Бұған ұқсас жағдайлар өте көп.

Ата-аналар есте сақтасын

Дана халқымыз баланы көз қарашығына теңейді. Бұл тегін емес, балаларымыз біздің қорғауымыз бен қамқорлығымызды қажет етеді. Ойын алаңының қоршаулары көп жылдар бойы қызмет ету үшін көбінесе темірден немесе күшті металдан жасалған. Оның табиғи түрде өткір жиектері мен бөліктері болады. Балалар денесін кесіп алмау үшін бұл жиектер резеңке немесе ұқсас материалдармен жабылуы керек.

Әткеншектің биіктігі, оның айналу жылдамдығы баланың жасына лайықталған. Әрине, ана төрге шыққанда баласының жасына сай айғыр таңдайды. Барлық арғымшақтарда бірдей ұшады деп ойлау дұрыс емес. Бұл ойын-сауық құрылғылары тек металдан ғана емес, пластиктен де жасалған. Аналардың барлығы дерлік оларды көрген, балалары да пайдаланған. Дегенмен, пластиктің химиялық құрамына байланысты зиянды екенін бәріміз біле бермейміз.

Басқа елдегі арғымақтар

Осы ретте, Ресейдегі балалар ойын алаңдарының беті резеңке жабынмен жабылғанына назар аударайық. Қолдануға жарамсыз резеңке автокөлік дөңгелектері қайта өңделіп, желіммен жұмсартылып, балалар ойын алаңдарыныңкеректі жеріне пайдаланады. Бір жағынан, бұл қалдықтарды өңдеу, ал екінші жағынан, бұл балалар ойын алаңдары үшін қауіпсіз және арзан шикізат.

Дәрігермен сұхбат

Қабылдауыма күн сайын дерлік арғымшақтан құлап қалған балаларды алып келеді. Тау арғымшағынан (горька) құлаған кезде омыртқа жарақаттары, қол мен аяқтың сынуы жиі байқалады. Ал айналмалы айғырлардан миы шайқалып, жарақат алған жағдайлар көп. Көп жағдайда бұл ата-ананың салғырттығынан болады.

Әсіресе, бес жасқа дейінгі, өзін-өзі қамтамасыз ете алмаған балаларды қадағалау керек. Егер сіздің балаңызда осындай оқыс оқиға орын алса, үрейленіп, білмей әрекет ету орынсыз. Зардап шеккен балаға алғашқы көмек ретінде, жарадан қатты қан кетсе оны тоқтату үшін кесілген жерді мықтап байлау керек. Май жақпайды, жараны жеңіл таңып қояды. Егер науқастың жағдайы ауыр болса, жедел жәрдем шақыру немесе науқасты жақын маңдағы медициналық орталыққа жеткізу қажет.

Балаңызбен бірге ойнаңыз, бірақ ойын түймесін толық қолға алмаңыз

Баланың психологиясы өзі сияқты ерекше. Кейбір балалардың әр қадамын ойлайтынына, ал кейбір балаларымыздың белсенді, тез шешім қабылдап, ойнақы екеніне куә боламыз. Бұл мінез олардың көп жағдайда әртүрлі жарақат алуына да себеп болады. Шапалақ екі қолдан шығатынын ұмытпайық құрметті ата-аналар. Баламызды әртүрлі көңілсіздіктерден қорғау үшін ол бізбен бірге болғанда оған алдын ала түсіндіруіміз керек. Әрбір бала елдің болашағы, оның денсаулығы ертеңгі күні үшін қажет. Күннің жылуымен балалар уақытын қуанышты өткізу үшін ата-аналардың назары мен қамқорлығын сұраймыз.

Мөлдір БҮРКІТБАЕВА,

тілші.

23 Feb 2023

sof63ef7c2eb16ba

“2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
*ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
*қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
*юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

2023 йил 1 мартдан ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.
Мазкур қарорга кўра, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар:
*қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши;
*бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиши мумкин бўлади.
Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилади.
2023 йил 1 майдан:
*фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади;
*янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади;
*республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

23 Feb 2023

IMG 7387

Инсон қадрини улуғлаш, аввало, аёлга ҳурмат ва эҳтиром, мўътабар оналаримизни эъзозлаш, мунис опа-сингилларимизни қадрлаш орқали рўёбга чиқади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Ўз навбатида опа-сингилларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқдалар.

Кўчиликнинг наздида кончилик, металлургия соҳаси аёллар учун эмас, деган ўй-фикр шаклланган. Лекин, Навоий КМК акциядорлик жамияти ШКБ, "Навоийуран" давлат корхонаси “Учқудуқ” ишлаб чиқариш майдони ҳамда "НКМК жамғармаси" Учқудуқ  давлат муассасасида меҳнат қилаётган 3 000 нафардан ортиқ хотин-қизлар борлигини эътиборга оладиган бўлсак, улар бугун ҳар соҳада  илғор, биринчилардан. Ана шундай ҳар жабҳада  фаол бўлган хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намойиш этишга имкон бериш мақсадида “Олтин аёл” кўрик-танлови ташкил этилган.

IMG 7388

Куни-кеча “Учқудуқ” маданият уйида ўтказилган  танловнинг саралаш босқичида  6 нафар иштирокчи «Ўзимни таништирай», «Ана шундай ишлаймиз», «Агарда мен бошлиқ бўлганимда» шартлари бўйича беллашдилар.  Қизиқарли ва мурасасиз кечган баҳсларда  фаррош, уста, шифокор, техник  касбида фаолият юритаётган опа-сингилларимиз  ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Дарвоқе, “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси ижтимоий объектлар участкаси 11- ётоқхона фарроши Оқила  Баҳронова, “Учқудуқ” ИЧМ Геотехнологик кони машинисти Моҳигул  Ҳамдамова,  ШКБ иссиқлик, сув - газ таъминоти ва оқава сувлар цехи устаси Маъмура Қиличева, “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси 2-ТСҚ  врачи  Мунаввар Зарипова,  “Учқудуқ” ИЧМ сульфат кислота ишлаб чиқариш цехи омбор мудири Дилдора Тоҳирова, ШКБ  АКТМ техниги Маҳбуба  Жолдашевалар кўрик-танловнинг саралаш босқичида иштирок этдилар.

23 Feb 2023

11

Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.

Куни-кеча “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулида ташкил этилган сайёр қабулда бевосита ёшлар билан жонли мулоқот ташкил қилинди. Туман ҳокими С.Хамроев, Учқудуқ шаҳар ДХХ раҳбари ва мутасадди корхона - ташкилотлар вакиллари аввалига овул  ёшларининг бугунги турмуши ва фаолияти билан танишдилар. 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида овул ёшлари ўртасида ўтказилган волейбол спорт мусобақасида иштирок этишиб, беллашув совриндорларига туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.

IMG 7131

Бугун овул фуқаролар йиғинида 14-30 ёшдаги фуқаролар сони 100 нафардан ортиқ бўлиб, корхона ва ташкилотларда, чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларида аксариятининг бандлиги таъминланган. Шунингдек, 22 нафар овул ёшлари турли олий ўқув юртларида, техникумларда таҳсил олишмоқда. Учрашувда  Бауржан Примқулов, Умитхат Алиакбарова иш сўраб мурожаат қилди. Туман электр таъминоти корхонаси овул бўлимига Б.Примқулов электрик, У.Алиакбарова эса овул фуқаролар йиғини идорасига апрель ойидан хизматчи вазифасига  Алимжан Примқулов эса субсидия асосида  ускуналар харид  қилиб, ўзини-ўзи банд қиладиган бўлди.

Шунингдек, очиқ мулоқотларда Гулзат Оразимбетова, Лайло Жайсанова, Жанна Оринбасарова  ва  Марат  Аймахановларнинг олий ва ўрта –махсус таълимдаги контракт пуллари тўлаб бериладиган бўлди.

Рақамлардан кўриниб турибдики, Учқудуқда аҳоли айниқса ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг  таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

23 Feb 2023

IMG 7521

Менинг болалик оқшомларим эртакларга тўлиқ бўлган. Ҳарф таниб, сўзларни қўшиб ўқишни бошлаганим ҳамоно, эртак китоблар билан ўртоқ бўлиб олганман. Ўша эртакларда ўқигандим, “Қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган” манзилларни.

Бир пайтлар Учқудуқ ҳам шунақа манзил-маконлардан бири бўлган. Бийдай чўлда саҳро  шамоллари  ясаган  қум барханлари аро ҳорғин туялар карвони ўтган бу манзилларда ёлғиз юришга фақат чўпонларнинггина юраги бетлаган.  Аёзи ва жавзосининг аччиғидан қуш учишга қўрққан, дейишади.

50-йилларда Учқудуқдаги кон қазилмаларининг уйғониши натижасида саҳрога сув келтирилди, илм ва технологиянинг ривожи эртакдаги - қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган манзил ҳаёт тарзининг батамом ўзгаришига сабабчи бўлди.

Учқудуқдек вилоят марказидан олисда, атрофини кўзни тиндирар даражада кенг саҳро ўраган  ҳудуд  саноат ривожи натижасида чинакамига чўл гулига айланди. Бир пайтлар қўша-қўша лапанглаган карвонлар, қозоқ чўпонлари сурув-сурув қўй-қўзисини ҳайдаб, ўлан-ла, гулхан ёққан ерларда қолган излар ўрнини кўркам шаҳар эгаллаган. Шаҳарнинг ривожи Шимолий кон бошқармаси негизида юксалди. Улкан комбинатнинг бир бўлинмаси сифатида фаолиятини бошлаган Шимолий кон бошқармасида аввалига саноқли корхоналар мавжуд эди. Ташкилотнинг  йил сайин, давр билан ҳамнафас  такомиллашуви яна бир нечта соҳа ва мутахассисликларга эҳтиёж пайдо қилди. Кон бошқармада бирин-кетин бўлинмалар сони кўпайиб борди.

1965 йил 27 январда Шимолий кон бошқармаси бўлинмалари сафида яна бир  бўлинма иш бошлади. Корхоналардаги товар-моддий бойликларнинг сақланишини қўриқлаш, ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш ва муҳофаза қилиш мақсадида, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ташкил этилди. Дастлабки йилларда отряд биноси кўримсиз баракларда жойлашган, 60 нафар ходим билан фаолият бошлаган. Қўриқланадиган корхоналар сони 4-5 та, хизмат олиб бориладиган назорат ўтказув пунктлари эса 15-20 тани ташкил қилган. Кейинчалик, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, тизимдаги корхона ва ташкилотлар сонининг ортиши ходимлар сафини  кенгайтиришни талаб этди.

IMG 7488

Отряд номи ҳам ундаги жараён ва меҳнат фаолияти қатъий ҳарбий қоидаларга асосланганини кўрсатади. Шимолий кон бошқармасида саноат тармоқларининг, технологик жараёнларнинг ривожланиш босқичи юксалиши қолаверса, республикамиздаги ижтимоий-сиёсий  ислоҳотлар  отрядга ҳам янги-янги вазифаларни юклади. Бугунги отряд беш ёки ўн йил олдинги Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди эмас, бугун отряднинг тартиб-қоидалари, кадрлар сиёсати ва моддий-техник базаси батамом янгиланган. Отряд фаолияти рухсатномали тартибни амалга ошириш, корхоналарда ҳамда “Даугизтау” ва “Кокпатас” саноат майдонларида товар-моддий бойликлар талон-тарож қилинишининг олдини олиш, махсус юкларни кузатиб боришни таьминлаш, мавжуд техник-муҳандислик ҳамда  алоқа воситаларидан тўғри ва унумли фойдаланиш, табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар рўй берганда, шунингдек, террорчилик хуружларини бартараф этишда қатнашишдан иборат.

Юқорида Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядининг моддий-техник базаси ва кадрлар сиёсати тўғрисида тўхталдик. Сўнгги йилларда отряд маъмурий биноси ҳамда, хизмат олиб бориладиган назорат ўтказув пунктлари аҳволини яхшилаш мақсадида, таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди. Ўқув хонаси, шахсий таркиб тарқатув ҳудуди ҳамда қоровулхона замон талаблари даражасида таъмирланди. Назорат ўтказув пунктларида ҳам навбатчиликда бўлган ходимлар учун овқатланиш хонаси ташкил этилиб, бу ерда музлатгич, микротўлқинли печ, кондиционер каби маиший жиҳозлар билан таъминлаш масалалари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Зиммага юкланган вазифалар отряд кадрлар салоҳиятини спорт, маънавият ва давр билан ҳамнафас бўлган ёш, илмли, ҳарбий ҳаёт мактабини ўтаган ходимлар билан тўлдиришни талаб этгани боис, ходимларнинг 70 фоизини билаги кучга тўлиқ, спортсевар ёшлар ташкил этмоқда. Шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш муҳим вазифалардан бири. Шу боис ҳам отряд жойлашган ҳудуд атрофида қурилган спорт майдончаларида ходимлар ўртасида доимий равишда жисмоний тайёргарлик ва спорт мусобақалари ўтказилади.

Касб, ҳунар – ризқ манбаидир. Яратган ризқимизни Шимолий кон бошқармасидек улкан ташкилотга боғлаб қўйган экан, бу неъматнинг шукрини қилмоғимиз, қадрини англамоғимиз зарур. Зеро, шукур  барака келтирувчи омилдир. Халқимизда “Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма!”, қабилидаги нақллар, ҳикматли сўзлар элимизнинг асрлар давомида ўз ҳаёт тажрибасида синаб, уйи ва мол-мулкини ёхуд ўз ҳудудини асраш, қўриқлаш, бегона кўзлардан ҳимоя қилишни кўзда тутиб айтилган. Инсон  руҳиятида яшовчи ҳавойи нафс ҳар қадамда уни ўз йўриғига юргизиш пайида бўлади, охири вой бўлган иллатни гўзал кўринишда намоён этади.
Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимлари нафсининг сўзига қуллуқ қилиб, ўзи меҳнат қилаётган ташкилотдаги товар-моддий бойликларини талон-тарож қилишга уринган айрим ходимларнинг ҳаракатига чек қўйиб, 2022 йил давомида ташкилотга миллионлар миқдорида фойда келтиришган. Чунончи, товар-моддий бойликларини талон-тарож қилиш бўйича – 197 та, ёқилғи-мойлаш материалларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ – 48 та, маст ҳолатда бўлиш ва спиртли ичимликлар билан боғлиқ – 13 та, шунингдек, қоидабузарликлар бўйича: электрон воситалар (видео, фото, мобиль телефонлар, диск ва бошқа турдаги ахборот ташувчи воситалар) билан боғлиқ - 163 та, рухсатномали тартиб бузилишининг бошқа турдаги ҳолатлари – 103 та, соқчига қарши ҳаракатлар бўйича (бўйсунмаслик, ҳақорат ва ҳ.з.) – 8 та қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан баённомалар расмийлаштирилган.

IMG 7467

Куни-кеча отряднинг бир гуруҳ ходимлари раҳбариятнинг эътирофига сазовор бўлдилар. Улар орасида эркаклар билан бир сафда, кўп йиллардан бери ҳарбийларча қоидалар билан ҳамнафас меҳнат қилаётган Гулҳаё Эргашевани кўриш мени жуда қувонтирди. У саҳнага кўтариларкан, беихтиёр: “Демак, Тўмарислар, Зеболар ҳали яшамоқда, улар орамизда меҳнат қилмоқда!”, деган ифтихор кўксимни  қамраб олди!

Болалигимизда қизлар қўғирчоққа алла айтишиб, ўзларига маълум бўлмаган бахт – оналик неъматини орзулашарди, ўғил болалар ҳарбийлардек “честь” беришарди. Бугуннинг боласи ҳам шундай: у ўзига мукаммал деб билган – дунёни меҳри билан тебратиб  турган она тимсолида ва халқнинг осуда ҳаёти учун доимо уйғоқ ва сергак ҳарбийлик тимсолида кўради ўзини.

Бугун Идоравий-ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимларининг фарзандлари ҳам ота ё онасининг шкафда илинган ҳарбий формасига қараб, хавас-ла катта орзуларига йўл қураётгани аниқ! Бу йўллар уни, уларни  ва барча орзуманд болаларни Ватан фаровонлиги йўлидаги муқаддас бурчларга садоқат-ла “лаббай!”, дейишга ундайди.

Нилуфар Муйдинова,

ШКБ Кадрлар бўлими мутахассиси.

22 Feb 2023

photo 2023 02 20 09 27 55
“Uchquduq golden groop” бошқарув сервис компанияси томонидан учқудуқ. уз веб сайтида ёритилган муаммо қисқа муддатларда ижобий ҳал этилганлиги ҳақидаги хабарни ва расмни йўллашган.
Албатта, туну-кун ватан равнақи халқ фаровонлигини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилаётган Учқудуқ аҳолиси аслида энг яхши шарт-шароитларга муносиб. Ўзи арзимас бўлиб кўринса-да, оқибати хунук бўлган масаланинг шу қадар тез ижобий ҳал этилганидан хурсандмиз!!!
ЭЪТИБОР УЧУН РАҲМАТ МАСЪУЛЛАР!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

21 Feb 2023

24801b0d03a83ff3a74dacfd3b165e3f1225
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланганини маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.
Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IТ инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилади, дейилади маълумотда.
Ҳозирга қадар ҳам мактабларда тўгараклар борлиги ҳақида ҳисоботларда айтиб келинади. Амалда эса саноқли тўгаракларни мунтазам йўлга қўйилгани ва асосан пуллик хизмат сифатида тақдим этилиши ҳеч кимга сир эмас.
Янги тўгаракларни ҳам шу каби «тақдир» кутмаяптими?
Биз мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати ходими Лайло Рустамовага ушбу савол билан мурожаат қилдик.
Унинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган тўгараклар молиявий қўллаб-қувватлангани сабабли мунтазам йўлга қўйилади ва улар бепул бўлади.
- 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида «катта етакчи» ва «тўгарак раҳбари» штат бирликларини тугатиш ҳисобига «ёшлар етакчиси» штат бирлиги жорий этилганди.
Бу даврда фан ўқитувчилари, тасвирий санъат ва чизмачилик, мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари дарсдан кейин ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиб борди.
Эндиликда президент фармони билан ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганди ва алоҳида штатлар ажратилмоқда. Ҳозирда тўгаракларни шакллантириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ота-оналардан нафақат уни шакллантиришда, балки машғулотлар сифати назоратида ҳам фаолликни сўраб қоламиз, дейди Лайло Рустамова.
Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

20 Feb 2023

САВОЛ;

Мени турмуш ўртоғимни  мендан ташқари яна битта хотини бор. Мен тегишли жойларга ариза бериб турмуш ўртоғимни қўшхотинлик билан жавобгарликка торттирсам бўладими ?

️ЖАВОБ;

Аввало қўшхотинлик (Кўпхотинлик) нима деган саволга жавоб топиб олсак !

 Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш деб, умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашга айтилади.

Демак сиз хозирги ҳолатда турмуш ўртоғингизни қўшхотинликда гумон қилиб жавобгарликка торттира олмайсиз. Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сиз айтган ўша иккинчи хотинини Сиз билан яшаётган уйига олиб келиб, бир вақтда у билан хам Сиз билан хам эр-хотин бўлиб яшаса, шундагина унинг бу қилмиши қўшхотинлик бўлади ва Сиз уни қўшхотинлик қилаётганлиги сабабли устидан шикоят қилишингиз мумкин. Ўша ҳолатда тегишли органлар унга жиноят иши қўзғатиб, уни жавобгарликка тортиши учун асослар етарли бўлади.

                                                                       Учқудуқ туман адлия бўлими.

Савол;

Мен бир давлат органига бундан уч кун олдин ариза билан мурожаат қилган эдим. Энди аризамни ўша орган томонидан кўриб чиқилишини хохламайман.  Мен у аризани жахл устида ёзиб юборган эдим. Энди уни қайтариб олишим мумкинми ?

Жавоб;

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунининг 32-моддасида, шахс ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридаги норма бўйича Сиз мурожаатингизни қайта ариза бериш йўли билан қайтариб олишингиз мумкин лекин, яна бир эътиборли ҳолат бор. Юқорида келтирилган қонуннинг 30-моддасида мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди дейилган. Яъни, Сиз кимнидир фирибгарликда ёки бошқа бир ҳуқуқбузарликда айблаб тегишли жойга ариза бериб, кейин фикрингиз ўзгариб аризангизни қайтариб олсангиз хам уни фирибгарлиги ёки бошқа ҳуқуқбузарлиги аризангизни кўрган орган томонидан текширилиши мумкин. Агар ҳақиқатдан хам Сиз аризангизда кўрсатган одамингиз ҳуқуқбузар бўлиб чиқса унга чора кўрилади. Бундай ҳолатда энди аризангизни қайтариб олишингиз бефойда бўлади

Савол;

Ишсизлик нафақаси тўлаш тартиби ва миқдори қандай?

Жавоб;

Меҳнат кодекси 64-моддасида ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқи белгиланган.

Шунингдек,ушбу кодекс 65-моддасига кўра ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

 Қоиданинг мазмунига кўра ишсизлик нафақаси фуқаро ишсиз деб рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб тўланиши шарт.

Бунда ушбу нафақани тўлашни бошлаш узоғи 11 кундан ошмаслиги керак.

Шуни ҳам айтиш керакки, 65-модданинг иккинчи қисмига биноан ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади.

Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун 52-моддасига мувофиқ ишсизлик нафақаси ишсиз шахснинг аввалги иш жойидаги охирги бир йилдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоизда белгиланади. Бошқа ҳолларда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоизда белгиланади.

Демак, агар шахс аввал қайсидир ташкилотда ишлаб кейин ишсиз деб топилган бўлса,унга нафақа аввалги иш жойида сўнгги йилда олган ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида(52-модда иккинчи қисми) тўланади.

Агар шахс аввал ишламаган бўлса, унда ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида етмиш беш фоизи миқдорида тўланади.

Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 920.000 сўм.

Агар шахс аввал қаердадир ишлаган ишдан бўшаганига узоқ муддат бўлган бўлса (1 йилдан кўп), ишсизлик нафақаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида (920.000 сўм) тўланади.

                                                                       Учқудуқ туман адлия бўлими.

20 Feb 2023

Савол:

Маънавий зарар нима ва у қандай хисобланади ?

Жавоб:

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилиши керак.

Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра, маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.

Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.

Яъни, айбдор шахс жабрланувчига етказилган мулкий зарарни тўлаш билан қутилмасдан, суд томонидан манавий зарар хам тўлаши белгиланган бўлса, мулкий зарардан ташқари алоҳида маънавий зарарни хам тўлайди.

                                                                       Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

Савол:

Мен яқинда суд томонидан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиндим лекин собиқ турмуш ўртоғим 1 нафар фарзандимнинг таъминоти учун мендан алимент талаб қилмоқда. Қонунчилик бўйича уни талаби тўғрими ?

Жавоб:

Оила кодексининг 81-моддасига асосан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. Лекин, ушбу моддага асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Яъни, Сиз оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлганингиз учун фарзандингиз орқали олишингиз мумкин бўлган барча имтиёзлардан ва унга нисбатан қарндошлик фактидан маҳрум бўласиз лекин, болангизга таъминот бериш мажбуриятидан озод бўлмайсиз. Қисқаси турмуш ўртоғингизни талаби қонуни

                                                                       Учқудуқ туман адлия бўлими.

 

20 Feb 2023

IMG 2309

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан “Туманда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имтиёзлар ва амалга оширилган ишлар таҳлили, натижалар” мавзусидаги МАТБУОТ АНЖУМАНИ ҳамда ПРЕСС-ТУР ўтказилди.
Медиатурда иштирок этган журналист ва блогерлар даставвал “КЕLАLАК” ёшлар марказидаги стол тенниси, оғир атлетика спорт секциялари фаолияти билан танишдилар. Мазкур тўгаракларда иштирок этаётган ёшлар эришаётган ютуқ ва марралар ҳақида гапириб беришди. Пресс турнинг кейинги манзили “BIG WAY” ўқув маркази бўлди. Бу ерда фаолият олиб бораётган тил ўргатиш курсларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар билан яқиндан танишган медиатур иштирокчиларига ўтган 2021-2022 ўқув йилида ўқув марказида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаган ёшлар томонидан қўлга киритилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилинди.

IMG 2336 2
Жумладан, 32 нафар битирувчи – ёшлардан 28 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган бўлса, 30 нафари чет тилини билиш тўғрисидаги IELTS, CEFR миллий сертификатини қўлга киритишган. Улар орасида 7,5 балл олган билимли ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
Шунингдек, туман ахборот-кутубхона марказида ёшларни китобхонликка кенг жалб этишга доир олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, улар билан ўтказилаётган адабий-бадиий кеча ва тадбирлар билан ҳам танишдилар.

IMG 2257
Шу куни пресс-турдан сўнг, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил қилинди. Унда туман ҳокими С.Хамроев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Муратовлар иштирок этди.
Учқудуқ ёшларига берилаётган эътибор ва имтиёзлар ҳамда улар билан амалга оширилаётган ишлар таҳлили юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Н.Хариповнинг ахборот тингланди.
Матбуот анжуманида иштирок этган журналист ва блогерлар ҳамда маънавият тарғботчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: