Hokimiyat matbuot xizmati
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti 2023-yil 17-noyabr kuni “Ish haqi, pensiyalar va nafaqalar miqdorini oshirish to‘g‘risida”gi 196-sonli farmonini imzoladi.
Farmonga muvofiq, joriy yil 1-dekabrdan ish haqi, pensiyalar va ijtimoiy nafaqalar 7% ga oshirilmoqda,yaʼni:
- - pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori – 372 ming so‘m;
- - yoshga doir eng kam pensiya miqdori – 725 ming so‘m;
- - mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori – 1 mln 50 ming so‘m etib belgilanmoqda.
Undan tashqari barcha budjet tashkilotlari xodimlarining oylik maoshlari dekabrdan boshlab 7% ga oshiriladi.
Alohida ta’kidlash joizki, bazaviy hisoblash miqdori (BHM) 1-dekabrdan 3% miqdorda (7% emas!) o‘zgarib, 340 ming so‘m etib belgilanmoqda.
Prezidentning ushbu farmoni bilan 4,5 mln kishining pensiyasi va nafaqalari miqdori ko‘payadi. Bu joriy yil hisobida bu ikkinchi marotaba oyliklar va pensiyalar oshirilishi bo‘ladi. Umumiy hisobda yil davomida ish haqi, pensiya va nafaqalar jami 14,5% ga oshirildi.
Uchquduq tuman adliya bo’limi
Yuridik xizmat ko’rsatish markazi
Bosh yuriskonsulti Holiqov Nurbek Qo’ldosh o’g’li
O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim muassasalari talabalariga akademik ta’til berish to‘g‘risida nizomga binoan:
O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim muassasalari talabalariga akademik ta’til quyidagi hollarda berilishi mumkin:
harbiy xizmatni o‘tash uchun; salomatligini tiklash uchun; homiladorlik va tug‘ish uchun; bolalarni parvarish qilish uchun;
- oilasining betob a’zosini (otasi, onasi yoki ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar, turmush o‘rtog‘i, farzandi) parvarish qilish uchun.
Yuqoridagi holatlarni hisobga olgan holda,talabaga akademik ta’til berilishi uni oliy ta’lim muassasasidan chetlashtirish deb hisoblanmaydi biroq akademik ta’til davrida stipendiyalar to’lanishi to’xtatilib turiladi.
Akademik ta’til olish uchun ma’lum vaqt belgilanmagan,o‘quv yilining har qanday qismida beriladi. Akademik ta’til olish uchun talaba (sog‘lig‘i holatiga ko‘ra talaba shaxsan murojaat etish imkoniyatiga ega bo‘lmasa, uning ota-onasi yoki ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar yoki turmush o‘rtog‘i) tomonidan oliy ta’lim muassasasi rektori (direktori) nomiga ariza bilan murojaat qilinadi. Akademik ta’til olishni so‘rab murojaat qilgan talabaning arizasiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi: harbiy xizmatni o‘tash uchun — tegishli tuman (shahar) mudofaa ishlari organlarining talabani harbiy xizmatga chaqirish haqidagi chaqiruv qog‘ozi; salomatligini tiklash, homiladorlik va tug‘ish, shuningdek, bolalarni parvarish qilish uchun — talaba doimiy tibbiy nazoratda turgan tibbiyot muassasasi xulosasi; oilasining betob a’zosini parvarish qilish uchun — oilasining betob a’zosi doimiy tibbiy nazoratda turgan tibbiyot muassasasi xulosasi.
Yuqoridagi hujjatlar akademik ta’til olish uchun asos bo’lib hisoblanadi.
Holiqov Nurbek Qo’ldosh o’g’li
Uchquduq tuman adliya bo’limi
Yuridik xizmat ko’rsatish markazi Bosh yuriskonsulti
Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Азиз ёшлар!
Бундан 32 йил олдин яъни 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган ва Ўзбекистон деб аталмиш осойишта, эркин ва фаровон юртнинг она табиатидан андоза олиб ишланган давлат байроғи қабул қилинган эди.
Шу муносабат билан сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳолисини Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!
Ўтган йиллар давомида бу муқаддас туғ энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, зафарли қўлларда баланд кўтарилмоқда. Ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.
Бугун бу байроқ фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган барча эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсолига, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланган. Дунёнинг қайси бурчида бўлманг, бу байроқ она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.
Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.
Байроқдаги мовий ранг – унинг остида барча миллатлар турли хил хавф-хатарлардан холи, эмин-эркин ҳолда аҳил-иноқ яшаб келаётган мусаффо осмонимиз ҳамда оби ҳаёт рамзидир.
Байроқдаги оқ ранг – давлатимиз фуқароларининг ўзаро ҳамжиҳатликда, бир-бирини ҳурмат қилиб, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаётганининг тимсоли.
Яшил ранг эса табиатнинг янгиланиши ҳамда юртимизнинг жаннатмонанд эканлиги рамзидир. Бу ранг кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар давлатимиз фаровонлиги, жамият тараққиёти йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик билан ҳормай-толмай меҳнат қилаётган юрт фарзандларининг вужудида оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.
Туғини жонидан ортиқ асраган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби ўнлаб саркардалар ҳаёти ҳам бугун авлодларимизга катта ибрат. Аслида Ватан байроғини кўзга суртиш, уни тўтиё қилиш Ватанни севиш, унинг учун жонини фидо қилишга тайёр бўлиш деганидир.
Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Яна бир бор барчангизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигининг 32 йиллиги самимий муборакбод этаман!
Она юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Учқудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига карашли ДМТТ тарбияланувчиларига ноябр ойи учун Озиқ-овқат, нон, гўшт, сут махсулотлари сотиб олиш учун эълон бермоқда. Озиқ овқат махсулоти номлари қуйида келтирилган:
Нон, ун, круппа манная, горох, горох (нухат), гречка, макарон, гуруч, геркулест, перловка, мош, бугдой ёрмаси, тарик ёрмаси(пиши), шакар, повидло, асал, сарёғ, ўсимлик ёғи, сут, қуруқ сут, кефир, сметана, творог, сийр, мол гўшти, товуқ гўшти, балиқ, тухум, картошка, пиёз, сабзи, свекло, перес, карам, кади, чеснок, кўкатлар, томат, сок, олма, бодринг, помидор, лимон, майиз, қуруқ мева, кўк чой, какао, туз, дрожжа (ачитқи)
“O'zbekiston Respublikasining Davlat bayrog'i to'g'risida”gi O'zbekiston Respublikasi Qonuniga o'zgartirish va qo'shimchalar kiritish haqida”gi O'RQ-853-son Qonuni qabul qilingan.“O'zbekiston Respublikasining Davlat bayrog'i to'g'risida”gi O'zbekiston Respublikasi Qonuniga o'zgartirish va qo'shimchalar kiritish haqida”gi O'RQ-853-son Qonuni qabul qilingan.
Qonun bilan bayroq va uning tasviri tushirilgan belgilardan quyidagilarda foydalanilishga ruxsat berildi:
⦁ jamoat joylarida, binolar va boshqa ob'ektlarda, yashash yoki ish joylarida, shuningdek ularga tutash bo'lgan hududlarda, transport vositalarining salonida;
⦁ sport musobaqalarida, ommaviy, tantanali va madaniy tadbirlarda, oilaviy bayramlarda, xotira sanalarini nishonlashda, jamiyat va davlat arboblarining, harbiy xizmatchilarning dafn marosimlarida;
⦁ xalqaro sport musobaqalari hamda O'zbekiston chempionatlari uchun sport kiyim-boshini tayyorlashda.
Shuningdek, hujjat bilan bayroqqa nisbatan hurmatsiz munosabatda bo'lish hollari belgilandi:
⦁ bayroqdan va uning tasviri tushirilgan belgilardan yirtilgan, ifloslangan, teshilgan, rangi o'chgan holda va boshqa noma'qul tarzda, biror-bir narsa uchun ustki yoping'ich, kiyim, dastro'mol yoki ko'rpa-to'shak sifatida, shuningdek buyumlarni saqlash va tashish uchun foydalanish;
⦁ bayroqni stollarga, o'rindiqlarga, stullarga to'shash yoki uning tasvirini tushirish va undan qoplama sifatida foydalanish, shuningdek uni o'tiriladigan boshqa joylarga yoki oyoq ostiga to'shash yoki uning tasvirini tushirish;
⦁ bayroqdan va uning tasviri tushirilgan belgilardan odob-axloq qoidalari va jamiyatda yurish-turish qoidalariga zid ravishda foydalanish.
Davlat bayrog‘idan va uning tasviri tushirilgan belgilardan belgilangan talablarga muvofiq foydalanish uchun masʼuliyat bayroqdan foydalanadigan jismoniy va yuridik shaxslar, davlat organlari zimmasiga yuklatiladi.
Uchquduq tuman Yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
Shodiyeva Nafisa Minboy qizi
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга бугун нафақат маҳаллий ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари, балки ҳукумат ва халқ ўртасида вакиллар — депутатлар ҳам жалб қилинганликлари ўз самарасини бермоқда. Бугун халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳикматов Олим Акмалович томонидан "Депутатнинг бир куни" лойиҳаси доирасида туман бўйлаб қатор ишлар амалга оширилди:
Кунни туман Нуронийлар маскани биносида туман аҳолиси билан сайёр учрачув ўтказишдан бошлаган депутатимиз, фуқароларнинг таклиф ва муаммоларини бартараф этилишида яқиндан ёрдам берди.
Шундан сўнг депутат томонидан туман ҳокимлиги ҳодимлари билан биргаликда корупцияга қарши кураш масалалари юзасидан давра сухбати ўтказилди.
Куннинг иккинчи ярмида аҳоли муаммо ва таклифларини ўрганиш уларни қийнаб келаётган саволларга ечим топиш мақсадида Кокпатас МФЙ даги сайловчилари билан уйма-уй юриб хонадонларига борилди ва уларнинг муаммоларини ўрганди. Учрашувдан сўнг аҳолининг яшаш шароити ва турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Албатта халқ орасида юрган депутатларимиз бор экан аҳоли муаммолари ўз вақтида ўрганилади ва ҳал этилади.
НКМК – 65 ёшда!
Шимолий кон бошқармасининг бирор бир бўлинмасини “Таъмирлаш -механика цехи” ёрлиғи остида ишлаб чиқараётган мураккаб деталлар ва ностандарт маҳсулотларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Цех бугунги кунда таъмирлаш-монтаж ишларини амалга оширувчи учта участкадан иборат.
Бу ерда корхона тасарруфидаги барча бўлинмалар учун вагон-кабиналар, 3 - сонли гидрометаллургия заводига зарур бўлган металл конструкциялар ва ностандарт ускуналар ишлаб чиқарилади. Таъмирлаш ва монтаж қилиш ишлари олиб борилади. Шунингдек, "Шарқий" ва "Даугизтау" кони тоғ - кон ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш, темир йўл цехи темир йўл цистерналари, 1-сонли автокорхона ва автомобил транспорт бошқармаси учун транспорт воситалари ва оғир техникаларни таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Эътирофлиси, асосий ускуналар бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг катта қисми таъмирлаш механика цехида таъмирланмоқда. Биргина, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида юзга яқин 31 млрд. сўмлик сўнгги 5 йилда эса 22 турдаги 9,1 млрд. сўм миқдоридаги маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Цехда ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳисобига чет элдан валютага кириб келадиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар қисқартирилиб, янги турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш борасида катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ўз ўрнида олтин ажратиб олиш ва унинг таннархини пасайтиришда ҳамда корхона олдига қўйилган режаларнинг бажарилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, 3-сонли гидромераллургия заводида таъмирлаш механика цехининг ишчи-ходимлари томонидан тайёрланган қатор ностандарт қурилмаларнинг таъмирланиши маҳаллий мутахассисларимизнинг салоҳиятининг нечоғлиги юқорилигидан дарак беради.
-Шонли комбинатимизда меҳнат қилаётган ҳар бир ходимнинг олдида мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш каби улуғ ният ётибди. Айниқса, кончилик ва металлургия саноатида ишлаётганлар мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш ҳадисини олишган, шу билан бирга масъулиятни ҳам ҳис этишади, –дейди цех бошлиғи Нурали Дўстов. –Бизнинг жамоа ҳам ана шулар сафида эканлиги ғурурлантиради.
Лайло КАРИМОВА
Битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ҳар 1 нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун 3 млн сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади.
Тадбиркорлик субъектларига ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик учун давлат гранти ажратилади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ҳар 1 нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилишини эълон қилинади.
Шу муносабат билан маҳаллаларда марказлар фаолияти учун навбатдаги давлат грантини олиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 25 ноябрга қадар тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳа таклифларини ва ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали тақдим этилган лойиҳалар 28 ноябргача туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.
30 ноябрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат гранти ажратилиши сўралган буюртманома юборилади.
Лойиҳалар 15 декабрга қадар Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия қарорига кўра 2023 йил 20 декабрга қадар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилади.
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2023-yillarda axborot-komunikatsiya texnologiyalari sohasini yangi bosqichga olib chiqish chora tadbirlari to’g’risida”gi 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-sonqarori ijrosini ta’minlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi 06.11.2023 yildagi 589-son qarori bilan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaхslarni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha davlat хizmatini koʻrsatishning ma’muriy reglamenti tasdiqlandi.
Reglamentga asosan, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaхslarni Oʻzbekistonga taklif qilish uchun ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalariga bevosita yoki Yagona interaktiv davlat хizmatlari portali (YaIDXP) orqali murojaat qilish lozim. Reglament quyidagilarni belgilaydi: chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaхslarni taklif qilish uchun ariza bilan murojaat qilish tartibini; ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari tomonidan arizalarni avtomatlashtirilgan tizim orqali qabul qilish va koʻrib chiqish tartibi hamda muddatlarini; chet el fuqarolarini taklif qilish boʻyicha QR-kod bilan himoyalangan taklifnomalarni rasmiylashtirish va ariza beruvchiga taqdim qilishni. Ariza beruvchi chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaхslarni Oʻzbekistonga taklif qilish uchun oʻz хohishiga koʻra doimiy yoki vaqtincha roʻyхatdan oʻtgan manzilidan qat’i nazar, eksterritoriallik tamoyili asosida istalgan vakolatli organga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki davlat хizmatidan elektron shaklda foydalanadi.
Davlat хizmati koʻrsatilganligi uchun BHMning 5 foizi miqdorida davlat boji toʻlanadi. Vakolatli organ tomonidan soʻrovnomaga kiritilgan ma’lumotlarning haqqoniyligi avtomatlashtirilgan aхborot tizimi yordamida ikki ish kuni ichida tekshiriladi. Ma’qullangan ariza boʻyicha bir ish kuni davomida taklifnoma rasmiylashtiriladi (QR-kod bilan) hamda u ariza beruvchiga taqdim etiladi yoki ariza beruvchining YaIDXPdagi shaхsiy kabinetiga yuboriladi.
Taklifnoma berilgan kundan boshlab uch oy davomida amal qiladi. Uchquduq tuman adliya bo’limi Yuridik xizmat ko’rsatish markazi Bosh yuriskonsulti Holiqov Nurbek Qo’ldosh o’g’li
Инсон учун ўз саломатлигидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Салгина бетоб бўлиб, бирор дард кўрсак, дунё кўзимизга тор кўринади. Агар бизнинг ўрнимизда мурғак фарзандимиз касал бўлиб қолса-чи? Унда икки ҳисса ҳаловатимизни йўқотамиз. Бундай пайтда жонимизга оро кирадиган инсонлар – меҳридарё шифокорлар албатта. Шифо топган дамларимизда шифокорларнинг борлигига, уларнинг заҳматли меҳнатларига тасаннолар айтгимиз келади.
Ана шундай шифокорлардан яна бири туманимиздаги тиббиёт бирлашмасида самарали меҳнат қилиб келаётган ёш педиатр Жаҳонов Санжар Сирожиддинович.
1992 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида зиёли оилада туғилган Сирожиддин оилада биринчи фарзанд, ўзидан кейинги икки укаси ҳам олий маълумотли педагогика ва юридик мутахассислигига эга. Оилаларида шифокорларнинг йўқлиги, қолаверса митти болажонларга бўлган меҳри сабаб кўнглининг туб тубидаги орзуси шифокор бўлиш эди.
Тумандаги 7-мактабни аъло баҳоларга ўқиб тамомлаганидан кейин, орзулари ортидан қувиб, 2008-2011 йилларда Зарафшон тиббиёт коллежида, 2012-2018 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида таҳсил олди. У олий таълим даргоҳида болалар касалликларини олдини олиш, уларни бартараф этиш ва даволаш бўйича пухта билимларни эгаллади.
Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида болалар шифокори сифатида ўз фаолиятини бошлаган Санжар Жаҳонов бугунги кунга қадар кўплаб болажонларнинг дардига шифо малҳам бўлди. Болалар орасида учрайдиган юқумли касалликларни бартараф этишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Тиббий ёрдамга муҳтож оила фарзандларидан беминнат ёрдамини, ғамхўрлигини аямасдан меҳнат қилиб келмоқда.
Асосий вазифамиз болаларни соғломлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, турли хасталикларнинг олдини олиш ва даволаш ишларини амалга оширишдир. Болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали улар саломатликларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқдамиз, – дейди биз билан суҳбатда Санжар Жаҳонов.
Устозлари Одил Уралов ва Бекназар Жалиловдан соҳа сир асрорларини ўрганиб, олий таълим даргоҳида ўрганган билимларини амалиётга татбиқ этар экан, ўзи улғайган Учқудуқда фаолият юритаётганидан, чин маънода шу юрт учун хизмат қилаётганидан фахрланишини алоҳида таъкидлади.
Инсон чарчоғини оила меҳри аритади. Санжарни уйда аёли Сарвиноз, Амина ва Саъдия исмли ширин қизалоқлари кутиб олади. Ота касбига ҳавас қиладиган бу қизлар ҳам шифокор фарзанди эканлигидан чексиз фахрда.
Ҳа, мана шундай ўз касбига садоқатли ёш ва умидли юртдошларимиз бор экан, халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган эзгу ишларимиз бардавом бўлади.