LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

31 May 2023

photo 2023 05 27 00 19 24
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати доирасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ислоҳотлар доирасида пенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсиялар миқдорини мунтазам ошириб боришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Жумладан, фуқароларнинг оворагарчилигини бартараф этиш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, шунингдек қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида фуқаронинг 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан пенсия тайинланмоқда.
Шунингдек, пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча яшаш жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши йўлга қўйилган. Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига йўл қўйилмайди. Аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтидаги қўшиб ҳисобланадиган иш стажи даври икки баробарга, яъни уч йилдан олти йилга оширилганлиги пенсия тизими ислоҳотидаги муҳим қадамлар бўлди.
Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Ҳозирги кунда туманимизда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4267 нафарни, шундан, ёшга доир пенсия 3196 нафарни, ногиронлик пенсияси 565 нафарни, боқувчисини йўқотганлик пенсияси 237 нафарни, 18 ёшгача болаликдан ногиронлар 149 нафарни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ижтимоий нафақа олувчилар 53 нафарни, болаликдан ногиронларга қаровчи парваришлаш нафақаси олувчилар 67 нафарни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102-сонли Қарорига асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб, давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилиши белгиланган бўлиб, давлат пенсияларини тайинлаш Ягона Миллий меҳнат тизимига киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилмоқда. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ягона миллий меҳнат тизимидан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинмоқда. Бу эса, фуқароларнинг аввал ишлаган корхона ва ташкилотларидан ҳамда архив идоларидан бир неча ойлаб ҳужжат йиғиб, овора бўлишининг олди олинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига асосан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Ушбу Низом билан, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси ҳамда парваришлаш нафақаси тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да, яъни фуқаронинг бирор бир шаклдаги мурожаати талаб этилмасдан тайинлаш жорий этилди.
Шунингдек, ногиронлик нафақаси, боқувчисини йўқотганлик нафақаси ҳамда ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш натижасида ахборот тизими томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда тайинлаш йўлга қўйилди.

2022 йил 19 сентябрдаги 791-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, 2023 йил 1 январдан, ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди. Натижада, туман бўйича 1837 нафар фуқароларнинг пенсияси 1000 сўмдан 950 минг сўмгача оширилди.
Шунингдек, 2022 йил 26 октябрдаги 795-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни билан киритилган ўзгартишга кўра, фуқарога I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилиши жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 мартдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-45-сонли фармонига асосан, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди. Бу фармон асосида, туман бўйича 4297 нафар фуқароларнинг пенсия ва нафақалари қайта ҳисобланиб, апрел ойидан оширилган миқдорда тўлаб келинмоқда.
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда.
Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосан, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда ижтимоий нафақа олувчилар сони 356 нафарни, шундан, болалар нафақаси 343 нафарни, моддий ёрдам олувчилар сони 13 нафарни ташкил қилади.
Юқорида айтиб ўтилган барча тоифадаги пенсия ва нафақа олувчиларга туман бўйича бир ойда 9 млрд. 710 млн сўмлик пенсия ва нафақа тўловлари тўлаб берилмоқда.
Ушбу факт ва рақамлардан кўриниб турибдики, пенсия таъминоти тизимида кечаётган изчил ислоҳотлар “Инсон қадри учун” эзгу ғоясини рўёбга чиқариш, кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини ҳаётга татбиқ этишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Отабек ХОЛМУРОДОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.

31 May 2023

IMG 8841

Бугунги кунда “тозалик фаришталари” терминини кўп ишлатяпмизу, лекин бу касб  эгаларининг меҳнатларини  тўла  англаб  етмаяпмиз  гўё…  Бу  атама  тилга  олинганда   кўз  ўнгимизда   фаррош  опаларимиз,   ободонлаштириш  соҳаси  вакиллари  сиймоси  гавдаланади.  Ҳар биримиз  уларнинг  хизматларини  қадрлаб,   мантиқан  давом  эттириб,  амалий  ёрдам  берганимизда  эди,  манзилларимиз  янада обод,   кўчаларимиз  ўта  файзли,   манзил-маконимизнинг   ҳар  бир  бурчаги   ораста  бўлар  эди.

 Бироқ,  мен  бугун  умумий  тарзда  эмас,  фақатгина Шимолий кон бошқармаси  3 - гидрометаллургия  заводининг  “орасталик  жонкуярлари”  тўғрисида  қоғоз  қораламоқни  истадим. Уларнинг  ҳам  эътибордан  четда  эмасликларини, уларнинг  хизматлари  туфайли  атрофимиз  файзли  эканлигини,  ишлаб  чиқариш соҳаси вакиллари орасида уларнинг  ҳам  ўринлари  борлигини  айтиб, хизмат  вазифаларининг  қанчалик  улуғлигини  кўрсатгим яна бир бор эслатгим келди.

Тўғри, завод  миқёсида уларнинг сони  кўп  эмас, бироқ юмушлари  машаққатли.  Чунки ишлаб чиқаришда тозаликни сақлашни ўзи  жуда  қийин. Бироқ,  заводга кираверишингиздаёқ атриумнинг файзли кўриниши остонадан  қадам қўяётган кишида илк илиқ таассуротларни уйғотади. Завод ҳудудини оласизми,  маъмурият биносиними ёки бўлмасам ишлаб чиқариш хоналари дейсизми,  ҳамма ёқ тоза – озода, ораста. Бундай муҳитнинг яратилишида   маъмурий-хўжалик  қисмида   фаолият  олиб  бораётган Любов Кайипова, Севара Нормуродова, Шаҳноза Эшқувватова, Лайло Маматова,  Шаҳноза Нуртошева, Турсуной Тешабоева, Элеза Нормуродова  ва  уларга  раҳбарлик қилаётган Дилрабо Темированинг хизматлари катта. Уларнинг кунлик  луғатидан артинг, тозаланг, супуринг, чангларни олинг, фаоллар залини тайёрланг, атриумни  тозалаш керак, бугун шанбалик, ҳамма ташқарига, деган сўзлару иборалар асосий ўрин  эгаллайди. Бу сўзлар қулоққа жуда оддий сўзлар туюлсада, бироқ бу касб ҳам ўзига яраша  маҳоратни, эпчиллигу чаққонликни, уддабуронликни талаб қилади.

Мазкур соҳа вакиллари  бир кун ишга чиқишмаса, “бугун хонамиз ювилмадиёв”,  “негадир ҳамма ёқ чанг”, “ахлат челак тўлиб қолибдими-а?” деган жумлалар тез-тез такрорланаверади ва кўнглимиз хира  тортгандек туюлади. Демак, тозалик, орасталик киши кайфиятига ва иш унумдорлигига  албатта таъсир қилади.

Шахсан ўзим соҳа вакилларининг меҳнатларини қадрлайман.  Маъмурий-хўжалик қисми вакиллари билан тез-тез суҳбатлашиб тураман. Айниқса, “гулчи  опа” -  Элеза Нормуродовадан  гуллар парваришига оид маслаҳатлар оламан, фикрларини сўрайман.  Опахон  атриум тозалиги, ободлиги учун жавобгар. Гулларга-ку икки марта  эътибор қаратадилар. “Гуллар менинг жону дилим, улар билан гаплашаман, дардлашаман,   улардан меҳримни, эътиборимни аямайман”, дейди. Шундан бўлса керак, гуллар  кундан кунга кўпайиб, “қишки боғимизга” ўзгача файз бермоқда.

Бошқа қизлар билан ҳам кўришганимизда, “чарчамаяпсизларми?” десам,  “йўқ, Оллоҳга  шукур. Ҳаммаси яхши”,  деб қўйишади. Бундан кўринади-ки, улар ишларидан мамнун. “Касбингиздан барака топинг”, дейман мамнунлик билан.

 “Тозалик фаришталари” нинг  хизматлари сабаб, тозалик, орасталик, ободлик  севимли корхонада меҳнат қилаётганлар  кўнглига ҳам  кўчиб борса, не  ажаб!.

Дилором САЛИМОВА,

ШКБ 3-гидрометаллургия заводи

маънавият ва маърифат ишлари бўйича инспектори.

31 May 2023

IMG 8823

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, «Беш ташаббус» олимпиадасининг туман босқичи спортнинг футбол туридан давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари бир ой давомида ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра, мини футбол бўйича “Айтим” маҳалласи ёшлари фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Дўстлик” маҳалласи ёшлари 2-ўринни, “Абай” маҳалласи ёшлари эса 3-ўринни эгалладилар.
Футбол бўйича “Абай” маҳалласи фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Айтим” маҳалласи 2-ўринни, “Боздун” овули ёшлари эса 3-ўринни эгалладилар.
Илк бор ўтказилаётган қизлар ўртасида секторлараро мини футбол мусобақалари натижасига кўра, “Айтим” МФЙ биринчи поғонадан жой эгаллаб, вилоят босқичида Учқудуқ тумани шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. “Йўлчилар” овули ёшлари иккинчи, “Дўстлик” маҳалласи ёшлари эса учинчи ўринни эгалладилар. Мусобақа ғолиблари Учқудуқ шаҳар давлат хавфсизлик хизмати кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Ўйлаймизки, “Беш ташаббус олимпиадаси” жорий йил ҳам ўз майдонида ўнлаб истеъдодларни кашф этади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

30 May 2023

photo 2023 05 29 11 08 42
Куни-кеча туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги 68-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман кенгаши депутатлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга тегишли корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими, Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши раиси С.Хамроев бошқариб борди.

photo 2023 05 29 11 08 31
Депутатлар сессия кун тартибида “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” туманда ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ва масалалар ечими юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастури, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туман мактабгача таълим ташкилотларидаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

photo 2023 05 29 11 12 04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Учқудуқ туманида 2022-2023-йилларда амалга ошириладиган асосий вазифалар бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар ҳақидаги масалалар юзасидан туман молия ва иқтисод бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Исломов, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Нажмиддиноваларнинг ҳисоботи тингланди
Шунингдек, депутатлар томонидан “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда референдум жараёнини намунали ўтказган 27 та референдумни ўтказувчи участка комиссия раисларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги 68-сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

26 May 2023



             Аслида, геологик тадқиқотлар иқтисодиётнинг ҳамма соҳалари учун керак. Ташхиссиз беморда  жарроҳлик  амалиёти  қилиб бўлмаганидек, геологиясиз саноатни ривожлантириб бўлмайди.

Кўпгина корхоналар фаолияти геологлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигига боғлиқ.  Республикамиз кон-металлургияси  гиганти ҳисобланган НКМК фаолиятини ҳам геологларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Бугунгача Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” кони геологлар томонидан ер сатҳидан 500 метргача чуқурликдаги фойдали қазилма топилмалари тўла ўрганилган. Бу билан ҳам геологларнинг иши ҳали тугагани йўқ, геологик қидирувлар натижалари асосида тузиб тасдиқланган лойиҳалар  асосида кон эксплуатация ишларида, маъдан томирлар жойлашуви ва унинг таркибидаги олтин миқдорини батафсил ўрганиш учун бурғиланган қудуқлардан чиққан намуналарни алоҳида ажратиб рўйхатга олиш, намунани таҳлилга тайёрлаш ва гамма таҳлил қилиб, ундаги маълумотлар асосида навларга ажратган ҳолда шартли жойлашув тархини тайёрлаш ва қазиб олиб, 3-гидрометаллургия заводининг олтинни ажратиб олиш технологиясига мос миқдор ва сифатда жўнатилишини бевосита назорати ҳам ушбу шарафли касб эгаларининг муқаддас бурчидир.

-Ҳар бир давлатнинг тараққиёт даражаси кўп жиҳатдан унинг заминидаги қазилма бойликларга боғлиқ. Бу бойликларни излаб топиш ва иқтисодиёт тармоқларига фойдаланишга топшириш вазифаси эса биз  геологлар зиммасига тушади, - дейди Шимолий кон бошқармаси бош геологи ўринбосари Аброр Бешимов. –Бизнинг соҳа мутахассис-геологлари фойдали қазилмалар конларини замонавий услублар, техника ва технологияларни қўллаган ҳолда излаб топишга,  дунё геология фани ва амалиётининг ютуқларидан ҳар томонлама хабардор бўлишга ҳаракат қиляпмиз.

Кейинги йилларда президентимиз томонидан мамлакатимизда анча оқсаган геология соҳасига  берилган улкан эътибор натижасида соҳа вакиллари -геологлар томонидан шу йиллар ичида йирик лойиҳаларга қўл урилди. Бошқармамизга қарашли «Шарқий» ва «Даугизтау» конларида сульфидли маъданларни қазиб олиш жадаллашганлиги туфайли қазиб олинаётган сульфидли маъданларни навларга ажратиб олиш анчагина қийинчилик туғдираётган эди. Геологлар бу борада ахборот коммуникацион технологиялар маркази дастурчилари билан  биргаликда янги электрон дастур ишлаб чиқилди. Бу дастур эса  Зарафшондаги MGATL лабараториясидан ўтказилган ҳар бир намуна таҳлиллари  натижаларини ўз вақтида олишга имкон яратмоқда.

Шунингдек, “Шарқий” ва “Даугизтау” конларида  замонавий дунё стандартига жавоб берадиган Ўзбекистонда ягона бўлган маъданни назорат қилиш станцияси  Россиянинг INTEGRA компанияси билан ҳамкорликда қурилди. Оддий тилда айтадиган бўлсак маъдан юкланган автоағдаргич “ренгент” аппаратига киради ва карьердан чиқмасданоқ унинг таркиби маълум бўлади.  Бу эса маъданни сифатли ажратиб олишда биз геологларга катта кўмак бериб келмоқда.

 Бундан ташқари, кон геологларининг изланиши натижасида балансдан ташқарида ётган омборлардаги сульфидли маъданларни майдалаш ва бойитиш натижасида олтинни қайта ишлаш заводига маъдан юклаш ва қайта ишлаш қарийиб, 10 фоизга ортди.

Саҳифадаги мақолаларни Лайло КАРИМОВА тайёрлади.

26 May 2023

    Бугунги кунда Шимолий кон бошқармасида 8000 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилаётир. Маъданнинг аниқланиши, олиниши, ажратилиши, тайёр маҳсулот ҳолига келгунига қадар бўлган машаққатли, ғоят масъулиятли ва  жуда нозик жараёнларида барча ходимларнинг ҳиссалари бор. Гарчи, ходимлар турли соҳада фаолият олиб борсалар-да, худди занжир каби
бир-бирларини тақозо этиб, занжирнинг ғоя, меҳнат, масъулият, самара деб номланувчи халқаларида жипслик ила шараф билан меҳнат қиладилар. Улар миллати, тили турли, аммо диллари ягона мақсад сари боғланган “Шимол” азаматларидир!

    Она тупроқ кончиларга бағридаги “боласини” осонликча бермайди: офтобнинг қайноқ тафти, совуқнинг аччиқ изғиринлари Учқудуқни, унинг кон-хазиналарини “сийламай” ўтмайди. Ёзнинг жазирамасию қишнинг аёзида каръерларда меҳнат қилиш жўн иш эмас. Маъданни қаттиқ “қучиб” олган замин ёз тафтидан саримойдек эриб турса-да, жазираманинг тандирдек оташи меҳнатни оғирлаштиради. Қишда тупроқ тошдек қотиб, аёз бор заҳрини сочади. Кончи азаматларнинг ана шундай оғир меҳнатлари орқали қазиб олинган тошларметаллургларга - маъданни ажратиб, олтин ҳолига келтириш учун 3-гидрометаллургия заводига юборилади.

    1995 йил 14 июнь республикамиз иқтисодиёти ва
“Навоий  кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилган кундир. Ушбу санада саҳрода қудратли техник ва технологик салоҳият, бемисл заковат маҳсули сифатида 3-гидрометаллургия заводи ишга туширилди. Завод  ёш мустақил давлат учун айни вақтда ўта зарур ва қудратли келажак барпо этиш йўлидаги улкан аҳамиятга молик саноат корхонаси эди.

    Шимолий кон бошқармасининг олтин ишлаб чиқаришдаги асосий жараёнлари мана шу заводда амалга оширилади, “Олтин заводи” деб аташларининг боиси ҳам шунда!

   3-гидрометаллургия заводи. Ўзида бир неча цех, участка ва бўлимларни жамлаган  йирик саноат инфратузилмаси.

    Заводнинг йирик майдалаш цехи. Цехнинг асосий вазифаси “Кокпатас” ва “Даугизтау” конларидан келтирилувчи йирик сульфидли маъданларни майдалаш, қабул қилиш ва майдалаш цехига юборишдир.

   Ушбу цехни заводнинг остонаси, десак янглишмаймиз. Боиси, Шимолий кон бошқармасининг қон-томири вазифасини бажарувчи темир йўлларида каръерлардан келтирилган катта-катта тош ҳолидаги маъдан ортилган думпкарлар мана шу цех дарвозаси орқали заводга кириб келади. Цехнинг ўта муҳим ва аҳамиятли  бўлган улкан майдалигичи йирик ўлчамда келувчи маъданларни майдалаб беради. Майдалагичдаги жараённи кузата туриб, болаликда ичган “буғдой оши”мизни эслайман. Бувим раҳматли буғдойни ўғирда янчиб жуда мазали буғдой оши пиширардилар. Бунинг учун ўғирга буғдойни солиб, келида янчардилар. Ўғир ҳам, кели ҳам оғир эди, шу учун мен фақат кузатувчи бўлардим. Бувим мени оғир меҳнатдан аярдилар, бу менимча, ҳар бир буви-боболарнинг набираларга фарзандларидан орттирган, сайқалланган, қаймоқ меҳри натижаси бўлса керак! Ўғирга шитирлаб тушаётган қаттиқ-қаттиқ буғдойлар оғир келидан мушт еб хилм бўлиб чиқишарди. Ҳозир думпкардан қулоқни қоматга келтирадиган даражадаги шовқин билан шиддат-ла майдалагичга тўкилган тошлар ҳам халимлик сари кейинги жараёнга йўл оладилар.

   Қияли конвеер шахтаси ичида ҳаракатланаётган конвеернинг шовқинига аҳамият бермайман-да, чангдан хира тортган чироқлар ёғдусидаги узундан-узун йўлакни Самарқанддаги Мирзо Улуғбек обсерваториясига менгзайман. Расадхонанинг ҳам пойдеворидан шифти қадар илм, цехда ҳам кузатаётганим мени ҳайратга солаётган жараён илм қудратидан ҳаракатланмоқда эди. Айни вақтда эса, бу ерда нужум илми олими Улуғбек Мирзодан фарқли равишда, залворли меҳнати билан ер остидан юлдуз топиб, ватанга тақдим этаётган ходимлар меҳнат қилмоқда эдилар.

            Заводнинг майдалаш цехи.Майдалаш цехида маъданлар тегирмон блокларига узатилади. Ушбу блокларда маъданларнинг майдаланиш жараёни ўтади ва майдаланган тайёр маҳсулот флотация цехига юборилади. Бундан ташқари, флотация цехида ҳосил бўлувчи флотоконценрат ҳам алоҳида майдалаш тегирмонида майдаланади.

   1994 йиллар. Республикамиз ҳали ёш, иқтисодиётни ривожлантиришга маҳкам бел боғлаган даврлар. Юрт ривожланиш сари босқичма-босқич одимлаётган, дон омбори тўлмаган, янги уйга кўчиб ўтган кичик бир оила каби етишмовчиликлар, қийинчиликлар кузатиладиган мустақилликнинг илк беш йиллиги. Тушида ҳам, ўнгида ҳам пахта кўрган, ёмғир-қор демай, даласидан бери келмаган меҳнаткаш халқимиз истиқлол неъматига эришганида дон омборининг таги кўриниб қолган, ёш республика олдида дон тақчиллигига учрашдек оғир ижтимоий-иқтисодий жараён турган даврлар эди. Ўша пайтлар менинг бола кўнглим жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни тушунмаган, юртнинг дон-дун идиши тешилгани ҳақида ҳаёл қилибди, дейсизми?

    Азалдан тегирмон ризқ рамзи, барака манбаи саналган. Эсимда, ўша пайтлар қишлоқ аҳолисининг каттаю кичиги дала ерга экилган буғдой  ўримидан кейин тўкилган бутун-яримта бошоқларни териш учун чиқишарди. Қаро шомгача бир белбоғ-ярим белбоғ бошоқ теришарди, оналар,
майда-чуйда болалар нон учун курашишарди гўё. Уйга келиб буғдойларини жамлаб, бир хамирликка етадиган донни тегирмонга ун қилиш учун болаларини югуртиришарди. Бир хамирлик буғдой кейинги нонга етиб олиш учун жуда катта умид эди...

   Ҳозирда дастурхони неъматга тўлиқ бўлса-да, ношукурлик қиладиган инсонларни кўрсам, бошоқларнинг игнаси қўлларига санчилиб қонаган қўлларини аямай нон умидида буғдой тераётган ўша меҳнаткаш, сабрли болалар кўз олдимдан ўтадию бўғзимга йиғи тиқилади.

Бола пайтларимда кўрганим ўша тегирмон тимсоли бугун мен ишлаётган ташкилотдаги кўпчиликнинг орзуларига йўллар, имконлар очди.

Заводнинг ҳар жабҳада такомиллашувида Ўзбекистон Қаҳрамони  Қувондиқ Санақуловнинг ўрни беқиёс. Бош директоримиз раҳнамолигида бошланган йил – 3-гидрометаллургия заводининг саноатдаги кескин бурилиши, самарали ўсиш даврининг дебочаси бўлди. Заводга тадбиқ этилажак ҳар бир техник-технологик жараённинг Қувондиқ Санақулович  томонидан шахсан назоратга олиниши ортидан заводда катта  аҳамиятга молик янгиликлар сари қадам ташланди. Завод ишга туширилганида ишлаб чиқариш кам бўлган бўлса, кейинчалик маъданни қайта ишлаш самараси янада ортди. Қаттиқ сульфидли маъданларни ҳам қайта ишлаш бошлаб юборилди.

Майдалаш цехи заводнинг юраги ҳисобланади, сабаби ушбу цехда қайта ишланган маъдан заводнинг бошқа цех ва участкалари маромини белгилайди.

Бугун кўпмингкишилик жамоанинг ризқи донишманд аждодлар ташбеҳлаганидек – барака манбаи тегирмоннинг тоши орасида!

Бойитиш. Бу сўзни ҳар ким ўз дунёқарашидан, касб-коридан келиб чиққан ҳолда тушунади. Масалан, мусаввир куз пейзажини тасвирлаш учун картинага зарғалдоқ-қизил ранглар берсаю шаффоф ёмғир ва ёмғирпўш тутган қизнинг тасвирини ифодаламаса, картина у қадар бой кўринмайди. Инсон тафаккурини китоб, бекажонлар таомини тузу зираворлар, одамлар умрини меҳнат бойитади. Хуллас, бойитиш тушунчаси нафақат ижтимоий, балки, кон-металлургия соҳасига ҳам хос бўлган физик-кимёвий жараёндир.

  Заводнинг флотация цехи. Цехнинг асосий вазифаси маъданнинг физик-кимёвий хусусиятларидан фойдаланган ҳолда, кимёвий реагентлар ёрдамида фойдали компонентларни ажратиб олиш, яъни бойитишдир.

   Флотация жараёни фойдали қазилмаларни бойитиш учун ишлатилади.Майдалаш цехида – тегирмонлар тиши орасида майдаланган маъдан сув билан аралашиб бўтана кўринишида флотация цехига бойитиш учун юборилади. Флотация жараёни махсус флотомашиналарда амалга оширилади.

   Боя кўрганимиз атрофга шиддатли шовқин солиб майдалагичга тўкилиб янчилган харсанглар ва тегирмон тишлари орасида майин ун ҳолига келтирилган маъдан зарралари энди флотомашинада, флотацион жараёнлар таъсирида ранг-тусини худди балиқ тухумларининг рангидек тим
қора-ялтироққа ўзгартириб, кислород ёрдамида кўпириб, бир-бири билан жой талашаётган, зичликдан қисилиб юқорига интилаётган занжи балиқлар  кўринишини беради. Ҳамроҳим – цех бошлиғи ўринбосари Зуҳриддин Сирожев жараён тўғрисида тушунтираркан, ҳар бир флотомашинагаалоҳида эътибор билан қарар, уқувли ва илмли, бугун ва келажакнинг умидлимутахассиси экани кўзларидаги учқунда намоён бўларди. Мен эса, айни пайтда олтин ишлаб чиқаришнинг энг нозик ва аҳамиятли нуқталаридан бирида турганимни ҳис этардим.

   Заводнинг биооксидлаш цехи. Цехнинг асосий вазифаси флотация жараёнида ажратиб олинган флотацион концентратни бактериялар ёрдамида биологик қайта ишлаш, яъни оксидлашдир.

Цех тавсифига тўхталишдан олдин, яқин тарихга қайтиб, бироз мушоҳада юритмоқ истадим.

   Яратган ҳар бир давр учун қаҳрамонлар танлайди, ҳар бир миллат ва халқ учун тенгсиз даҳолар, алпонлар, ижодкорларни саралаб беради. Замон ўша улуғларининг шиддати, зиёси, илҳомидан юксалади, танланганлар сабабидан халққа кўп-кўп яхшиликлар етади. “Навоийкон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг пойдевори ва келажаги учун ҳам танланганларнинг ҳиссаси беқиёс бўлган!

   Биооксидлаш цехида борарканман, кўпмингкишилик жамоа ва туман аҳолисининг ризқ манбаи бўлган заводнинг 2000 йиллардан кейинги тақдирида кескин бурилишясаган, шиддатли эврилишсари бошлаган цехнинг бунёд этилишидаги улкан илмий технологик аҳамиятга эга қарор ортида ўша улуғларнинг заҳматли меҳнатлари турганини юрак-юрагимдан ҳис этаман. 2000 йилларда ҳудудда оксидланган маъданлар захирасининг йилдан-йилга камаяётгани суяги ватан ишқида, халқ ризқи дардида симиллайдиган илм соҳибларига технологияни саноатга жорий этиш - сульфидли маъдандан олтинни олишдек масъулиятли вазифани юклаганди. Ушбу мураккаб технология талаб этадиган вазифани амалга ошириш мақсадида жаҳоннинг бир нечта етакчи компанияларининг таклифлари ўрганиб чиқилди. Натижада, экологик тоза, энерготежамкорлиги юқори, технологик жараёнларни бошқариш қулайлиги учун ҳам сульфидли маъданларни биологик оксидлаш технологияси танлаб олинди. Жанубий Африка давлатининг “BIOMIN” компанияси томонидан таклиф этилган сульфидли маъданларни биологик оксидлашга асосланган мажмуанинг биринчи босқичи 2008 йилнинг 12 апрелида фойдаланишга топширилди. Энг сўнгги илғор технология жараёнини ўз ичига олган мажмуа заводнинг ишлаб чиқариш қувватини бир неча баробарга ошириш ҳамда, сульфидли маргумуш маъданларни ишлаб чиқариш имконини берди.

   Туман аҳолиси орасида ушбу цех тўғрисида турлича тасаввурлар бор, тўғрироғи, цех фаолиятини бошлаган йиллари халқ ажойиб афсоналар тўқиб чиқарганди. Эмишки, Африкадан фалон сўмга бир шиша идишдами, челакдами шаффоф жонзотлар келтирилган, улар олтин атрофидаги металларни еб олтинни қолдираркан, шу йўл билан тиллони осонликча ажратиб олиш мумкин экан...

    Бу шу қадар жўн ҳикоя бўлишига қарамай, то мураккаб жараённи ўз кўзингиз билан кўрмагунингизча, технологик қудратни суяк-суягингиздан ҳис этмагунингизча афсонага ишонишда давом этаверасиз!

    Жамиятнинг ҳамма нозик жинс вакилаларига ҳам насиб этавермайдиган бахт айни вақтда мен билан бирга эканини юксакликда, ердан нақд 14 метр баландликдаги – биореакторларни кузатиш майдонида теранроқ англадим.

   Аҳоли орасида афсона бўлган, ундан ташқари, ёз мавсумида келган журналистлар: “Еб тўймас бактериялар”, дея номлашган жонзотларни кўришга қизиқаман. Бироқ, бактериялар истиқомат қилувчи қора рангли улкан идишларнинг ҳайбати қўрқитади.Устига-устак Учқудуқнинг қишки бетутқин шамоли эсиб турганига саломатлигимни ўйлаб баландликка чиқишгачўчийман. Менга ҳамроҳ бўлган цех бошлиғи Бобур ака Эшпўлатовнинг моҳир металлурглиги ё закий суҳбатдошлиги иш бердими, хуллас, унинг шижоати мени биореакторларни тепадан томоша қилишга ундади. Суҳбатдошимнинг бактериялар тўғрисидаги қизиқ суҳбати таъсиридан қўрқувим чекинди. Ҳаёлан митти тасаввур қилганим бактериялар мен ўйлагандан ҳам минг карра митти эканига ишонч ҳосил қилдим. Бобур ака уларнинг иқлимимизга мослашуви, характери, истиқомати тўғрисида гапираркан, унинг сўзларида ота-оналар фарзандларига берадиган таърифдагидек  ишонч, эътибор ва меҳр сезилиб турарди. Мен бу ерда нафақат ўз касбини, мутахассислигининг салбию ижобий жиҳатлари, залворию қувончи билан севган инсонгагина хос бўлган характер соҳибини, балки, юрт иқтисодиёти учун илмдан узилмаган ватанпарвар фуқарони учратдим.

   Технологик жараённи кузатиш ҳам ҳайратли, ҳам завқли! Флотация цехининг қуюлтиргичларида қуюлтирилган бўтана биооксидлаш цехининг хомашё узатиш бўлимига юборилади ва бактериялар ёрдамида оксидланади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бактериал оксидлаш жараёни иссиқлик ажралиши билан олиб борилади, шунинг учун биореакторлардаги бўтана ҳароратини ўрнатилган чегарада ушлаш учун биореакторларга совутиш тизимлари ўрнатилган. Бўтананинг зичлиги белгиланган даражага етганидан сўнг у сорбциялаш жараёнига юборилади.

   Заводнинг қуюлтириш, саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва реагентларни тайёрлаш цехи.

   Цехнинг асосий вазифаси флотация чиқинди бўтанасини ва биооксидлаш цехининг нейтралланган чиқиндиларини қуюлтириш, оҳаксутини, оҳактош бўтанасини тайёрлаш, турли реагентлар эритмасини қабул қилиш ва сақлаш, реагентларни истеъмолчиларга тайёрлаб, етказиб беришдан иборат.

    Ўтган асрнинг 40-50 йилларида не-не машаққатлар билан улкан Қизилқум чўлларига келтирилган обиҳаётнинг ҳар бир томчиси бугун ҳам қадрли хазина! Заводнинг қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёни учун цех ва участкаларда сувнинг ўрни ўта муҳим саналади. 2021 йилда флотация чиқиндилари ва нейтралланган маҳсулотларнинг қуюлтириш жараёнларидаги зичлигининг ўзгаришлари натижасида, чиқиндига кетадиган сувларнинг бир қисмини технологияда қайта фойдаланишга қайтаришга ва бунинг самараси ўлароқ,  йилига 1,5 млн. м3 сув тежашга эришилди.

    2022 йилда республика миқёсида ўтказилган “Йил аёли” кўрик танловида “Саноатда саодат топган аёл” дея эътироф этилган Гулжамила Турганбаева ҳам мана шу цехнинг кимёгарларидан. Реагентларни тайёрлаш жараёни эса кимёнинг қудратини намоён этади. Цехда оҳак махсус тегирмонларда майдаланиб, ундан оҳак сути ишлаб чиқарилади. Оҳактошни махсус тегирмонларда майдаланиб, оҳактош бўтанаси тайёрланади. Биооксидлаш цехининг қарама қарши ювиш қуюлтиргичларидан чиқадиган кислотали сувларни нейтраллаш учун оҳактош бўтанаси ишлатилади.

    Юқорида санаб ўтилган, цехнинг асосий  қурилмаларидаги иш жараёнини кузатаркансиз, кимёвий ҳайратдан беихтиёр, “Тасанно, кимёгарлар!”, деб юборасиз. Ахир кимё бу – мўъжиза-ку!

    Заводнинг сорбция, регенерация ва тайёр маҳсулот цехи.Цехнинг асосий вазифаси биоксидланган ва куйдирилган маҳсулотлардаги олтинни эритиш ва олтинни ажратиб олиш, олтинсизлантирилган кўмирни қайта ишлатишга тайёрлашдан иборатдир.

    Заводнинг фильтрлаш, қуритиш ва куйдиришцехи дунё
кон-металлургия саноатида муҳим янгилик сифатида катта эътирофга сазовор бўлгани билан аҳамиятлидир. Янги технологиянинг жорий этилиши туфайли цех бўлмаган даврда таркибида маълум миқдорда олтин мавжуд бўлганчиқинди сифатида саноат чиқиндилари хўжалиги участкасига юборилган. Чиқиндиларда олтин бевосита табиий углерод билан боғланганлиги сабабли, ўша пайтлардаги технологиянинг бу масалада қудрати ожизлик қиларди. Олтинни табиий углероддан олиш учун ягона усул куйдиришдир.

   Заводнинг ривожланиши, илмий-техник истиқбол йўли бир нафас тўхтаб қолган эмас. Бу маскан ишлаб чиқариш ҳудудигина эмас, балки мутахассислиги бўйича фан доктори мақомига эришган илм эгаларига амалиёт мактаби бўлгани билан ҳам қутлуғ даргоҳдир. Заводда ўз соҳасининг, фидойи, уйғоққалб, сочидан тирноғи қадар илм, салоҳият эгалари бўлган мутахассисларнинг фаолият олиб бораётгани эса металлургия саноатининг ёрқин келажагига мустаҳкам ишончдир.

    2009-2019 йиллар давомида комбинат ва Шимолий кон бошқармаси мутахассислари томонидан уч мингдан ортиқ - муваффақиятли, муваффақиятсиз тажрибалар ўтказилди. Ўн йил айтиш учун жуда осон ва енгил сўз. Бироқ, заводнинг ана шу ўн йилликдаги техник-технологик муаммолари, елкадаги вазифалар залвори, улкан масъулият юки илм эгаларини мунозара  ватадқиқотлардан, илмий баҳслардан йироқлаштиргани йўқ. Аксинча, қалбларидаги изланиш ва тадқиқотлар олови юксалса юксалдики пасаймади. Натижада жаҳон бозори талабларига мос технологик жараён ишлаб чиқилди. Дунёнинг нуфузли давлатлари, хусусан, Германия, Россия ва Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро конференцияларда муносиб ҳимоя қилиниб, илмий анжуманларнинг I-даражали дипломларига сазовор бўлди. Аниқ исбот ва далилларга асосланган ихтиро халқаро миқёсда ҳам тан олиниб, Ўзбекистон ва Германияда патент олинди.

    Комбинатнинг бир гуруҳмутахассис-олимлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк агентлигининг олтин медалини қўлга киритилишига сабаб бўлган. Ана шундай изланувчан,
тиниб-тинчимас илм соҳибларининг уйғоқ тафаккури сабаб, 3-гидрометаллургия заводида дунёда ягона бўлган фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехи саноатга  тадбиқ этилди.

    Олтиннинг туғилиши тўғрисида қисқача билганларимни шу ерда, яна давомини ёзишни ният қилиб, якунламоқчиман. Аслида, ҳар сонияси илм қудратидан ҳаракатланаётган, ишчи-ходимларига муносиб меҳнат шароити яратган  ушбу завод ҳақида, қатъий тартиб-интизом, шахсий жавобгарлик ва юксак масъулият ҳисси ила меҳнат қилаётган ва тақдирига “Навоий
кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидек улкан корхонада меҳнат қилиш бахти битилганидан масрур одамлар тўғрисида яна қанча-қанчалаб китобларни ёзиш мумкин.

   Йўллар – тафаккур учун энг яхши дўст, ўйлар, режалар, орзулар доясига ўхшайди гўё! Қай томон бормай, йўлимнинг қайтувида Учқудуғим бор. Остонаси бошланмаёқ олисдан чироқлари кўзга ташланади. Ёлқинларидан қадрдон уйингизга етганингизни ҳис этасизу, йўл чарчоқлари арийди!

   Бу – 3-гидрометаллургия заводининг ёғдулари! Ушбу улуғ даргоҳда меҳнат қилаётган ходимларнинг илм шуълалари! Яқинлашсангиз нури қалбингизни ёриштириб юборади. Суҳбатлашсангиз, тафаккурингиз юксалади. Дунёқарашингизни янги-янги оламлар, дунёлар кашфиёти, самога талпинган илҳомлар шуури чулғаб олади!

Нилуфар Муйдинова,

Шимолий кон бошқармаси мутахассиси.

26 May 2023

    Шаҳзода Нуриддинова бугунги кунда Шимолий кон бошқармаси  Автомобиль транспорт бошқармаси кран  машинисти.  Бундан  5 йил олдин иш фаолиятини шу  бошқарманинг  фарроши сифатида иш бошлаганини  ҳаммадан яширганини айтади.

   - Коллежни битириб келган, анчагина ўзига бино қўйган қизлардан эдим. Бошида танишларимга фаррош бўлиб ишлашимни тўғриси айтишга уялардим. Бироқ, ишнинг яхши ёмони бўлмаскан. Ҳар доим ким бўлиб ишлайсан дейишса “хоккейчи” дердим. Ўша “хоккейчи”лигим мени меҳнатга ўргатди. Лекин  барибир ўзимга бўлган ишончни йўқотмадим. Ишхонамиздаги бўш иш ўринларини қидирардим.   Ана шунда менга  ишлаб туриб қўшимча касб ўрганишим мумкинлигини айтишди. Ва,  ёшлигимдан техникага қизиққаним сабаб кран ҳайдовчиси касбини танладим. Кадрлаш тайёрлаш бўлимида ўқиб,  бугун кран ҳайдовчиси касбини ўргандим. Устозим Нурали Холиқулов билан бугун 18 метр баландликдаги кранни бошқариб, ҳар кўтаришда 32 тонна юкни кўтаряпман. Кран машинисти ишини ҳам худди автомашина ҳайдовчиси касбига қиёслаш мумкин.Иш доимо диққат-эътибор, ҳушёрликни, талаб қилади. Айниқса, ишлаб турган қурилмалар устидан юк олиб ўтиш, ўта оғир ва катта ўлчамдаги юкларни силжитиш, кўпинча тунги ишлар – алоҳида малака ва дадилликни, юкни илдирувчи ходимларга талабчан бўлишни талаб қилишини бугун англаяпман, - дейди биз билан суҳбатдаШаҳзода Нуриддинова.

    Бугунги кунда  кадрлар тайёрлаш бўлими ва ўқув-курс комбинати томонидан Шимолий кон бошқармаси бўлинмалари ходимларини касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича  тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Корхонада 200 дан ортиқ ишчи касблар ва 90 га яқин мақсадли йўналтирилган курслар мавжуд. Ушбу касблар бўйича  ўтган 2022 йилда 2505нафар ходим қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мақсадли йўналтирилган курсларда таълим олган бўлиб, имтиҳондан ўтган ҳолда касблар бўйича керакли малакага эга бўлдилар.  2021-2022 ўқув йилида устоз-шогирд йўналишида ўрта махсус касбий таълим муассалари битирувчиларидан 83 нафар ёш ишчиларга ўқиш ташкил этилди ва бириктирилди. Ва бу анъана бугун ҳам давом этмоқда.

   Шу сабаб Шаҳзодага ўхшаган ёшларда  оддий фаррошликдан 18 метр баландликдаги кранни бошқаришга бўлган ишонч ортмоқда. Жумладан, ўтган ўқув йилида  мазкур ўқув марказида 2 698 нафар ишчи-ходимлар ўқитилди, қайта тайёрланди, малакаси оширилди. Шундан, 250 нафардан ортиғи экскаватор машинисти, оғир юк кўтарувчи автосамосвал ҳайдовчиси, бурғилаш қурилмаси машинисти, кран машинисти каби касблар бўйича ўқитилди.

    Аҳолини касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизимини ташкил этиш, ўрта бўғин  мутахассисларини тайёрлаш мақсадида «НКМК» АЖ кўмагида Навоий шаҳрида фаолияти йўлга қўйилган мономарказ тингловчилари Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида амалиёт ўтамоқда. Навоий кон-металлургия комбинатида муҳандис кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ишчи-ходимлар – корхонанинг асосий бойлиги эканлигининг исботидир.

25 May 2023

    Bugun amakimning kichik qizchasini bogʻchadan olib keladigan boʼldim..

   Sargʻish sochlari chiroyli qilib yigʻilgan.Ustidagi oq rangli koʼylakchasi mittigina gavdasiga juda yarashgan..Qosh-u koʻzlari qora..

Jimgina qoʼlimdan tutib ketyapti..

Negadir yerga qarab olgan..

-Safiya nimadir boʼldimi?Nega yerga qarayapsan?

-Chumolilarni bosib olmaslik uchun?

Endi eʼtibor berdim...

Yerda mayda chumolilar bor ekan..

-Buvim aytgan edilarki har bir qilgan gunohimiz uchun u dunyoda javob berar ekanmiz..Oddiy chumolini bilmasdan bosib qoʻysak ham..Yana aytdilarki,

Aqlli qizlar non ushoqlarini toʼkmasliklari, kattalarga gap qaytarmasliklari,odobli boʼlishlari,ukalarini urmasligi, aldamasliklari kerak ekan..

Qizaloqning qolgan gaplarini eshita olmay qoldim..

Biz oddiy deb bilgan,koʻzga koʻrinmas notoʻgʻri ishlarimizning oxiri nima boʼlishi haqida oʼylamaymiz.. Koʼp hollarda bu narsa hayolimizning koʻchasiga ham kirib chiqmaydi...

Baʼzan ota-onamizni ranjitamiz,kimgadir haqoratli gapiramiz,aldaymiz,ortidan gʻiybat qilamiz..

5 yoshli qizaloqning gaplaridan taʻsirlandim..

Koʼzimga yosh keldi..

Mittigina chumoli ham erta bir kun Allohdan jazoyimiz berilishini soʼraydi..

Uni quchib,yuzlaridan oʼpdim..

Toʼgʻri tarbiya farzandga beriladigan eng muhim meros..

Niholni egri boʼlmasligi uchun eʼtibor berib oʻstirganingizdek,bola ham bunga muhtoj..

Ular ota-onalariga jannat eshiklarining kalitidir. "

 

'Shukur''

Ikkinchi para oʼz nihoyasiga yetdi..

Qizlar bilan sekin odimlab institutdan chiqa boshladik..

Oxirgi darsda domlamiz vazifalar tayyor boʼlmaganligi uchun tanbeh berdilar..

Eshikka yoʼnalgancha qattiqqoʻl ustozlar,adogʻi koʼrinmaydigan topshiriqlardan nolib bir-birimizga gapirib ketdik..

Piyodalar yoʼlagiga oʼtgach,koʼzim bizdan 5-6 qadam narida kelayotgan yigitga tushdi..

Menimcha biz tengi, institut talabasi..

Oddiy kiyingan,yelkasiga portfelini ilib olgan..

Ikki qoʼlida tayoq..

Bir oyogʻi nogiron..

Lekin shu holatida ham oʼqishga shoshilmoqda..Ilm uchun..

Yuzida qatʼiylik..

Hech kimga eʼtibor bermay dadil odimlayapti..

Oʼsha mahal..

Qoʼl-oyogʻim butun,aqlim joyida boʼla turib ilmimni toʼkis ziyoda qila olmayotganimdan oʼkindim...

 

Laylo Neʼmatova

25 May 2023

(Tahrirsiz)

"Sevgi yoki qalbning qayta 

             uyg'onishi"

  

               1-QISM

Demak bugungi hikoya bir yigitning muzlab qolgan qalbini uyg'otish uchun ko'p harakat qilgan qiz haqida . Boshladik . Havo ochiq . Qish kunlarining biri . Quyow oz bolsada ozining taftini odamlardan qizgonmayapti .Hikoyamiz qahramoni Asror ismli bola bu bola oqimwli bolmasa ham hayotta qiyinchilik ko'rgan odamlardan biri . Keyingi qahrominimz esa endigina 19 yowni qarwilagan qiz malika . Malika tabiatan shaddod qiz lekn yigitlarga huwi yo'q hali sevb sevilmagan qiz . Hullas gapni Asrordan bowlasak u hayotta qiyinchilik ko'rgan shunday bo'lsa ham o'z mehnati bilan ko'plab yutuqlarga eriwgan avtasaloni bor dostlari bisyor 23 yowli yigitlarda nma boliwi kerak bo'lsa u ortigi bilan eriwgan . Ammo maqtaniw nmaligini bilmaydi oddiy bola . Hamma bo'lgan kabi u ham bir paytlar sevgi deb atalmiw nematdan bahra olgan bu narsaga ancha ham ancha vaqtlar o'tti . Bu haqida to'htalb o'tadgan bo'lsak .

"sevgi yoki qayta uygongan                     

                     qalb"

               2-qism

Owanda Asror 18 yowli yigitcha edi . Hamma qatori mehnatga kiriwgan otasiz o'sganiga qaramasdan amakisi uni to'gri yonaltrgan bola edi . Asror santehnika mollari dokonida iwlaydi . Kuzning iliq kunlari Asror iwdan qaytayotgan payti soat 17:00lar chamasi . Shahar kech boliwiga qaramay chiroqlar borligi uchun yop-yorug yo'lning bir chetida ketayotgan qahramonimz behosdan qolida 2ta haltada yuk olib ketayotgan ayolga ko'zi tuwdi . Yowlari 45lar atrofidagi bu ayolning ismi Nazokat bu ayol bozorda kiyim kechak sotiw bilan shugulllanadi . Asror ayolni kordiyu oldiga yugurib borib qolidagi haltalarni oldi va qayerga boriwini unga yordam beriwini aytdi . Ayol ham qayerga ketayotganini aytb yigitchaga rahmat dedi . Soat 19:00lar chamasi aytilgan manzilga ham yetb kelindi . Nazokat opa asrorga yetb kelganligini , u bilan birga uyga kiriwini qizini tugilgan kuni ekanini iltimos qilb aytti . Asror esa rozi boldi. Nazokat opaning bir qizi va bir ogli bor . Qizning ismi nigora yowi 16da hali kollej talabasi keliwgan chiroyli aqlli qz . Oglining ismi abduqodir hali 8 yowda maktab oquvcisi .

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

             3-qism

Asror qolida halta ichkariga kirar ekan behos oyijon keldingizmi deb yugurib ciqqan nigoraga kozi tuwdi . Asror bu kabi ochiq kongil qizni hali uchratmagan , aniqrogi umuman iw bilan bolib qizlarga vaqt topmagan yigitlardan edi . Asrorni qolidagi yuklarni qynalb bo'lsa ham 8 yowli bolakay abduqodir oldi . Nigora ham abduqodir ham asrorga termulib qolwdi . Nazokat opa esa bolgan voqeani aytb yigitni ichkariga taklif etti . Nazokat opani eri ancha yillar avval komir konda bahtsiz tasodif sabab vafot etgan . Oila tawviwlari Nazokat opani boynida barchasi . Asror bezatilgan honaga kirdi . Honadonni korgan inson erkak kiwi yoq deb oylamaydi hamma yoqda gullar ekilgan chiroyli uy . Bayram ham bowlandi Nigorani tugilgani bolgani bois sinfdowlari ham taklif etilgan . Faqat qizlar bo'lgani uchunmi yoki begona joy bo'lganigami asror biroz uyalbgina otirdi .Bir chetta otirgan asrorni korgan nigora ham uni oldiga bordi va unga bugun uni tugilgan kuni ekanini bu kunda hamma hursan boliwini aytb asrorni davraga tortdi .SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

           4-qism

Hamma hursand bayram ham avjida lekn asror hali ham uyalbgina stol atrofida otirgan qizlarni birma bir kuzatmoqda biri biridan aqqli , shaddod , huwcaqcaq lekn ularni ichida nigora oz bolsa ham ajralib turardi asror nigoraga negadr kop termulb qoldi buni nigora sezdimi yoki hazillawbmi asrorga qarab goh kular goh yotalb qoyardi . Uzoq kutilgan daqiqalar Nazokat opa Nigoraga atalgan katta tortni olib keldi chiroqlar o'chirldi sham yoqildi . Barcha Nigoraga iliq fikrla bildrdi . Navbat Asrorga keldi u esa nma deywni bilmay "umrngiz uzoq bo'lsn " deb kifoyalandi . Qizlar kulib yoboriwdi Asror esa yana uyaldi balki jahli ham ciqqandr . Shamlarni Nigora ketma ket o'chrdi . Tort kesildi hamma undan yeb bolib asta seknlik bilan uyga qayta bowladi .Asror ham uy egalariga rahmat aytb uyiga qaytti soat kechki 00:00lar asror uyiga yetb keldi . Divanga yotarkan bugungi iwlarni hayolan muhokama qildi : NEGA YAHWI TILAKLAR AYTA OLMADM , NEGA NIGORAGA TIKILB QOLDM , NEGA HALI HAM UNI O'YLAYAPMAN ?? Shu kabi fikrlar bilan uyquga kettti , bu orada nigoralarning ham uyidan hamma ketib faqat nigora va oyisi idiwlarni yuvib dasturhonni yigwtryotkan edi ukasi allaqachon uhlab ham qolgan . Nigora esa to'satdan Asrorni oylab qoldi balki aytkan gapiga kulgani uchun uzr soramqchi bolgandr yoki bowqa sabablar tufaylimi kim bilsin.

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

               5-qism

Ertasi kuni kun yoriwib Asror uygondi . Nonuwta qildi va iwga ravona boldi . Negadr hayoli owa Nigorada istar istamas uni oylardi . Uni yana uchratb qolarmikanman deb umid bilan yo'lda davom etardi . Shunday o'y hayollar bilan iwhonasiga yetb keldi , uning iwhonasi shaharning qoq o'rtasida joylawgan bo'lib unga yonma yon maktab va kollej ham bor.Tasodifni qarangki Nigora ham owa asrorning iwhonasi yonidagi kollejda oqiwini bowlagan edi . Soat 10:00lar chamasi asrorning iwhonasiga kollejning direktori kirib keldi va maktab isitiw pechlarini qiwga tayorlawayotganini bazi bir detalla kerak ekanini aytti . Turgan gapki bu vazifa asrorni zimmasiga topwirldi . Asror direktor bilan kerakli narsalarni olib owa kollejga boriwdi . Kollejni asror kozdan kecira bowladi hamma yoqda ovozla baqr-caqr tovuwlar . Asror bunday narsalarga konikb qolgan . Tasodifni qarang taqdr ularni uchrawtrdi lekn ajoyib uchrawuv bu safar asror yuzida kulgu bilan Nigora esa hafaroqdek edi . Asror ozida kuch topib Nigoraga qarab salom deb hol ahvol soradi nega hafasiz deb savol berdi . Nigora esa pas ohangda asrorga salom berb wuncaki ozim deb qoydi . Asror esa bu hafagarcilikni sababini biliwga tuwdi . Owa kuni tugilgan kunda Nigorani sinfdowi aziza degan qizni korgan edi . Owa qzni topdi va salom alikdan so'ng Nigoraga nma bolganini soradi .Aziza esa Nigoraga bir yigit dil izhori qilganini Nigora esa uni rad etgani yigit esa ciday olmasdan Nigorani otasi yoq deb haqorat qilganini aytti. Asrorning ko'nglida sal bolsa ham umid uchquni yondi va gazablandi u bolani azizadan sorab surwtirdi . Bugun iwdan ertaroq bowab yigitni topb bolgan iw uchun qizdan uzur sorawini aytb yigitni tazirini berdi . ( Asror 16 yowigaca boks bilan wugullangan edi ) . Ertasi kuni oqwda Nigora oqwga kelgan payt yigit Nigorani oldiga bordi va uzr soradi . Yigitga iwonmagandek Asror owa yerda yurgan edi . Nigora Asrorni korb oldiga keldi va asrorga qarab bu szni iwngizmi deb termulib qarab qoydi asror esa nma bolganini tuwunmayapman deb ozini bilmaganlikka oldi . Nigora esa Aziza bolgan voqealarni aytb berganini bu iwi notogri ekanligini takidlad.

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

6- qism 

Shundan so'ng bir necha daqiqa ular bir biriga tikilb turiwdi . Asror esa jimlikni buzib har hil kulgili gaplar bilan Nigorani kuldira bowladi uncalik qizla bn gaplawiwni yoqtrmaydigan asror owa kuni har hil gapla miyasiga kelb Nigorani ko'nglini olib kayfiyatini ko'tardi . Darslar ham tugab Nigora ham uyga qaytdi . Uyga qaytar ekan Asror bilan bolgan suhbatni eslab konglida qandaydir iliqlikni sezdi . Begubor iwonuvchàn qz nigora goyoki umrida birinchi marta kimgadr mehr berwni bowlagandek edi goyo . Asror ham uyiga nmadandr mamnundek kirib keldi . Juda tez suratlarda bu ikki yowning muhabbati alangalay bowladi . Oldiniga Asror tez tez Nigoraning kollejiga kirb turdi . Keyn esa Nigorani uyiga kuzatb qo'yardi. Bora bora ular bir biriga anca konikb qoliwdi . Ikkisi ham osmonlarda uchib yurgandek edi. Aytiw mumkin nega bunchalik oson muhabbat deb , owa kuni nigoraning tugilgan kunida Asrorni Nazokat opa kop maqtagan edi ogli abduqodir ham hudo hohlasa shunday bolad deb niyat qilgan edi.Shuning uchun ham Nigora Asrorga tez konikb qolgandi , asrorga ham nigora maqul kelgandi .SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

7- qism 

Vaqt ham otib borardi kunlar ketidan tunlar bir birini quvb o'tardi . Sevwkan qalblar esa hech narsaga etibor bermas , faqat bir birlarining mehrlarini his qilwsa bas qolgani esa muhim emasdek edi . Kuzning ham so'nggi kunlari tugab qiwning sovuq kunlari o'z hukmini bowlagan edi . Birinchi qor yoga bowladi oddiy kunlarning biri iwlarini ertaroq tugatb , Nigoraning oldiga bordi va salom alikdan so'ng bugun qayerga olib boriwini sorad Nigora esa hiyobonga boraylik deb iltimos qildi . Ular hiyobonga yo'l oliwdi .Yolda Asror Nigorani har hil gaplar bilan ko'nglini olb kayfiyatini kotarardi . Hiyobonda ular vaqtlarini quvnoq otkazwdi qorboron oynab argumcoq uchib huddi yow bolalardek edi ular goyo ulardan bowqa hec kim yoq edi hamma yoq suv quygandek jimjit edi. Ular yana bir kunni birgalikda o'tkazb orqaga qaytwdi . Nigora ham uyga yetb kelb Asrorga rahmat aytar ertangi kungacha mani unutib yubormang deb hazil qilb qo'yardi. Asror ham bu gapga javobam sani unutiw rejalarimda yo'q deb kulb uyiga qaytardi . Oradan 2 kun o'tti Nigoradan hat ham habar ham yoq oqwga ham kelmagan Asror esa havotr ola bowladi . Nmadr bolgan bolsa ozini kechira olmaydi yoki konglini ogrtkanmikanman deb oylanb qoldi . 3 kuni esa iwhonasi yoniga kelgan Nigorani kordi va tosatdan uni koyib berdi qayerda yurganini undan havotr olganini aytb jahl qilgandek boldi . Nigora tosatdan oyisi uni buvisining oldiga yuborganini habar berwga ulgurmaganini tuwuntrb uzr sorawga tuwdi .

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

8- qism

Biroz hazilomuz tortuwuvdan so'ng ular yana ilgarigidek yolda davom etishdi chunki Nigora oqwga ketmay asrorni iwhonasi yonida kutib turgandi . Shu zaylda Nigora ham oqwga kirb ketti . Asror ham iwga ravona boldi . Bu orada Asrorning dokoniga bir yigit kirib keldi bo'y basti keliwgan . Yahwi kiyingan , boy oilaning farzandi , ismi Davron yowi 22larda edi bu yigitning . Davron dokonga kelb uy tamirlatayotganini bir necha hil buyumlar kerakligini aytdi . Asror esa bu yigit bilan iw bohonasida ancha ciqiwb olgandek boldi . Davron ham Asrorni yahwi qabul qildi . Narsalar kopaygani sababli Davron Asrorga yordamlawb yuboriwini , keyn uyiga tawlab qoyiwini iltimos qildi .Asror rozi boldi . Ular yolga tuwiwti gap orasida Asror nega qiw kunlarida quriliw qilayaps bahorda osonroq emasmi deb savol berdi . Davron esa bir ho'rsinib qoydida otasi qandaydr kasallikka chalinganini uyni bitkazb tezroq uylaniwi kerak ekanini yig'lagandek bo'lib aytti. Asror ham homuw bolib qoldi . Orada bir oz sukunat tortldi . Ozgina vaqtdan so'ng ular Nigoralarning uyidan sal uzoqdagi hawamatli bir uyga tohtawdi . Ikkalasi birga yuklarni tuwurb bo'lgach . Qahramonimz Davronga qarab uy ham tayyor bolib qolibtiku kelinchi tayyormi degan ohangda gapirdi . Sal bolsada yuzida mayuslik aralaw Davron Nigoralarning uyini ko'rsatdi va Davronning onasi Nigorani oziga kelin qiliwini hatto bu haqda bir necha hafta oldin Nazokat opa bilan ham gaplawib qoyganini hali Nigorani habari yoqligini aytdi

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

9-qism

Bolgan voqelarni ewtgan Asror u honadondan tezroq ciqb ketwni harakatinib qila bowlad . Ko'chaga ciqb ketar ekan Davronni aka rahmat deb pul berb kuzatb qoyaman deyiwiga qaramay ildamlik bilan qadam bosardi. Davron esa hayron hozirgina kulib gapirayotgan odam nega buncha asabiy holatda ekan deb. Asror hayollar bilan uyiga yo'l oldi . Hatto Nigora bugun uni bog'da kutiwini birga bog'ni aylanmoqci ekanliklarini ham unutgandi . Faqat savollar qiynardi nega aynan Nigora . Taqdr bunchalar og'ir . Nahotki kimgadr mehr bersanggu hayot uni tortb olsa . Avval otam end esa Nigora . Shu gaplar bilan o'zini koyib uyiga yetb keldi . Yarim tungacha Nigorani o'yladi . Nigoraga ozi sovchi jo'natay desa hali uy joy, tayinli iw yo'q . Oziga nmadr qiliwni o'yladi lekn onasi ko'zi qiymadi. Yagona yo'l esa uni unutiw bo'ldi . Ertasi kundan bowlab Asror Nigorani unita bowlad . Nigora bu narsalardan behabar . Nigora Asrorni doimgi joyida yani Asrorni iwhonasi yonida kutb turardi . Asror iwga kelmadi .Oradan vaqt o'tdi Asrordan darak yo'q . Bowida buni Nigora hazil deb o'yladi . Lekn bora bora kunlar ketidan haftalar o'tdi . Qiwning ayozli kunlari tugab , bahorning 1-kunlari kirb kela bowladi . Asrordan esa darak yo'q . Nihoyat Nigora o'zida kuch topib Asrorning iwhonasiga kirb keldi .

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

10-qism 

Nigora kirb kelb darrov Asrorni sorab suriwtdi . Do'kondagilar esa uni bir necha hafta oldin chetelga iwlaw maqsadida ketkani , maowini ham amakisi olib ketganini aytwdi . Nigora hech narsaga tuwunmay ortiga qaytdi . Hayollar oguwida uyiga yetb keldi . Kech tuwdi kechki ovqatdan so'ng Nazokat opa qiziga qarab gap bowladi. Davronlarning uyidan sovchi kelganini otasining kasalli tufayli bahorning ohirlariga to'y boliwini hamma rozi ekanini yotigi bilan tuwuntrdi . Nigora na yig'lawni na jahl qiliwni bilmay jim bo'lib qoldi . Asror nega ko'rnmay qolganini anglagandek bo'ldi . Nigora taqdrga tan bergisi kelmas Asrorni keliwiga iwonardi. Asror chetelga iwlagani ketgandi . Ha bu rost edi . Ozi istamasa ham majburlikdan unutiwni bowqa yoli yoqligi uchun ketti . Oradan vaqtlar o'tardi Ular bir birini unutuw uyogda tursin , bir lahza o'ylawdan to'htawmazdi. Bahor, yoz, kuz, qiw ketma ket bir birini quvardi . Bu orada ancha iwlar bo'lib o'tkandi . Asror chetelda iwlab ancha oyoqqa turib oldi iwlaw barobarida chala qolgan oqiwini tugatti . Uyiga qaytti , uni amakisi va onasi kutib olwdi . Birgalikda uylariga qaytiwarkan , Asror shaharni tomowa qilb , o'zgariwlar yoqligini kordi. Beihtiyor Nigorani oz bo'lsada oyladi. Lekin end kech uni toyi bolib allaqachon , farzandli ham bolgandr deb ho'rsinib qoydi.

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

11-qism

Bu yog'iga Asror iwga bowqacha yondawdi o'z oldiga Nigorani unutiw va hech qachon sevb qolmaslikni maqsad qilib qo'ydi. Hayoti asta sekin o'z joyiga tuwa bowladi . Avval o'zi iwlagan quriliw mollari dokonini sotb oldi . Keynchalik yana kichik bir kafe yurguza bowladi . Bowida hammasi yahwi ketayatkandek edi go'yo . Ba'zi ba'zida hayollar oguwida qolardi . Sababi hech kim bilmasmi . Dardlarini ichiga yutar , onasi havotir ola bowlagandi . Ahira onasi va amakisi birgalikda uni bu hayollardan qutqariwning yo'li uni uylantrw degan qarorga keliwdi . Oldiniga har hil qizlarni suratlari , iw joylari , keynchalik ular bilan uchrawuvlarga ciqb yurdi . Lekn Asror onasiga rad javobimi berardi qizga yoqmadm yoki unga loyiq emasman deb kifoyalanardi . Aslida Asror deyarli barcha qzlarning orzusidagi yigitga aylangandi . Yahwi kiyinga , madanyatli , iwbilarmon . Yaqinda o'zining avtasalonini ochgandi . Uchrawuvlar ko'payar qzlar ham bahonalar ham ortb borardi . Asror barcha qzlardan hayolan Nigorani qidirardi . Hatto bir qzga uchrashuvda " Nigora " deb murajat qilgandi ham . Onasi Asrorga bir safar wuncha qizlar yoqmasa ko'nglingdagini ayt sovchlikka boraman degan , Asror hozir uylaniw niyatm yoq , iwlarm bor deb dardini yana ichiga yutgandi . Vaqt bo'lsa tezlik bilan o'tardi goyo . Mana uzoq kutilgan kun Asror bugun 23 ga to'ldi uning tug'ilgan kuni . Do'stlari , qarindowlari taniwlar to'planiwgan . Asror ham sal bo'lsada hursand . Chunki onasi bugun ozing bolmasa ham men uchun kul deb iltimos qilgandi . Bayramga bir qiz hikoyamz bowida aytb o'tilgan Malika keldi u Asror avval iwlagan keynchalik sotb olgan dokon egasining qizi . Ha bu owa qaconlardr Asrorni Nigora kutib turgan , shu do'kon sabab Asror Nigorani bir necha bor uchratgan .Dokon egasinig qizi . Owa paytlar bu sevwkanlarni Malika uzoqdan ko'rar , ularga havasi kelardi garchi yow bo'lsada , ularni bahtini korib , ich ichidan sevinardi . Negaki Asrorni ko'rb bazida rahmi kelardi . Otasz o'siw oson emasligini tuwunardi .

12 qism

Malika qo'lida ayiq va gul , chiroyli kiyimda kirb keldi . Asror darrov uni tanidi , salom alikdan so'ng uzoq suhbat bo'ldi , Malikaga ancha katta qiz bolib qolipsan , otang yahwimi deb soray bowladi . Onasi Asrorni anchadan beri bunday yozilganini ko'rmagan edi . Bayram ham tugab hamma tarqadi . Asror Malikani telefon raqamini olib qoldi .Soat tungi 23:00lar Malikani telefoniga sms keldi : " YETB OLDINGMI " Malika darrov javob yozdi : ha rahmat nega uhlamayapsz . Ozim uyqum yo'q . Bir necha daqiqalik suhbatdan so'ng , Asror va Malika uyquga ketwdi . Ertalab tong saharda Asrorga sms keldi " HAYRLI TONG " Malikadan kelgandi . Darrov javob yozdi . Ular tezda do'stlawb oliwdi . Yowlikda ham ular aka - singildek bolib ketwgandi . Ular yowlikni eslawar , kuliwib har hil gaplarni voqealarni hotirlawardi . Telefondan keyn tez tez koriwib turiwni odat qiliwdi . Bu holat Asrorni onasini konglini yoritdi . Malikani darhol suriwtrdi . Malikani ozini ham topb suhbat quriwdi . Gap orasida Malikani oziga Kelin qilmoqchiligini Asror bilan yahwi chiqwb olganlari unga maqul bo'lganini aytdi . Malika ham Asrorda ko'ngli bor lekn . O'tmiwni unutmagan edi . Malika Asrorning onasini gapini bo'ldi va esida qolganicha Asror va Nigorani sevgisini , birgalikda otkazwkan kunlarini , Asror behosdan don daraksz yoqolib qolganini , Nigora Asror qidirb iwhonagaca kelgani aytb berdi .

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

13 qism  

Onasi bo'lgan voqealarni ewtb , uzoq sukunatdan so'ng owa Nigorani uyini qidirwga tuwdi Malika ham bu iwga astoydil kiriwdi . Albatta Asrorni bundan habari yo'q . Bir necha kundan so'ng ular bor malumotni biliwdi . Hali ham Nigora ham turmuwga ciqmapdi . Aytwlaricha Davronni otasi tuzalb ketgan , Davron o'zi ko'ngil bergan qiziga uylangan . Bu gaplarni onasi Asrordan sir tutdi hali vaqt bor degan qarorga keliwdi . Bu orada Nigoralarnikiga Asrorning onasi Malika bilan sovchilikka borib qizning roziligini ham olib ulguriwgandi. Nigora ham Asror ham behabar edi . Qiw kunlari qor yogayapti . Qahromonimz Nigora oynadan yogayotkan qorni tomowa qilardi , hayolida Asror qaytad , oldingidek bahtli bolamz deb orzular qilardi . Nazokat opa qizini oldiga keldi . Bag'riga bosib bugun sovchilar kelganini , uchrawuvga ciqiwini soradi . Nigora rad javobini berdi . Bu payt Asror ham iwdan kelgacha onasi yana bir qz topdm u senga yoqad deb aytdi Asror turgan gapki rozi bolmadi . Bunday boliwini bilganday . Malika Asrorning onasi bn reja tuzib oliwgandi . Soat tungi 22: 30lar Asrorga sms keldi salom uhlamadzmi qarab smsni Malikadan ekanini bildi . Yoq uhlamadm ozingci qalaysan deb javob berdi . Malika suhbat orasida sevgi haqida savollar berdi . Asror tuwunmadi . Lekn javoblar qaytardi . Birinci muhabbat bowqa boladi . Qaytb kelmaydi uni tarflaw qiyin vahokazo . Malika to'satdan szda ham birinchi muhabbat bolganmi deb qiziqa bowladi . Asror negalini soramadi ham indamay qoldi . Otmiw esiga tuwa bowladi .

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

14-qism

Nigora bilan otkan shirin damlarni hotirlad. Malika yana savolga tutdi. Asror anchadan beri hech kimga ayta olmagan dardini Malikaga aytkisi keldi . Malikaga ertaga shahar hiyobonida uchrawiwni iltimos qildi. Malika rozi boldi . Ertasi kuni Asror hiyobonga krib keldi . Malika ancha oldnroq kelgan edi . Asror birin ketin Nigorani qanday uchratkani , birgalikdagi otkazgan hayotining qiziq lahzalarini , Davronning uyiga borganini , u yerdagi suhbatni aytb berdi . Malika o'ylanb qoldi . Orada sukunat hukmronlik qildi. Malika savol beriwni bowladi , " Nigora qaytb kelganda qabul qilarmidngz " Asror bu haqida oylab kormaganini aytdi. Kec tuwdi ular uylariga qaytwdi . Malika Asrorni Nigorada kongli borligini sezdi . Malika sevgan insoniga yetiwa olmasligi bila turib , Nigora va Asrorni birlawtrga astoydil harakat qilardi . Soat tungi 21:00lar camasi Asrorga sms keldi " dardingizni ortoqlawkaningiz uchun rahmat " . Asror kulib " Malika mani ewtganin uchun senga rahmat " deb javob qaytardi . Ertasi kuni nonuwtada Asrorga onasi uchrashuv chiqiwini bu so'nggisi u yogiga aralawmasligini aytdi . Asror yana rad javobini bermoqci edi ammo onasi uchun rozi bo'ldi . Bu yoqda Nazokat opa Nigorani uchrashuvga tayorlardi . Uchrawuv hiyobonga aytilgan . Hamma narsa tayyor . Asror iwdan ertaroq ciqib uchrashuvga yol oldi . Har safar sms yozadgan Malika bu safar telefon qildi .Asror javob berdi qisqa dialogdan so'ng Malika hiyobonda kutib turiwini aytdi . Sababini aytmadi. Bu zor syurpiriz dedida telefonni ocirdi . Bu orada Asror hiyobonga yetb kelgandi . Onasiga telefon qilb qiz qanday koriniwda kiyimi boy pasti qanaqa deb surwtra bowladi .

SEVGI YOKI QALBNING QAYTA UYG'ONISHI

15-YAKUNIY QISM

Asror shu yosinda bo'g ichiga kirdi . Bu paytda Nigora ham yetb kelgandi . Malika telefon qildi Asror nmala bolayotkanidan behabar edi. Malika uni bir paytlar Nigora bilan hiyobon ichida qorboron oynawkan joyiga caqrdi . Asror yetb keldi . Malika Asrorga qarab jiddiy ohangda " agar hayotingizni o'z iziga soliw kerak bo'lsa o'tmiwdagi chala qolgan iwni tugatgan bo'larmidingiz " deb sorad . Asror hali ham shok holatda edi . Malika uni kutib turiwini syurpiriz 5 daqiqada tayyor boliwini aytdi . Asror hop degandek bowini silkitdi . Asror oldiniga Malikani uchrashuvga ciqqanmi deb oylab qoldi . 5 daqiqadan so'ng pas lekn taniw ovozda kimdr " asroraka " deya orqa tomondan imladi . Asror oldiniga oylanb keyn ortga qaradi . Tuwmi yoki ongmi qarshisida Nigora . Owa chehra owa sochlar . Owa ovoz . Asror kozini yumib oldi va yana ocib qarad Nigora . Ular uzoq bir birlariga termulb qoliwdi . Asror savol bowlad " sen bu yerda nma qilyapsan " . Nigora kozida yow aralaw " sizci nega tawlab ketingiz " asror mayli end kec sen turmuwga ciqqansan men esa uchrawuv yollarimz ayro ekan taqrga tan berdm deb ortiga qaragan ediki Malika kulb keln bola wu bolad akajon deb qoldi . Asror yana hayratda Nigoraga qaradi " sen turmuwga ciqmadnmi Davronga " Nigora " yo'q " deb Davronni bowqasiga uylanganini aytdi . Asror oziga sigmasdan quvonch koz yowlarini tiya olmadi . Bir birlariga savollari kop edi . Malika ularni yolgiz qoldrdi . Ular yana birga . Oradan 1 oy otib ularning toylari , 1 yildan keyn esa wiringina qzlari hayotlariga yanada quvonch olib kirdi. Qzlarining ismini "MALIKA " deb qoyiwibdi . Hamma hursand . Bo'lgan voqealarni ewtgan davron owanda wowilb ciqb ketgan Asrorning mardligiga tan berb 2 farzandiga " Asror " deb ism qoyibdi . Ular hozir wirin hayot keciriwmoqda, Malika ham yahwi yigitga ko'ngil qoygan yaqinda ularning ham to'ylari ularga uzoq yillar davomida bahtli hayot tilab qolamz . ????

BU VOQEA HAYOTTA BO'LGANMI YO'QMI YOKI BIR INSON HAYOLOTINING BIR MAHSULIMI , BUNISI ANIQMAS , BIR NARSA ANIQ HUDDI HIKOYALARDAGIDEK HAYOTDA HAM OHIRI YAHWILIK BILAN TUGAYDI AGAR YAHWILIK BILAN TUGAMASA DEMAK HALI HIKOYA DAVOM ETAD etiboringiz uchun rahmat kamchiliklar uchun uzr

Muallif:Muslima Todjaliyeva 

E'tiboringiz uchun raxmat

 

 

25 May 2023

 

Yo'laklarga to'kilgan kuz barglari Azizning oyog'i ostida shitirlab, uning ko'nglini battar g'ashladi. Kasalxona darvozasidan chiqarkan, kamayib qolgan mashinalar ovoziga ham, uzoq-yaqindan o'tayotgan yo'lovchilarning sharpasiga ham e'tibor bermay, uyiga yo'l oldi. Tunov kun ro'y bergan baxtsiz hodisada mashinalarning pachoq bo'lganidan ko'ra, otasining oyog'i singanidan vijdoni qiynalib, yuragi uvushdi. Ayni paytda Azizning ishlari ham yurishmayotgan edi. Ketar ekan, pul so'rashi mumkin bo'lgan do'stlari, qarindoshlari bir-bir ko'z oldidan o'tdi. Yo'l yoqalab yurib, xazonlar ostida qolgan pulga ko'zi tushdi. Har yoqqa alangladi. Yaqin atrofda hech kim ko'rinmasdi. Pulni olishni ham olmaslikni ham bilmay, biroz o'ylanib turdi.  "Topgan topaloqniki" degan o'y xayolidan o'tdi-yu pulni olib, otasini davolatish uchun ham, mashinalarni tuzatish uchun ham yetarli ekanligidan sevindi.

Cho'ntagidagi o'z puliga shirinlik oldi. Darvozadan yugurib chiqqan bolalari quvonchdan qiyqirishdi. 

Boshini ro'mol bilan tang'ib olgan xotiniga:

— Siqilma onasi, hammasi yaxshi bo'ladi, — dedi.

— Eh, qayerdan ham yaxshi bo'lardi. Bo'ynimizgacha qarzga botib ketdik-ku. Dard ustiga chipqon bo'lgandek, uzugimni ham topolmayapman. Shu ham bir korimizga yarar deganimda, qarasam qo'ygan joyimda yo'q.

Ayolining bu so'zlaridan so'ng,  bu pul tushirib qoldirgan insonning o'ziga ham kerakdir? degan xayol shodligini parchalab yubordi. Bu pulni egasini topib qaytarsa, otasi tuzalmaydi, agar qaytarmasa bir umr vijdon azobida yashaydi. "Bu pulni bersammikin, axir birovning haqqi birovga yuqmaydi-ku" degan o'y yuragidan o'tdi". Tuni bilan pulning egasini qayerdan topishni o'ylab chiqdi.

Tong sahar kasalxonaga yana o'sha yo'ldan yurib borardi. O'yga berilgancha tinmay bir-nimalarni takrorlayverardi. To'satdan pul topib olgan joyidan sal nariroqda bir onaxonning yig'lashi eshitildi. Bu pul shu ayolniki ekanini ko'ngli sezdi. E'tibor qilmasdan onaxonning yonidan o'tib ketdi.  Borarkan, vijdoni oyoqlarini bog'ladi, sekin orqasiga qaytdi. 

— Tinchlikmi, onaxon!

— Bugun nevaramning shartnoma pulini to'lashning oxirgi kuni. Men esa qarz-havola qilib yig'gan pulni yo'qotib qo'ydim. — dedi.

Aziz barini endi tushundi. O'ylab o'tirmay uning pullarini qaytarib berdi. 

Onaxon shunchalar sevindiki, ko'zlaridan sevinch yoshlari qalqidi. Aziz yana otasini o'ylab, mayus tortgancha ko'zlarini yerdan uzolmadi. Onaxon unga tikilib, nimadir uni azob berayotganligini payqadi. 

— Nima bo'ldi o'g'lim nega xomushsiz? Biror ko'ngilsizlikka duch keldingizmi? Tortinmay ko'nglingizni yoravering, yengillashasiz, balki sizga biror bir yordamim tegib qolar — dedi. 

— Eh onaxon, nimasini aytasiz, e'tiborsizligim sabab ikki kun oldin avtohalokatga uchradim, bir odamning mashinasiga va o'zimnikiga ham katta zarar yetdi. Ustiga-ustak o'shanda otam ham men bilan birga edilar. Oyoqlariga jiddiy jarohat yetgan ekan. Tezroq operatsiya qilinmasa, oyoqlaridan ajralishlari mumkin. Nima qilishga hayronman, ishim ham yurishmay turibdi. Bilasizmi shularni o'ylasam yuragim orqaga tortib ketadi. O'zimni ovutish uchun har kuni kasalxonaga piyoda shu yo'lakdan o'tib boraman. Xuddiki shu yo'ldan yurib borsam muammoyim hal bo'ladigandek. 

— Yaxshi ish bo'lmapti-ku o'g'lim. Bu ham Alloh Taoloning sizga yuborgan bir sinovi — dedi.  U Azizni duo qilib, Ollohdan otasiga davo berishini so'radi. Yo'lak bo'ylab ketayotgan Aziz ruhida bir yengillik, qalbida xotirjamlik bilan dadil qadam tashlardi. Onaxon uyiga borib, bo'lgan ishni turmush o'rtog'iga aytib yig'lab yubordi. Hojakbar ota esa darhol ayolini yupatishga tushdi. 

Qo'y xotin, nega yig'laysan? Muhimi o'sha odam pulni qaytaribdi-ku, shunga sevinmaysanmi? Agarda otasining holiga qayg'urayotgan bo'lsang, men unga qo'ldan kelgancha yordam beraman— dedi-yu shunday insofli insonlar hali-hanuz bor ekanligiga yana bir karra amin bo'ldi. Hojakbar ota sobiq shifokor edi. Yaqinda chet elda malaka oshirib kelgan shogirdi — doktor Xo'jayevga qo'ng'iroq qilib, o'sha insonga yordam qo'lini cho'zishini iltimos qildi. 

Hojakbar otaning Xo'jayevga ko'p yillik mehnati singgan: o'zining barcha shifokorlik saboqlarini, bemorlarga sidqidildan amaliy ko'mak berishni, shuningdek operatsiya jarayonining nozik jihatlarini o'rgatgan edi. Shu bois u yo'q deyolmadi. Bularni eshitib onaxonning yuziga tabassum yugurdi.

— Yigitning manzilini bilasanmi? dedi, — Hojakbar ota yuzida nim tabassum bilan. 

— Axir yigitni yaqindan tanimasam qanday qilib manzilini bilishim mumkin?

— Obbo, endi nima qilamiz, yordam berishni yo'lini topishga topdik-u, endi  yigitni qanday qilib topamiz, — dedi otaxon xavotirlanib. 

— E, shoshmang-chi uni qanday qilib topishni bilaman. U har kun shifoxonaga bir yo'ldan yurib borishini aytgandi, vaqtni o'tkazmay yuraqoling o'sha yerga, har soniya g'animat. Ular o'sha yo'lakka yetib borib, Azizning shu yerdan o'tishini rosa kutishdi. Ular hozir o'tib qolar deb kechgacha o'tirishdi. Biroq Aziz negadir chor-atrofda ko'rinmadi. Ertasi kun tongdan ular yana o'sha yo'l tomon ketishdi. Biroz vaqt o'tmay haligi yigit shoshilgancha shu yo'ldan ketib borardi. Hojakbar ota yigit bilan ko'rishdi. Uning halolligi uchun minnaddorchilik bildirdi.

— O'g'lim, kecha shu yo'lakdan o'tishingizni rosa kutdik, lekin sizni negadir uchratmadik, sizga xushxabarimiz bor edi, — dedi otaxon. 

— Ota, kecha hovlimni sotuvga qo'ygandim. Kuni bilan o'sha ish bilan band edim. Biroq haligacha mijoz topilmadi. Vaqtim kam nima qilishni ham bilmay turibman. 

— Qo'ying o'g'lim, ota hovlingizni sotmang, bunga hojat yo'q. Men yaqinda chet eldan malaka oshirib kelgan shogirdi bilan gaplashdim. Uning xususiy shifoxonasi bor. Operatsiyaga yordam beradi, — dedi otaxon quvonch bilan. 

— Yo'g'e otaxon, qo'ying, otamni o'zim davolataman. Sizlarni qiynab qo'yishni xohlamayman.

— Bu nima deganingiz o'g'lim, sira xijolat bo'lmang, tezroq otangizni o'sha shifoxonaga ko'chirishimiz kerak, yaxshisi yuring, vaqt o'tkazmay shuni harakatini qilaylik. 

— Ota, qanday bo'larkin, dedi yigit o'ylanib. 

— Hammasi qandday bo'ladi, yuring. 

Shu kuniyoq ular Azizning otasini Xo'jayevning kasalxonasiga o'tkazishdi. Ertasiga Xo'jayev operatsiyani boshlab yubordi. Olti yil oldin nafaqaga chiqishiga qaramasdan Hojakbar otaning o'zi ham operatsiyada ishtirok etdi. Nihoyat to'rt soat davom etgan operatsiya muvaffaqiyatli o'tdi. 

— Hojakbar ota va Xo'jayev eshikdan chiqib kelarkan, xavf ortda qolganligini tez orada otaxon o'rnidan chopqillab yurib ketishini aytishdi. Rostanmi doktor, otam tuzaldilarmi? judayam xursand qildingiz, tashakkur, — dedi-yu ko'zlariga yosh qalqidi.

Albatta, tuzaldilar, bir haftadan so'ng uyga olib ketishingiz mumkin, haqini esa to'lashingiz shart emas, ustozim Hojakbar ota nomidan bu sizga hadiya— dedi Xo'jayev.

— Katta rahmat! Ishlarim yurishishi bilan haqini qaytaraman. Bu bo'ynimdagi bir qarz bo'la qolsin. Eng muhimi otamni vaqtida davolatish nasib etdi. 

Shifoxona eshigidan chiqarkan, Padari buzrukvori tuzalganini o'ylab, sevinchi ichiga sig'may ketdi. 

©Navoiy viloyati Qiziltepa tumani 

Atoyev Quvonchbek

 

 

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: