LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

20 Oct 2023

    Ассалому алайкум азиз ёшлар!

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Сиз азизларни, сизлар орқали бутун учқудуқликларни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!.

  1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз. 

Маънавий ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин эгаллаган ушбу тарихий санани - Ўзбек тили байрами куни сифатида бу йил тўртинчи бор нишонламоқдамиз. Янгича руҳда нишонланаётган ушбу қутлуғ санада она тилимизнинг бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини, уни ривожлантиришдаги муҳим вазифаларни теранроқ тушунмоқдамиз. 

Ҳурматли Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев: “Ҳар биримиз  давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак”, деган сўзлари она тилимизнинг мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Ҳозирги кунда Учқудуқда яшаётган, Ўзбекистонимизни ягона ва аҳил оила, деб биладиган турли миллат ва элатлар вакиллари ҳам соф ўзбек тилида сўзлаши уни ўрганишга катта қизиқиш ва истак билдираётганлари айниқса, эътиборлидир. 

Айни вақтда туманимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг маданияти ва урф-одатларини, хусусан, уларнинг она тилларини ривожлантириш учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Таълим ўзбек тили билан бирга қозоқ ва рус тилларида ҳам олиб борилмоқда.

Ҳурматли дўстлар!

Атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлоний бобомиз айтганидек, тил – миллат руҳини юксалтирувчи буюк кучдир!. Ёки бўлмаса, Исоқхон Ибрат таъкидлаганидек: “Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний илмдир!”.

Шу маънода, она ватанга муҳаббат ва садоқат – она тилига муҳаббат ва садоқатдан бошланади, десак, янглишмаган бўламиз. Бугун ушбу тушунча ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётий эътиқодига айланганлиги ўзбек тили ва адабиёти, миллий маданиятимизни янада равнақ топтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг амалий ифодасидир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг жаҳондаги нуфузи ортиб боргани сари шунга мутаносиб равишда тилимизга хорижликларнинг қизиқиши ҳам кучайиб бормоқда. Жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон сингари 20 га яқин давлатнинг 60 дан ортиқ университетларида ҳамда 100 дан ортиқ мактабларида – ўзбек тили ўрганилмоқда.

Тўғри, дунёда тиллар кўп, айрим манбаларда жаҳон халқлари 7000 га яқин тилда мулоқот қилишлари таъкидланади, бироқ ҳозиргача улардан 500 тасигина ўрганилган, холос, шунингдек, ҳар уч тилдан биттасининг ёзуви бўлмай, фақат оғзаки нутқ шаклига эга. Дунё тилларидан фақат 40 тасигина оғзаки ва ёзма жиҳатдан мукаммал шаклланган деб ҳисобланиб, шу 40 та тилнинг орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги биз, ўзбек халқи учун қувонарлидир.

Азиз байрам тадбири иштирокчилари!

Бугун юртимизда “Миллий юксалишдан, миллий тикланиш сари” устувор ғояси асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўлда давлат тилига эътибор ва ҳурмат барча ишларимиз аввали бўлади. Мазкур йўналишда туманимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 

13-14 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” республика танловида “Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд” йўналиши бўйича туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Сожида Исломованинг фахрли иккинчи ўринни қўлга киритганлиги амалий ишларимизнинг улкан натижасидир.

Азиз тумандошлар! 

Миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, маънавиятимизнинг асоси бўлган она тилимизнинг мавқеини ошириш иши ҳар биримизнинг, у раҳбар бўладими ёки ходим, қайси касб соҳиби бўлишидан қаъий назар кундалик иши ва вазифаси бўлмоғи керак. Бу инсоний бурчни ҳар биримиз ўзимиздан бошлаб, оиламиз бағрида, жамоада намуна бўлсак, шу азиз Ватанга бўлган покиза меҳримизни ифода этган бўламиз.

Азиз ва қадрли ватандошлар!

Сизларни - Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман! 

Ўзбек тили – она тилимизнинг нуфузи, обрў-эътибори янада зиёда бўлсин! Шундай бебаҳо бойлик соҳиби бўлган, уни ҳамиша асраб-авайлаб келаётган азиз халқимиз омон бўлсин!

Барчангизга соғлик-омонлик, бахту саодат, хонадон-ларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.

   Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!

Эътиборингиз учун рахмат!

19 Oct 2023

Туман маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар,

хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг халқимизга

МУРОЖААТИ

          Азиз тумандошлар, қадрли учқудуқликлар!

       Маълумки, Ер сайёраси – инсониятнинг ягона Ватани. Ер – ҳаёт манбаи. Инсон ҳаёти учун нимаики зарур бўлса, барчасини бизга мана шу саховатли замин инъом этади. Афсуски, бугун сувдан, тупроқдан нотўғри фойдаланиш, экологик жиҳатдан зарарли технологияларни қўллаш оқибатида сайёрамизда иқлим ўзгариб, биохилма-хиллик йўқолиб бормоқда. Ер юзидаги 8 миллиарддан ортиқ инсониятнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

     Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Доимо она табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, атроф-муҳит софлиги ва барқарорлигини сақлашга интилиб келадиган кўпмиллатли халқимиз номидан биз Президентимизнинг ана шу ташаббусларидан руҳ олиб, барчангизни, бутун эл-юртимизни “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олийжаноб ғояни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

     Аждодларимиз азал-азалдан уста боғбон бўлганлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз. Буюк бобокалонларимиз Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур қаерга қадами етса, боғ яратган, шаҳар ва қишлоқларни обод қилган. Шунинг учун ҳам “Яхшидан боғ қолади” деган пурмаъно ҳикмат ҳанузгача ўзининг маъно-мазмунини йўқотмай келмоқда.

     Шундай экан, миллий қадриятларимизга содиқ қолган ҳолда, оилада фарзанд дунёга келганида унга атаб кўчат экиш, ҳашар йўли билан боғ-роғлар яратиш, иморатлар атрофини кўкаламзорлаштириш каби эзгу анъаналаримизга ҳамоҳанг тарзда ҳар бир хонадон томонидан 5 туп кўчат экиш ва ўстириш ташаббусини илгари сурамиз.

    Шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тўй ва бошқа яхши кунларида ниҳол экишни анъанага айлантирсак, бу ғоят савобли тадбир бўларди.

     Қадрли маҳалла фаоллари, кўчабоши ва уйбошилар!

    Айни вақтда айрим маҳаллаларда, кўча ва гузарларда бўш турган, дарахт экилмаган жойлар ҳам кўп. Эндиги вазифамиз ушбу жойларни боғ-роғларга айлантиришда маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигини кучайтириш, ҳудуд ободлиги ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган лойиҳаларни кенгайтиришдан иборатдир. Бунинг учун ҳар бир маҳаллада “маҳалла боғлари”ни яратишимиз, яшил ҳудудларни кўпайтиришимиз, шахсий намуна сифатида дастлаб ўз хонадонимиз ва кўчамизни обод қилишимиз, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

    Экилган ҳар бир ниҳолни парваришлаш ва сақлашда маҳалла фаоллари, бошқарув-сервис компаниялари жонбозлик кўрсатиши лозим. Бунинг учун “маҳалла еттилиги”, кўчабоши ва уйбошилар ҳамда хонадон эгаларини масъул сифатида бириктириш мақсадга мувофиқдир.

     Муҳтарам нуронийлар!

    Сизларнинг ҳаётий тажрибангиз, дуо ва тилакларингиз халқимиз учун ҳамиша катта таянч ва суянч бўлиб келмоқда.

   Туманимиздаги нуронийлардан маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда, аҳоли томонидан кўчатларни намунали экишни ташкиллаштиришда янада фаоллик ва ташаббус кутиб қоламиз. Сизларнинг шахсий намунангиз, панду насиҳат, тавсия ва кўрсатмаларингиз барчамиз учун муҳим.

Нуронийларимизнинг ҳар бири 1 тупдан кўчат экса, маҳаллаларда минглаб янги дарахтлар пайдо бўлади. Ёнингизга 10 нафар ёшни жалб қилсангиз, дарахтлар сони 10 баробарга ошади.

      Қадрли зиёлилар, фан, адабиёт, санъат намояндалари ва спортчилар!

     Жонажон Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда сизлар кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда келажак авлодга бош-қош ва намуна бўлишларингизга ишонамиз.

     Сиз каби эл таниган ижод аҳлига, зиёлилар ҳамда спортчиларга туманимиз ёшлари ўзгача ҳавас билан қарайди.

      Шундай экан, юртимизда амалга оширилаётган кузги дарахт экиш мавсумида сизлардан янгидан янги ташаббуслар, амалий ҳаракатлар кутиб қоламиз!

      Мўътабар онахонлар, азиз опа-сингиллар!

    Хонадонимиз, маҳалламиз файзу таровати ҳамиша сиз билан гўзалдир!

     Табиат ҳам она каби муқаддас саналади. Она ва табиат тушунчалари бир-бирига ҳамоҳанг. Онани қандай эъзозласак, табиатни ҳам шундай қадрлашни фарзандларимиз онгу шуурига чуқур сингдирайлик!

     Токи, фарзандларимиз ота-боболаримиз сингари боғу бўстонлар яратувчиси, она табиат ҳимоячиси бўлсин! Шундагина табиатни асл ҳолидек сақлаб, уни келажак авлодга безавол етказишга эришамиз.

Ҳафта ёки бир ойда бир маротаба бўлса ҳам – ота-боболаримиздан қолган удум, анъана – кўчат қадаш, ҳашарлар уюштириш каби эзгу ишлар бир оз оқсаётгандек.

Ўз навбатида Сизни ҳам ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус - кузги дарахт экиш мавсуми доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этишга чақираман!

Бугунги ҳаракатимиз хайрли ва савобли ишларимизнинг бардавомлигига, ёшларимизнинг маънавияти ва тарбияси янада юксак бўлишига, миллий қадриятларимиз ривожига, халқимиз орасида ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин!

      Азиз ва навқирон ёшлар!

      Сизлар Янги Ўзбекистоннинг, учинчи Реннесанс пойдеворининг бунёдкорларисиз!

       Юртимиз тараққиёти, халқимиз кўзлаётган юксак марраларга эришишда сизнинг ақл-заковатингиз, ғайрат-шижоатингиз, она Ватанга бўлган садоқатингиз беқиёсдир.

Она заминимизга меҳр беринг! Нурли келажак учун бугундан бошлаб ўз хонадонингиз, кўчангиз, маҳаллангизда ниҳол экиб, жойларда “Ёшлар боғи”ни ташкил этишда ташаббусни қўлдан бой берманг!

Унутманг, сиз истиқлол фарзандисиз, сизнинг ҳиссангиз – бу ота-онангиз, маҳаллангиз ва бутун халқимизнинг фаровонлиги учун хизмат қилади.

       Азиз учқудуқликлар!

      Дарахт экиш ва уни парваришлашни мажбурият эмас, қадрият сифатида эъзозлайлик!

Ҳар биримиз келажак авлод олдидаги бурчимизни чуқур ҳис қилган ҳолда, “Яшил макон” лойиҳасини умумхалқ миллий ҳаракатига айлантирайлик!

Ишонамизки, бу хайрли тадбирда ҳеч биримиз четда турмаймиз ва воҳамизни барча ҳавас қиладиган “Яшил макон”га айлантирамиз!

Токи, биздан фарзандларимизга обод, яшилликка бурканган гўзал ва бетакрор Ватан мерос бўлиб қолсин!

19 Oct 2023

    Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev“Hammamizga ayonki, taraqqiyotning tamal toshi ham, mamlakatni qudratli, millatni buyuk qiladigan kuch ham bu–ilm-fan, ta’lim va tarbiyadir. Ertangi kunimiz, Vatanimizning yorug‘ istiqboli, birinchi navbatda, ta’lim tizimi va farzandlarimizga berayotgan tarbiyamiz bilan chambarchas bog‘liq” deb ta’kidlaganlar. Darhaqiqat, yosh avlodga berilgan yaxshi tarbiya va sifatli ta’lim Vatanimizning kelajagini yorug‘ va buyuk bo‘lishini kafolatlaydi.

     Boshlang‘ich ta’lim-ta’limning poydevori. Joriy o‘quv yilida 1-4-sinflarning o’quvchilari yangi darsliklar bilan ta’minlanib,darslar davomida fanlardan mavzularni o‘rganish bilan bir qatorda darslikdagi rang-barang rasmlar,qiziqarli rebuslar,mantiqiy topshiriqlar hamda loyihalar bilan ishlashni o‘zlashtirmoqda.

    Joriy yilning 19-oktyabr Uchquduq tuman 20-maktabdaumumta’lim maktablarining boshlang‘ich ta’lim o‘qituvchilari uchun “Boshlang‘ich sinflarda yangi avlod darsliklarini amaliyotga joriy etish” mavzusida o‘quv-seminari tashkil etildi. Seminarda ta’lim o‘zbek, rus, qozoq tilidagi maktablarning 75 nafardan ortiq boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari faol ishtirok etishdi. Seminarda Uchquduq, Tomdi tumanlari va Zarafshon shahridan boshlang‘ich sinf  o’qituvchilari ishtirok etdi.

     Seminar ishtirokchilarini maktabning boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari turli psixologik-pedagogik o‘yinlar  o‘tkazib, yangi avlod darsliklari qahramonlarini boshlang‘ich sinf o‘quvchilari ijrosida gavdalantirilgan holda kutib oldilar. Ayniqsa, seminar ishtirokchilariga 1-4-sinf darsliklaridagi qahramonlar – Akmal, Madina, Jasur, Sardor Aziza,  Umidalarning chiqishlari katta taassurot qoldirdi.

   Seminarni Uchquduq tuman20-maktabning v/v.b direktoriD.M.Xudoyberdiyev ochib berdi. Viloyat MMTB shoʻba metodisti Sh.Raxmonova hamdamaktabning boshlang‘ich metodbirlashma rahbariM.Alimovalar 1-4-sinf darsliklaridagi yangiliklar haqida gapirishdi, ayrim murakkab mavzular haqida tushunchalar berishdi.

     Seminarning badiiy-musiqiy qismida maktabning boshlang‘ich sinf o‘uvchilari tomonidan 21-oktyabr – o‘zbek tili bayramiga bag‘ishlangan badiiy chiqishlar hamda jozibali raqslar, qo‘shiqlar ijro etildi.

    Seminarishtirokchilariga20-maktabda boshlang‘ich sinflarda olib borilayotgan ishlar, boshlang‘ich sinf o‘quvchilarining ,,Yosh san’atsevarlar“ musiqiy kompozitsiyasi,amaliy fanlardan ,,Yosh ijodkor” to‘garak a’zolarining ijodiy ishlari namunalari,o’qituvchilar tomonidan tayyorlangan ,,Tajribamning sehrli sirlari” ko’rgazmali qurollar namoyishi, ,,Qadring baland bo‘lsin ona tilim’’ mavzusidagi musiqiy ma’naviy-ma’rifiy tadbir namoyish etildi.

    ,,Tajribamning sehrli sirlari” ko’rgazmali qurollar namoyishida o‘qituvchilarning ijod namunalaridan qo‘lda yasalgan ko‘rgazmalar namoyish etildi. “Bilimlar charxpalagi”, ,,Kim bilimdon, kim chaqqon’’, ,,Samoga sayohat’’,,,Sirli orol’’ kabi o‘quvchilar yoshi va dunyoqarashiga mos tayyorlangan qiziqarli ko‘rgazmalar tadbir ishtirokchilari uchun metodik tavsiya bo‘ldi.

   Shuningdek, ustoz pedagoglar shoʻbalarda yangi avlod darsliklarini amaliyotga joriy etish, har bir mavzuni bolajonga sodda usulda tushuntirishning samarali usullari, yangi innovatsiyalarni tajribali,iqtidorli shahar trenerlari o‘z taqdimotlari,  orqali namoyish etishdi.

   Jumladan, viloyat trenerlari Zarafshon shahar 2-maktabboshlang‘ich sinf o‘qituvchisi F.Hamidova, Zarafshon shahar 1-maktab boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi N.Ismatova, Uchquduq tumanidagi 20-maktabning boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi M.Alimovalar,tuman trenerlari Uchquduq tumandagi 20-maktabning boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari H.Narzullayeva,M.Xidirova, X.Bo‘ronova,G.Rizayeva,M.Ergasheva, G.Saidova, D.Odilova, G.G‘afforovalaro‘z taqdimotlarida boshlang‘ich sinf o‘qituvchilariga qiziqarli o‘yinlar orqali xalqaro tajribalar asosida yangi texnologiyalarni ko‘rsatib berishdi.

     Seminar davomida ishtirokchilar 5 ta guruhlarga ajratildi. Sho‘ba mashg‘ulotlarida trenerlar tomonidan turli qiziqarli psixologik-pedagogik o‘yinlar, dars davomida o‘quvchilarni o‘ziga jalb qilib oladigan innovatsion metodlardan foydalangan holda o‘quvlar o‘tkazildi. “Boshlang‘ich sinflarda yangi avlod darsliklarini amaliyotga joriy etish” mavzusidagi seminarda ishtirokchilar boshlang‘ich ta’limdagi yangiliklar, yangi avlod darsliklari to‘g‘risida ma’lumotlarni olish bilan bir qatorda zamonaviy darslarni tashkil etishda, innovatsion texnologiyalardan foydalanishda kelgusidagi vazifalarni aniq belgilab olishdi.

19 Oct 2023

     Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан туман аҳли, ёшлар ва нуронийларига

    МУРОЖААТИ

      Ассалому алайкум, ҳурматли учқудуқликлар!

      Азиз ёшлар,

      Муҳтарам нуронийлар!

 

      Бугун Сизга туманимиз, яшаб турган масканимизни тоза, озода, кўркам ҳудудга айлантиришда ҳар биримиз масъул эканлигимизни англаган ҳолда Сиз ҳурматли Учқудуқ тумани аҳолисига мурожаат билан чиқмоқдаман.

     Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 октябрь куни ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини давом эттириш, ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида 25 октябрдан 1 декабргача “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.

    Мамлакатимизда бу ҳаракат бошланганига 2 йил бўлди.   Ҳаммамиз яхши биламизки кўчат экиш уни парваришлаш ҳудудлармизни яшил ҳудудга айлантириш туманимиз иқлим шароити, бошқа ҳудудларга нисбатан кучли чўл шамоллари айниқса қумли шамолларнинг кўплиги бизлар учун жуда муҳим тадбир ҳисобланади.          

    Туманимиз бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Йўлчилар” ОФЙ ҳудудидан 2 гектар бўш турган ер майдони - “Яшил майдон”га айлантирилди. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар” истироҳат боғидан 3,8 гектар, “Хотира хиёбони” ҳудудидан 2,4 гектар жами 6,2 гектар ер майдонларидан “Жамоат парк”лари ташкил этилди. Шу билан бир қаторда  1 млн. 521 мингта манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилди.

    Бугун экилган дарахт кўчатлари ва буталарнинг кўпчилиги ерга илдиз қўйиб, барг ёзиб ҳудуд кўркига кўрк қўшмоқда. Умуман,тумандошларимизда дарахтга яшилликка  нисбатан муносабат ижобий томонга  ўзгарди, дейиш ўринли.

    Лекин, бир нарсани унутмаслигимиз керак, кўчатларни экиб қўйиш билан иш битмайди. Умид билан ерга қадалган ҳар бир ниҳол авж олиб ўсиши, азим дарахтга айланиши учун унга доимий парвариш, энг муҳими, суғориш тизими керак. Жорий йилда “Ёшлар”, “Болалар”, “Учқудуқнинг 40 йиллиги” боғлари,  Навоий маҳалласидаги “Саломатлик йўлаги” ҳамда “Хотира” хиёбонига 5,8 км полиэтилин, 2,5 км узунликда металл сув қувурларининг тортилгани  амалий ишлардан биридир.

    2023-2024 йил куз-қиш мавсумида соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда, чўл ҳудудига иссиқ гармсел ва қурғоқчиликка, шўрланишга чидамлилиги юқори бўлган 681 минг дона манзарали ҳамда мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Шундан 15 минг дона қайрағоч, 500 дона акация, 500 дона тут, 200 дона узум ва 664 минг 800 дона бошқа турдаги манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш мақсад қилинган.

    Қолаверса, "Йўлчилар" ОФЙ ҳудудидаги 1 гектар ер майдонида "Ҳокимлик боғи" ва Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги  3-гидрометаллургия заводи ҳудудидаги 2,5 гектар ер майдонига "Яшил белбоғ" ташкил этиш режалаштирилган.

    Қабул қилинган дастурлар, чора-тадбирлар албатта қоғозда жуда ҳам чиройли ва салмоқли. Лекин уни амалга оширишда масъуллар ва ҳар бир туманимиз фуқароси фидойилик, ватанпарварлик, шижоат, ўз туманига, яшаётган маҳалласига меҳр-муҳаббат туйғусини жо этган ҳолда амалга оширишлари жуда муҳим!.

       Азиз ва мўътабар оқсоқоллар!

     Хурматли Президентимиз Сиз оқсоқолларни яшил макон умуммиллий ҳарактнинг фаол иштирокчиси сифатида ёшларга ибрат намунаси булиб ёнларингизга ўз невараларингизни олиб кўчат экиш ойлигига ўз ҳиссаларингизни албатта қўшасизлар, деб ишонч билдирдилар.

     Бугун ҳам туманимиз бўйлаб давом этаётган кузги дарахт экиш мавсумида ўзингизнинг доно маслаҳатингиз билан аҳолини айниқса, ёшларни яратувчанлик ғояларига ундашда жонбозлик кўрсатасизлар, деб ишонаман!

      Албатта, бугун экилган бир дона ниҳол эрта катта дарахтга айлангач, унинг соясидан невараларингиз баҳраманд бўлади, уларнинг олаётган нафаси мусаффолиги таъминланади.

       Шу боис ҳам яхши ниятлар билан бошланган бу эзгу ишда Сиз азиз нуронийлар ҳам фаол иштирок этинг, чунки ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч бўлади.

        Қадрли ёшлар!

       Бугун сизнинг замонавий билимларни эгаллаб, етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишингиз учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилган.

         Ўз навбатида Сизни ҳам ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус кузги дарахт экиш мавсуми доирасида амалга оширилаётган эзгу ишларда фаол иштирок этишга чақираман!

         Шуни унутмайликки, осуда ва фаровон турмуш тарзини четдан келиб бизга ҳеч ким яратиб бермайди. Уни ўзимиз, ўз меҳнатимиз натижасида бунёд этсак, унинг самараси янада тотли бўлади. 

         Тасаввур қилинг, ҳар бир учқудуқлик ёшлар камида 5 тадан кўчат экса, бу ташаббус 2–3 йилдан сўнг туманимиз яшиллигига, экологиясига қанчалик ижобий таъсир кўрсатади.

Бугун Учқудуқдаги дарахтларнинг аксариятини Сизларнинг ота – боболарингиз парваришлаган. Сиз ҳам яшиллик барпо этиш харакатига  қўшилинг, бирлашиб муъжазгина ёшлар боги барпо килинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

         Ҳурматли уй бекалари, азиз опа-сингиллар!

     Мазкур уммумиллий харакат ҳар биримиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки халқимизнинг яхши ниятлари билан бошлаган бу савобли ишлари эртанги куни ёш авлоднинг саломатлигини мустаҳкамлашда, табиатни асраш ва экологик ҳолатни яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

    Афсуски, кўп қаватли уйларда яшовчи опа-сингилларимиз ободончиликка, тозаликка, кўкаламзорлаштириш ишларига эътиборсизлик билан қараб, “Ватан остонадан бошланади”, “Менинг маҳаллам – менинг уйим”, “Маҳалла  – Ватаннинг бир бўлаги!” каби минг йиллик тушунчаларни унутиб қўймоқдалар. 

     Ҳафта ёки бир ойда бир маротаба бўлса ҳам – ота-боболаримиздан қолган удум, анъана – кўчат қадаш, ҳашарлар уюштириш каби эзгу ишлар бир оз оқсаётгандек.

    Ўз навбатида Сизни ҳам ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус - кузги дарахт экиш мавсуми доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этишга чақираман!

   Бугунги ҳаракатимиз хайрли ва савобли ишларимизнинг бардавомлигига, ёшларимизнинг маънавияти ва тарбияси янада юксак бўлишига, миллий қадриятларимиз ривожига, халқимиз орасида ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин!

     Азиз учқудуқликлар! 

     Сиз доим илғорлар қаторида бўлгансиз. Шунинг учун ҳам Сизларга ишончим катта!. 

    Ўйлайманки, Она табиатимизни асраш, авайлаш ва уни авлодларга соф ҳолда етказиш учун масъул эканлигимизни теран англаган ҳолда ҳар бирингиз кўчат экиш ҳамда кўкаламзорлаштириш муммиллий лойиҳасида ўз ниҳолингизни қадаб, фаол иштирок этасиз! 

    Шу билан бир қаторда экилган кўчат ва ниҳолларни униб ўсишида ўз ҳиссангизни қўшасиз!.

     Бунга ишонаман азиз учқудуқликлар!

 

 

18 Oct 2023

Ona tilida fikrlashga toza gapirishga, nutqingizni har xil yot unsurlardan saqlashga harakat qiling. Qayerda va kim bo‘lmasin, ona tili kamsitilishiga yo‘l qo’ymasin. Til mavsumiy libos emaski, ob-havoning o‘zgarishiga qarab almashtirilsa, Onaizor, Vatan, millat har biri bittadan, Ona tili ham bitta. Agar o‘z xalqingiz orasida gungalak-soqov va yot bo‘lishni istamasangiz, ona tilini puxta o‘rganing. Boshingizga ko‘taring. Kishi boshqa tilda bilimli bo‘la oladi, ammo faqat o‘z tilida bekamu-ko‘st bo‘lishi mumkin.

G‘aybulla as-Salom

 

   Bizga ma’lumki, til har bir millatning ulkan boyligi, benazir qadriyati va bebaho mulki hisoblanadi. Har bir xalq, har bir elat, o‘zi hurmat va ehtirom qiladigan tilga ega. Tilda ana shu tilning ijodkori bo‘lgan xalq, elatning tarixi va madaniyati aks etadi. Ayni zamonda, til ijtimoiy taraqqiyotda ulug‘vor ahamiyat kasb etadi. Til – har bir millat o‘zligining ajralmas belgisidir.

    Yuqori rivojlangan davlatlar darajasiga erishish va raqobatdosh bo‘lish uchun O‘zbekiston fuqarolari xalqaro tillarni bilishlari muhim, albatta. Chunki biz global rivojlanish tendensiyalaridan orqada qola olmaymiz, lekin shuni unutmaslik kerakki, o‘zbek tili dunyodagi barcha rasmiy tillar qatori suveren til maqomini olgan ekan, har bir O‘zbekiston fuqarosi davlat tilini bilishi zarur.

    Hech kim hech qachon o‘z ona tiliga bo‘lgan hurmatni yo‘qotmasligi kerak. O‘z ona tiliga ega bo‘lmagan xalq mamlakat bo‘lolmaydi. Tilning egasi xalq, ammo xalqning bitta vakili loqayd bo‘lsa ham milliy til sofligiga putur yetadi. Shu sababli, bu ulkan hodisaning tub mohiyatini kelajak avlod ongiga singdirish, ona tiliga bo‘lgan muhabbat va sadoqatini yanada mustahkamlash borasida olib borilayotgan ishlar ko‘lamini yil sayin kengaytirish zarur.

    Birinchi Prezidentimiz I.Karimov o’zlarining “Yuksak ma'naviyat — yengilmas kuch”asarida til haqida alohida to'xtalib, shunday fikrlarni bayon qiladi: “0'zlikni anglash, milliy ong va tafakkurning ifodasi, avlodlar o'rtasidagi ruhiy-ma'naviy bog'liqlik til orqali namoyon bo'ladi. Jamiki ezgu fazilatlar inson qalbiga, avvalo, ona allasi, ona tilining betakror jozibasi bilan singadi. Ona tili — bu millatningruhidir” .

    Bugungi globallashuv davrida har bir xalq, har qaysi mustaqil davlat oʻz milliy manfaatlarini taʼminlash, bu borada avvalo oʻz madaniyatini, azaliy qadriyatlarini, ona tilini asrab-avaylash va rivojlantirish masalasiga ustuvor ahamiyat qaratishi tabiiydir. Lekin tilimiz sofligini saqlash borasida hali qiladigan ishlarimiz koʻp.

 “Davlat tili haqida”gi Qonunning 8-moddasida “O‘zbekiston Respublikasining qonunlari, davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining boshqa hujjatlari davlat tilida qabul qilinadi va e’lon etiladi. Bu hujjatlarning tarjimalari boshqa tillarda ham e’lon qilinadi”,- deb belgilangan bo‘lsada, ayrim sohalardagi davlat idoralarida hujjatlarni davlat tilida qabul qilish yetarlicha yo‘lga qo‘yilmagan. Bu esa ayrim hollarda jismoniy va yuridik shaxslarga noqulayliklar keltirib chiqarmoqda.

Shuningdek, Qonunning 20-moddasida lavhalar, e’lonlar, narxnomalar va boshqa ko‘rgazmali hamda og‘zaki axborot matnlari davlat tilida rasmiylashtiriladi va e’lon qilinadi hamda boshqa tillarda tarjimasi berilishi mumkin deb belgilangan bo‘lsada, mazkur qoidaga har doim ham amal qilinmayapti.

Xususan, ayrim savdo yoki xizmat ko‘rsatish sohalari tomonidan bevosita yoki internet tarmoqlari orqali berilgan lavhalar va e’lonlarda davlat tili talablariga rioya qilmaslik holatlarini kuzatish mumkin.

Mazkur sohada xorij tajribasiga to’xtalar ekanmiz, “Ozarbayjon Respublikasida davlat tili to‘g‘risida”gi Qonunda Ozarbayjon Respublikasining har bir fuqarosi davlat tilini bilishga majburligi, ozarbayjon tili mamlakat siyosiy, ijtimoiy, iqtisodiy, ilmiy va madaniy hayotining barcha jabhalarida davlat tili sifatida qo‘llanilishi nazarda tutilgan.

Qozog‘iston Respublikasining davlat tili to‘g‘risidagi qonunchiligiga ko‘ra, davlat tili qozoq tili bo‘lib, davlat tili – davlat boshqaruvi, qonunlar, sud ishlarini yuritish, ish yuritish tili bo‘lib, butun davlat hududida ijtimoiy munosabatlarning barcha sohalarida amal qilishi, davlat tilini bilish har bir Qozog‘iston Respublikasi fuqarosining burchi va vazifasi ekanligi ko‘rsatib o‘tilgan.

Meni nazarimda O’zbekiston xalqi ko’p millatli xalq ekanligini hisobga olsak, yuqoridagi xorij tajribalarni mamlakat qonunchiligiga birdaniga tatbiq etish maqsadga muvofiq emas.

Yuqorida sanab o’tilgan muammolarga qarshi kurashish orqali ham til mustaqilligiga erishish mumkin.

Shuningdek, fuqarolik sudlari, balki, jinoyat va iqtisodiy sudlarida javobgarlikka tortilayotgan shaxs o’z majburiyatlari, lavozim yo’riqnomalari bilan davlat tilida tanishtirilmagan bo’lsa javobgarlikdan ozod etilishi, mehnat nizolari bo’yicha davlat tilida ishlab chiqilmagan nizom yoki ustav bilan intizomiy jazo chorasi qo’llanilgan buyruq bekor qilinishi haqidagi normani joriy qilish maqsadga muvofiq.

Shunda o’z-o’zidan korxona, muassasa va tashkilotlar o’z mulklari uchun javobgarlikni belgilash maqsadida ish yurituvdagi hujjatlarni davlat tilida yuritishga majbur bo’ladi.

Bundan tashqari davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda atamalarning o‘zbekcha muqobili turganda, boshqa tildagisini ishlatish ta’qiqlanishini qat’iy belgilab qo‘yish ham maqsadga muvofiqdir.

    Yuqoridagilardan shunday xulosa qilishimiz mumkinki, o’z tilini yo’qotgan xalqda milliy tarbiya va madaniyat o’z-o’zidan tanazullaga yuz tutadi.Hazrati Navoiyning “Tilga ixtiyorsiz — elga eʼtiborsiz” degan hikmati necha asr oʻtsa ham oʻzining maʼno-mohiyatini yoʻqotgani yoʻq. Aksincha, tarixiy jarayonlar bu hikmatning naqadar haqqoniyligini isbotlab bergan. Shuningdek, birinchi prezidentimiz I.A.Karimov, “Tilimizdagi mehr-oqibat, mehr-muhabbat, mehr-shafqat, qadr-qimmat degan, bir-birini chuqur ma’no-mazmun bilan boyitadigan va to‘ldiradigan iboralarni olaylik, qanchalik g‘alati tuyulmasin, bu iboralarni boshqa tillarga aynan tarjima qilishning o‘zi mushkul bir muammo”, —   degan so'zlarida naqadar chuqur hayotiy haqiqat mujassam ekaniga va tilning jamiyat hayotida naqadar dolzarb o’rin egallashiga yana bir bor ishonch hosil qilamiz.

 

Uchquduq tuman prokuraturasi

tergovchisi
3-darajali yurist                                                           Sh.N.Barnoxo’jayev

 

18 Oct 2023


    “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси доирасида Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли 1-сонли ётоқхонада 2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида ётоқхона ишчи хизматчилари ва яшавчи фуқаролар билан профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ётоқхонада яшовчи фуқароларга фавқулодда вазиятларда ва ёнғин содир бўлганда бинода қай тартибда ҳаракат қилиш, фуқароларни хавфсиз жойга олиб чиқиш тартиби борасида соҳа ҳодимлари томонидан керакли тавсия ва тушунчалар берилди.
Тадбир қатнашчиларига куз-қиш мавсумида хоналарни иситиш мақсадида ностандарт (қўлбола) усулда ясалган электр иситиш қурилмаларидан фойдаланишга йўл қўймасликлари яна бир бор эслатиб ўтилди ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўғрисида тарқатма материаллар тарқатилди.
     Йиғилиш якунида ётоқхонанинг масьул ходимлари билан мавсум давомида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

ШКБ ОЁХТТЕБ инспекторлари Исмоил Қиличев ва Даврон Асадов

17 Oct 2023

    Туманимизда ҳам овул ҳудудида яшаб келаётган аёллар талайгина.
    Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан тумандаги SHEF кафесида 50 га яқин овул аёллари бир пиёла чой устига таклиф этилди.
    Юзида самимийлик ва соддалик уфуриб турган мамлакатимизнинг меҳнаткаш онахонлар-у, опа-сингилларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
    Учқудуқлик бир гуруҳ қишлоқ аёлларини тақдирлаш маросимида уларнинг давлат ва жамият ривожидаги меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

17 Oct 2023

Бугун Учқудуқ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида Фан олимпиадасининг II-босқичи бўлиб ўтди. Тумандаги 10-сонли мактаб базасида ташкил этилган олимпиадада умумтаълим мактабларидан жами 599 нафар ўқувчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Тарих, география ва қозоқ тили фанларидан ташкил этилган фан олимпиадасининг биринчи кунини адолатли, шаффоф ва ҳаққоний ўтказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, ўқувчилар билими синовдан ўтказилди. Жараёнлар фанлар кесимида қилинган тақсимот асосида 5 кун давом этади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: