Ўзбекистонда она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга эга ўқитувчилар қўшимча рағбатлантирилади.
Бу “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” президент қарорида назарда тутилган.
Давлат раҳбари қарорига кўра, 2023-йил ноябр ойига қадар миллий баҳолаш тизимида бундай рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.