LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

13 Oct 2023

Uchquduq tumanida korrupsiya holatlariga duch kelganingizda quyidagi manbalar murojaat qilishingiz mumkin.  

Ishonch telefon: +998934639040

ELEKTRON MANZIL

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

 IJTIMOIY TARMOQLARDAGI SAHIFALAR

telegram: https://t.me/Uchquduq_antikorrupsiya_bot

facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=61552032494252

12 Oct 2023

      Инсон дунёга келар экан, соғлом турмуш кечиришга, ҳар дам соғлом бўлишга ҳаракат қилади. Саломатлиги яхши инсонга атрофидаги бахт, омад татийди албатта. Айни кунларда юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида ҳам қатор хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан туманимизда “Опен бюджет” портали орқали 500 млн сўм маблағ эвазига капитал таъмирланган янги шифохона биноси ҳам шу ислоҳотлар самараси албатта.
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биносининг эскилиги, даволанаётган фуқароларга қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Бугун фойдаланишга топширилган бино эса замон талабларига мос равишда реконструкция қилиниб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.  Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими С.Ф,Хамроев бошчилигида, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт муассасалари ходимлари иштирок этди.

     Қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига кўра бўлимда беморлар учун зарур шароитлар яратилди. 10 ўринга мўлжалланган шифохонада муолажа, лаборатория, диагностика ва даволаш хоналари беморлар учун хизмат қилмоқда.

    – Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш – бизнинг энг асосий вазифамиз, мазкур шифохонада беморларни малакали даволашни йўлга қўйишни  замонавий технологиялар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратамиз - деди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Хуршид Шукуров.
     Бино қурилишида иштирок этган қурувчиларнинг меҳнатига тасанно  айтиш баробарида, туман ҳокими томонидан қурувчи усталарга тўн кийдирилди.

     Машаққатли меҳнат эвазига бунёд этилган бино узоқ йиллар давомида аҳолига хизмат қилишини истаб қоламиз.

 

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

12 Oct 2023

       Сессия кун тартибига кўра қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Секторлар ва тумандаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари ҳамда мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ тумани Халқ қабулхонаси тамонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси мудири Б.Ахмедовнинг ахбороти,
    Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари - Н.Нажмиддинованинг ахбороти,

photo 2023 10 11 09 14 36
    Туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида ўтган 2023 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш тўғрисида Туман ИИБ бошлиғи - А.Райхановнинг ахбороти,
    Туманда ёшлар муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим яратиш, соҳада ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари ижроси тўғрисида Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи - Н.Хариповнинг ахбороти
    “Яшил макон” тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи - Ф.Хасановнинг,

photo 2023 10 11 09 14 38
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Учқудуқ туманида 2022-2023-йилларда амалга ошириладиган асосий вазифалар бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси тўғрисида  туман ҳокими ўринбосари - Ф Бафоевнинг,
    Туман маҳаллий бюджет прогноз кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш, худудни иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча захираларни аниқлаш, солиқ қарздорлигини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўймаслик тўғрисида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи - А.Усмоновнинг ахборотлари тингланди.

10 Oct 2023

    Аёл…. Бу сўзни тилга олишимиз билан кўнглимиз илиқ ҳиссиётлар билан чулғаниб, кўз ўнгимизда меҳрибон онажонимизнинг, латофатли опа-сингилларимизнинг сиймоси гавдаланади. Уларнинг куйиб-пишиб уй юмушлари билан банд ҳолатлари хотираларимизда айлана бошлайди. Бироқ бугунги кунда аёлларимизни нафақат уй бекаси, балки жамики мавжуд касб эгалари сифатида ҳам кўришимиз мумкин. Яъни бу ишлаб чиқариш бўладими, таълим тизими дейсизми, тиббиёт йўналиши бўладими, транспорт соҳаси, чорвачилик ва ҳатто коинот тизими билан боғлиқ йўналишларда ҳам уларнинг бевосита иштирокини кўришимиз мумкин. Бу албатта бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ва хотин-қизлар учун яратилаётган шарт-шароитлар натижасидир.   
      “НКМК” АЖ ШКБда ҳам бир қанча хотин-қизларимиз турли соҳаларда фаолият юрутиб келишмоқда. Ютуқларимиз билан биргаликда хоҳлаймизми-хоҳлаймизми камчиликлар, муаммолар, баъзида нохуш холатлар ҳам бўлиб туради. Бундай ҳолатларни олдини олиш, аёлларимизнинг қизиқишлари ёки бўлмасам муаммолари билан ўртоқлашиш, уларнинг эришган натижаларини кўрсатиш билан бирга йўл қўйилаётган хато ва камчиликларига ечим топпиш учун ҳам “Аёллар жамоатчилик кенгаши” фаолият юритиб келади. Яқинда ҳам “Аёллар жамоатчилик кенгаши” раиси Д.Р. Халимова бошчилигида 3-Гидрометаллургия заводи хотин-қизлари билан “Оила масъулияти, мустаҳкамлиги, оилавий ажримлар ва уларнинг олдини олиш” ҳамда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирга Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари - Н.З. Нажмиддинова, Учқудуқ туман ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори - Д.С. Камолова, туман адлия бўлими юристи - Д.Рустамова ҳамда “Қизилқум” жоме масжиди отинойиси - О.Тўрақулова отинойилар иштирок этишди.

         Тарғибот тадбири жуда юқори савияда ўтди. Чунки ташриф буюрган ҳар бир мутахассис ўз йўналишида маъруза қилди, фикрини аниқ далиллар, айни дамда ён атрофимизда яъни, туманимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар орқали тушунтириб берди. Йиғилиш давомида айтилганлардан, жамиятимизда хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, шароитлар, берилаётган имтиёзлар, аёлларимиз қўлга киритаётган ютуқлар ҳақидаги фикрлар кишини қанчалик қувонтирган бўлса, баъзи бир орамизда содир этилаётган дилхираликлар, арзигулик сабаби йўқ жанжаллар, фирибгарликлар ва жиноятлар, аёллар ҳам шунчаликка бордими-эй, деган ўй-хаёллар оғушига олиб киргани ҳам ҳақиқатдир. Тўғри, булар кўнгил ойнасига бироз хиралик торттирсада, лекин янада ҳушёрликни оширишга, қўяётган ҳар бир қадамингни натижаси ҳақида ўйлашга мажбур қилади.
Йиғилиш сўнггида ҳаммага бир разм солдим, ҳар ким қаричи бўйича тегишли хулосани чиқарди. Кимдир камчиликларини англади, кимдир тўғри йўлдалигидан қувонди. Асосийси, қизлар тарбияси муҳим масала эканлиги англанилди.


ШКБ ахборот ва маънавият-маърифат гуруҳи инспектори
Дилором Салимова

06 Oct 2023
 

     Endi elektrni koʻp ishlatgan odamlar pulini 4 karragacha qimmat toʻlaydi.

     Hukumat qaroriga koʻra, 1-noyabrdan boshlab:

elektr energiyasining quvvati oʻrtacha oylik isteʼmol miqdoridan oshib ketgan III guruh isteʼmolchilariga:

1001 dan 5 000 kVt soatgacha isteʼmol uchun belgilangan tarifga nisbatan 2 barobar (590 soʻm);

5001 dan 10 000 kVt soatgacha isteʼmol uchun belgilangan tarifga nisbatan 3 barobar (885 soʻm);

10000 kVt soatdan yuqori isteʼmol uchun belgilangan tarifga nisbatan 4 barobar (1180 soʻm) oʻsuvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi.

    Bu boʻyicha oʻzgarishlar Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-iyuldagi 245-sonli qarori bilan tasdiqlangan.

03 Oct 2023

       Ўзбекистонда она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга эга ўқитувчилар қўшимча рағбатлантирилади.

      Бу “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” президент қарорида назарда тутилган.

      Давлат раҳбари қарорига кўра, 2023-йил ноябр ойига қадар миллий баҳолаш тизимида бундай рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

      Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.

03 Oct 2023

    Ұстаз алдын көрмеген жан жоқ. Өскелең ұрпаққа білім беруді өзіне кәсіп қана емес, өмірлік мәні қылған ардақты да қадірлі мұғалімдер өңірімізде баршылық. Солардың бірі – Шалқар ауылының тұрғыны, ардақты ана, сүйікті әже, зейнеткер-ұстаз Алмагүл ӘбдікәрімқызыТоғанасова. Жақсы ұстаз өз жолын қуатын  шәкірт тәрбиелеп, ұстаз бен шәкірт арасында үзілмес сабақтастық орнатқанда ғана ұстаздың есімі ұрпақтан ұрпаққа таралары сөзсіз.

     Аудандық білім беру жүйесінің дамуына өлшеусіз үлес қосқан, саналы ғұмырын халыққа білім беру саласына арнаған Алмагүл  Әбдікәрімқызы 1952 жылдың  1-қаңтарында  Бұхара  облысы Мыңбұлақ ауылында  дүниеге келген.  1968 жылы Абай атындағы орта  мектепті  бітіріп,   Низами атындағы Ташкент мемлекеттік педагогикалық  институттың орыс тілі факультетіне оқуға  түседі. 1973 жыл институтты  үлгілі бағалармен аяқтап, Мыңбұлақ ауылындағы орта мектепте орыс  тілінен сабақ беріп, ұстаздық жолына қадам қояды.  1976 жыл Үшқұдық қаласына  №7  мектептің  орыс тілі мұғалімі, 1982 жылдын бастап  Шалқар ауылындағы Шохан Уәлиханов атындағы мектептің орыс тілі пәні оқытушысы болып қызмет етеді.

     40 жыл ұстаздық еткен Алмагүл  Әбдікәрімқызының тәрбиелеген шәкірттері байқауларда тек қана  жүлделі орындарды иелеп, мектеп абыройын асқақтатқан. А.Тоғанасова әр жылдары өтетін түрлі деңгейдегі аудандық сайыстардың әділқазы алқасы болып білім саласы жұмыстарына белсенділік танытқан. Аудандық мұғалімдер конференцияларына, облыстық мұғалімдер жиналыстарына делегат болды.Білім беру саласында табанды еңбек етіп, жоғары көрсеткішке жеткен ауылдың ұлағатты ұстазы, абыройлы әріптес, жастарға үлгілі парасатты педагогтің еңбегі еленіп, 2002 жыл «Соғлом авлод учун» орденімен марапатталды. Өз уақытын аямай,  шәкірттеріне өмірлік азық болар тәлім-тәрбие беріп, жақсы қасиеттерді бойына дарытып, адамгершілік тұрғыда бағыт-бағдар бергені үшін  қоғамдық өмірдегі белсенділігі мемлекет тарапынан осылай лайықты бағаланды.

     Ауылдың ардақты қариясы, қоғамда әрбір отбасының бірлік-берекесін тілейді.  Өмірі өнегемен өрілген ұлағатты ұстаз Алмагүл апай жолдасы .... екеуі отбасының берекесін айрандай ұйытып, төртперзент өсіріп, тәрбиеледі, ұлағатты ұстаз  бүгінді 13 немере мен  шөберенің қызығын көруде. Мереке қарсаңында ауылдағы мерейлі мұғалімге зейнет жасыныңыз құтты болып, ұрпағыныңызбен мың жасаңыз деп тілек айтамыз!

03 Oct 2023

        Барша адамзат дамуының шамшырақ тұлғасы және ел мен елдіктің, білім мен біліктің ұйытқысы – ұстаз. Әлемдік деңгейде – педагог, өз ұстанымызда ұстаз ұғымының сипаты, мән-мағынасы қашанда айқын. Ол – мазмұны бірыңғай ізгіліктен ғана тұратын кәсіп, ұрпақ пен ұлтқа, адамзат пен болашаққа арналған өмір сүру салты. Тіпті дүниенің асылын іздеп тауып, соны өзгеге үйретпекке ұмтылған жан қалауы десек те болады.

       Осындай ел алдындағы жауапкершілікті сезініп, талай шәкірттің сауатын ашып, талабын шыңдап, үлкен өмірге аттандырған ұстаз Тұрғанбаева Гүлістан Қалдыбайқызы ізденіс жолын бүгін біз мақалаға арқау етпекпіз.

        Гүлістан Тұрғанбаева 1955 жылдың 15 мамырында  Тамды ауданы  «Жаңашаруа» кеңшарында  дүниеге келген. Ауылдағы  орта  мектепке  барып, үздік  бағамен бітіреді. Низами атындағы Ташкент мемлекеттік педагогика институтының қазақ тілі әдебиеті бөлімінде 1972-1977 жылдары оқып,  институтты  абыроймен аяқтайды. Жоғару оқу орнын бітірген  Гүлістан Қалдыбайқызы өзі бітірген орта мектепте ұстаздық жолын бастайды.  Отбасылық жағдайға байланысты екі жылдан соң Үшқұдық ауданындағы Шалқар ауылына  келіп, № 7  мектепке, 1982 жылдан бастап  Шохан Уәлиханов атындағы мектепте қазақ тілі әдебиет пән оқытушысы болып жұмыс істейді.  1981-2007 жыл аралығында  ұлағатты ұстаз көптеген  шәкірт тәрбиелеп,  түрлі жарыстарда жүлделі орындарды иелеген. 1994 жыл «Халық ағарту  үздігі» төсбелгісімен марапатталған Г.Тұрғанбаева 2007 жылы зейнетке шығады.

      Гүлістан Қалдыбайқызы отбасында өнегелі келін, сүйікті жар және аяулы әже, қоғамдық өмірде де белсенді апа әрдайым ақ батасын беріп отырады.  Жанұясында 4 перзентті тәрбиелеп, олардаған өрбіген 12 немере-шөбере  сүйіп, бірлік пен берекенің ұйытқысы болып отыр.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: