Hokimiyat matbuot xizmati
Оқытушы – тыңдаушының жеке тұлғасын қалыптастырушы, маңызды тәлім-тәрбие өнегесінің бастаушысы.
Ауданымыздағы жоғарыдағы сипаттарға ие оқытушылардың бірі Нұрсипат Асанқызы. Н.Бозаева 2013-2017 жылдары Науаи мемлекеттік педагогика институтының шет тілдері факультеті қазақ тілі және әдебиеті бөлімін бітірген. Өз кәсіби қызметін Науаи облысы Үшқұдық ауданы №4 мектепте 2017 жыл тамыз айынан бастады. Қазіргі күнде осы тәлім мекемесінде өз педагогикалық қызметін абыроймен атқарып келуде.
Осы уақыт аралығында біршама жетістіктерге қол жеткізіп, білікті маман, өз ісінің шебері болып шыңдалды. І санатты жетекші ұстаз атағына ие болды.
Кәсіби мамандығын жан - жақты меңгерген педагог бүгінде әріптестері мен шәкірттерінің ыстық ықыласына бөленуде. Адамды бір нәрсеге үйретудің ең жақсы жолы оның рухани қабілеттерін ашып, соларды дамыту болып табылады емес пе? Осындай ізгілікті оқушылар тәлім-тәрбиесіне сіңіріп жатқан Нұрсипат Асанқызын төл мерекесі –«Ұстаздар мен тәлімгерлер күнімен» құттықтап, ізгі тілектерімізді білдіреміз.
Ҳаммамизнинг у ёки бу соҳада устозимиз бор. Кимдир устозидан касб-ҳунар ўрганса, яна кимдир мактаб ва олий ўқув юртларида ундан ҳаётий билимлар олади. Хуллас, бирон инсон йўқки, дунё ҳаётининг қайсидир жабҳасида бир устознинг этагидан тутмаган ёки бир мураббийга иши тушмаган бўлсин. Навбатдаги қаҳрамонимиз Учқудуқ касб-ҳунар мактаби информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Насиба Шодиева.
Насиба 1988 йил Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. Навоий давлат педагогика интитутида таҳсил олган. Ҳозирда у туман касб-ҳунар мактабида информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс бериб келмоқда. Фаолияти давомида халқаро, республика ва туман семинарларида ўз мақолалари билан иштирок этиб келаётган ёш устозлардан.
Иқтидорли ўқитувчи Насиба Шодиева ўз йўналишида ўқитувчилар учун кўплаб мультимедиали ишланмалар,услубий ва электрон қўлланмалар ишлаб чиққан. Самарали меҳнатлари бир неча бор вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан эътироф этилган.
Халқимизда устоз ва мураббийларни эъзозлаб: “Устоз-отангдек улуғ”, дея таъриф беришлари бежизга эмас. Чунки устозлик масъулиятли ва машаққатли касб, оғир ва давомли меҳнатни, сабр-тоқатни талаб қиладиган касб. Ёш бўлсада ҳамкасблари орасида ўзини тиришқоқлиги ва жонкуярлиги билан алоҳида ҳурматга эга бўлган Насибани келажакда албатта юксак мукофотларга эга бўлишини ва шогирдларнинг энг севимли устози бўлиб қолишини тилаб қоламиз.
Ижтимоий тармоқларда "Учқудуқда ёнғин" сарлавҳаси остида танқидий материал тарқатилди.
Ушбу ҳолат Айтим МФЙ худудида жойлашган чиқинди ташлаш контейнерида кераксиз чиқиндиларни ёқиш натижасида келиб чиққан. Ҳолатни содир этган фуқоронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида туман ИИБ ходимларига ҳужжатлар тақдим этилган.
Ушбу ҳолатга йўл қўйган фуқаролар шахсига аниқлик киритилгандан сўнг қўшимча ахборот берилади.
Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Учқудуқ туман бўлими.
Устоз ... ҳаёт тушунчаси пайдо бўлганидан буён яшаб келаётган сиймо. Шу боис, азал-азалдан устоз-мураббийларга бўлган ишонч, ҳурмат-иззат ўзгача. Фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган, ёш бўлишига қарамай салмоқли ютуқларни қўлга киритган Дилноза, ўзи ҳақида эмас устозлари ҳақида ёзишимизни сўради. Айни шу сўзлари учун ҳам унга ҳурматимиз ошиб Дилнозани ўзини эътироф этишга қарор қилдик.
Дилноза Қодирова 1990 йилда Бухоро вилояти Вобкент туманида таваллуд топган. Бухоро давлат университетининг кимё йўналишида таҳсил олган Дилноза илк педагогик фаолиятини 2022 йилдан 18-мактабда бошлаган. Фаолиятининг илк йилидаёқ, “Маҳоратли педагог” кўрик-танловида фаол иштирок этиб, туманда ва вилоятда фахрли ўринларни қўлга киритган. Танловнинг шу йилги босқичида эса, республикада ҳам муносиб иштирок этиб қайтди.
2023 йилда кимё фанидан миллий сертификатни ҳамда, вазир устамасини қўлга киритди. Ўқитувчилар ўртасида ўтказилган фан олимпиадасининг республика босқичида ўзининг билим ва салоҳиятини намойиш этган Дилнозанинг ўқувчилари ҳам вилоят ва республика миқёсида ўтказилган фан ва номдор олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Уларнинг бир қанчаси бугун мамлакатимиздаги нуфузли тиббиёт даргоҳлари талабаси.
Дилноза каби ёш устозлар билан суҳбатлашар эканмиз, ёш бўлсада изланишдан, билим беришдан чарчамайдиган, шижоатдан ёниб турган кўзлари доим шундай порлаб туришини тилаб қоламиз.
Республикамиз Президентининг «2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган инвестиция лойиҳалари рўйхатида “Актау” конида уран қазиш майдонини қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси ҳам қўйилган. Уч босқичли лойиҳанинг қиймати 5 млн. доллар бўлиб, унинг амалга оширилиши билан 100 га яқин янги иш ўринлари очилади.
Марказий Қизилқумнинг шимолий кенгликлари Томди тумани ҳудудида ушбу кон ҳудуд географиясидан келиб чиққан ҳолда “Актау” деб номланган. У “Навоийуран” ДК балансидаги йигирманчи кон бўлиб рўйхатга олинди. Умумий майдони 52 гектар бўлган конда ҳозирда тажриба-саноат ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра коннинг захиралари 15 йилгача етади.
— Бу ерда 1962-1965 йилларда геологик қидирув ишлари олиб борилган ва унинг натижасига кўра, “Юқори Эоцен” горизонти қумли қатламининг оксидланиш зонаси чегараларида уран минерализацияси аниқланган, — дейди “Навоийуран” ДК “Зафаробод” кон бошқармаси бош геологи Мурат Мирзаев. — Кейинчалик 2008-2015 йилларда “Актау” конида “Бўкантау” геология-қидирув экспедицияси мутахассислари томонидан баҳолаш ва қидирув ишлари олиб борилиб, етарлича бой уран минерализацияси ривожланганлиги аниқланди ва тажриба-саноат ишлари бошлаб юборилди. Бу эса корхона хомашё базасини сезиларли даражада кенгайтирди.
Тажриба-саноат ишларини олиб боришнинг асосий вазифалари – уран маъданларини ер остида эритмага ўтказиш усули билан қазиб олиш имкониятини аниқлаш ҳамда асосий геотехнологик кўрсаткичлар қийматларини олиш ва ишлаб чиқариш режимининг оптимал вариантини танлашдан иборат. Шу асосда “Актау”да тажриба-саноат ишларида бурғилаш ва тайёргарлик ишлари
2021 йилнинг ўрталарида бошланиб, 2022 йил октябрь ойида кўзланган натижага эришилди. Бугунги кунда тажриба-саноат ишлари натижасига кўра, ер остида эритмага ўтказиш усули билан қазиб олиш имконияти жуда самарали ва унумдор эканлиги ҳам ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда конда 1 та маҳаллий сорбцион ускунаси ишлаб турибди. Ундаги ҳар бир жараён мутахассисларнинг назоратида. Геотехнологик конларда физик-кимёвий жараёнлар асосан ер остида олиб борилади. Бундай усул эса геолог, геотехнолог, геофизик каби мутахассислардан юқори билим ва малака талаб этади.
— Ҳозирда конда 7 та бурғилаш қурилмаси ишламоқда ва тайёр бурғиланган қудуқларда металл олиш учун пассив оксидлаш жараёни олиб борилаяпти, — дейди “Навоийуран” ДК геотехнологик бўлим бошлиғи Анвар Сафаров. — Жорий йилнинг февраль ойида 5-сонли маҳаллий сорбцион ускунаси қурилиб ишга туширилди. Келгусида жами 5 та маҳаллий сорбцион ускуналарнинг қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда кондаги 95 та сўриб олувчи қудуқларнинг 50 тасидан уран олинмоқда. 25 таси уран олиш учун тайёрлаш босқичида бўлса, қолган қудуқлар эса ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун топшириш жараёнида. Кон майдони нафақат қумликлар, иқлим шароитлари, балки руда конларининг 500 метргача чуқурлиги билан ҳам мураккабдир.
Албатта, ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун етарлича меҳнат шароитларини яратишнинг ишлаб чиқариш самарадорлигида ўз ўрни бор. Қизилқумнинг инжиқ об-ҳаво шароитлари эътиборга олиниб, “Актау”да замонавий ишчилар қўрғончаси бунёд этилган. У 40 кишига мўлжалланган ошхона, тиббиёт хонаси, ишчилар кийиниш ва ювиниш хоналари, дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун маънавият ва спорт хоналари, ёзги дам олиш айвонидан иборат. Қўрғонча атрофи ободонлаштирилиб, ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Бир сўз билан айтганда, истиқболли конлардан бири бўлган “Актау”ни ўзлаштириш Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлигига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Ҳукумат қарори билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзод ҳақида маълумотнома;
номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ИД-карта);
номзоднинг сўнгги 3 йил давомида диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома.
Кўкрак нишони ҳар йили 16-ноябр – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари ҳамда кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман кенгаши раиси С.Хамроев бошқариб борди.
Депутатлар томонидан кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С.Ф.Хамроевнинг 2023 йил январ-август ойларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ҳисоботи, Учқудуқ туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ катта инспектори А.Рахмоновнинг Учқудуқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровноманинг II-босқич натижалари тўғрисида ҳисоботи, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи. Ж.Бобомуродовнинг Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил иккинчи чорак даромадлари режасидан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида ахбороти тингланди.
Шунингдек, 2023 йилнинг январ-август ойлари давомида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, ишсиз фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида ўтказилган сайёр қабуллар, уларда аҳолининг иштироки, Ҳал этилган мурожаатлар сони бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, 1-сектор ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳамда mehnat.nv.uz базаси бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди. Бундан ташқари ҳоким ёрдамчилари томонидан mehnat.nv.uz платформасига жами 281 нафар ишсиз киритилган бўлиб шундан 185 нафари доимий ишга, 18 нафари мавсумий ишга, 78 нафари имтиёзли кридит ажратилиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга кўйиш орқали бандлиги таъминланганлиги айтиб ўтилди.
Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жорий йилда умумий қиймати 18.8 млрд сўмлик 20 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 62 та янги иш ўринлари яратилганлиги, Ҳудудда жорий йил январ август ойларида 404 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, экспорт прогнози 107 фоизга бажарилганлиги таъкидланди.
Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан сўзга чиққан Учқудуқ туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ катта инспектори А.Рахмоновнинг Учқудуқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самииараси, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари ўқиб эшиттирилди.
Сессия давомида депутатлик гуруҳи таклифларига, мавжуд ички автомобил йўлларига сунъий ётиқ тўсиқларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифи, шаҳар ичида кечки вақтларда тезликка чеклов ўрнатиш ва йўл атрофида темир тўсиқлар ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари regulation.gov.uz платформасига жойлаш юзасидан таклифлари маъқулланди. Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
1- ғолиб лойиҳа, тумандаги "Дўстлик" МФЙ ҳудудидаги ИИБга бориш йўлини таъмирлаш (https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/31/77a8e2dc-e618-4b4d-835e-a7711ad96c07) (асфальт ётқизиш) учун 1 млрд 300 млн сўм.
2 - ғолиб лойиҳа, умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари доирасида 20-сонли мактабнинг моддий техник базасини ривожлантириш учун (https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/31/4bb7ae10-e37a-4051-916e-c8e5c1274277)1 млрд 320 млн сўм пул маблағлари ажратиш бўйича лойиҳалар етарлича овоз тўплаб ғолиб бўлди.
Ташаббусли бюджет ғолибларини табриклаймиз, зеро барчаси туманимиз ободлиги йўлида қилинаётган ҳаракатлар самарасидир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат”.
Мамлакатимиз ёшларига эътибор ҳақида гап борар экан, уларнинг билимли ва замон талабларига тўла мос инсонлар бўлиб етишишида таълим тизимининг аҳамияти нақадар муҳим эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Айниқса, ёшларга бўлган эътибор ҳар қачонгидан зиёда. Биз ёшларнинг ҳозирги кундаги имкониятларимиз чексиз. Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш эса ўз қўлимизда.
Ҳозирда мен талабалик бахтига мушарраф бўлдим. Ҳаяжоним ичимга сиғмайди. Нафақат менинг, балки мен билан кеча-ю кундуз билимларини улашган устозларим қалбида ҳам шу ҳис-туйғу. Бу лаҳзалар такрорланмас. Ота-онанг, устозларинг кўзидаги шодлик, тенгдошларинг кўзидаги ҳавас... Эҳ, нақадар гўзал!!!
Ҳа бу гўзаллик ортида тинимсиз меҳнат, қанчадан қанча бедор тунлар, ечими топилмаган саволлар олдида сарфланган вақтлар бисёр. Минг шукрки бугун барчасининг мукофоти тенгсиз бўлди, мен ўзимга билдирилган ишончни оқладим, устозларимнинг мен учун сарфлаган меҳнатига муносиб бўлдим. Шу ўринда ушбу нақл эсимга келди.
Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур,
Агар устоз рози – Тангри розидур.
Ҳеч ким она қорнидан авлиё бўлиб туғилмайди! Чунки билим мисқоллаб, тажриба вақтни харжлаб йиғилади. Биз буни яхши биламиз! Туманимиздаги 10-мактабда илк таълимим бошланган бўлса менга берилган билимларнинг асл эгалари, ўргатувчилари, қўллаб-қувватловчилари ҳам шу мактаб устозлари бўлган. Илк таълимни устозим Н???.Хўжаевадан олган бўлсам, юқори синфда устозим Э.Ҳамидова кўмаги билан барча фанларни тенг ўзлаштирдим. Лекин улар ичида тарих фанига бўлган қизиқишимни сезган, мени бу фан орқали ютуқларим бардавом бўлишини пайқай олган устозим Лазиз Темировнинг мен учун қилган меҳнатлари беқиёс.
Дастлаб фан олимпиадаларида, кейинчалик ўз йўналишимдаги танловларда, турли тест синовларида менга ишонч билдириб, қўллаб мен билан тенгма-тенг меҳнат қилган устозимга ҳурматим чексиз.
Бугун меҳнатим, йўқ меҳнатларимиз самараси сифатида мамлакатимиздаги энг нуфузли олий таълим даргоҳларидан бири бўлган Тошкент давлат юридик университети талабаси бўлдим, тенгдошларим орасида юқори балл тўплаб Президент грантига даъвогарлик қилмоқдаман.
Халқда: «Устоз кўрибсан – сенга пир йўлиқибди», деган нақл бор. Ҳақ гап. Мен айни ёшга қадар жуда кўп улуғ инсонлар қўлида таълим олдим. Уларга ихлос қилдим ва улар сабаб кўп нарсага эришдим. Шу маънода менга чинданам ўз фанининг билмдонлари йўлиққани рост!
Азиз устозим! Биламан, гапириш осон. Аммо шу нарса аниқки, мен ва менинг тимсолимдаги барча шогирдларингиз сизни яхши кўрамиз!
Чиндан ҳам яхши кўрамиз!
Далер Неъматов,
10-мактаб битирувчиси,
ТДЮУ талабаси.
Қайнона билан келиннинг гапи - гапига тўғри келмади. Қайнона“ади” деса, келин “бади” деди. Бўш келмади. “Каттаман” деб қайнона кўприк бўлмади. “Ёшман”, деб келин тилини тиймади. Икки ўртада қолган
йигит қайси бармоғини тишламасин оғриди. Ноилож аламини хотинидан олди. Бир мушт тушурганди, кўзи кўкарди.
Бундай муносабатга кўникмаган келин аразлаб кетди...
Қайнона ҳовуридан тушди. Келинини кечирган бўлди. Ўғлини уни олиб келишга жўнатди. Куёвни бутун бошли оила талади:
-Ҳовлимга қайтиб оёғингни босма, -деди ота. Сенга берадиган қизим йўқ.
-Тор қорнимга сиққан, кенг уйимга ҳам сиғади, - деди она.
-Синглимни урган қўлларингни синдираман, - деди ака.
-Сизга текканидан бери дарддан чиқмайди, - деди қайнопа.
Хуллас, бутун оила куёвга қарши турди. Ҳеч ким ундан: “Нега қўл кўтардинг?”, деб сўрамади. Қарс икки қўлдан чиқишини ўйламади. Куёвнинг авзойи бузилди. Бурилиб кетди. Келин кўрдики, вазият қалтис. Эрига таъна қилишяпти. Эрига бу гаплар оғирлик қилишини билди. Бу гапларни кўтараолмаслигини билди...
Шунинг учун ортидан югурди. -Тўхтанг, мен сиз билан кетаман! Келин ортига ўгирилди.
Ғалати аҳволда қолган яқинларига гуноҳкорона боқди. -Узр, айб мендан ҳам ўтганди...
Лола ЎРОҚОВА.