Сессия кун тартибига кўра қуйидаги масалалар кўриб чиқилди. Секторлар ва тумандаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари ҳамда мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ тумани Халқ қабулхонаси тамонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси мудири Б.Ахмедовнинг ахбороти,
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари - Н.Нажмиддинованинг ахбороти,
Туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида ўтган 2023 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш тўғрисида Туман ИИБ бошлиғи - А.Райхановнинг ахбороти,
Туманда ёшлар муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим яратиш, соҳада ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари ижроси тўғрисида Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи - Н.Хариповнинг ахбороти
“Яшил макон” тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи - Ф.Хасановнинг,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Учқудуқ туманида 2022-2023-йилларда амалга ошириладиган асосий вазифалар бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари - Ф Бафоевнинг,
Туман маҳаллий бюджет прогноз кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш, худудни иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча захираларни аниқлаш, солиқ қарздорлигини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўймаслик тўғрисида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи - А.Усмоновнинг ахборотлари тингланди.